Қашқадарё вилояти Халқ депутатлари Шаҳрисабз туман Кенгашининг
Қарори
Туман маҳаллий бюджетининг 2013 йилдаги ижроси ҳамда 2014 йилдаги маҳаллий бюджети тўғрисида
Мазкур қарор Қашқадарё вилояти халқ депутатлари Шаҳрисабз туман Кенгашининг 2014 йил 13 декабрдаги IV-32/81-12-сонли «Туман маҳаллий бюджетининг 2014 йилдаги кутилаётган ижроси ҳамда 2015 йилги бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет Кодекси, Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил 12 декабрдаги СҚ-399-II-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Давлат бюджети тўғрисида»ги, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2013 йил 28 декабрдаги IV\38-124-сонли «Вилоят маҳаллий бюджетининг 2013 йилдаги ижроси ҳамда 2014 йилги бюджет параметрлари тўғрисида»ги ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарор (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2013 й., 52-сон, 690-модда)ларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ва халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2013 йил 28 декабрдаги IV\38-124-сонли «Вилоят маҳаллий бюджетининг 2013 йилдаги ижроси ҳамда 2014 йилги бюджет параметрлари тўғрисида»ги қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. 2013 йил туман маҳаллий бюджетининг кутилаётган ижроси бўйича Шаҳрисабз туман ҳокимлиги молия бўлими (А. Узоқов)нинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
3. 2014 йил туман маҳаллий бюджетининг даромадлари 123.373.585 минг сўм ва харажатлари 123.373.585 минг сўм миқдорида тасдиқлансин.
4. Халқ депутатлари Шаҳрисабз туман Кенгашининг доимий комиссиялари, туман ҳокимлиги молия бўлими бюджетга тўловларнинг тўлиқ тўланиши, назарда тутилган харажатлар миқдорининг бюджетдан ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштирилиши ҳамда давлат маблағларидан белгиланган мақсадларда фойдаланиши устидан қатъий назорат ўрнатилишини таъминласинлар.
5. Халқ депутатлари Шаҳрисабаз туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси туман ҳокимлиги молия бўлими билан туманнинг 2014 йил бюджетининг ижросининг бориши тўғрисида Халқ депутатлари туман Кенгаши сессияларига ахборот киритиб борсин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари З. Халилов зиммасига юклатилсин.
7. Мазкур қарор «Кеш» газетасида эълон қилинсин.
Халқ депутатлари Шаҳрисабз туман Кенгашининг раиси Ф. НОРОВ
Шаҳрисабз ш.,
2014 йил 1 апрель,
IV-25-60/04-сон