Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Транспорт соҳасидаги фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 декабрдаги 1023-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.12.2018 й., 09/18/1023/2329-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 декабрдаги 1023-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.12.2018 й., 09/18/1023/2329-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 декабрдаги 1023-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.12.2018 й., 09/18/1023/2329-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 декабрдаги 1023-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.12.2018 й., 09/18/1023/2329-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарлараро, халқаро ташиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар бериш, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда уларнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш, тўхтатиш ва бекор қилиш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги томонидан қабул қилинади;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 июндаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2018 й., 09/18/434/1339-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида ташиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар бериш, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда уларнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш, тўхтатиш ва бекор қилиш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан қабул қилинади;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 июндаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2018 й., 09/18/434/1339-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 июндаги 434-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2018 й., 09/18/434/1339-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Комиссия икки ҳафта муддатда Комиссия ва ҳудудий комиссиялар тўғрисидаги низомларни тасдиқласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 9-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ва уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 21 август,
360-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 апрелдаги 278-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/278/1049-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 декабрдаги 1023-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.12.2018 й., 09/18/1023/2329-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 июлдаги 138-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 28-29-сон, 272-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 декабрдаги 1023-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.12.2018 й., 09/18/1023/2329-сон)
I. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 1996 йил 12 майдаги 175-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 5-сон, 14-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт ва алоқа соҳасида фаолият кўрсатиш ҳуқуқи учун давлат пошлинаси миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида» 1997 йил 19 февралдаги 89-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 2-сон, 6-модда).
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан солиқлар ва йиғимлар ундиришни тартибга солиш тўғрисида» 1997 йил 23 октябрдаги 483-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 10-сон, 35-модда)нинг 4-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1998 йил 14 августдаги 349-сон қарорига илованинг 3-банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 1999 йил 28 июлдаги 363-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 7-сон, 43-модда).
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига мувофиқ ташкил этилган комиссиялар ва кенгашлар таркибини тасдиқлаш тўғрисида» 2000 йил 30 сентябрдаги 374-сон қарорига 24-илова.
II. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясини ташкил этиш тўғрисида» 1998 йил 16 июндаги 255-сон қарорида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(II-бўлим 1-банди «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 февралдаги 90-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 8-сон, 99-модда)
б) 5-банднинг «а» кичик бандида:
иккинчи хатбошидаги «Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт ва алоқа соҳасида фаолият кўрсатиш ҳуқуқи учун давлат пошлиналари миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида» 1997 йил 19 февралдаги 89-сон қарорига мувофиқ авиация транспорти хизматлари кўрсатиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берганлик учун давлат божи бир қисми (20 фоиз)» сўзлари «ҳаво транспорти соҳасида фаолият турларини амалга ошириш учун лицензиялар берганлик учун давлат божи маблағларининг бир қисми» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«ҳаво транспорти соҳасида фаолият турларини амалга ошириш учун лицензиялар бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиққанлик учун йиғим»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(II-бўлим 1-банди «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 февралдаги 90-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 8-сон, 99-модда)
«автомобиль ва дарё транспортида фаолиятни амалга оширишга лицензиялар берганлик учун давлат божи маблағларининг бир қисми;
«автомобиль ва дарё транспортида фаолият турларини амалга оширишга лицензиялар бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиққанлик учун йиғим».
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида транспорт-экспедиторлик фаолиятини тартибга солишни такомиллаштириш тўғрисида» 2000 йил 9 сентябрдаги 348-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 9-сон, 56-модда)га иловада:
12-банддаги «лицензиялаш» сўзи чиқариб ташлансин;
VII боб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
20-бандда иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
22-банддаги «ва Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги томонидан транспорт-экспедиторлик фаолияти билан шуғулланиш учун берилган тегишли лицензияга эга бўлишлари шарт» сўзлари чиқариб ташлансин;
23-банддаги «ва тегишли лицензияга эга бўлган» сўзлари чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 2 мартдаги 101-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 108-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 131-модда; 2004 й., 8-сон, 99-модда, 9-сон, 108-модда, 30-сон, 344-модда, 43-сон, 456-модда; 2006 й., 3-сон, 12-модда, 20-21-сон, 181-модда, 22-сон, 194-модда, 28-29-сон, 272-модда; 2012 й., 6-сон, 57-модда, 44-сон, 507-модда; 2014 й., 31-сон, 380-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон, 09.04.2018 й., 09/18/278/1049-сон, 11.06.2018 й., 09/18/434/1339-сон, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон, 17.12.2018 й., 09/18/1023/2329-сон, 22.04.2019 й., 09/19/337/2997-сон; 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон)