06.06.1994 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уларнинг ҳудудлариаро ва ташқарисида ҳаво қатновини ўрнатиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Корея Республикаси Ҳукумати, (бундан буён матнда «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар),
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1944 йилнинг еттинчи декабрида Чикагода имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси тўғрисидаги Конвенциянинг аъзолари бўлгани ҳолда, ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзларининг тегишли ҳудудлари ўртасида ва ҳудудларидан ташқарида ҳаво қатновини йўлга қўйиш мақсадида Битим тузиш истагида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар хусусида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атамалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар матнда бошқа мазмун кўзда тутилмаган бўлса, ушбу Битимнинг мақсадлари йўлида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) «Конвенция» атамаси 1944 йилнинг еттинчи декабрида Чикагода имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси тўғрисидаги Конвенцияни англатади ва унга ушбу Конвенциянинг 90-моддасига мувофиқ киритилган ҳар қандай иловани ҳамда ҳар иккала Аҳдлашувчи Томонлар учун қай даражада кучга эга эканлигига қараб, Конвенциянинг 90 ва 94-моддаларига мувофиқ Иловаларга ва Конвенцияга киритилган ҳар қандай тузатишни ўз ичига олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) «авиация маъмурлари» атамаси Ўзбекистон Республикасига нисбатан Фуқаро Авиацияси Бош директорини, Корея Республикасига нисбатан эса Транспорт Вазирини ёки ҳар иккала Томонга нисбатан юқорида уқтириб ўтилган маъмурлар бажарадиган ишларни амалга ошириш ваколати берилган ҳар қандай шахс ёки ташкилотни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) «тайинланган авиакорхона» атамаси ушбу Битимнинг Иловасида кўрсатилган шартлашилган ҳаво йўлларидан фойдаланиш учун бир Аҳдлашувчи Томоннинг иккинчи бир Аҳдлашувчи Томонга ёзма равишда тайинлаган ва ушбу Битимнинг 3-моддасига мувофиқ иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг парвозга доир рухсатномаси берилган авиация корхонасини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) «ҳудуд» атамаси Давлатга нисбатан Конвенциянинг 2-моддасида кўрсатиб ўтилган мазмунни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) «ҳаво қатнови», «халқаро ҳаво қатнови», «авиакорхона» ва «нотижорий мақсадларда тўхташ» атамалари Конвенциянинг 96-моддасида тегишли равишда уқтириб ўтилган мазмунни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) «ҳажм» атамаси ҳаво кемасига нисбатан шу ҳаво кемасининг йўналишда ёки йўналишнинг бир қисмидаги юк олиш қобилиятини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) «ҳажм» атамаси шартлашилган йўлларга нисбатан ишлатилганда ҳаво кемасининг шундай йўлларда фойдаланиладиган ҳажми шу ҳаво кемаси парвозларининг берилган маълум бир вақт мобайнида кўп марталаб парвозлари ва йўналиш ёки йўналишнинг маълум бир қисмига бўлган нисбатини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
h) «йўловчиларни ташиш» атамаси йўловчилар, юк ва почтани ташишни англатади; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) «Илова» атамаси ушбу Битим Иловасини ёки ушбу Битим 17-моддаси қоидаларига мувофиқ киритилган тузатишни англатади. Илова ушбу Битимнинг таркибий қисмини ташкил қилади ва ушбу Битимга асос сифатида мурожаат этилган барча ҳолларда Илова ҳам назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқлар бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонга унинг тайинланган авиакорхонаси Иловада кўрсатилган йўналишлар бўйича халқаро ҳаво қатновини ўрнатиш ва парвозларни амалга ошириш учун ушбу Битимда кўрсатиб ўтилган ҳуқуқларни беради. Бундай қатновлар ва йўналишлар бундан буён матнда «шартлашилган йўллар» ва «белгиланган йўналишлар» деб аталади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битимнинг