1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.08.00 Инвестиция бўйича бошқа масалалар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини ва объектларни хусусийлаштиришни жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли «Давлат мулкини бошқариш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини жадаллаштириш, паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини, паст ликвидли объектларни ва хусусийлаштирилган корхоналарнинг давлат активларини реал мулкдорларга сотиш, шунингдек ушбу корхоналарни замонавийлаштириш ва барқарор ривожлантиришга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини, паст ликвидли объектларни инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан инвесторларга танлов асосида бепул бериш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан бепул бериладиган паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналари, паст ликвидли объектлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истисно ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси хулосасига кўра инвесторлар томонидан инвестиция мажбуриятларининг бажарилишини 12 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтириш ваколати берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат корхоналари ва объектлар фақат танлов асосида энг яхши инвестиция лойиҳаларини ва корхонанинг кредиторлик қарзини тўлашни ўз ичига олувчи мажбуриятларни таклиф этган инвесторларга инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан бепул берилади, бунда инвестор томонидан инвестиция мажбуриятларини бажариш учун қўшилаётган пул маблағлари, моддий бойликлар ва бошқа активларга даромад (фойда) солиғи солинмайди;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 майдаги 209-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 18-сон, 206-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхонани (объектни) инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан бепул олган инвестор томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганда ёки зарур даражада бажарилмаганда, бепул бериш тўғрисидаги шартнома қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади, бунда объект белгиланган тартибда инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан қайтадан сотувга қўйилиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан инвесторларга бепул берилган паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор корхоналарнинг бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга тўловлар бўйича олдинги йиллардаги тўланишига ишонч бўлмаган қарзлари, шу жумладан улар бўйича пеня ва жарималар ҳисобдан чиқарилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкдор — юридик ёки жисмоний шахс инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан бепул олинган паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхонаси (унинг мол-мулки), паст ликвидли объект бўйича тегишли равишда даромад (фойда) солиғига ҳамда жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиққа тортилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон Телерадио компанияси оммавий ахборот воситаларида мазкур қарор аҳамиятини, шунингдек паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор корхоналарни, паст ликвидли объектларни инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан мамлакатимиз инвесторларига ва хорижий инвесторларга бепул беришнинг ҳамда хусусийлаштирилган корхоналар давлат активларини уларнинг номинал қийматидан паст нархларда сотишнинг боришини кенг ёритиш ишларини ташкил этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил 26 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
368-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 26 августдаги 368-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини, паст ликвидли объектларни инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан инвесторларга танлов асосида бепул бериш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини, паст ликвидли объектларни инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан инвесторларга (шу жумладан хорижий инвесторларга) танлов асосида бепул бериш тартибини белгилаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестор – олди-сотди шартномасига мувофиқ пул маблағлари, мулкий бойликлар ва уларга ҳуқуқларни инвестиция қилувчи юридик ва жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотувчи – Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси (сотилаётган ҳар бир объект бўйича сотувчини тайинлаш тўғрисидаги қарор Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссияси томонидан қабул қилинади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Объектни инвестиция мажбуриятлари бажарилиши шарти билан бепул бериш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан ташкил этиладиган танлов савдолари натижалари бўйича танлов ғолиби тўғрисидаги қарор ҳудудий танлов комиссиялари томонидан қабул қилинади, уларга тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошчилик қилади ва таркибига Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳудудий органлари раҳбарлари (танлов комиссияси раисининг ўринбосари сифатида), Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасининг ҳудудий органлари раҳбарлари киради.