Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2019 01.05.2003 йилдаги 199-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2019
Ҳужжат 01.01.2005 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТ ИФЛОСЛАНТИРИЛГАНЛИГИ ВА ЧИҚИНДИЛАР ЖОЙЛАШТИРИЛГАНЛИГИ УЧУН ТЎЛОВЛАР ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 октябрдаги 820-сонли «Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини бошқаришнинг иқтисодий усулларига ўтишни янада таъминлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида», «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида», «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида», «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонунларида назарда тутилган табиатдан фойдаланишда иқтисодий механизмни босқичма-босқич жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун 2003 йил 1 майдан бошлаб компенсация тўловлари жорий этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларининг миқдорлари 1—4-иловаларга* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1—4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси органлари томонидан ундирилади ва қуйидаги тартибда тақсимланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 24 майдаги 246-сон қарори билан тасдиқланган Табиатни муҳофаза қилиш жамғармалари тўғрисидаги низомга мувофиқ фойдаланиш учун табиатни муҳофаза қилиш жамғармаларига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50 фоизи — республика бюджетига
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарори таҳририда— Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 456-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, заруриятга кўра, Вазирлар Маҳкамасига атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари миқдорларини индексация қилиш бўйича таклифлар киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиатдан махсус фойдаланганлик учун тўловлар тизимини янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида йигирма кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Юсупов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил 1 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
199-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 1 майдаги
199-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида», «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида», «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида», «Чиқиндилар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари тўловчилар, идоравий мансублигидан, мулкчилик шакллари ва хўжалик фаолияти ташкил этилишидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи (оқова оқизувчи) ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга чиқариб ташлаш, оқова оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштиришнинг норматив ва нормативдан ортиқча (лимитдан ортиқча), шунингдек аварияли ва зарбли масса компенсация тўловлари объекти ҳисобланади ва у ўз ичига қуйидагиларни олади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турғун ва кўчма манбалардан ифлослантирувчи моддаларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш массаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ифлослантирувчи моддаларни сув объектларига ва жойларнинг рельефига оқизиш массаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жойлаштириладиган заҳарли ва заҳарли бўлмаган чиқиндилар массаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Кейинчалик қайта ишланмайдиган ва ҳар хил турдаги махсус жиҳозланган тўпланадиган жойларга жойлаштириладиган норматив ва нормативдан ортиқча (лимитдан ортиқча) ишлаб чиқариш чиқиндилари учун компенсация тўлови мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ифлослантирувчи моддалар чиқиндилар сақланадиган ёки тўпланадиган жойлардан сув объектларига ёки жойларнинг рельефига оқиб чиққан ҳолларда ифлослантирувчи моддалар массаси учун компенсация тўлови сув объектларига ва жой рельефига аварияли чиқариб ташлаш сифатида тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Конлар чегарасидан ташқаридаги вақтинча ажратилган майдонларга жойлаштириладиган норматив ва нормативдан ортиқча (лимитдан ортиқча) юза очилгандаги (бўш) жинслар уюми қазиб олувчи саноатнинг заҳарли бўлмаган чиқиндилари ҳисобланади ва улар жойланганлиги учун мазкур Низомга мувофиқ компенсация тўлови тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар компенсация тўлови объектлари ҳисобланмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) махсус сақланаётган ва ҳар хил турдаги махсус жиҳозланган тўплаш жойларида жойлаштириладиган хом ашё ресурслари разрядига тегишли бўлган балансдан ташқари рудалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) вақтинча (олти ойгача) махсус ажратилган майдонларда жойлаштириладиган ва сўнгра иккиламчи хом ашё сифатида фойдаланиладиган ишлаб чиқариш чиқиндилари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) табиатни муҳофаза қилиш органлари билан келишув бўйича техника экинлари ва дов-дарахтларни суғориш учун фойдаланиладиган тозаланган оқова сувлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) олдиндан конларнинг ташқарисига жойлаштирилмайдиган конлар ичида жойлаштириладиган юзаси очилган жинслар уюмлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга чиқариб ташлаш, оқизиш ва жойлаштириладиган чиқиндиларнинг норматив (лимитли) массаси, улар бўйича бир йилда ҳисоблаб чиқилган компенсация тўловлари суммаси энг кам ойлик иш ҳақининг камида беш баравари миқдорини ташкил этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштиришнинг норматив ва нормативдан ортиқча (лимитдан ортиқча)си учун компенсация тўловлари суммаси компенсация тўловларининг тасдиқланган миқдорига ва табиатни муҳофаза қилиш органлари томонидан белгиланган ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштиришнинг нормативларига (лимитларига) биноан мазкур Низомга мувофиқ тўловчилар томонидан мустақил ҳисоблаб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Юридик шахсларда (тўловчиларда) ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштиришнинг тасдиқланган нормативлари (лимитлари) мавжуд бўлмаган тақдирда ёки уларнинг амал қилиш муддати тамом бўлганда, шунингдек ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга чиқариб ташлаш, оқизишга ва чиқиндиларни жойлаштиришга рухсатномалар мавжуд бўлмаган тақдирда компенсация тўловлари компенсация тўловларининг белгиланган миқдорларига 10 коэффициент қўлланган ҳолда ифлослантирувчи моддалар чиқариб ташланиши, оқизилиши ва чиқиндилар жойлаштирилишининг бутун амалдаги массаси учун тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ифлослантирувчи моддалар атроф табиий муҳитга чиқазиб ташланганлиги, оқизилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилишининг амалдаги массаси юридик шахслар томонидан ишлаб чиқариш ва бирламчи ҳисобга олишнинг технология тартиб-қоидасидан келиб чиқиб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Тўловчилар атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун ҳар ойда аванс компенсация тўловларини ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунигача тўлайдилар. Аванс компенсация тўловлари олдинги йил чораги маълумотлари бўйича ифлослантирувчи моддалар атроф табиий муҳитга чиқариб ташланиши, оқизилиши ва чиқиндилар жойлаштирилишининг норматив ва нормативдан ортиқча (лимитдан ортиқча) амалдаги ўртача ойлик массасидан келиб чиқиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йилнинг бир чораги учун ҳисоблаб чиқилган компенсация тўлови суммаси энг кам ойлик иш ҳақининг 10 бараваридан камни ташкил этган ҳолларда компенсация тўлови ҳисобот бериладиган йил чорагидан кейинги ойнинг 25-кунигача бир чоракда бир марта тўланади, ушбу ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштиришнинг норматив ва нормативдан ортиқча (лимитдан ортиқча) массаси ҳисоб-китоби молиявий ҳисоботни тақдим этиш учун белгиланган муддатларда бир йилда бир марта табиатни муҳофаза қилиш органлари билан келишилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўлови суммаси ҳисоб-китоби мазкур Низомга иловага мувофиқ шакл бўйича икки нусхада тузилади. Унинг бир нусхаси молиявий ҳисоботни тақдим этиш учун белгиланган муддатларда йил чорагида бир марта тўловчи жойлашган жой бўйича табиатни муҳофаза қилиш маҳаллий органларига тақдим этилади. Текшириб чиқилган ҳисоб-китобнинг иккинчи нусхаси тўловчида қолади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган тақдирда муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови бўйича қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ қарздорлик умумий суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида, пеня ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўлови суммаси қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
П=(Мн х R) + (Мсн х R х Ккр), Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
П — атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун сўмлардаги компенсация тўлови миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мн — тонна ёки километрларда нормалар доирасида ифлослантирувчи моддалар табиий муҳитга чиқариб ташланиши (оқизилиши) ва чиқиндилар жойлаштирилиши массаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мсн — тонна ёки километрларда нормадан ортиқча ифлослантирувчи моддалар табиий муҳитга чиқариб ташланиши (оқизилиши) ва чиқиндилар жойлаштирилиши муассасаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
R — 1 тонна ифлослантирувчи модда табиий муҳитга чиқариб ташланганлиги (оқизилганлиги) ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун сўмларда компенсация тўлови миқдорлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ккр — ифлослантирувчи моддалар атроф табиий муҳитга чиқариб ташланиши, оқизилишига ва чиқиндилар жойлаштирилишига тасдиқланган нормативлар (лимитлар) кўпайтирилганлиги (камайтирилганлиги) учун бараварлик коэффициенти. Ккр ифлослантирувчи моддалар атроф муҳитга чиқариб ташланганлиги, оқизилиши ва чиқиндилар нормативлар (лимитлар)га кўра жойлаштирилиши массаси кўпайтирилиши (камайтирилиши)га қараб табақалаштириб аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ифлослантирувчи моддалар чиқариб ташланганлиги, оқизилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилишининг амалдаги массаси қисқартириш ҳисобига ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштиришга тасдиқланган нормативлар (лимитлар)дан кам бўлган ҳолларда атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўлови суммаси қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
П=(Мн х R):Ккр, Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Ккр қуйидаги боғлиқликда аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р‎

