1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.10.00 Уй-жой қурилиши]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш;
2.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июндаги 394-сонли «2021-2023 йилларда ёшлар уйларини қуришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 6 февралдаги ПҚ-2124-сон қарорига мувофиқ, шунингдек мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни янада ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг уй-жой ва маиший шароитларини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида кўп квартирали уйлар қуриш ҳамда мавжуд фойдаланилмаётган ва қурилиши тугалланмаган объектларни ёш оилалар учун кўп квартирали (кейинги ўринларда «Камолот» уйлари деб аталади) уйлар этиб реконструкция қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Камолот» уйларидаги квартираларни тижорат банклари томонидан имтиёзли ипотека кредитлари ажратиш йўли билан мулк қилиб ёш оилаларга ушбу қарорга мувофиқ «Камолот» уйларидаги сотиб олинадиган квартиралар қийматини тўлаш учун, бошланғич бадал тўламасдан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасига тенг бўлган фоизли ставка билан 20 йил муддатга, шу жумладан 5 йиллик имтиёзли даврга бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
квартиралар қийматини мақбуллаштириш мақсадида уйларни қуриш, қоидага кўра, мавжуд қурилиши тугалланмаган бинолар ва бошқа объектларни, уй-жойларни тегишли инфратузилма билан таъминлашни ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш учун энг қулай лойиҳалар бўйича реконструкция қилиш шаклида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Камолот» уйларини жойлаштириш учун мўлжалланган объектларни қуриш ва реконструкция қилиш доирасида буюртмачи ёки пудрат ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайдиган фоизли ставка билан 5 йилгача муддатга бериладиган тижорат банклари кредитларини жалб этишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 декабрдаги ПҚ-1666-сон қарори билан тузилган Ҳукумат комиссиясига ёш оилалар учун уй-жой объектларининг ўз вақтида фойдаланишга топширилишини таъминлаш ишларини мувофиқлаштириб бориш юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда «Камолот» уйларига айлантириш учун реконструкция қилишга босқичма-босқич бериш мақсадида мавжуд фойдаланилмаётган ва қурилиши тугалланмаган объектларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқлаш учун уларнинг тўлиқ хатловдан ўтказилишини ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари буюртмачилар билан биргаликда, ўтказилган хатлов асосида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавжуд фойдаланилмаётган ва қурилиши тугалланмаган объектларни «Камолот» уйларига айлантириш учун реконструкция қилишнинг титул рўйхатларини белгиланган тартибда Ҳукумат комиссияси билан келишилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 январдаги 2-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 1-сон, 1-модда) билан тасдиқланган Уй-жой қурилишига, уни реконструкция қилишга ва сотиб олишга ипотека кредити бериш тўғрисидаги низомга2-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 6 февралдаги ПҚ-2124-сон қарорига мувофиқ «Камолот»нинг кўп квартирали уйларидан ёш оилаларга квартиралар (кейинги ўринларда квартиралар деб аталади) бериш масалаларини кўриб чиқиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёш оилалар — рўйхатдан ўтказилган никоҳга биринчи марта кирган, ушбу Низомга мувофиқ «Камолот»нинг кўп квартирали уйларидан квартираларни ипотека кредити асосида сотиб олиш учун ҳисобга қўйиш тўғрисида ариза берилган пайтда ҳар бирининг ёши 30 ёшдан ошмайдиган эр-хотинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий комиссия — ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ таркибда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган ҳамда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланадиган «Камолот»нинг кўп квартирали уйларидан ёш оилаларга квартираларни ипотека кредити асосида сотиб олиш масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссия;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тавсиянома — «Камолот» ЁИҲ Марказий кенгаши томонидан берилган тавсиянома имтиёзли ипотека кредитини олувчи билан кредит олувчи доимий рўйхатдан ўтказилган жойда жойлашган тижорат банки ўртасида ипотека кредити бериш тўғрисида шартнома тузиш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Квартира бериш учун ёш оилаларни ҳисобга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Квартираларни ипотека кредити асосида сотиб олиш ҳуқуқига турар жой шароитларини яхшилашга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган ҳамда фан, санъат, адабиёт, спорт соҳасида ва бошқа соҳаларда юксак натижаларга эришган ёш оилалар (қоидага кўра, давлат мукофотлари, «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони соҳиблари, нуфузли халқаро ва республика мусобақалари, танловлар ва олимпиадалар совриндорлари) эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) оила аъзолари орасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ сурункали касалликларнинг ўткир шаклларидан азоб чекувчи ва алоҳида квартирада яшашга муҳтож бўлган шахслар бор бўлса «Камолот» ЁИҲ Марказий кенгаши томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган асослар мавжуд бўлган тақдирда эр-хотинларнинг хоҳиши бўйича ёш оила бир ёки бир вақтнинг ўзида барча асослар бўйича ҳисобга қўйилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Турар жой шароитларини яхшилашга муҳтожлар сифатида ёш оилани ҳисобга қўйиш учун эр-хотиндан бири доимий рўйхатдан ўтиш жойи бўйича «Камолот» ЁИҲ туман (шаҳар) кенгашига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) оиланинг таркиби тўғрисида яшаш жойидан берилган маълумотнома ва оила аъзоларининг паспортлари (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар) нусхалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) яшаш жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган ёш оиланинг турар жой шароитлари ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган шартларга мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) иш берувчининг муҳри билан тасдиқланган меҳнат дафтарчаси нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) доимий иш жойидан берилган ариза берувчининг (оила аъзоларининг) охирги 12 ойдаги даромадлари тўғрисидаги маълумотномалар ёки уларнинг яшаш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган ариза берувчининг (оила аъзолари — эр ва хотиннинг) охирги 12 ойдаги даромадлари тўғрисидаги декларацияларнинг нусхалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси томонидан берилган эр-хотинда мулк ҳуқуқи билан турар жой йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) ёш оила ушбу Низомнинг 4-банди талабларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ҳужжатлар «Камолот» Ёшлар ижтимоий ҳаракати туман (шаҳар) кенгашининг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, уларнинг нусхалари тилхат остида ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Камолот» ЁИҲнинг туман (шаҳар) кенгаши олинган ҳужжатларни улар қабул қилиб олинган кундан бошлаб икки кун муддатда кўриб чиқиш учун Ҳудудий комиссияга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ҳудудий комиссия ҳужжатлар «Камолот» ЁИҲнинг туман (шаҳар) кенгашига тақдим этилган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида тақдим этилган ҳужжатларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини ҳар томонлама ўрганади, барча ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини текширади. Бунда, ҳужжатларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш, шунингдек унинг ҳақиқийлиги учун ҳудудий комиссия жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий комиссия жойнинг ўзига чиқиб ариза берувчининг турар жой шароитларини, кредитга лаёқатлилигини (ариза берувчи ва оила аъзоларининг даромадини) ўрганади. Ўрганиш натижалари бўйича текшириш далолатномасини тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўриб чиқиш натижалари бўйича ҳудудий комиссия ёш оилани турар жой шароитларини яхшилаш учун муҳтож сифатида ҳисобга қўйиш ёки ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисида хулоса тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобга қўйиш тўғрисидаги хулоса, текшириш далолатномаси тақдим этилган ҳужжатлар илова қилинган ҳолда уч кун муддатда «Камолот» ЁИҲ Марказий кенгашига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда ҳудудий комиссия икки кун муддатда ҳужжатлар ва хулосани рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда «Камолот» ЁИҲ туман (шаҳар) кенгашига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Камолот» ЁИҲ туман (шаҳар) кенгаши икки кун муддатда ариза берувчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни қайтарган ҳолда рад этиш сабаблари тўғрисида уларни ёзма равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Камолот» ЁИҲ Марказий кенгаши ҳудудий комиссиялар томонидан тақдим этилган хулоса ва ҳужжатларни кўриб чиқиб ёш оилани уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож сифатида ҳисобга қўйиш ёки ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ҳисобга қўйиш ёки ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисидаги қарор «Камолот» ЁИҲ Марказий кенгаши томонидан ҳужжатлар тегишли ҳудудий комиссия томонидан тақдим этилган кундан бошлаб 5 иш кунидан кечикмай қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. «Камолот» ЁИҲ Марказий кенгаши ҳисобга қўйиш ёки ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 5 иш кунидан кечикмай қарорни тегишли ҳудудий комиссияга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ҳудудий комиссия 5 иш куни мобайнида «Камолот» ЁИҲ Марказий кенгаши томонидан қабул қилинган қарор тўғрисида ариза берувчини ва «Камолот» ЁИҲ туман (шаҳар) кенгашини ёзма равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низомнинг 4 ва 5-бандларида келтирилган асослар мавжуд бўлмаган ҳолларда, шунингдек агар тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 7-банди талабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда ҳисобга қўйиш рад этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ёш оилаларга ипотека кредити асосида квартиралар бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. «Камолот» ЁИҲ Марказий кенгашининг тавсияномаси (ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича) ҳисобда турган ёш оилаларга улар учун зарур бўлган турар жой майдони мавжудлигидан келиб чиқиб кетма-кетлик