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 августдаги 196-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 251-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан танлов асосида бепул бериладиган объектлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан йилнинг ҳар чорагида мазкур Низомга 1 ва 2-иловага мувофиқ шакллар бўйича тақдим этиладиган тегишли асослашлар асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 августдаги 362-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари билан келишган ҳолда тасдиқланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 августдаги 196-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 251-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхонанинг шаҳар асоси ва республика учун стратегик аҳамиятга эга эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун объектни янги мулкдорга бериш зарур бўлганда сотиш нархи пасайтирилиши ҳисобга олинган ҳолда таклиф этилаётган сотиш нархига инвесторлардан талаб йўқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхонанинг сурункали зарар кўриб ишлаши, паст рентабеллилиги (5 фоиздан юқори бўлмаган), иқтисодий ночорлиги ва тўловга қобилиятли эмаслиги объектни бепул беришнинг асосий мезонлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Сотув объектини сотиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Сотув объектини сотиш бўйича танлов ўтказиш тўғрисидаги эълон оммавий ахборот воситаларида танлов ўтказилишидан камида 2 ой олдин эълон қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Сотув объектларини сотиш мазкур Низомда назарда тутилган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 18 августдаги 404-сон қарори билан тасдиқланган Корхоналарни ва хусусийлаштириладиган давлат корхоналари акцияларини сотиш бўйича тендерлар ўтказиш тартибига мувофиқ Комиссиянинг қарори асосида амалга оширилади (Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссияси томонидан сотиладиган объектлардан ташқари).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Хоҳиш билдирган барча жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари танловда қатнашишга қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Танловда қатнашиш учун инвестор оммавий ахборот воситаларида олдиндан эълон қилинган танлов ўтказилиши санасидан камида уч кун олдин Комиссиянинг кўриб чиқиши учун муҳрлаб қўйилган конвертда танлов таклифини тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Танлов таклифида бизнес-режа, бажариш муддатлари кўрсатилган ҳолда инвестиция дастури (лойиҳа), асбоб-ускуналар етказиб бериш (агар у назарда тутилган бўлса), унинг технологик параметрлари, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг режалаштирилаётган ассортименти ва унинг рақобатбардошлилиги, хом ашё, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, мавжуд асбоб-ускуналар ва ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш тадбирлари, кутилаётган иқтисодий самара, шунингдек сотиш объектини молиявий-хўжалик жиҳатдан соғломлаштириш ёки унинг ҳудудидан хўжалик мақсадларида фойдаланишни тиклаш бўйича инвесторнинг бошқа мажбуриятлари ва режалари қайд этилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Танлов таклифини баҳолашда бизнес-режанинг самарадорлиги, маркетинг режалари ва молиявий режаларнинг асосланганлиги белгиловчи аҳамиятга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Танлов қатнашчилари (қатнашчиси) томонидан тақдим этилган танлов таклифини ва бизнес-режани кўриб чиқиш натижалари бўйича Комиссия танлов ғолибини аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Энг жозибали танлов таклифини тақдим этган ва уни амалга ошириш учун реал молиявий имкониятларга эга бўлган қатнашчи танлов ғолиби деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Танлов ғолиби Комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан аниқланади, овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Танлов ғолибини танлаш тўғрисида Комиссия томонидан қарор қабул қилиниши учун танловда унинг аъзоларининг камида 75 фоизи ҳозир бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Агар танловда битта қатнашчи иштирок этса, танлов бўлиб ўтмаган деб ҳисобланади. Комиссия талабгор томонидан тақдим этилган танлов таклифини кўриб чиқиш якунлари бўйича сотув объектини ягона талабгорга сотиш имкониятини кўриб чиқишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Сотувчи Комиссиянинг қарори асосида танлов ғолиби билан инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан объектни бепул бериш тўғрисида шартнома тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар сотувчи функциясини Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармаси амалга оширса, шартноманинг бир нусхаси ҳисобга қўйиш, назорат ва мониторинг олиб бориш учун Давлат мулки қўмитасига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома мавзуси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция мажбуриятлари ҳажми, турлари ва уни бажариш жадвали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етказиб берилаётган асбоб-ускуналарнинг техник шартлари ва тавсифи (агар бу назарда тутилган бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкчилик ҳуқуқини бериш тартиби, объектга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш шартлари ва муддатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотув объекти мол-мулки сақланиши учун жавобгарлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилишининг бориши тўғрисида Сотувчига ҳисобот тақдим этиш муддатлари ва тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низоларни ҳал этиш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг келишувига кўра шартномада бошқа шартлар ҳам акс эттирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Агар