1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.08.00.00 Божхона расмийлаштируви]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 5 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2606]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 4 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
01-02/12-13-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2014 йил 4 июлдаги 01-02/12-13-сонли қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎРИҚНОМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ, Йўловчи божхона декларациясини (бундан буён матнда Декларация деб юритилади) жисмоний шахслар томонидан тўлдириш ва давлат божхона хизмати органи (бундан буён матнда божхона органи деб юритилади) ходими томонидан расмийлаштириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
резидентлар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл валютаси — муомалада бўлган ҳамда хорижий давлатда қонуний тўлов воситаси ҳисобланган банкнотлар, хазина билетлари ва тангалар кўринишидаги чет эл пул белгилари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Декларация жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси, нақд чет эл валютаси, бошқа валюта бойликлари, ҳар қандай кўринишдаги ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар (бундан буён матнда қимматбаҳо буюмлар деб юритилади), товарлар ҳамда транспорт воситаларининг божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнида қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Декларация 16 ёшга тўлган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидаги ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасини ҳар гал кесиб ўтганда тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган шахс ўзи эркин равишда Декларацияни тўлдира олмаса (руҳий касал, ақли заиф, жисмоний имконияти чекланган шахс ва бошқалар), Декларация унинг номидан ушбу шахсни кузатувчи шахс томонидан тўлдирилади. Бунда Декларацияда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги учун Декларацияни тўлдирган ва имзолаган шахс жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Декларацияни тўлдириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Декларация мазкур Йўриқноманинг иловасига мувофиқ шаклда икки нусхада тўлдирилади. Декларациянинг бир нусхаси божхона органида қолади, иккинчи нусхаси эса Декларацияни тўлдирган шахсга берилади. Ушбу Декларацияда кўрсатилган маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси, нақд чет эл валютаси, бошқа валюта бойликлари, қимматбаҳо буюмлар, товарлар ҳамда транспорт воситасини олиб кириш ёки олиб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Декларация резидентлар томонидан Ўзбекистон Республикасига киришда ва норезидентлар томонидан Ўзбекистон Республикасидан чиқишда бир нусхада тўлдирилиши мумкин. Бунда мазкур Декларация божхона органида қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Декларацияда барча бандлар тўлдирилиши ва барча саволларга жавоб берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли бандлардаги маълумотлар ўзбек (кирилл ёки лотин алифбосида), рус ёки инглиз тилларида қатъий белгиланган жойларга ручка билан қўлда аниқ ва тушунарли ёки ёзув мосламаси ёрдамида ёзилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-бандда шахс тўғрисида маълумотлар (фамилияси, исми, туғилган санаси, жинси, паспортининг серияси ва рақами), доимий яшаш мамлакати, фуқаролиги, бирга ҳаракатланаётган 16 ёшга тўлмаган шахслар мавжудлиги ва уларнинг сони кўрсатилади;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 22 январдаги 01-02/12-04-сонли қарори (рўйхат рақами 2606-1, 26.01.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 4-сон, 45-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-бандда ҳаракат тури (кириш, чиқиш) ҳамда қайси мамлакатдан келганлиги, қайси мамлакатга бораётганлиги кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-бандда Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси, нақд чет эл валютаси, бошқа валюта бойликлари ҳамда қимматбаҳо буюмларнинг мавжудлиги ва миқдори кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. 16 ёшга тўлмаган шахсларга тегишли бўлган Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси, нақд чет эл валюталари, бошқа валюта бойликлари, қимматбаҳо буюмлар, товарлар ва транспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар улар билан бирга ҳаракатланаётган ота-оналари, бошқа қариндошлари ёки уларни кузатиб борувчи бошқа шахсларнинг Декларацияларида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Декларациянинг 6-бандида кўрсатилган товарларни тавсифлаш имкон қадар уларнинг номи, фарқлаш хусусиятлари, миқдори ҳамда уларнинг АҚШ долларидаги қийматларини кўрсатган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси, нақд чет эл валютаси, бошқа валюта бойликлари, қимматбаҳо буюмлар, шунингдек товарлар тўғрисидаги маълумотлар Декларациянинг 5 ва 6-бандларидаги сатрларга