Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қимматли қоғозлар иккиламчи бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 29 апрелдаги 196-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ўзининг идоравий норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 9 июль,
307-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент» республика фонд биржасининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ва қийматли қоғозлар бозори инфраструктурасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 8 июндаги 285-сон қарорида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-бандининг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
б) қарорга 2-иловада:
5-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Очиқ турдаги акциядорлик жамиятларининг акцияларини сотиб олиш-сотиш бўйича иккиламчи бозордаги битишувлар фақат қимматли қоғозларнинг биржа бозорлари ва уюшган биржадан ташқари бозорларда амалга оширилади, акциядорлик жамиятлари томонидан ўз акцияларини сотиб олиш бўйича уюшмаган биржадан ташқари бозорларда тузилиши мумкин бўлган битишувлар бундан мустасно»;
«қийматли қоғозлар билан иш олиб бориш» сўзлари «қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни амалга ошириш» сўзлари билан алмаштирилсин»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Қимматли қоғозларнинг биржа ва биржадан ташқари савдоси ташкилотчилари савдо майдончаларида фақат қимматли қоғозлар ва уларнинг ҳосилаларини сотиб олиш-сотиш бўйича битишувлар амалга оширилиши ва рўйхатдан ўтказилиши мумкин».
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1996 йил 30 мартдаги 126-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 3-сон, 11-модда):
3-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ҳудудий бўлимлари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси тегишли ҳудудий бошқармаси раҳбари билан келишган ҳолда бош директор томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар»;
қарорга 3-илова 10-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ҳудудий бўлимлари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси тегишли ҳудудий бошқармаси раҳбари билан келишган ҳолда бош директор томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 21 июлдаги 145-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган—Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами 2006 й., 30-сон, 292-модда)
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 13-сон, 108-модда; 2006 й., 30-сон, 292-модда; 2008 й., 40-41-сон, 412-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.08.2019 й., 09/19/650/3532-сон)