танлов ўтказиш якунлари бўйича сотув объектини сотиш тўғрисида қарор қабул қилинмаса, танлов ўтказилмаган деб ҳисобланади, бунда танлов комиссияси томонидан танловни такрорий ўтказиш санаси тайинланади, бироқ ушбу сана танловни кўчириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб камида 2 ой бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқларини бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини, паст ликвидли объектларни янги мулкдорга бериш баланс (қолдиқ) қиймат бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Давлат корхоналарини инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан инвесторларга бепул бериш тўғрисида шартнома расмийлаштирилгандан кейин ушбу корхоналарнинг бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга тўловлар бўйича олдинги йиллардаги тўланишига ишонч бўлмаган қарзлари, шу жумладан улар бўйича пеня ва жарималар ҳисобдан чиқарилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Шартнома шартларига мувофиқ инвестиция мажбуриятлари тўлиқ бажарилганидан ва инвестиция мажбуриятлари бажарилиши тўғрисида Сотувчига ҳисобот тақдим этилгандан кейин сотиш объектига мулкчилик ҳуқуқи инвесторга ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Инвестиция мажбуриятлари бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов топшириғи нусхалари, божхона декларациялари, асбоб-ускуналарнинг техник ҳолати кўрсатилган ҳолда уларни ўрнатиш далолатномалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция дастури (лойиҳа) бажарилишининг бориши тўғрисидаги ахборот, шу жумладан ҳисобот тақдим этиш санасида уларда назарда тутилган молиявий-иқтисодий параметрлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объект сотилгунгача ва ҳисобот тақдим этилиши пайтида объектнинг молиявий-иқтисодий ҳолати тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Инвестиция мажбуриятлари тўлиқ бажарилгунга қадар инвестор Сотувчи билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қиймати унга берилган объект қолдиқ баланс қийматининг 25 фоизидан ортиқ бўлган мол-мулкни сотиш билан боғлиқ битишувлар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхонанинг таъсис ҳужжатларига муассисларнинг ўзгариши билан боғлиқ ўзгартиришларни киритиш масалаларини келишиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари тўлиқ бажарилиши муносабати бўйича Сотувчи инвестиция мажбуриятлари бажарилишини қабул қилиш бўйича комиссия ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Инвестиция мажбуриятлари бажарилишини қабул қилиш бўйича комиссия Сотувчининг буйруғи билан ташкил этилади ва камида 5 кишидан иборат бўлади. Комиссия таркибига келишув бўйича молиявий ва иқтисодий органлар ходимлари (Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ёки уларнинг ҳудудий бўлинмаларининг мутахассислари), манфаатдор банклар, тармоқ уюшмалари, концернлари, корпорациялари ва тегишли ҳокимликларнинг ходимлари жалб этилиши мумкин.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 августдаги 196-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 251-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Комиссия ишининг якунлари бўйича қабул қилиш далолатномаси тузилади, Сотувчи ушбу далолатнома асосида сотилган объектга инвесторнинг мулкчилик ҳуқуқини (далолатномани) расмийлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Инвестиция мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун инвесторларнинг жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Шартнома мажбуриятлари ва инвестиция мажбуриятлари бажарилмаган ёки зарур даражада бажарилмаган тақдирда Сотувчи инвесторга олди-сотди шартномаси шартлари бажарилмаганлиги тўғрисида расмий тақдимнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олди-сотди шартномаси шартлари бажарилмаса, Сотувчи томонидан расмий тақдимнома киритилгандан сўнг объектни инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан инвесторларга бепул бериш тўғрисидаги шартнома қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади. Бунда объект мазкур Низомда назарда тутилган тартибда такроран сотувга қўйилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини, паст ликвидли объектларни инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан инвесторларга танлов асосида бепул бериш тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан инвесторларга танлов асосида бепул беришга мўлжалланган паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Жадвал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 августдаги 196-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 251-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини, паст ликвидли объектларни инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан инвесторларга танлов асосида бепул бериш тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан инвесторларга танлов асосида бепул беришга мўлжалланган паст ликвидли объектлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳолангандан кейинги бошланғич нархи (минг сўм)
Нарх пасайтирилгандан кейинги охирги нархи (минг сўм)
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси раиси