қоидаларига мувофиқ ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси белгиланган йўналишлар бўйича шартлашилган йўллардан фойдаланиш чоғида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидан қўнмаган ҳолда учиб ўтиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида тижоратга тааллуқли бўлмаган мақсадда қўниш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) Иловада кўрсатиб ўтилган қоидаларга мувофиқ белгиланган йўналишдаги ҳар қандай манзилда бориш ёки ундан келиш учун мўлжалланган йўловчилар, юк ва почтани олиш ёки тушириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модда 2-бандининг ҳеч қайси қоидаси бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига ҳақ эвазига ёки ёлланиш йўли билан ҳаво кемасига бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидаги бир манзилдан иккинчи манзилга бориш учун мўлжалланган йўловчилар, йўловчи юки, юк ёки почта олиш ҳуқуқини беради деб қаралмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Авиакорхонани тайинлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон белгиланган йўналишлар бўйича шартлашилган йўллардан фойдаланиш мақсадида бошқа Аҳдлашувчи Томонни ёзма тарзда хабардор этган ҳолда иккита авиакорхонани тайинлаш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бундай тайинлаш тўғрисидаги хабарни олганидан кейин бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг Авиация Маъмурлари ушбу модданинг 3 ва 4-бандлари қоидаларига мувофиқ тайинланган авиакорхоналарга парвозлар учун дарҳол тегишли рухсатнома беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналаридан бундай маъмурлар халқаро ҳаво йўлларидан фойдаланиш чоғида Чикаго Конвенциясининг қоидаларига мувофиқ одатда ва оқилона татбиқ этиладиган қонунлар ва қоидаларда кўрсатилган шартларни бажаришга қодир эканлигини исботловчи далилларни талаб қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири авиакорхонага устун эгалик қилиш ва унинг фаолияти устидан ҳақиқий назорат қилиш ҳуқуқи авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томонга ёки унинг фуқароларига қарашли эканлигини исботловчи далилларга эга бўлмаган ҳар қандай ҳолда, бошқа Аҳдлашувчи Томон авиакорхоналарни тайинлаш хабарномасини қабул қилишни инкор этиш, ушбу модданинг 2-бандида кўрсатилган парвозларга рухсат беришни рад этиш ёки тайинланган авиакорхона ушбу Битимнинг 2-моддасида кўрсатилган ҳуқуқлардан фойдаланаётганида бажариши зарур деб ҳисоблайдиган шартлар ижро этилишини талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Битимнинг 1 ва 2-моддалари қоидаларига мувофиқ тарзда тайинланган ҳамда рухсатнома берилган авиакорхоналар ушбу Битим 9-моддасига асосан ҳажм мувофиқлаштирилган ва ушбу Битим 10-моддаси қоидалари асосида тегишли қатновларга нисбатан кучга эга бўлган тарифлар ўрнатилган ҳолларда исталган вақтда ҳаво йўлларидан фойдаланишни бошлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парвозга доир ҳуқуқларни бекор қилиш ёки амалда тўхтатиб қўйиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон, бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига берилган парвозга доир рухсатномаларни бекор қилиш ёки ушбу Битимнинг 2-моддасида уқтирилган ҳуқуқлардан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки бундай ҳуқуқлардан фойдаланишда ўзи зарур деб билган ушбу шартлар бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) авиакорхонага устун даражада эгалик қилиш ёки унинг устидан ҳақиқий назорат ўрнатиш ушбу авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томонга ёки ўша Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароларига қарашли эканлигига комил ишончда бўлмаган ҳар қандай ҳолда; ёхуд
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ўша авиакорхоналар ҳуқуқларни берган Аҳдлашувчи Томоннинг қонун ва қоидаларига риоя этмаётган ҳолда; ёхуд
