1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида юкларни ташиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Автомобиль транспорти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек автомобиль транспорти фаолиятининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида юкларни ташиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2015 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида юкларни ташиш қоидалари талаблари идоравий мансуб ташкилотлар, юридик ва жисмоний шахслар томонидан сўзсиз бажарилишини таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 1 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
213-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 1 августдаги 213-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида юкларни ташиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қоидалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Қоидалар «Автомобиль транспорти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ автомобиль транспортида ташиш жараёни қатнашчиларининг ўзаро муносабатларини, уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини тартибга солади, шунингдек юкларни ташишга, уларнинг сақланишига қўйиладиган талабларни ва Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида юкларни ташишнинг бошқа шарт-шароитларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қоидаларнинг амал қилиши фуқароларга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини қўллаган ҳолда шахсий эҳтиёжлар учун улар томонидан бажариладиган юкларни ташишга татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобиль транспортида хавфли, йирик габаритли ва оғир юкларни ташиш хусусиятлари алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Юкларни темир йўл, денгиз, дарё, ҳаво транспорти ва транспортнинг бошқа турлари билан ўзаро ҳамкорликда автомобиль транспортида ташишда юзага келадиган муносабатлар ва бундай ташишни ташкил этиш тартиби ташувчилар ўртасида тузиладиган битимлар билан тартибга солинади.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.10.00.00 Божхона назорати. Божхона тартибини бузганлик учун жавобгарлик / 10.10.01.00 Божхона назорати]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Божхона назорати остидаги юкларни ташиш Ўзбекистон Республикасининг божхона қонунчилиги талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Юкларни автомобилда халқаро ташишлар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномалари билан тартибга солинади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қоидаларда қуйидаги атамалар ва тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташиш шартномаси — у бўйича ташувчи унга юкни жўнатувчи томонидан ишониб топширилган юкни бориш пунктига етказиб бериш ва уни юкни олишга вакил қилинган шахсга (юкни олувчига) топшириш мажбуриятини олган, юкни жўнатувчи эса юк ташилганлиги учун белгиланган тўловни тўлаш мажбуриятини олган битим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайдовчи — ташувчининг вакили ҳисобланган ва автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний шахс;
[СПиТ:
1.Йўловчи (багаж, юк) ташиш / Юк жўнатувчи]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкни жўнатувчи — юкнинг мулкдори номидан иш кўрувчи ёки ташиш шартномаси бўйича юкнинг мулкдори ҳисобланган жисмоний ёки юридик шахс;
[СПиТ:
1.Йўловчи (багаж, юк) ташиш / Юкни қабул қилувчи]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкни олувчи — юкни олишга ваколат берилган ва юкка доир илова ҳужжатларида кўрсатилган жисмоний ёки юридик шахс;
[СПиТ:
1.Йўловчи (багаж, юк) ташиш / Юк]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк — юкни олувчига бериш учун юкни жўнатувчидан ташишга қабул қилиб олинган моддий бойликлар. Юк товардан ва тарадан иборат бўлади. Юкнинг соф оғирлиги «нетто», таранинг оғирлиги — тара, тара билан биргаликда товарнинг умумий оғирлиги «брутто» деб аталади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк ўрни — автомобиль транспортига юклашда ёки туширишда уни ташиш ёки юкни олувчига топшириш учун қабул қилиш учун юкнинг шартли бирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз — юкни жўнатувчи, юкни олувчи, экспедитор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиркама — автотранспорт воситаси томонидан шатакка олинадиган ва ўз энергия манбаига эга бўлмаган юкларни ташиш учун хизмат қиладиган автотранспорт воситаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиркама аравалар — узун ўлчамли юкларни ташиш учун қўлланиладиган тиркаманинг бир тури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яримтиркама — тўлиқ массасининг бир қисми ўтирғич қурилмаси орқали ўтиргич шатакчига бериладиган тиркаманинг бир тури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пакет — тагликда ёки унингсиз битта йирик жойга шакллантирилган ва механизациялаштирилган усулда юклаш, жойни ўзгартириш ва тушириш бўйича операцияларни бажариш имконини берадиган майда тарали ёки тарасиз донали юклар туркуми;
