Ҳужжат кучини йўқотган 01.05.2017 24.07.2014 йилдаги ПФ-4636-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.05.2017
Ҳужжат 15.08.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик ижросини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5019-сонли «Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, мамлакатни модернизация қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлашда прокуратура органларининг ролини кучайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги йилларда Ўзбекистонда қонун устуворлигини, қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонунийликни таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг ишончли механизмига айлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари фаолиятида суиистеъмолликлар ва бошқа қонун бузилишларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган қонунчиликка риоя қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш ҳамда ҳуқуқни қўллашнинг бир хилдаги амалиётини шакллантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазирлиги таркибида ташкил этилган Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бош бошқармаси томонидан тизимли ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларни бартараф этиш ва айбдор мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш, шунингдек қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш йўли билан ҳуқуқни қўллашнинг бир хилдаги амалиётини шакллантириш борасида муайян ишлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, бу соҳада амалга оширилган ишларнинг таҳлили келгусида қонунийликни таъминлаш, жазо муқаррарлиги принципининг сўзсиз бажарилиши ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ноқонуний ҳужжатлар қабул қилинишига йўл қўймаслик тизимини янада такомиллаштириш лозимлигидан далолат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида кўрсатилган вазифаларнинг амалга оширилиши қонунчилик ижроси устидан назорат самарадорлигини янада ошириш, давлат органлари мансабдор шахсларининг идоравий меъёрий ҳужжат ижодкорлиги ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни сўзсиз ижро этиш борасидаги масъулиятини кучайтириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўришни тақозо этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш, давлат органлари ҳуқуқий ҳужжатларининг амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги устидан назорат самарадорлигини ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси таркибида Қонунчилик ижроси устидан назорат бош бошқармаси (бундан буён матнда — Бош бошқарма), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокуратуралари ва уларга тенглаштирилган прокуратуралар таркибида — Бош бошқарманинг ҳудудий бўлимлари тузилсин, бунда қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги таркибидаги Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари тугатилиши, бўшаётган 88 та штат бирликларини прокуратура органлари таркибида янгидан ташкил этилган Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимларини тўлдириш учун ўтказилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлари таркибига тегишлича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларининг ўтказилиши назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг битта ўринбосари лавозими тугатилсин ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари — Қонунчилик ижроси устидан назорат бош бошқармаси бошлиғи лавозими киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бош бошқарманинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар томонидан қонун ҳужжатларининг ижроси ҳамда улар томонидан қабул қилинаётган ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига мувофиқлиги устидан назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилиши устидан самарали назоратни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, шу жумладан қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка сўзсиз риоя этилишини таъминлаш бўйича таъсирчан чораларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича таъсирчан чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунбузилишлар, шунингдек ҳуқуқий нормаларни қўллашда субъектив тарзда, танлов асосида, ўзбошимчалик билан талқин қилиш ҳолатларига йўл қўймаслик ва уларни бартараф этишга қаратилган ҳуқуқий таъсир чораларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунбузилишларни содир этишга имконият берувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш, шу жумладан қонунчилик ва ҳуқуқни кўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлаш орқали таъсирчан чораларни амалга ошириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 8 августдаги ПФ-4815-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 32-сон, 387-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда мазкур Фармонда кўрсатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлари ҳақидаги низомларни тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда янгидан ташкил этилган тармоқлар, биринчи навбатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида тугатилган Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бош бошқармаси ходимлари таркибидан, уларнинг аттестацияси натижаларига кўра, юқори малакали кадрлар билан тўлдирилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимларининг жойлаштирилиши, моддий-техник базаси яратилиши, самарали фаолиятни ташкиллаштириш учун зарур бўлган компьютер техникаси, алоқа воситалари билан жиҳозланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юклатилган вазифаларни ўз вақтида бажариш бўйича Бош бошқарманинг бошқа давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари билан самарали ўзаро ҳамкорлигини ташкиллаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ташкилий-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур Фармон талабларига мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларига бириктирилган транспорт воситалари, компьютер техникасини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига ўтказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчиликка мазкур Фармон талабидан келиб чиқадиган ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ташкилий-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур Фармон талабларига мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги икки ҳафта муддатда мазкур Фармон талабларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Адлия вазирлигининг харажатлар сметалари ва штатлар жадвалларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 11 мартдаги «Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган қонунлар ижросини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-3406-сонли Фармони 3-бандининг иккинчи хатбоши, 1 — 4 иловалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 17 июндаги «Давлат органлари фаолиятида қонунийликни таъминлаш соҳасида адлия органларининг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1555-сонли қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б. Коканбаев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 24 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-4636-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 8 августдаги ПФ-4815-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 32-сон, 387-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 32-сон, 395-модда; 2016 й., 32-сон, 387-модда)