тартибида тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобга қўйиш санаси, агар ҳолатлар тенг бўлган ҳолларда — уй-жой билан таъминланганлик даражасидан келиб чиқиш квартирани ипотека кредити асосида сотиб олиш изчиллигини аниқлашнинг асосий шарти ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эр-хотиннинг ҳар иккиси етимлар — «Меҳрибонлик уйлари» тарбияланувчилари бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиёзли ипотека кредити олувчи оила аъзоларининг бири ёки бир нечтаси ушбу Низомнинг 5-бандига мувофиқ сурункали касалликларнинг ўткир шаклларидан азоб чекса, «Камолот» ЁИҲ Марказий кенгашининг тавсияномаси навбатдан ташқари берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. «Камолот» ЁИҲ Марказий кенгаши тавсиянома бериш билан бир вақтда тегишли пудрат қурилиш ташкилотларига белгиланган тартибда квартираларга олди-сотди шартномаларини тузиш учун тавсиянома олган шахслар рўйхатини юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пудрат қурилиш ташкилотлари рўйхатлар олинган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида улар асосида квартираларнинг олди-сотди шартномалари тузилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. «Камолот» ЁИҲ Марказий кенгаши йилнинг ҳар чорагида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига имтиёзли ипотека кредитларини олиш учун берилган ҳужжатлар кўриб чиқилиши ва квартиралар ажратилиши тўғрисидаги ахборотни киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарлари — комиссия раисининг ўринбосари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари раҳбарлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳудудий бошқармаси раҳбари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг ҳудудий, туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Молиялаштирувчи тижорат банкларининг минтақавий ва туман филиаллари раҳбарлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Камолот»нинг кўп квартирали уйларидан ёш оилаларга квартиралар бериш масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Камолот»нинг кўп квартирали уйларидаги квартираларни ипотека кредити асосида сотиб олиш тўғрисида шартномалар тузиш учун тавсияларни ёш оилаларга тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

тавсияномаси шакли
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАВСИЯНОМА ДК 000000
19__ йилда туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси__________________________ ______________________________________________________________________га
(Ф.И.О., паспортидаги маълумотлар)
_____________________________________________ манзили бўйича «Камолот»нинг
(Камолот» уйи манзили)
кўп квартирали уйидан квартира сотиб олиш тўғрисида ___________________________ ________________________________________ билан шартнома тузиш учун берилди. Тавсиянома «Камолот» ЁИҲ Марказий кенгашининг 201_ йил «__»_______даги ___-сон қарорига мувофиқ берилди. _____________________________________________________________________
(тавсияномани олган ариза берувчи ёки ишончли шахснинг Ф.И.О.)
201_ йил «__»________
___________________
(берилган сана)
(олувчининг имзоси)
Орқа томони
Ушбу тавсия Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этувчи ёш оилаларни турар жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида» 2014 йил 8 сентябрдаги 250-сон қарорига мувофиқ берилган.
Ўзбекистон Республикаси «Камолот» Ёшлар Ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши раиси
_________________
Ўзбекистон Республикаси «Камолот» Ёшлар Ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши раисининг ўринбосари
_________________
Ўзбекистон Республикаси «Камолот» Ёшлар Ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши аъзолари (рўйхат бўйича)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги 250-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 январдаги 2-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой қурилишига, уни реконструкция қилишга ва сотиб олишга ипотека кредити бериш тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 7-банднинг 3-кичик бандига «Камолот» ёш оилалар учун кўп квартирали уйлардаги квартираларни сотиб олишга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайдиган фоизли ставка билан 20 йил муддатга бериладиган кредитлар бундан мустасно» сўзлари қўшилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 10-бандга «Ёш оилалар учун «Камолот» кўп квартирали уйларидаги квартираларни сотиб олишга кредитлар бундан мустасно» сўзлари қўшилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 12-банднинг учинчи хатбошига «эга бўлишлари керак» сўзларидан кейин «ёш оилалар учун «Камолот» кўп квартирали уйларидаги квартираларни сотиб олишга кредитлар бундан мустасно» сўзлари қўшилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ушбу маълумотнома ёш оилалар учун «Камолот» кўп квартирали уйларидаги квартираларни сотиб олишга кредитлар олишда талаб қилинмайди»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги 5-кичик банд қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«5) тижорат банкларига «Камолот» ЁИҲ Марказий кенгашининг ёш оилалар учун «Камолот» кўп квартирали уйларидаги квартираларни сотиб олишга ипотека кредити бериш бўйича шартномалар тузиш учун тавсияномаси».