Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТОЖИКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЮК АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ВА АВТОБУСЛАРИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОЖХОНА ҲУДУДИ ОРҚАЛИ ЎТГАНЛИГИ УЧУН ЙИҒИМЛАРНИ БИРХИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Давлатлар бошлиқларининг 2001 йил декабрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган учрашувида эришилган келишувга мувофиқ, яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш, Тожикистон Республикаси юк автотранспорт воситалари ва автобусларининг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига кириб келиши ва транзити учун йиғимлар ставкаларини бирхиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2002 йил 10 январдан бошлаб Тожикистон Республикаси ҳар бир юк автотранспорт воситаси ва автобуснинг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига кириб келганлиги ва транзити учун:
битта юк автотранспорт воситаси ва автобусдан — 130 АҚШ долларига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тожикистон Республикасининг юк автотранспорт воситаси ва автобуслари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 3 суткадан ортиқ бўлганда ҳар бир кун учун — 70 АҚШ доллари;
(1-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 17 декабрдаги 274-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 51-сон, 502-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали юк автотранспорт воситаси ва автобуснинг учинчи мамлакатларга (МДҲ мамлакатларидан ташқари) транзити учун — 90 АҚШ долларига тенг миқдордаги суммада миллий валюта «сўм»да йиғимлар белгилансин.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда йиғим ундириш божхона постларида жойлашган тижорат банклари томонидан тўлов кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича миллий валюта «сўм»да амалга оширилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилаб қўйилсинки, Тожикистоннинг автотранспорт воситаларидан йиғим ундириш божхона постларида жойлашган тижорат банклари томонидан тўлов кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича миллий валюта «сўм»да амалга оширилиб, олинган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг ҳисоб рақамига ўтказилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Қуйидагилар:
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 15 сентябрдаги 429-сон қарорининг 2-банди;
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 20 сентябрдаги 431-ф-сон фармойиши 2-бандининг Тожикистон Республикаси юк автотранспорт воситаларидан ундириладиган йиғимлар ставкаларига оид қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Р. Юнусов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 8 январь,
11-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 1-сон, 9-модда; 2003 й., 24-сон, 241-модда; 2008 й., 51-сон, 502-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2018 й., 09/18/202/0904-сон)