__________________________ (имзо)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*) Объектнинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари ва унинг техник ҳолати (пойдевори, деворлари, томи ва ҳоказолар), майдони, кубатураси, неча қават эканлиги, эгаллаб турилган ер участкаси майдони.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 26 августдаги 368-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусийлаштирилган корхоналарнинг давлат активлари бошланғич нархини босқичма-босқич пасайтириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом биржа ва биржадан ташқари савдоларнинг электрон тизимларига қўйиладиган хусусийлаштирилган корхоналарнинг давлат активлари ва объектлар бошланғич нархини босқичма-босқич пасайтириш тартибини бошқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Акциялар бошланғич нархини босқичма-босқич пасайтириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бошланғич нархни босқичма-босқич пасайтириш тартиби хусусийлаштирилган корхоналарнинг номинал қийматдан юқори нархда савдога қўйилган акцияларига савдога қўйилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин (миллий валютада савдога қўйилган акциялар бўйича) ҳамда бир ой ўтгандан кейин (эркин муомаладаги валютада савдога қўйилган акциялар бўйича) талаб бўлмаганда қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Савдога қўйилган акциялар нархи ҳар савдо сессиясида уларнинг бошланғич нархидан 5 фоизга пасайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Савдога қўйиш нархида муайян даражага эришилгандан кейин акция сотиб олиш учун икки ва ундан ортиқ инвестордан буюртма тушган тақдирда нархни босқичма-босқич 5 фоизга ошириб кимошди савдоси ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Акцияларни савдога қўйишнинг энг паст нархи унинг номинал қийматидан паст бўлмаслиги керак. Хусусийлаштирилган корхоналар акцияларининг эркин муомаладаги валютадаги энг паст нархи ушбу корхонани хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича белгиланган номинал қийматдан паст бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар нарх номинал қийматгача пасайгандан кейин акцияга бир ой мобайнида талаб бўлмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан ушбу акциядорлик жамиятларининг рўйхати шакллантирилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 июндаги 112-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 23-сон, 210-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Акциядорлик жамиятларининг ушбу рўйхати шакллантирилгандан кейин Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси уларнинг бундан кейин биржа савдоларида бўлиши ёки уларни расмий биржа бюллетенидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 июндаги 112-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 23-сон, 210-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Акциядорлик жамиятлари расмий биржа бюллетенидан чиқарилгандан кейин уларнинг акциялари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги томонидан тасдиқланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2003 йил 16 июлда 1255 тартиб рақами билан рўйхатдан ўтказилган Давлат активларини номинал қийматидан паст нархда сотиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан сотилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Корхоналар, объектлар (улушлар, мол-мулк) Республика кўчмас мулк биржасининг биржа савдосига Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармалари ёхуд шартнома асосида Давлат мулки қўмитаси номидан иш кўрувчи юридик шахс томонидан белгиланган тартибда 3 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга қўйилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 июндаги 112-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 23-сон, 210-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Савдога қўйилгандан кейин бир ойдан кейин ушбу корхоналарга, объектларга (улушлар, мол-мулкка) талаб бўлмаса, ҳар савдо сессияси мобайнида бошланғич нархга нисбатан пасайтиришнинг қатъий босқичлилиги 5 фоиз белгиланган ҳолда бошланғич нархни босқичма-босқич пасайтириш механизми қўлланади. Бунда корхонанинг, объектнинг (улуш, мол-мулкнинг) пасайтирилган нархи қолдиқ баланс қийматдан паст бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхонанинг, объектнинг (улуш, мол-мулкнинг) эркин муомаладаги валютадаги энг паст нархи ушбу объектни давлат тасарруфидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича белгиланган қолдиқ баланс қийматдан паст бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Биржа савдолари давомида икки ва ундан ортиқ харидор корхонани, объектни (улуш, мол-мулкни) шаклланган нарх бўйича сотиб олишга буюртма берган тақдирда, савдога қўйиш нархининг камида 5 фоизига нархни кўтариш йўли билан кимошди савдоси режими қўлланади. Энг юқори нархни таклиф этган харидор савдо ғолиби деб эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Биржа савдоларини ўтказиш ва битишувлар тузиш тартиб-қоидаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхона, объект (улуш, мол-мулк) мазкур Низомнинг 9—11-бандаларига мувофиқ сотилмаган ҳолда Давлат мулки қўмитаси унинг биржа савдоларида бундан кейин бўлиши ёки уни савдодан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилади.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 июндаги 112-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 23-сон, 210-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Корхона, объект (улуш, мол-мулк) биржа савдосидан чиқарилгандан кейин уни сотиш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги томонидан тасдиқланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2003 йил 16 июлда 1255 тартиб рақами билан рўйхатдан ўтказилган Давлат активларини номинал қийматидан паст нархда сотиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.