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) авиакорхоналар ушбу Битим қоидаларига қандайдир ўзгача тарзда риоя қилмаётган ҳар қандай ҳолда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар ҳуқуқларни бекор қилиш, тўхтатиб қўйиш ёки ушбу модданинг 1-банди шартлари бажарилишини талаб қилиш қонун ва қоидаларнинг бундан буён яна бузилиши олдини олиш учун зарур огоҳлантириш деб топилмаса, ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бундай ҳуқуқдан иккинчи Аҳдлашувчи Томон билан маслаҳатлашувдан сўнггина фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона божлари ва бошқа шу сингари йиғимлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонасига қарашли халқаро ҳаво қатновини амалга ошираётган ҳаво кемаси, шунингдек шу ҳаво кемасидаги доимий мосламалар, эҳтиёт қисмлар, ёқилғи захиралари ва мойлаш маҳсулотлари ва борт захиралари (озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини ҳам ўз ичига олади) ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг амалда бўлган қонун ва қоидаларига мувофиқ равишда барча божхона божлари, назорат йиғимлари ва шунинг сингари солиқлардан озод қилинади, башарти, ўша мослама ва захиралар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудига келган вақтдан токи қайтиб кетгунга қадар ҳаво кемаси ичида қолса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кўрсатилган хизмат учун олинадиган йиғимларни мустасно этганда ҳар бир Аҳдлашувчи Томонининг амалда бўлган қонун ва қоидалари асосида худди шундай божлар, солиқлар ва йиғимлардан қуйидагилар ҳам озод қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) бир Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида унинг тегишли маъмурлари белгилаган меъёрлар чегарасида ва бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг халқаро ҳаво қатновини амалга ошираётган ҳаво кемаси ичида фойдаланиш учун олган ҳаво кемаси захиралари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бир Аҳдлашувчи Томон ҳудудига халқаро ҳаво қатновида фойдаланиладиган иккинчи Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонаси ҳаво кемасининг техника хизмати кўрсатиш ёки уни таъмирлаш учун келтирилган эҳтиёт қисмлари, двигателни ҳам ўз ичига олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси халқаро ҳаво қатновида фойдаланадиган ҳаво кемасида ишлатилиши учун мўлжалланган ёқилғи, мойлаш маҳсулотлари ва техникавий эҳтиёт қисмлар, ҳатто бу захиралар ҳаво кемасига олинган Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудуди устида парвоз давомида ишлатилган тақдирда ҳам.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу банднинг (а), (b) ва (с) тагбандларида кўрсатиб ўтилган маҳсулотлар божхона текшируви ёки назоратида тутиб туриш учун талаб қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси фойдаланадиган ҳаво кемасидаги доимий мосламалар, шунингдек материаллар ва захиралар бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида ўша Аҳдлашувчи Томон божхона маъмурларининг розилиги билан ҳаво кемасидан туширилиши мумкин. Бундай ҳолларда улар қайтиб олиб чиқиб кетилгунга ёки божхона қоидаларига мувофиқ бошқа жойга кўчирилгунга қадар уқтириб ўтилган маъмурлар назорати остига олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунлар ва Қоидаларнинг қўлланилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг халқаро ҳаво навигациясини амалга ошираётган ҳаво кемасини ёки ўша ҳаво кемасининг ўша ҳудуд устидан парвозларини ҳаво кемасининг ўз ҳудудига учиб келиши ёки ундан жўнаб кетишини тартибга солувчи қонун ва қоидалари иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси ҳаво кемаларига нисбатан ҳам қўлланилади ва ўша ҳаво кемаларининг биринчи Аҳдлашувчи Томон ҳудудига кириб келиши, ундан чиқиб кетиши ва унда бўлиб туриш даврида қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ўз ҳудудига йўловчилар, экипаж, юк ёки почта келиши, унда бўлиб туриши, ҳамда ундан жўнаб кетишини тартибга солувчи қонун ва қоидалари, мисол учун мамлакат ҳудудига кириш ёки ундан