Ифлослантирувчи моддаларни атроф муҳитга чиқариб ташлаш (оқизиш) ва чиқиндиларни жойлаштиришнинг тасдиқланган нормативлар (лимитлар)дан ортиқ бўлган (қисқартирувчи) ҳажми (баравар)‎

Ифлослантирувчи моддалар атроф табиий муҳитга чиқариб ташланиши, оқизилиши ва чиқиндилар жойлаштирилишига тасдиқланган нормативлар (лимитлар) кўпайтирилганлиги (камайтирилганлиги) учун бараварлик коэффициенти кўрсаткичлари (Ккр) ‎

1.‎ 1,05 дан 1,059 гача‎ 1,1‎
2.‎ 1,06 дан 1,1 гача‎ 1,25‎
3.‎ 1,11 дан 1,2 гача‎ 1,7‎
4.‎ 1,21 дан 1,3 гача‎ 2,2‎
5.‎ 1,31 дан 1,5 гача‎ 3,0‎
6.‎ 1,51 дан 2,0 гача‎ 4,0‎
7.‎ 2,1 ва ундан юқори‎ 5,0‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ифлослантирувчи моддалар атроф табиий муҳитга чиқариб ташланиши, оқизилиши ва чиқиндилар жойлаштирилишига тасдиқланган нормативлар (лимитлар) кўпайтирилганлиги (камайтирилганлиги) учун бараварлик коэффициенти ифлослантирувчи моддалар чиқариб ташланиши (оқизилиши) ва чиқиндилар жойлаштирилиши амалдаги массасининг ҳар бир модда бўйича алоҳида тасдиқланган нормативларга нисбати сифатида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ифлослантирувчи моддалар атроф табиий муҳитга аварияли чиқариб ташланиши, оқизилиши ва чиқиндилар жойлаштирилиши ҳолларида уларнинг массаси ишлаб чиқаришнинг технология тартиб-қоидасидан келиб чиқиб асбоблар билан ўлчаш ёки ҳисоб-китобли усул йўли билан аниқланади. Компенсация тўловлари авария (бараварига чиқариб ташлаш, ифлослантирувчи моддаларни оқизиш) пайдо бўлган пайтдан бошлаб у бартараф этилгунгача бўлган давр учун ҳар бир модда бўйича компенсация тўловларининг белгиланган миқдорларига ўн баравар миқдорда тўланади. Компенсация тўлови ҳисоб-китобидан аварияни бартараф этиш ва унинг оқибатлари даврида зарарсизлантириш ёки кейинчалик ишлаб чиқаришга жалб этиш учун корхонага қайтариладиган ифлослантирувчи моддалар массаси чиқариб ташланмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Компенсация тўлови суммаси ҳисоб-китоби учун ифлослантирувчи моддаларни табиий муҳитга чиқариб ташлаш (оқизиш) ва чиқиндиларни жойлаштиришнинг бирламчи ҳисоби бўйича уларнинг турларига кўра белгиланган шаклдаги давлат статистика ҳисоботининг нормативлари (лимитлари), расмий маълумотлар асосида ифлослантирувчи моддалар табиий муҳитга чиқариб ташланиши (оқизилиши) ва чиқиндилар жойлаштирилиши массасининг амалдаги маълумотлари қўлланилади. Ҳисобот давридаги ифлослантирувчи моддалар табиий муҳитга чиқариб ташланиши (оқизилиши) ва чиқиндилар жойлаштирилишининг амалдаги массасини аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда уларнинг массаси ишлаб чиқаришнинг технология тартиб-қоидаси бўйича кутилаётган йил массасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мотор ёнилғисини ёқишда ифлослантирувчи моддаларни атмосфера ҳавосига норматив чиқаришлар учун компенсация тўлови ҳисоб-китоби Вазирлар Маҳкамаси қарорига 2-иловага мувофиқ уларни турларга ажратмасдан ифлослантирувчи моддаларнинг бутун массаси учун компенсация тўлови миқдорларига мувофиқ амалга оширилади, ифлослантирувчи моддаларнинг амалдаги массаси эса мазкур Низомга А-иловага мувофиқ қабул қилинади. Агар юридик шахснинг ёки табиатни муҳофаза қилиш органларининг асбоблар билан ўлчаши асосида белгиланган нормативлардан ортиқча эканлиги аниқланса, у ҳолда ушбу масса учун нормативдан ортиқча чиқарганлик сифатида компенсация тўлови тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари тўловчи томонидан тегишли банк муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси маҳаллий органларининг табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси ҳисоб рақамларига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Юридик шахслар компенсация тўловларини атроф табиий муҳитни ифлослантирувчи моддалар чиқиндилари, оқовалари ҳосил бўлган жой бўйича тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахсларнинг турли ҳудудларда жойлашган бўлинмалари ва филиаллари юридик шахс бўлмаса ва банк ҳисоб рақамларига эга бўлишмаса атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини юридик шахслар тўлайди. Компенсация тўловлари корхоналарнинг кўрсатиб ўтилган бўлинмалари ва филиаллари жойлашган ҳудудларнинг табиатни муҳофаза қилиш жамғармаларига йўналтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Юридик шахс компенсация тўловларини тўлашдан бош тортган тақдирда уларни, шунингдек пеняни ундириш хўжалик суди орқали мажбурий тартибда амалга оширилади.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 декабрдаги 610-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами 2004 й. 52-сон, 523-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини тўловчилар ҳисоб-китобнинг тўғрилиги ва компания тўловининг ўз вақтида тўланиши учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Тўловчилар табиатни муҳофаза қилиш маҳаллий органлари қарорлари ва уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракати юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини тўлаш тўловчиларни ушбу чиқиндиларни ташлаганлик, оқоваларни оқизганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик туфайли етказилган зарарни тўлаш мажбуриятидан озод қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ушбу Низомнинг тўғри қўлланишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
А-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир тонна мотор ёқилғисини ёқишда чиқариб ташланадиган ифлослантирувчи моддалар массаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ёқилғи турлари‎

