Қашқадарё вилояти Нишон тумани ҳокимининг
Қарори
Туманда 2014 йилда транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Қашқадарё вилояти Нишон тумани ҳокимининг 2015 йил 24 январдаги Х-86/01-сонли «Туманда 2015 йилда транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ туманда 2014 йилда транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
1. Туман ҳудудида жойлашган барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.
* 2-илова берилмайди.
3. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:
тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган, одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар — бир йилда икки марта;
ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — икки йилда бир марта;
ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта;
тиркамалар кўрикка транспорт воситаси — шатакчи учун белгиланган муддатларда.
4. Қарорнинг 3-банди иккинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:
биринчи марта — 1 март — 30 июнда;
иккинчи марта — 1 сентябрь — 31 октябрда ўтказилади.
юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 март — 30 июнда ўтказилади.
жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январь — 31 августда ўтказилсин.
5. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туман комиссияси раҳбарига:
транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;
транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш юклатилсин.
6. Тумандаги барча транспорт воситалари эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахсларга транспорт воситаларини техник паспорти билан биргаликда техник кўрикдан ўтказилишини, уларнинг техник жиҳатдан созлигини ва ўз вақтида режа жадвал асосида кўрикдан ўтказиш мажбурияти юклатилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори 3-бандига кўра Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши инобатга олинсин.
8. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ йиғим ундирилсин.
9. Туман ҳокимининг 2013 йил 8 февралдаги Х-182/02-сонли қарори ўз кучини йўқотдан деб ҳисоблансин.
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари И. Пиннаев зиммасига юклатилсин.
11. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳоким М. ҲАЙИТМУРОДОВ
Янги Нишон ш.,
2014 йил 30 январь,
X-82/01-сон
Туман ҳокимининг 2014 йил 30 январдаги Х-82/01-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Туманда 2014 йилда транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссиясининг
Таркиби
| О. Раджабов | Туман ИИБ ЙҲХГ катта инспектори, катта сержант, комиссия раиси |
|
КОМИССИЯ АЪЗОЛАРИ: | |
| Э. Хасанов | Туман ИИБ ЙҲХГ МХМ инспектори, кичик сержант |
| А. Махматқулов | Табиатни муҳофаза қилиш Нишон туман инспекцияси катта инспектори |
| Т. Мўминов | Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ҳудудий бўлинмаси ходими |
| Р. Фармонов | Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти туман Кенгаши раиси |