02.04.2014 йилдаги 126-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилояти Халқ депутатлари Косон тумани Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман маҳаллий бюджетининг 2013 йилдаги ижроси ва 2014 йилдаги маҳаллий бюджети тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил 12 декабрдаги СК-399-II-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Давлат бюджети тўғрисида»ги, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2013 йил 28 декабрдаги IV\38-124-сонли «Вилоят маҳаллий бюджетининг 2013 йилдаги ижроси ва 2014 йилги бюджет параметрлари тўғрисида»ги ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2099-сон қарор (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2013 й., 52-сон, 690-модда)ларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2099-сон ва халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2013 йил 28 декабрдаги IV\38-124-сонли «Вилоят маҳаллий бюджетининг 2013 йилдаги ижроси ва 2014 йилги бюджет параметрлари тўғрисида»ги қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2013 йил туман маҳаллий бюджетининг кутилаётган ижроси бўйича Косон туман ҳокимлиги молия бўлими (Р. Жумаев)нинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2014 йил туман маҳаллий бюджетининг даромадлари, юқори бюджетдан бериладиган мақсадли субвенциялар ҳамда даромадлар билан бирга жами 93614,8 млн сўм ва харажатлари 93614,8 млн сўм миқдорида тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Халқ депутатлари Косон туман Кенгашининг доимий комиссиялари, туман ҳокимлиги молия бўлими бюджетга тўловларнинг тўлиқ тўланиши, назарда тутилган харажатлар миқдорининг бюджетдан ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштирилиши ҳамда давлат маблағларидан белгиланган мақсадларда фойдаланиши устидан қатъий назорат ўрнатилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Халқ депутатлари Косон туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси туман ҳокимлиги молия бўлими билан туманнинг 2014 йил бюджетининг ижросининг бориши тўғрисида Халқ депутатлари туман Кенгаши сессияларига ахборот киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2013 йил 30 декабрдаги IV/24-115-сонли қарори бекор қилинган ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.Эшатов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарор «KOSON» газетасида эълон қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари туман Кенгашининг раиси С. АЗИЗОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Косон т.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 2 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
126-сон