16.02.1995 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида ўзаро тушуниш Меморандуми
Кучга кириш санаси
16.02.1995
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзаро тушуниш Меморандуми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телекоммуникация ва радиоэшиттириш соҳасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Корея Республикаси Ҳукумати (бундан кейин «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар),
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телекоммуникация ва радиоэшиттиришнинг ривожланишини савдо ва техникавий алмашувга, шунингдек ҳар бир мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожига ёрдам берувчи муҳим омил деб ҳисоблаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккала мамлакат ўртасида телекоммуникация ва радиоэшиттириш соҳаларида турли ҳамкорликнинг зарурлигини эътироф этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида илмий-техникавий ҳамкорлик тўғрисида 1992 йил 17 июнда имзоланган Битимга мувофиқ,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро ҳуқуқ нормалари, ички қонун-қоидалари асосида ва ўзаро фойдали шартларда телекоммуникация ва радиоэшиттириш соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашни истаган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар ҳақида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар амалдаги Бутун дунё электр алоқа Конвенцияси, Халқаро электр алоқа иттифоқининг (ХЭАИ) радио ва телекоммуникация низомларига мувофиқ, шунингдек ушбу Меморандум қоидаларига мос равишда ўзлари ўртасидаги телекоммуникацион алоқани тартибга соладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ўз мамлакатлари ўртасида телекоммуникация ва радиоэшиттириш, шу жумладан алоқа хизмати ва жиҳозлаш соҳасида ҳамкорлик қиладилар ва бу соҳадаги ўзаро муносабатларини кенгайтириш ва яхшилаш бўйича барча зарур чораларни кўрадилар. Шу мақсадда Аҳдлашувчи Томонлар ҳукумат ташкилотлари, илмий-тадқиқот институтлари, корпорациялар ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни ва улар ўртасидаги ҳамкорликнинг ушбу Меморандум доирасидаги биргаликдаги фаолиятнинг тафсилотларига оид аниқ дастурларни тузишни рағбатлантирадилар. Бундай дастурлар икки мамлакат қонун ва қоидаларига мувофиқ тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги ва Корея Республикаси Ахборот ва алоқа вазирлиги ушбу Меморандумнинг ижроси учун масъул асосий ташкилотлар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ўзларининг тегишли ҳукумат ташкилотлари ва идораларига мазкур Меморандумнинг амалга оширилиш жараёнини мунтазам муҳокама қилиб туришни топширадилар ва ўзаро келишувга мувофиқ Аҳдлашувчи Томонлар манфаатлари йўлида телекоммуникация воситаларидан фойдаланишни яхшилаш бўйича зарур чоралар кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ХЭАИ (Халқаро электр алоқа иттифоқининг) Низоми, ХЭАИ Конвенцияси, ХЭАИнинг Маъмурий Қоидалари ва Тавсияномаларида кўзда тутилган телекоммуникация хизматининг барча турлари ва тоифаларини қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда ташкил этишда яқиндан ҳамкорлик қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
– Аҳдлашувчи Томонларнинг иқтисодий манфаатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
– тегишли вазирлик ва идоралар ўртасида бевосита келишилган тадбирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
– Халқаро электр алоқа иттифоқи томонидан эълон қилинадиган бирон-бир чеклаш бўлмаса, унинг амалдаги қоидалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ўзларининг телекоммуникация ва радиоэшиттириш йўлларини транзит қилиб учинчи мамлакатларга ўтказишда бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг телекоммуникация ва радиоэшиттириш жиҳозларидан ҳамда техникавий воситаларидан фойдаланадилар. Улар бир-бирларини мавжуд транзит йўллар, шунингдек ўз давлатлари ичидаги амалдаги тарифлар бўйича маълумотлар билан мунтазам таъминлаб турадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ХЭАИнинг радиоалоқа бўйича Низомига мувофиқ ўз радиоалоқа хизматларини кўрсатаётганда икки томонлама тўсиқларни четлаб ўтиш учун частоталарни тегишлича тақсимлаш