[СПиТ:
1.Йўловчи (багаж, юк) ташиш / Ташувчи]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташувчи — мулк ҳуқуқи асосида ёки бошқа қонуний асосларда автотранспорт воситасига эгалик қилувчи, юкларни ташиш бўйича тижорат асосида хизматлар кўрсатувчи ва бунга лицензияга эга бўлган юридик ёки жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тагликлар — айри юклагичлар ва кранлар ёрдамида ортиш-тушириш ишларини механизациялаш учун мослама, кўп марталик тара ҳисобланади;
[СПиТ:
1.Йўловчи (багаж, юк) ташиш / Йўл варақаси]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл варақаси — автотранспорт воситасининг ишини аниқлаш ва ҳисобга олиш учун белгиланган намунадаги юридик ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тез бузиладиган юклар — уларни сақлаш учун ташишда махсус ҳарорат ва санитария-гигиена режимларига риоя этиш талаб қилинадиган юклар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тара — ўраб-жойлаштиришнинг асосий элементи, у ўзида ташишда, сақлашда ва ортиш-тушириш операцияларида маҳсулотлар ва товарларни жойлаштириш ва уларнинг сақланишини таъминлаш учун мўлжалланган буюмни ифодалайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
контейнер — камида 1 м3 ҳажмли, товарларни тарасиз, бирламчи ўрамда ёки енгиллаштирган тарада ташиш учун мўлжалланган кўп марталаб фойдаланиладиган тара;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўраб-жойлаштириш — унга солинган маҳсулотлар ва товарлардан ажратилмайдиган, уларнинг зарур анжоми ҳисобланган ва унда маҳсулотлар ва товарларни сақлаш ҳамда уларнинг сифат ва миқдор жиҳатидан сақланишини таъминлаш учун хизмат қиладиган буюм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар-транспорт юкхати — транспорт жараёнининг қатнашчилари учун ягона бўлган, товар-моддий бойликларни ҳисобдан чиқаришга, уларни йўлда ҳисобга олишга, кирим қилишга, омбор, тезкор ва бухгалтерия ҳисоби учун, шунингдек юк ташилганлиги учун ҳисоб-китоб қилиш ва бажарилган ишнинг ҳисобини юритиш учун мўлжалланган ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Йўл варақалари ва юкларни автомобиль транспортида ташишга тегишли бошқа ҳужжатларнинг (юкларни ташиш масофаларини ўлчаш далолатномаларини расмийлаштириш бўйича низомлар, йўриқномалар, методик қўлланмалар) шакллари намуналари Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ташишнинг умумий шартлари
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.11.00 Ташиш. Транспорт экспедицияси (шунингдек, 09.15.14.00, 09.15.16.00ларга қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Автомобиль транспортида юкларни ташиш ташиш шартномаси асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташувчи юкни ташиш шартномасида назарда тутилган муддатларда етказиб бериши керак. Юкни етказиб бериш муддати енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари амал қилиши даврига кўпайтирилиши ёки томонларнинг икки томонлама битими бўйича узайтирилиши мумкин. Юкни етказиб бериш кечиктирилиши тўғрисида кечикишнинг сабаблари ва вақти кўрсатилган ҳолда йўл варақасига белги қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Юклар ташилганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, ташиш шартномасида белгиланган тўлов ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ташувчи, агар қонун ҳужжатларида, ташиш шартномасида ўзгача ҳол белгиланмаган бўлса, ёки мажбуриятларнинг моҳиятидан келиб чиқмаса унга тегишли бўлган ташиш тўловини ва ташиш бўйича бошқа тўловларни таъминлаш учун ташиш учун унга берилган юкни ушлаб туриш ҳуқуқига эга.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.11.00 Ташиш. Транспорт экспедицияси (шунингдек, 09.15.14.00, 09.15.16.00ларга қаранг)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ташувчи, агар ташиш шартномасида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, ташиш шартномасини бажариш учун зарур бўлган автотранспорт воситаларининг типлари ва сонини мустақил белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташувчи юкни ташиш шартномасида белгиланган муддатда тегишли юкни ташиш учун яроқли ҳолатдаги соз автотранспорт воситасини юкни жўнатувчига юкни ортиш учун беради, юкни жўнатувчи эса юкни белгиланган муддатларда ташувчига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Агар мижозни ташувчи томонидан берилган автотранспорт воситаси қониқтирмаса, у ҳолда у тегишли далолатномани тузиб ва уни ташувчига бериб автотранспорт воситасини рад этишга ҳақлидир.