чиқиш, иммиграция ва муҳожирлик, шунингдек божхона, валюта, тиббий ва карантин қоидалари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига қарашли ҳаво кемасининг биринчи Аҳдлашувчи Томон ҳудуд доирасида бўлиб туриши вақтида ундаги йўловчилар, экипаж, юк ва почтага нисбатан ҳам қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Авиакорхона вакиллик идораларининг очилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг тайинланган авиакорхоналари иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида ўз вакиллик идораларини очиш ҳуқуқига эга бўлади. Ўша вакиллик идоралари тижорат, ишлаб чиқарувчи ва техник ходимларни ўз ичига олиши мумкин. Вакиллик идоралар, вакиллар ва ходимлар иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида амалда бўлган қонун ва қоидаларга мувофиқ таъсис этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида бевосита ёки вакиллар орқали авиаташувларни сотиш билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлади. Аҳдлашувчи Томонлар тайинланган авиакорхона ёки авиакорхоналарнинг маҳаллий валютага ҳам, бошқа мамлакатларнинг эркин алмашланадиган валюталарига ҳам ана шундай ташувларни сотишга ва ҳар қандай одамнинг бундай ташувларни сотиб олишга бўлган ҳуқуқини чегараламайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳнома ва рухсатномаларни тан олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бири берган ёки ҳақиқий деб топган ҳаво кемасининг парвозга яроқли эканлиги ҳақидаги гувоҳномалар, ваколатлар ва рухсатномалар тўғрисидаги гувоҳномаларни бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳам ана шу ҳужжатлар амалда бўлган вақтида ҳақиқий деб эътироф этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон парвозларни амалга ошириш мақсадида ўзининг ҳудуди устидан парвозлар вақтида ўз фуқароларига бошқа Аҳдлашувчи Томон ёки ҳар қандай бошқа Давлат берган ваколат шаҳодатномалари ва рухсатномаларни ҳақиқий деб эътироф этишни рад қилиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳажм қоидалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналари ўзларининг тегишли ҳудудлари ўртасидаги шартлашилган йўлларда белгиланган йўналишлар бўйича парвозларни амалга оширишда ҳаққоний ва тенг имкониятларга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг тайинланган авиакорхоналари шартлашилган йўллардан фойдаланаётганда худди шу йўналиш ёки унинг бир қисмида ундан кейин парвозларни амалга ошираётган бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналари парвозларига зиён етказмаслик учун унинг манфаатларини ҳам назарда тутиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бир Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхоналари томонидан белгиланган ҳар қандай йўналишда фойдаланишда белгиланган ташув ҳажми иккинчи бир Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхоналари томонидан белгиланган ҳажм билан биргаликда ўша йўналишнинг ҳаво транспорти ташувига бўлган эҳтиёжларга мувофиқ келиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томонлар шартлашилган йўлларда парвозларни амалга оширувчи тайинланган авиакорхоналарининг ташув ҳажми белгиланган йўналишлардаги ташувга бўлган эҳтиёжларга мувофиқ келиши ва ҳар бир авиакорхона ўзини тайинлаган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида тайёрага чиқарилган ёки туширилган йўловчилар, юк ва почта ташишга бўлган эҳтиёжни қондириш учун етарли ҳажм таъминланишини ўз олдига биринчи даражали оқилона вазифа қилиб қўйиши лозим. Иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида белгиланган йўналишдаги манзилларда авиакорхоналарни тайинламаган Давлатлар ҳудудига бориш ёки келиш учун олинган ёки туширилган йўловчилар ташиш қўшимча масала бўлиб ҳисобланади ва бундай ташув иккала Аҳдлашувчи Томоннинг Авиация Маъмурлари ўртасида муҳокама қилинади. Бундай авиакорхоналарнинг белгиланган йўналишлардаги бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида жойлашган