Ҳужжат кучини йўқотган 14.12.2020 25.03.2003 йилдаги 155-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 14.12.2020
Ҳужжат 25.03.2003 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АҲОЛИНИ ВАТАНИМИЗДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН УН ВА НОН МАҲСУЛОТЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 777-сонли «Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсати тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Улгуржи ва чакана савдода сотилаётган ун ва нон маҳсулотларига бўлган истеъмол талабини чуқур ўрганишни ташкил этиш, «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ассортиментини аҳоли талабига мувофиқ оқилона ўзгартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорациясининг корпорация ижро этувчи аппарати тузилмасида ходимларнинг штатда белгиланган сони доирасида Маркетинг бошқармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси Маркетинг бошқармасининг асосий функциялари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улгуржи ва чакана савдо тизимида уннинг турли навларига ва нон маҳсулотлари турларига бўлган ички истеъмол талабини ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмол талабига мувофиқ ун ва нон маҳсулотлари ассортиментини шакллантириш учун ғаллани қайта ишлашни мақбуллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси маҳсулотларига истеъмол талаби прогнозини ишлаб чиқиш ва шу асосда озуқабоп буғдой ва ун ресурсларидан оқилона фойдаланиш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ва ташқи бозорларда, биринчи навбатда чегарадош давлатлар бозорларида ғалла, ун ва нон маҳсулотлари бозори конъюнктураси мониторингини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорациясига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда аҳоли ва республика истеъмолчиларининг уннинг турли навларига ва нон маҳсулотлари турларига амалда вужудга келаётган истеъмол талабидан келиб чиққан ҳолда озуқабоп буғдойни саноат асосида қайта ишлаш, ун ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришнинг белгиланган кўрсаткичларига ҳар чоракда тузатишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси «Ўзстандарт» агентлиги ва Давлат дон инспекцияси билан биргаликда уннинг турли навларига бўлган истеъмол талабини ҳамда ишлаб чиқарилаётган уннинг нон пишириш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳар йили келгуси қишлоқ хўжалиги йилида буғдойни навлар бўйича жойлаштириш юзасидан белгиланган тартибда таклифлар киритсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Юсупов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил 25 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
155-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 5-6-сон, 55-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)