ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ ДИРЕКТОРИНИНГ
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 15 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2242-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 19 апрелдаги 233-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2242-4, 19.04.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандига асосан буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 2011 йил 6 июлдаги 01-222/1-сон буйруғи (рўйхат рақами 2242, 2011 йил 8 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 28-сон, 293-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор Ж. ИСМАИЛОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 6 август,
01-264-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 2014 йил 6 августдаги 01-264-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 15-банддаги «уларни хатосиз тўлдиради» деган сўзлар «абитуриентларга тааллуқли маълумотларни принтерда хатосиз чоп этади» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«20. Қабул комиссиялари ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномасига эга бўлган абитуриентлар ҳақидаги маълумотларни таълим йўналиши, ўқув шакли ва тили, жавоблар варақаси рақами кўрсатилган ҳолда 1 август куни мазкур Низомнинг 5-иловаси 4-шакли бўйича Давлат тест маркази орқали Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига кундузги ва махсус сиртқи бўлимлар учун тақдим этадилар.».
3. 49-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«аудиториялар тақсимотига мувофиқ тест синови якуни бўйича қайтариб келтирилган жавоблар варақалари бўйича тест синови натижаларини ҳисоблайди;».
4. 71-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«абитуриентнинг жавоблар варақаси рақамини титул варақасига кўчириб ёзганлигини тасдиқлаш мақсадида титул варақасининг махсус жойига имзо қўяди.».
5. 86-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Математика (информатика билан)» фанидан тест саволлари «Математика» фани бўйича биринчи 30 та савол, «Информатика ва ахборот технологиялари» фани бўйича охирги 6 та саволдан иборат бўлади.».
6. 88-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тест синовлари ўтказиладиган бинога киришда абитуриент микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса ёки олиб кирган бўлса, тест синовлари давомида тест материалларини бошқа абитуриентга узатса ёки ёрдам берса, тест синови учун ажратилган вақт тугаганидан кейин тест материалларини топширишдан бош тортса, тест материалларини аудиториядан ташқарига чиқарса, саволлар китоби варағини йиртса абитуриент тест синовларини ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади ва Давлат тест маркази вакили ёки аудитория раҳбари ва кузатувчилари томонидан мазкур Низомнинг 20-иловасига мувофиқ шаклда далолатнома тузилиб, абитуриент тест жараёнидан четлаштирилади.».
7. III боб қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«III боб. Тест синовлари натижаси бўйича берилган апелляция шикоятларини кўриб чиқиш
92. Тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриент тест синовлари натижаси эълон қилинган кундан бошлаб ўн беш кун давомида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган апелляция комиссиясига мазкур Низомнинг 22-иловасига мувофиқ шаклда ёзма тартибда апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга. Апелляция шикояти қабул қилинганлиги тўғрисида абитуриентга мазкур Низомнинг 22-иловасига мувофиқ хабарнома берилади.
Апелляция шикоятига абитуриент рухсатномасининг нусхаси илова қилинади.
93. Апелляция комиссияси таркибидаги экспертлардан фанлар бўйича экспертлар гуруҳи шакллантирилади.
Апелляция комиссияси апелляция шикоятини кўриб чиқиш жараёнида қабул комиссияси аъзоларини, Давлат тест маркази вакилларини ҳамда аудитория раҳбари ва кузатувчиларини уларга тегишли масалалар бўйича жалб қилишга ҳақли.
94. Апелляция шикоятини берган абитуриент хабарномада белгиланган кунда ўзининг паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келиши шарт.
95. Апелляция шикояти кўрилаётган абитуриентга унинг жавоблар варақаси нусхаси, тест синовида йўл қўйган нотўғри жавоблари рўйхати ҳамда тестда тушган саволлар китоби берилади. Тақдим этилган ҳужжатлар асосида абитуриент ўзининг ҳар бир нотўғри чиққан саволига жавобларини ёзма равишда баён қилади ва қабул қилиб олган барча тест материаллари билан бирга апелляция комиссиясига тақдим этади.
96. Апелляция шикояти апелляция комиссияси томонидан абитуриент иштирокида, унинг ёзма жавоблари асосида кўриб чиқилади. Абитуриентнинг ёзма жавоблари ўз тасдиғини топмаган бўлса, апелляция комиссияси тест синовлари натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
97. Абитуриент томонидан жавоблар варақаси, саволлар китоби ёки титул варақаси ушбу Низомда белгиланган тартибда тўлдирилмаган, шунингдек тест синовидан четлаштирилган ёки ўзининг жавобларини ёзма равишда баён қилмаган абитуриентнинг апелляция шикояти кўриб чиқилмайди.
98. Апелляция шикояти кўрилаётган аудиторияга абитуриент уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар (луғат, жадваллар бундан мустасно) олиб киришга ҳаракат қилса ёки олиб кирса, апелляция жараёнида тест материалларини бошқа абитуриентга узатса, абитуриентларга ёрдам берса ёки ёрдам олса, аудиторияга халақит берса, саволлар китоби варағини йиртса, абитуриент апелляция шикоятини кўриб чиқиш тартибини бузган ҳисобланади ва апелляция комиссияси аъзолари томонидан далолатнома тузилиб, апелляция жараёнидан четлаштирилади ва унинг эътирози қайта кўриб чиқилмайди.
99. Апелляция комиссияси қарори бўйича маълумот Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига апелляция жараёни тўлиқ тугагандан сўнг 5 иш куни ичида тақдим этади.
100. Апелляция комиссиясининг апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилган қарори юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиш мумкин.».
8. 18-иловада:
саккизинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Математика (информатика билан)» фанидан тест саволлари «Математика» фани бўйича биринчи 30 та савол, «Информатика ва ахборот технологиялари» фани бўйича охирги 6 та саволдан иборат бўлади.»;
ўн тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тест синовлари ўтказиладиган бинога киришда абитуриент микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кирган бўлса, тест синовлари давомида тест материалларини бошқа абитуриентга узатса ёки ёрдам берса, тест синови учун ажратилган вақт тугаганидан кейин тест материалларини топширишдан бош тортса, тест материалларини аудиториядан ташқарига чиқарса, саволлар китоби варағини йиртса абитуриент тест синовларини ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади ва Давлат тест маркази вакили ёки аудитория раҳбари ва кузатувчилари томонидан далолатнома тузилиб, абитуриент тест жараёнидан четлаштирилади.».
10. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ўзбекистон Бадиий академияси, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК, Давлат солиқ қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги ва «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК билан келишилган.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ВАХОБОВ
2014 йил 4 август
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
2014 йил 4 август
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
2014 йил 4 август
Маданият ва спорт ишлари вазири М. ХАДЖИМАТОВ
2014 йил 4 август
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Ш. ТЕШАЕВ
2014 йил 4 август
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раиси Х. МИРЗАХИДОВ
2014 йил 4 август
Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А. НУРИДИНОВ
2014 йил 4 август
«Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК раиси А. РАМАТОВ
2014 йил 4 август
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
2014 йил 4 август
Ташқи ишлар вазири А. КАМИЛОВ
2014 йил 4 август
«Навоий кон-металлургия комбинати» ДК бош директори Қ. САНАҚУЛОВ
2014 йил 4 август
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
ИЛОВА
ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
17-ИЛОВА
17-ИЛОВА
Жавоблар варақаси (олд томони)
ЖАВОБЛАР ВАРАҚАСИ
(орқа томони)
(орқа томони)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 33-сон, 430-модда)