сиғмаган тақдирда, мазкур маълумотлар қўшимча Декларациянинг 5 ва 6-бандларида кўрсатилади ва у асосий Декларацияга илова қилинади. Бунда қўшимча Декларациянинг 1 — 4-бандлари тўлдирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Декларациянинг 6-бандидаги Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган транспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар транспорт воситасини бошқараётган шахс томонидан автотранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома асосида тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Декларация Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси, нақд чет эл валютаси, бошқа валюта бойликлари, қимматбаҳо буюмлар, товарлар ҳамда транспорт воситасини божхона назоратига тақдим этишга қадар уни тўлдирган шахс томонидан имзоланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Божхона органи ходими томонидан Декларацияни расмийлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Божхона расмийлаштирувидан ўтказиш учун Декларация божхона органи ходими томонидан унда кўрсатилган Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси, нақд чет эл валютаси, бошқа валюта бойликлари, қимматбаҳо буюмлар, товарлар ҳамда транспорт воситасини божхона назоратига тақдим этиш билан бир вақтда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Декларацияда бўяб тузатишлар ва ўчириб ёзишлар бўлмаслиги лозим. Нотўғри тўлдирилган бандлар аниқланган тақдирда, Декларацияни божхона назоратидан ўтказгунга қадар шахс ушбу бандлардаги хато маълумотларни тўғри чизиқ билан ўчириб, тегишли маълумотларни қўлда ёзиб тўғрилаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Декларациянинг 5 ва 6-бандларидаги ёзувлар (товарлар тўғрисидаги маълумотлар қисми) божхона органи ходими томонидан бирор-бир ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини олдини олиш мақсадида узлуксиз чизиқ билан доирага олинади ҳамда ёзув учун назарда тутилган барча бўш жойлар эса чизиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Декларацияни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш божхона органи ходими томонидан Декларациянинг орқа томонига шахсий муҳрини қўйиш билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Декларация йўқотилган тақдирда тикланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Декларация йўқотилган тақдирда шахс Декларацияни божхона расмийлаштирувидан ўтказган божхона органига мурожаат қилганда, Декларация нусхасини ва унда кўрсатилган Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси, нақд чет эл валютаси, бошқа валюта бойликлари, қимматбаҳо буюмлар ҳамда товарларни олиб ўтилганлигини тасдиқловчи маълумотни олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(олд томони)
_______-сонли ЙЎЛОВЧИ БОЖХОНА ДЕКЛАРАЦИЯСИ
Мазкур Декларация 16 ёшга тўлган шахс томонидан тўлдирилади. Тегишли саволлардаги керакли катакчаларга «Х» белгисини чизиш йўли билан жавоб берилади. Мазкур Декларацияни Ўзбекистон Республикасига кириш ёки ундан чиқишнинг бутун даври давомида сақлаб туриш тавсия этилади.
5. Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси, нақд чет эл валютаси, бошқа валюта бойликлари ҳамда ҳар қандай кўринишдаги ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар мавжудлиги тўғрисида маълумотлар:
Т/р
Валюта номи
Миқдори
Рақам билан
Ёзув билан
1.
2.
3.
Ҳар қандай кўринишдаги ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар:
1.
2.
6. Товарлар ва транспорт воситаси тўғрисида маълумотлар:
Т/р
Товарнинг номи (фарқлаш хусусиятлари, рухсат берувчи ҳужжатнинг рақами, берилган санаси ва уни берган орган)
Миқдори
Қиймати, АҚШ долларида
Рақам билан
Ёзув билан
Умумий қиймати (жами)
Транспорт воситаси тўғрисида маълумотлар:
Давлат рақами ______________________
тури, русуми ______________________
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(орқа томони) ЭСЛАТМА
Мазкур Декларацияда кўрсатилган маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси, нақд чет эл валютаси, бошқа валюта бойликлари ҳамда ҳар қандай кўринишдаги ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар товарлар ва транспорт воситасини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ёки ундан олиб чиқиш учун асос бўлади.
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган товарлар рўйхати: а) гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар; б) Давлат ва жамият қурилишига рахна солишга, ҳудудий яхлитлик, сиёсий мустақиллик ва давлат суверинитетини бузишга, уруш, терроризм, зўравонлик, миллий устунлик ва диний нафрат, ирқчилик ва унинг турларини (антисемитизм, фашизм) ҳамда порнографик мазмундаги материалларни тарғиб этишга қаратилган босма асарлар, қўлёзмалар, клишелар, расмлар, фотосуратлар, фотоплёнкалар, негативлар, кино, видео ва аудио маҳсулотлари, грамзапислар, овоз ёзилган материаллар; в) портатив лазерли нур тарқатгичлар; г) портловчи моддалар ва портлатиш воситалари; д) учувчисиз учиш аппаратлари.