ва қўллаш бўйича бир-бирлари билан маслаҳатлашиб турадилар. Бундай маслаҳатлашувлар хатлар билан алмашиш ёки алоҳида ҳужжатларни имзолаш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телекоммуникация хизматлари учун тариф ва баҳолар ХЭАИ Конвенцияси, ХЭАИнинг Маъмурий Қоидалари ва Тавсияномаларининг мавжуд қоидалари асосида ўрнатилади. Бу масалалар бўйича икки мамлакатнинг тегишли халқаро операторлари алоҳида келишиб олишлари лозим бўлади. Аҳдлашувчи Томонлар икки мамлакат ўртасидаги тарифларнинг барча ўзгаришлари тўғрисида маълумот бериб турадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тариф ва баҳоларни ўрнатишда, шунингдек телекоммуникация хизматлари бўйича ҳисоб-китобни амалга оширишда ўзлаштиришнинг махсус ҳуқуқлари (СДР)дан фойдаланилади ёки ХЭАИ Конвенциясига мувофиқ ўзаро келишиб олиб, ҳар қандай пул бирлигидан фойдаланиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ўз миллий қонунчиликларига мувофиқ телекоммуникация ва радиоэшиттиришларнинг ривожланиши учун фан ва техника соҳасидаги ҳамкорликка кўмаклашиш мақсадида бир-бирлари билан мунтазам маслаҳатлашиб турадилар ва ўзаро манфаатли телекоммуникация ва радиоэшиттириш соҳаларининг бошқариш, техникавий, иқтисодий ва илмий жиҳатлари бўйича ўзаро маълумотлар билан алмашиб турадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар телекоммуникация ва радиоэшиттириш соҳаларидаги илмий-техникавий ҳамкорликни кенгайтириш учун махсус битимлар тузишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Меморандумнинг қоидаларига мувофиқ Аҳдлашувчи Томонлар кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қиладилар ва мутахассисларнинг малакаларини ошириш мақсадида улар билан алмашувни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар зарур бўлганда мазкур Меморандум қоидаларининг ижросини енгиллаштириш ва турли телекоммуникация хизматларини яхшилаш мақсадида оператив маълумотлар билан алмашиб турадилар. Оператив маълумотлар билан алмашув текинга ва иккала Аҳдлашувчи Томон келишиб олган тилда амалга оширилади. Олинган оператив маълумот ҳеч қандай шаклда Аҳдлашувчи Томонларнинг ёзма розилигисиз учинчи томонга берилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро ҳамкорликнинг натижаси бўлган патент бериш ва бошқа ҳуқуқлар бўйича ҳар қандай маълумотни Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ёзма розилигисиз учинчи томонга, ташкилотга бермаслик мажбуриятини оладилар. Бундай патентлар ва бошқа ҳуқуқлар иккала Аҳдлашувчи Томонлар томонидан бу мамлакатларда амал қилувчи миллий қонунчиликка мувофиқ рўйхатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Меморандум талқинидаги ҳар қандай келишмовчиликлар Аҳдлашувчи Томонлар ёки уларнинг ваколатли органлари ўртасида ўзаро маслаҳатлашувлар йўли билан ҳал этилади. Агар Аҳдлашувчи Томонлар бир қарорга келмасалар, масала дипломаатик йўллар билан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Икки мамлакат ўртасида телекоммуникация ва радиоэшиттириш соҳаларида келгусида ҳамкорлик қилиш заруратидан келиб чиқиб, Аҳдлашувчи Томонлар мазкур Меморандумни ўзаро келишувга мувофиқ ноталар алмашиш йўли билан қайта кўриб чиқишлари ёки унинг қоидаларига ўзгартишлар киритишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Меморандум имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва беш йил мобайнида амалда бўлади, бундан кейин агар Аҳдлашувчи Томонлардан бири бу муддат тугашидан камида олти ой илгари мазкур Меморандумнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида ёзма тарзда билдирмаса, у ўз-ўзидан навбатдаги беш йиллик муддатларга узайтирилаверади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Меморандумнинг мазкур Моддада қайд этилган қоидаси асосида амалда бўлишининг тўхтатилиши унинг доирасида тузилган биргаликдаги дастурлар ёки амалга оширилаётган фаолият битказилгунга қадар кучда қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сеул шаҳрида 1995 йил 16 февралда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, корейс ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Матннинг талқинида тафовутлар юзага келса, инглиз тилидаги матн устунликка эга бўлади.

(имзолар)