манзиллари ва учинчи мамлакатлар манзиллари ўртасида йўловчи ташишга бўлган ҳуқуқидан халқаро ҳаво транспорти тартибли тараққиётининг манфаатларида шундай усулда фойдаланиш лозимки, бунда ҳажм:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(a) авиакорхоналарни тайинлаган Аҳдлашувчи Томон ҳудудига ёки ундан ташқарига ташиладиган йўловчиларга бўлган эҳтиёжга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) шартлашилган йўллар ўтадиган ўлканинг ташувга бўлган эҳтиёжлари, бунда ўша ўлкани ўз ичига қамраб оладиган маҳаллий ҳамда ноҳиявий ҳаво қатновлари ҳам инобатга олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(с) авиакорхонанинг транзит ташувлари эҳтиёжларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқ келиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидаги бандлар мазмуни йўлида «тариф» атамаси йўловчи ва юк ташиш учун сарфланадиган қийматларни ва ўша қийматлар қўлланиладиган шароитларни англатади, у вакиллик ва қўшимча хизматлар учун тўланадиган қийматларни ва қоидаларни ўз ичига олади, бироқ почтани ташиш учун тўланадиган ҳақ ва қоидалар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар қандай шартлашилган йўлларда қўлланиладиган тарифлар барча тегишли омилларни ҳисобга олган ҳолда, жумладан фойдаланувчининг парвоз қийматидаги манфаатлари, фойданинг оқилона миқдорига, қатновларнинг қулайлик ва тезлик сингари тавсифлари, шунингдек бошқа авиакорхоналарнинг белгиланган йўналишнинг ҳар қандай қисми учун ўрнатган тариф мезонларига асосланиб, оқилона меъёрларда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тарифлар қуйидаги қоидаларга мувофиқ равишда ўрнатилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(a) Ушбу модда 2-бандида уқтирилган тарифлар ва унга боғлиқ бўлган вакиллик воситачилик қиймати мумкин қадар ҳар бир йўналиш ва унинг қисмларига тегишли ҳолда манфаатдор авиакорхоналар ўртасида келишилиши лозим ва бундай келишувга имкон даражасида Халқаро Ҳаво Транспорти Уюшмаси қийматларни қайд қилувчи ташкилоти орқали эришилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) Шундай йўл билан келишилган тарифлар иккала Аҳдлашувчи Томоннинг Авиация Маъмурларига тегишли Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунлари ва амалиёт талабларига биноан унинг амалда жорий қилинишидан энг камида (60) кун аввал тасдиқ учун тақдим этилиши лозим. Алоҳида ҳолларда ушбу муддат уқтириб ўтилган маъмурлар келишувига биноан қисқартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(c) Бу тасдиқ соддароқ усулда ҳам берилиши мумкин. Агар Аҳдлашувчи Томонлардан ҳеч қайси бири тасдиққа тариф тақдими тўғрисидаги ушбу 3-модданинг (b)-бандидаги муддатга мувофиқ тақдим қилинган кундан бошлаб (30) кун ичида бу тарифларга рози эмасликлари тўғрисидаги билдиришни юбормасалар, бу тарифлар ўз-ўзидан тасдиқланган ҳисобланади. 3-модда (b)-бандида кўрсатиб ўтилганидек, агарда тасдиққа тақдим қилиш муддати қисқартирилса Авиация Маъмурлари ўзаро келишувига мувофиқ норозиликни билдириш тўғрисидаги (30) кунлик муддат янада қисқартирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(d) Агарда тариф борасида 3-модданинг (а)-бандига мувофиқ ёки агар 3-модда (с)-бандига мувофиқ келтирилган қўлланиладиган муддат ичида бир қарорга келинмаса, бир Томон Авиация маъмурлари иккинчи Томон Авиация Маъмурларига 3-модда (с)-банди қоидаларига мувофиқ бирон-бир тариф бўйича ўзининг норозилиги тўғрисидаги хабарномани юборган тақдирда икки Аҳдлашувчи Томоннинг Авиация Маъмурлари ўзаро келишувга мувофиқ тарифларни белгилашга ҳаракат қилишади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(e) Агарда Авиация Маъмурлари 3-модданинг (b)-бандига мувофиқ уларга тақдим этилган бирорта тариф юзасидан бир қарорга кела олмасалар ёки 3-модданинг (b)-бандига мувофиқ уларга тақдим этилган бирорта тарифни белгилай олмасалар бу баҳс ушбу Битим 15-моддаси қоидаларига биноан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(f) Ушбу модда қоидаларига биноан жорий этилган тариф янги тариф ўрнатилгунга қадар ўз кучини сақлаб қолади. Ҳар қандай ҳолда ҳам тарифнинг амал муддати ўз амал муддатини якунлаган кундан бошлаб ушбу бандга биноан 12 ойлик вақтдан ортиқ бўлган муддатга узайтирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўғри транзит
