Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини ва объектларни хусусийлаштиришни жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли «Давлат мулкини бошқариш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини жадаллаштириш, паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини, паст ликвидли объектларни ва хусусийлаштирилган корхоналарнинг давлат активларини реал мулкдорларга сотиш, шунингдек ушбу корхоналарни замонавийлаштириш ва барқарор ривожлантиришга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 506-модда)
2. Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссияси (Р.С. Азимов)га:
Кейинги таҳрирга қаранг.
инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан бепул бериладиган паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналари, паст ликвидли объектлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 506-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
хорижий инвесторларнинг буюртманомалари бўйича хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни барпо этиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг балансида бўлган паст ликвидли объектлар аниқ инвестиция мажбуриятлари остида инвестор билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш йўли билан танлов ўтказмасдан «ноль» харид қиймати бўйича сотилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 июндаги 177-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 25-сон, 274-модда)
3. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат корхоналари ва объектлар фақат танлов асосида энг яхши инвестиция лойиҳаларини ва корхонанинг кредиторлик қарзини тўлашни ўз ичига олувчи мажбуриятларни таклиф этган инвесторларга инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан бепул берилади, ушбу қарорнинг 2-банди учинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 506-модда)
корхонани (объектни) инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан бепул олган инвестор томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганда ёки зарур даражада бажарилмаганда, бепул бериш тўғрисидаги шартнома қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади, бунда объект белгиланган тартибда инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан қайтадан сотувга қўйилиши керак;
Кейинги таҳрирга қаранг.
инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан инвесторларга бепул берилган паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор корхоналарнинг бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга тўловлар бўйича олдинги йиллардаги тўланишига ишонч бўлмаган қарзлари, шу жумладан улар бўйича пеня ва жарималар ҳисобдан чиқарилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
мулкдор — юридик ёки жисмоний шахс инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан бепул олинган паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхонаси (унинг мол-мулки), паст ликвидли объект бўйича тегишли равишда фойда солиғига ҳамда жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиққа тортилмайди.
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 115-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон Телерадио компанияси оммавий ахборот воситаларида мазкур қарор аҳамиятини, шунингдек паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор корхоналарни, паст ликвидли объектларни инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан мамлакатимиз инвесторларига ва хорижий инвесторларга бепул беришнинг ҳамда хусусийлаштирилган корхоналар давлат активларини уларнинг номинал қийматидан паст нархларда сотишнинг боришини кенг ёритиш ишларини ташкил этсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 26 август,
368-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 506-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 6-сон, 51-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 137-модда; 2004 й., 18-сон, 206-модда; 2005 й., 5-6-сон, 34-модда, 32-33-сон, 251-модда; 2006 й., 23-сон, 210-модда, 30-сон, 289-модда; 2007 й., 37-38-сон, 385-модда; 2009 й., 6-сон, 51-модда, 10-11-сон, 115-модда, 25-сон, 288-модда; 2010 й., 17-сон, 130-модда; 2012 й., 22-сон, 245-модда, 25-сон, 274-модда; 2013 й., 1-сон, 8-модда, 37-сон, 485-модда; 2014 й., 41-сон, 506-модда; 2015 й., 21-сон, 270-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)