Ифлослантирувчи моддалар массаси, кг ‎

Этилланган автобензин ‎ 788,3‎
Этилланмаган автобензин ‎ 788,0‎
Автомобиль дизел ёнилғиси ‎ 208,5‎
Тепловозлар учун дизел ёнилғиси ‎ 120,5‎
Сиқилган табиий газ‎ 274,0‎
Суюлтирилган нефть гази‎ 584,8‎
Реактив ёнилғи ‎ 178,5‎
Авиация бензини‎ 169,8‎
Сув транспорти учун ёнилғи (флот мазути) ‎ 198,4‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
Б-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахс (тўловчи) штампи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

__________________________________________________‎‎

туман (шаҳар) маҳаллий табиатни
муҳофаза қилиш органига‎‎‎‎‎‎

‎‎Тўловчи

_________________________________________________(юридик шахснинг тўлиқ номи) ‎‎
‎‎Иден-ция рақами ‎‎

‎‎Ҳисоб-китоб учун масъул шахс _______________________________________________‎‎

‎‎Тўловчи манзили, телефонии ______‎__________________________________________

‎‎Банк реквизитлари

‎‎______________________________
‎(банк муассаси номи, код, ҳиcоб-китоб рақами)

‎‎200__ йил __ чорагида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги
‎ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари
‎суммаси ҳисоб-китоби

‎‎‏Компенсация тўлови объектлари номи

Массаси (т, кг, куб. м) ‎‎

1 т, кг, куб. м учун компенсация тўлови миқдори (сўм)‎‎

Кўпайтирилганлиги (камайтирилганлиги) учун ёки авария бўлганда бараварлик коэффициентлари (бирлик)‎‎

Компенсация тўлови суммаси, сўм (2 ус. х 4 ус. х 5ус.) + (3 ус. х 4 ус. х 5 ус.) ‎‎

Норматив

Нормативдан ортиқ‎

Авария бўлганда‎

‎‎‎‎

1‎‎

2‎‎‎

3‎‎

4‎‎

5‎‎

6‎‎

7‎‎

1. Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи моддаларни чиқариш:‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎Жами
‎‎2. Мотор ёнилғисини ёқишда ифлослантирувчи моддаларни чиқариш:
‎‎3. Сув объектларини ва жой рельефини ифлослантирувчи моддаларни чиқариш:
‎‎Жами
4. Ишлаб чиқариш чиқиндилари:‎‎
‎‎Жами
‎‎Ҳаммаси
Компенсация бўйича аванс тўлов‎‎
‎‎Тўланиши керак
‎‎Пеня
‎‎Тўланиши керак


‎‎‎Раҳбар


‎‎‎_________________________________
‎(имзо, фамилияси, инициаллари)

‎‎Бош бухгалтер

‎‎______________________________
‎‎(имзо, фамилияси, инициаллари)

Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари ҳисоб-китобини текширди: ‎‎

‎‎Табиатни муҳофаза қилиш органи инспектори ___________________________

‎‎(имзо, фамилияси, инициаллари)‎‎‎‎

‎‎Тўлов ҳисоб-китобини қабул қилди:

‎‎МФОП бўлим бошлиғи

‎‎_________________________________

‎‎‎(имзо, фамилияси, инициаллари)‎‎‎‎

‎‎_________________
‎(cана)

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 9-10-сон, 71-модда; 2004 й., 43-сон, 456-модда; 52-сон, 523-модда; 2005 й., 19-20-сон, 142-модда; 2006 й., 6-7-сон, 34-модда; 7-сон, 400-модда; 2010 й., 5-сон, 40-модда; 2010 й., 14-15-сон, 106-модда; 2017 й., 24-сон, 502-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)