2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилиши тақиқланган товарлар рўйхати: а) гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар; б) дон (буғдой, сули, арпа, гуруч, маккажўхори, гречиха); нон маҳсулотлари (ундан тайёрланган қандолат маҳсулотлари, пироглар, ўзи ишлаб чиқарган пишириқлардан ташқари); ун, ёрмалар; уй ҳайвонлари, паррандалар; гўшт ва истеъмолбоп гўштли қўшимча маҳсулотлар, уй паррандасининг истеъмолбоп маҳсулотлари; шакар; ўсимлик ёғлари; тери хом ашёси (ностандарт терилар ҳам), тери-мўйна, шу жумладан қоракўл териси (ностандарт терилар ҳам) хом ашёси; рангли металл парчалари ва чиқиндилари; чуватиш имкони бўлган пилла, хом ипак (эшилмагани), ипак чиқиндилари (шу жумладан чуватиш имкони бўлмаган пилла, пилла ипи чиқиндилари ва юмшатилган чиқиндилари); полиэтилентерефталат (ПЭТ) чиқитлари, қийқиндилари ва скрап (қиринди)лари, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган рўйхатга асосан республикадан олиб чиқиб кетилиши мумкин бўлмаган биологик объектлар.
3. Ваколатли органларнинг тегишли рухсатномалари (лицензиялар) талаб этиладиган товарлар рўйхати: Қурол, ўқ-дорилар; ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектлари; радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар; маданий бойликлар (расмлар, ҳайкалтарошлик асарлари, анъанавий халқ бадиий ҳунармандчилиги буюмлари ва бошқалар) ваколатли органларнинг тегишли рухсатномалари бўлган тақдирда Декларацияда мажбурий равишда кўрсатиш шарти билан олиб ўтилишига рухсат этилади.
4. Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютасини олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби: Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган резидентлар ва норезидентлар томонидан энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси олиб ўтилаётган бўлса Декларацияда мажбурий тарзда кўрсатилиши лозим. Резидентлар ва норезидентлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютасини олиб кириш ва олиб чиқишда белгиланган энг кам иш ҳақининг 50 бараваридан ошмаган миқдоригача рухсат этилади.
5. Нақд чет эл валютасини олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби: Резидентлар ва норезидентлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган нақд чет эл валютаси миқдоридан қатъи назар, Декларацияда мажбурий тарзда кўрсатилиши лозим. Норезидентларга Ўзбекистон Республикасига кириш вақтида Декларацияда кўрсатилган миқдорда нақд чет эл валютасини республика ҳудудидан олиб чиқилишига рухсат этилади.
6. Резидентлар ва норезидентлар томонидан товарларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришда ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишдаги божсиз олиб ўтиш меъёрлари: Резидентлар ва норезидентлар томонидан ўз эҳтиёжи учун товарларни божсиз олиб кириш меъёрлари қуйидагиларни ташкил этади: 10 АҚШ доллари — истеъмол товарларини чегарадош давлатлардан (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон) олиб киришда; 1000 АҚШ доллари — товарларни чегарадош бўлмаган давлатлар ҳудудидан олиб киришда (тижорат мақсадида олиб кирилаётган товарлар бундан мустасно). Қиймати 1000 АҚШ доллари эквивалентигача бўлган товарлар (тижорат мақсадида олиб чиқилаётган товарлар бундан мустасно) Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқилаётганда Декларациянинг 6-бандида кўрсатилади. Товарларнинг қиймати 1000 АҚШ долларидан ошадиган бўлса, божхона юк декларацияси расмийлаштирилиши лозим. Эслатманинг 1, 2 ва 3-бандларида кўрсатилган товарлар ҳамда божсиз олиб кириш меъёрларидан ошган товарлар тўғрисидаги маълумот Декларациянинг 6-бандида кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси ёки нақд чет эл валютаси, бошқа валюта бойлиқлари, ҳар қандай кўринишдаги ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар, шунингдек товарлар тўғрисидаги маълумотлар Декларациянинг 5 ва 6-бандларидаги сатрларга сиғмаган тақдирда, мазкур маълумотлар қўшимча Декларациянинг 5 ва 6-бандларида кўрсатилади ва у асосий Декларацияга илова қилинади. Бунда қўшимча Декларациянинг 1 — 4-бандлари тўлдирилмайди.
(илованинг 1-банди Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 22 январдаги 01-02/12-04-сонли қарорига (рўйхат рақами 2606-1, 26.01.2015 й.) асосан «д» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 4-сон, 45-модда)