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан тўғри транзит орқали ўтадиган йўловчилар, уларнинг юки ва юклар божхона ва муҳожирлик хизмати томонидан фақат юзаки кўздан кечирилади холос. Тўғри транзит орқали олиб ўтиладиган йўловчи юклари ва юклар барча хил солиқ ва йиғимлардан, шу жумладан божхона божларидан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даромадларни ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналарига биринчи Аҳдлашувчи Томон ҳудудида йўловчилар, почта ва юк ташишдан топган пул маблағларининг харажатлардан ортган қисмини валюта алмаштиришнинг амалда мавжуд бўлган қоидалари асосида ўтказиш ҳуқуқини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даврий маълумотлар қоидалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Аҳдлашувчи Томоннинг Авиация Маъмурлари иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг Авиация Маъмурларига уларнинг илтимосига биноан биринчи Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналари шартлашилган йўллардаги ҳажмини қайта кўздан кечириб чиқиш учун оқилона талаб қилиниши мумкин бўлган даврий ёки бошқа ҳисобот маълумотларни бериши лозим. Бундай ҳисоботлар шартлашилган йўлларда ўша авиакорхоналар томонидан ташилган йўловчилар ва ўша йўловчиларнинг чиқиш ва тушиш манзиллари билан боғлиқ бўлган барча ахборотларни ўз ичига олиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маслаҳатлашув
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар икки Аҳдлашувчи Томоннинг истаги шундан иборатки, Аҳдлашувчи Томонларнинг Авиация Маъмурлари ўртасида ушбу Битимни тўла бажариш учун дахлдор бўлган масалаларда очиқ ҳамкорликдаги аксарият маслаҳатлашувлар ўтказилиб туради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низоларга барҳам бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битимни талқин қилиш ёки қўллаш юзасидан Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида келиб чиққан ҳар қандай низо биринчи навбатда Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида бевосита музокаралар орқали ҳал этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Башарти, Аҳдлашувчи Томонлар музокаралар орқали муросага кела олмасалар, ўртадаги низони ҳал этишни бир неча киши ёки ташкилотга топширишга ўзаро келишишлари мумкин; агар улар бундай йўсинда муросага кела олмасалар бу низо Аҳдлашувчи Томонлардан исталган бирининг талабига биноан ҳар бир Аҳдлашувчи Томон биттадан тайинлайдиган икки ҳакам ва ана шу икки ҳакам тайинлайдиган яна бир ҳакамдан иборат, жами уч ҳакамдан ташкил топадиган ҳайъатга топширилиши мумкин. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон дипломатик восита орқали бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг низони ҳакамликда ҳал этиш тўғрисидаги талабини олганидан кейин (60) олтмиш кун ичида биттадан ҳакам тайинлайди, учинчи ҳакам эса, юқоридаги икки ҳакам маълум бўлган кундан эътиборан (60) олтмиш кун ичида тайинланиши лозим. Башарти, Аҳдлашувчи Томонлардан бири белгиланган муддат ичида ҳакамлардан биттасини тайинлай олмаса ёхуд учинчи ҳакам белгиланган муддат ичида тайинланмаса, Аҳдлашувчи Томонлардан исталган бири Фуқаро Авиацияси Халқаро Ташкилоти Кенгаши Президентидан вазиятга қараб ҳакамни ёки ҳакамларни тайинлашни илтимос қилиши мумкин. Бу ҳолатда, учинчи ҳакам учинчи мамлакатнинг фуқароси бўлиб, ҳакамлар ҳайъатининг президенти сифатида иш кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлар ушбу модданинг 2-бандига мувофиқ вақтинчалик тавсияномани ўз ичига олган ҳолда чиқарилган ҳар қандай қарорни бажариш мажбуриятини зиммага оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Башарти, Аҳдлашувчи Томонлардан бири ёки ҳар қандай Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси ушбу модданинг 3-бандига мувофиқ чиқарилган қарорларни бажара олмаса, бошқа Аҳдлашувчи Томон ушбу Битимга асосан берган ҳуқуқнинг амал қилишини чеклаб қўйиши ёки бекор қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хавфсизлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар халқаро қонунлардан келиб чиқадиган ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларига мувофиқ ғайриқонуний аралашув хатти-ҳаракатларидан фуқаро авиациясининг хавфсизлигини таъминлашга доир бир-бирларига нисбатан зиммага оладиган ўзаро мажбуриятлари ушбу Битимнинг ажралмас қисми эканлигини тасдиқлайдилар. Аҳдлашувчи Томонлар халқаро қонунга доир ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг умумий йўналишларини чекламаган ҳолда, 1963 йил 14 сентябрда Токиода имзоланган Ҳаво кемаларида содир этиладиган жиноятчилик ва бошқа ҳаракатлар тўғрисидаги Конвенция, 1970 йил 16 декабрда Гаагада имзоланган Ҳаво кемаларини ғайриқонуний равишда эгаллаб олишга қарши кураш тўғрисидаги Конвенция, ҳамда 1971 йил 23 сентябрда Монреалда имзоланган Халқаро Фуқаро Авиациясига қарши ноқонуний ҳаракатларга қарши кураш ҳақидаги Конвенция ва 1988 йилнинг 24 февралида имзоланган Халқаро Фуқаро Авиациясига хизмат қилувчи Тайёрагоҳларда содир этиладиган Қўпорувчилик ноқонуний хатти-ҳаракатларига қарши кураш ҳақидаги Баённома қоидаларига мувофиқ ҳаракат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлар бир-бирларининг илтимосига кўра ҳаво кемасини ғайриқонуний тутқун қилишнинг ҳаво кемасига, ундаги йўловчилар ва экипаж аъзоларига, тайёрагоҳлар ва қатновни таъминлаш воситаларига хавф туғдирувчи бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатларнинг, шунингдек, фуқаро авиацияси хавфсизлигига таҳдид қилишнинг ҳар қандай кўринишини олдини олишда бир-бирларига кўмак берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро муносабатларида ўзларига мақбул келадиган даражада Фуқаро Авиацияси Халқаро Ташкилоти томонидан белгиланган ва Халқаро фуқаро авиацияси бўйича Конвенцияга Иловаларда тавсифланган авиация хавфсизлиги тартибларига мувофиқ иш кўрадилар; улар ўзлари қайд этган ҳаво кемаларининг бошқарувчиларидан ёки асосий фаолият жойи ёки доимий турар жойи ўз ҳудудларида жойлашган ҳаво кемаларининг бошқарувчилари ва халқаро тайёрагоҳларнинг бошқарувчиларидан авиация хавфсизлигининг юқоридаги қоидаларига мувофиқ иш кўришларини талаб қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири ҳаво кемасидан фойдаланувчиларга нисбатан бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳаво кемаси ўз ҳудуди чегараларига кириб келаётганида, ундан чиқиб кетаётганида ёки унда бўлиб турган вақтида ушбу модданинг 3-бандида уқтирилган қоидаларга риоя этилиши мақсадида зарур талабларни қўйиши мумкин. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ҳаво кемаларини ҳимоя қилиш ва йўловчиларни, экипаж аъзоларини, йўловчи юки, юклар ва рўйхатдаги мулкни ортиш ва тушириш вақтида текшириш учун ўз ҳудуди доирасида самарали чора-тадбирлар кўрилишини таъминлайди. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг, башарти, аниқ таҳдид мавжуд бўлса, оқилона доираларда хавфсизликни таъминлаш юзасидан махсус чора-тадбирлар кўришга доир илтимосларини ҳам хайрихоҳлик билан қараб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Башарти, фуқаро ҳаво кемаси тутқун қилиб олинса ёки уни тутқун қилиш таҳдиди мавжуд бўлса ёки ҳаво кемаси ундаги йўловчилар ва экипаж аъзоларига тайёрагоҳлар ва қатновни таъминлаш воситалари хавфсизлигига бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар билан таҳдид қилинса, Аҳдлашувчи Томонлар алоқани енгиллатиш орқали бир-бирларига турлича кўмак берадилар ва бундай кўнгилсизлик ёки таҳдидга жадал, ҳамда бешикаст барҳам беришнинг барча зарур чора-тадбирларини кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзгартиришлар киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Башарти, Аҳдлашувчи Томонлардан исталган бири ушбу Битимнинг қайсидир бир шартини ўзгартириш лозим деб ҳисобласа у хоҳлаган вақтида бошқа Аҳдлашувчи Томонга маслаҳатлашувлар ўтказиш тўғрисида сўров киритиши мумкин. Бундай маслаҳатлашув музокаралар ўтказиш орқали ёки ёзишмалар ёрдамида амалга оширилиши мумкин ва талаб тушган кундан бошлаб (60) олтмиш кун ичида бошланиши лозим. Келишилган таклиф дипломатик воситалар орқали ноталар алмашиш йўли билан тасдиқланганидан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битимнинг Иловасига киритиладиган ўзгартиришлар Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасида бевосита келишилиши мумкин ва Дипломатик Ноталар алмашилиш йўли билан тасдиқлангандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон иштирокчи бўлган ҳаво қатновига тааллуқли янада умумийроқ кўп томонлама конвенция ёки битим имзолангани тақдирда ушбу Битим ана шу конвенция ёки битимнинг қоидаларига мувофиқлаштириб ўзгартирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим амал қилиш муддатини тўхтатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлардан исталган бири хоҳлаган вақтида бошқа Аҳдлашувчи Томонни ушбу Битимни амалда тўхтатиш истагида эканлигидан ёзма равишда хабардор қилиши мумкин. Бундай хабарнома бир вақтнинг ўзида Фуқаро Авиацияси Халқаро Ташкилотига ҳам юборилиши лозим. Бу ҳолда хабарнома юборилгандан кейин бошқа Аҳдлашувчи Томон уни олган давридан бошлаб (12) ойдан кейин, башарти бу муддат ичида бу хабарнома орқага қайтариб олинмаса, ушбу Битим амал қилишдан тўхтайди. Башарти, бошқа Аҳдлашувчи Томон хабарнома олганининг тасдиғи бўлмаса, Фуқаро Авиацияси Халқаро Ташкилоти хабарнома олганидан кейин ўн тўрт (14) кун ўтгач бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тасдиғи олинган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим ва унга киритилган ҳар қандай ўзгартириш Фуқаро Авиацияси Халқаро Ташкилотида рўйхатга олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битимнинг кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим у имзоланган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбуни тасдиқлаб, ўз Ҳукуматлари томонидан тегишли ваколатга эга бўлган мухтор вакиллар мазкур Битимни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1964 йилнинг 6 июнида ўзбек, корейс ва инглиз тилларида асл нусхада тузилди, ҳар уч тилдаги матн бир хил кучга эга. Талқин қилишда ҳамфикрлик бўлмаса, инглиз тилидаги матн қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

I-ЖАДВАЛ‎

‎‎‎‎Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тайинланган авиакорхонаси ҳар икки томонга қатнашда фойдаланадиган йўналишлар:‎
Бошланиш манзиллар:‎‎ Тошкент;‎
‎‎Оралиқ манзиллар кейинроқ келишилади;‎‎
Белгиланган манзиллар:‎‎ Сеул;‎
‎‎Ташқаридаги манзиллар кейинроқ келишилади.‎‎‎

II-ЖАДВАЛ‎

‎‎‎‎Корея Республикаси Ҳукумати тайинланган авиакорхонаси ҳар икки томонга қатнашда фойдаланадиган йўналишлар:‎
Бошланиш манзиллар:‎‎ Сеул;‎
Оралиқ манзиллар кейинроқ келишилади;‎‎
Белгиланган манзиллар:‎‎ Тошкент;‎
‎‎Ташқаридаги манзиллар кейинроқ келишилади.‎‎‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИЗОҲЛАР:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Юқоридаги жадвалларда белгиланган йўналишларда ҳар қандай ёки бир неча оралиқ ва/ёки ташқаридаги манзиллар ҳар қайси ёки барча парвозларда Аҳдлашувчи Томонлар исталган бирининг авиакорхоналари томонидан тушириб қолдирилиши мумкин, башарти, шартлашилган қатновлар тегишли мамлакатнинг йўналишдаги бошланиш манзилларидан бошланса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳажм, Иловада белгилангандан ташқари қўшимча бошланиш манзиллари ва белгиланган манзиллар, оралиқ манзиллар, ташқаридаги манзиллар ва ҳаво қатнови йўловчиларни ташиш ҳуқуқлари ҳар икки Аҳдлашувчи Томоннинг Авиация Маъмурлари ўртасида келишилади.