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Юкни жўнатувчи томонидан ташишга яроқли бўлмаган ҳолатда тақдим этилган ва уни ўз вақтида жўнатишни таъминлайдиган муддатда юкни жўнатувчи томонидан зарур ҳолатга келтирилмаган юк тақдим этилмаган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Агар ташувчи қуйидаги ҳолатлар бўйича ташишда унинг сақланишини таъминлай олмаса, ташувчи юкни ташиш учун қабул қилишни рад этиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк зарур тарзда бўлмаган тарада ёки ўрамда тақдим этилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк бажариш учун юкларни ташишга қабул қилинган буюртманомага мувофиқ эмас;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар хусусиятига эга бўлган юклар товар-транспорт юкхатлари билан расмийлаштирилмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташиш учун тақдим этилган юкларнинг ҳар хил типлари ўз хоссаларига кўра бир автотранспорт воситасида биргаликда ташишга қўйилмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк йўл ҳаракати хавфсизлигига хавф солса ва Йўл ҳаракати қоидалари талабларига жавоб бермаса юкни жўнатувчи (экспедитор) юкни тақдим этмаслиги, ташувчи эса юкни ташиш учун қабул қилмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юкнинг эълон қилинган қиймати миқдори ташувчида шубҳа уйғотган тақдирда у ўз ҳисобидан шартнома асосида экспертларни жалб этиши ва юкнинг реал қиймати тўғрисида далолатнома тузиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қиймати эълон қилинган юк ташишга тақдим этилганда юкни жўнатувчи уч нусхада юк ўринлари рўйхатини тузишга мажбурдир. Рўйхатнинг бир нусхаси юкни жўнатувчида, иккинчи нусхаси — ташувчида қолади, учинчи нусхаси — юкни жўнатувчи томонидан юк ўрнининг ичкарисига қўйилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг);
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.05.00.00 Иш юритиш (штамплар, бланкалар)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Юкларни қабул қилиш-топширишда товар-транспорт юкхатида ушбу юкларнинг юк ўринлари массаси ва сони (имконияти бўлса санаб) кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
У бўйича товар-моддий бойликларнинг ҳаракати ҳисоби юритилмайдиган юкни ташиш эркин шаклдаги буюртма-наряд асосида амалга оширилиши мумкин. Ҳар хил автотранспорт воситаларида ташилиши керак бўлган юк ортилган тақдирда фойдаланиладиган автотранспорт воситалари сонига мувофиқ бўлган миқдорда буюртмалар-нарядлар тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Тарали ва донали юклар массаси юкни жўнатувчи томонидан улар ташишга тақдим этилгунга қадар белгиланади ва юк ўринларига тамға босишда кўрсатилади. Ушбу юкларни ташишда бир автотранспорт воситасида ташиладиган юкнинг бутун туркумининг умумий массаси тарозида тортиш орқали ёки юк ўринларининг барча массасини санаб чиқиш йўли билан белгиланади. Юкларнинг айрим турлари учун масса ўлчаш ёки ҳажмли масса бўйича ҳисоблаб чиқиш йўли билан аниқланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Юкни жўнатувчи (экспедитор) товар-транспорт юкхатида юкнинг массасини ва, агар масса тўғридан-тўғри тортиш орқали аниқланмаса, уни аниқлаш усулларини кўрсатиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Юклар ёпиқ автотранспорт воситасида ёки юкни жўнатувчи (экспедитор) томонидан тамғаланган алоҳида секциялар, контейнерлар ёки цистерналарда ташилганда, юкнинг массаси юкни жўнатувчи (экспедитор) томонидан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Нотовар хусусиятга эга бўлган юк массасини аниқлашда юкни жўнатувчи тортиш йўли билан бир русумдаги бир неча автотранспорт воситаларини назорат тартибида тарозида тортиши мумкин, шундан кейин юкнинг умумий массасини автотранспорт воситалари сонига бўлиш йўли билан бир автотранспорт воситасидаги юкнинг ўртача массасини аниқлаш мумкин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Агар ташиш учун тақдим этилган юкнинг тараси ёки ўрамини ташқи томондан кўздан кечиришда ташувчи томонидан юкнинг йўқотилишига, бузилишига ёки шикастланишига олиб келиши мумкин бўлган нуқсонлар аниқланса, юкни жўнатувчи нуқсонларни бартараф этиши ёки ташишда юкнинг сақланишини таъминлайдиган бошқа ишларни бажариши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Юкни жўнатувчи томонидан ташиш учун тақдим этилган юкнинг массаси автотранспорт воситасининг номинал юк кўтаришидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Юкнинг массаси ёки сонини аниқлаш юкни жўнатувчи ва юкни олувчи томонидан бир хил усулда