18.08.2014 йилдаги ПҚ-2224-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасида унификациялаштирилган «Бир ойна» божхона ахборот тизимини жорий этиш йўли билан божхона хизматини модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш учун Корея Республикаси Ҳукуматининг грантидан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасида унификациялаштирилган «Бир ойна» божхона ахборот тизимини жорий этиш йўли билан божхона хизматини модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш учун Корея Республикаси Ҳукумати томонидан ажратиб берилаётган грантдан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида 2013 йил учун грант ёрдамини ажратиш тўғрисида 2013 йил 3 декабрда имзоланган Ҳадли битим (кейинги ўринларда — Ҳадли битим) доирасида Корея Республикаси Ҳукумати Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига 2014 — 2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида унификациялаштирилган «Бир ойна» божхона ахборот тизимини жорий этиш йўли билан божхона хизматини модернизация қилиш лойиҳасини амалга ошириш учун 5,5 млн АҚШ доллари миқдорида грант маблағлари ажратади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корея томонидан мазкур лойиҳани амалга оширишда «KOICA» халқаро ҳамкорлик корейс агентлиги масъул ижро этувчи агентлик ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур лойиҳанинг асосий вазифалари унификациялаштирилган «Бир ойна» божхона ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, келгусида уни интерактив давлат хизматларининг Ягона порталига бирлаштириш, шунингдек уни амалга ошириш учун зарур дастурий таъминот, ёрдамчи материаллар ва асбоб-ускуналар етказиб бериш ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ажратилаётган грантдан мақсадли фойдаланиш ва мазкур лойиҳани самарали амалга ошириш учун Ўзбекистон томонидан масъул бўлган ижро этувчи орган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасида унификациялаштирилган «Бир ойна» божхона ахборот тизимини жорий этиш йўли билан божхона хизматини модернизация қилиш лойиҳасини амалга оширишга Корея Республикаси Ҳукуматининг грантини жалб қилиш учун белгиланган тартибда барча зарур тартиб-таомиллар бажарилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур лойиҳани амалга ошириш доирасида амалдаги қонунчиликка мувофиқ грант маблағлари ҳисобидан олиб кирилаётган ва сотиб олинаётган товар (иш, хизмат)лар божхона тўловларидан, шунингдек қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳадли битимга мувофиқ мазкур лойиҳани амалга ошириш доирасида Корея Республикаси фуқаролари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикасида унификациялаштирилган «Бир ойна» божхона ахборот тизимини жорий этиш йўли билан божхона хизматини модернизация қилиш лойиҳасини амалга оширишда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари юридик шахсларнинг фойда солиғидан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси ва «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик темир йўл компанияси мазкур лойиҳани амалга ошириш доирасида олиб келинаётган товарларни тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси аэропортлари ва темир йўл станцияларида ортиш- тушириш ва сақлаш ишларини ҳақ ундирмасдан ўтказишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Давлат божхона қўмитасининг талабномасига биноан мазкур лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган юқори малакали хорижий мутахассисларга белгиланган тартибда кириш визаларини консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимларни ундирмай расмийлаштиришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Давлат божхона қўмитасининг талабномасига биноан мазкур лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларга белгиланган тартибда давлат божлари тўлашдан озод қилган ҳолда кўп марталик визалар бериш ва муддатини узайтириш, шунингдек уларни яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказиш ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддатини узайтиришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 18 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-2224-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 34-сон, 431-модда)