амалга оширилади. Ташиш учун юкни қабул қилишда массани аниқлаш учун бутун юкни тарозида тортиш зарур. Юкнинг алоҳида қисмларини тортиш орқали юкнинг умумий массасини аниқлашга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Цистерна кузовли автотранспорт воситаларида ташиладиган тўкиладиган ва уюладиган юклар, шунингдек қуйиб ташиладиган озиқ-овқат юклари массаси автотранспорт воситаларини ташиш учун мўлжалланган турғун тарозиларда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Юкларни автомобиллар тортиладиган тарозиларда тортиш юкнинг массасини аниқлаш мақсадида амалга оширилади, тортиш мижоз билан ташувчи ўртасидаги келишув бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Автопоездларни тортишда бутун автопоездни тарозига ўрнатиш зарур. Агар платформанинг ўлчами бутун автопоездни ўрнатиш имконини бермаса, шатакчи ва тиркама алоҳида тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Катта ўлчамли ва узун юкларни тортишда юкларнинг қуйи учлари тарозиларнинг ҳаракатланмайдиган қисмларидан (станиналар, устунлар) ёки боғловчи ромдан ташқарида турмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Юкларни тарада, ўрамда ёки майда туркумлар билан ташишга тайёрлашда юкни жўнатувчи ҳар бир юк ўрнини маркалашга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юкка товар-транспорт юкхатларидаги маълумотлар маркалашга мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юкнинг хоссаларини кўрсатиш ва юкларни ортиш (тушириш), ташиш ёки сақлашнинг махсус қоидаларига риоя қилиш зарур бўлганда юкни жўнатувчи махсус маркаланиши керак.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.11.00 Ташиш. Транспорт экспедицияси (шунингдек, 09.15.14.00, 09.15.16.00ларга қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Маркалайдиган ёрлиқлар қоғоз, картон, мато, металл ёки пластмассадан тайёрланиши мумкин ҳамда энг қулай, яхши кўриладиган жойларда тарага ишончли маҳкамланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Бир неча юкни олувчилар манзилига етказиб бериладиган сим чивиқлар, қувурлар ёки бошқа катта ўлчамли буюмларни ташишда ушбу буюмларнинг охири мойли бўёқда маркаланишига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Уюлган, тўкилган ёки қуйилган ҳолда ортиладиган ва тушириладиган юкларни ташишда маркировка қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Юкни жўнатувчи (экспедитор) фургон типидаги кузовли автотранспорт воситасини, бир юк олувчига етказиб бериладиган контейнерларни тамғалашга, яшчиклар, қутилар ва бошқа тарадаги майда донали товарларни эса тамғалашга ёки бандероль қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юкларни бандероль қилиш ўрамнинг яхлитлигини бузмасдан юкка яқинлашишни истисно этиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юкни тамғалаш ёки бандероль қилиш ҳолати товар-транспорт юкхатида қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Бир неча манзиллар бўйича ташиладиган юкнинг сақланишини таъминлаш учун ташувчи кузовни алоҳида тамғаланадиган секцияларга бўлиш имконини берадиган тўсиқлар ўрнатиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.11.00 Ташиш. Транспорт экспедицияси (шунингдек, 09.15.14.00, 09.15.16.00ларга қаранг)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Юкни жўнатувчи (экспедитор) томонидан тамғаланган юк ташувчи томонидан юкни олувчига юкнинг массаси, ҳолати ва юк ўринлари сони текширилмасдан топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Кузовни тамғалаш тамғанинг яхлитлигини бузмасдан юкка яқинлашиш ва автотранспорт воситаси кузови, контейнер, секция ёки алоҳида юк ўрнининг тамғасини олиб ташлаш имкони берилишига йўл қўймаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Юкни автотранспорт воситасига ортиш, шунингдек уни маҳкамлаш, тўсиш, боғлаш, тушириш, маҳкамлагичлар, қопламаларни олиб ташлаш, бортларни (цистерналарнинг қопқоқли туйнукларини) ёпиш ва очиш, шлангларни тушириш ва чиқариб олиш, шлангларнинг винтларини бураш ёки орқага бураш, агар ташиш шартномасида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, юкни жўнатувчи (юкни олувчи) томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Ташувчи юкни жўнатувчи (юкни олувчи) билан келишув бўйича ортиш-тушириш ишларини бажаришни ўз зиммасига олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Юклар автотранспорт воситаси кузовида ташиш вақтида юкнинг ўрами ва автотранспорт воситаси сақланиши таъминланадиган тарзда жойлаштирилиши ва маҳкамланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Юкни жўнатувчи (экспедитор), юкни олувчи, агар ташиш шартномасида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, ортиш, ташиш ва тушириш учун зарур бўлган мосламалар ва ёрдамчи материалларни тақдим этиши, ўрнатиши ва олиб ташлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Мижозга тегишли бўлган барча мосламалар ташувчи томонидан тушириш пунктида юк билан биргаликда юкни олувчига берилади ёки ташиш шартномасига мувофиқ ортиш пунктига ёки бошқа жойга қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Ташувчи томонидан автотранспорт воситасида юкни тахлаш ёки маҳкамлаш йўл ҳаракати хавфсизлиги ёки юк ва/ёки автотранспорт воситаси сақланишини таъминлаш талабларига мувофиқ эмаслиги аниқланган тақдирда ташувчи мижозни бундан хабардор қилиши ва, агар ташиш шартномасида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, аниқланган камчиликлар мижоз томонидан бартараф этилгунига қадар ташишни бажаришни тўхтатиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Ташувчининг автотранспорт воситаси юклаш учун келиш вақти ортиш пунктида тегишли белги қўйилган йўл варақаси юкни жўнатувчига (экспедиторга) тақдим этилган пайтдан бошлаб, ташувчининг автотранспорт воситаси ортиш учун келган вақт эса — товар транспорт юкхати ва тушириш пунктларига келганлик тўғрисидаги тегишли белги қўйилган йўл варақаси юкни олувчига тақдим этилган пайтдан бошлаб ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.05.00.00 Иш юритиш (штамплар, бланкалар)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Агар ҳайдовчи юкни жўнатувчи (экспедитор) томонидан расмийлаштирилган товар-транспорт юкхатини олган бўлса ва юк автотранспорт воситасининг юк бўлинмасида турган бўлса, ташувчининг автотранспорт воситасини юклаш тугалланган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Юк юк бўлинмасидан тўлиқ туширилганда, юк бўлинмасини тозалаш бўйича барча зарур ишлар бажарилганда ва юк олинганлиги тўғрисида юкни олувчининг белгиси қўйилган товар-транспорт юкхатлари ҳайдовчига топширилганда автотранспорт воситасидан юкни тушириш тугалланган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юклар туширилгандан кейин автотранспорт воситалари ва контейнерлар ушбу юкларнинг қолдиқларидан тозаланади, ушбу бандда санаб ўтилган айрим юклар ташилгандан кейин эса автотранспорт воситалари ва контейнерлар ювилиши ва зарурият бўлганда — бўлак-бўлак ва майдаланган алебастер; асбест; барит (оғир шпат); минерал момиқ пахта; сабзавот шарбати; гажа (гипсли оҳакгил); гипс; глина; алюминий оксиди; доломит; графит; ванналар учун минерал лойлар; озуқа хамиртурушлари (гидролиз сульфат); картошка ва лавлаги қолдиғи; кул; оҳактош; каолин; асбест картон; ғишт; коагулянтлар; омихта ем; апатит концентрати; нефелин концентрати; бўёқлар ва қуруқ бўёқлар; ёрмалар (истеъмол ўрами шикастланганда); бўр, мертели; ун; рангли металлар қипиқлари; чиқиндилар; пегматит; асфальт, оҳактош, металлургия магнезити, шамот (оловбардош) кукунлари; чанг; сигаретлар (папирослар) (истеъмол ўрами шикастланганда); туз; кукунсимон ювувчи воситалар; техник ва қурилиш шишаси (синган тақдирда); рангли металлар ва уларнинг қотишмалари қириндилари; сульфатлар, хавфлиларидан ташқари, тамаки ва мохорка хом ашёси; тамаки (барглардан ва илдизлардан ҳидланадиган ишлов берилган); янчилган ва илдизлардаги тальк (талькли тош); шиша тара (сингган тақдирда); торф ва торф маҳсулотлари; ўғитлар; қуритилган гўшт қиймаси (қопларда); ферроқотишмалар; цемент; бўлак-бўлак шамот; тахтакунжара; тез бузиладиган юклар; ҳайвонлар ва паррандалар дезинфекция қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автотранспорт воситалари ва контейнерларни тозалаш, ювиш ва дезинфекциялаш мажбурияти юкни олувчиларга тегишлидир. Ташувчи юкни олувчи билан келишган ҳолда автотранспорт воситалари ва контейнерларни ювиш ва дезинфекциялаш ишларини бажаришни ўз зиммасига олишга ҳақлидир.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг);
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.05.00.00 Иш юритиш (штамплар, бланкалар)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Товар ва нотовар хусусиятга эга бўлган юкларни ташиш товар-транспорт юкхати билан расмийлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Юк ортиладиган автотранспорт воситасининг товар-транспорт юкхатлари ва йўл варақалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади, матбаа усулида тайёрланади, ҳисобга олиш серияси ва тартиб рақамига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Товар-транспорт юкхати белгиланган тартибда юкни жўнатувчи томонидан ҳар бир боришга ҳар бир юкни олувчининг номига алоҳида тўрт нусхада тузилади, улардан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи нусха юкни жўнатувчида қолади ва товар-моддий бойликларни ҳисобдан чиқаришни (зарарни) ҳисобга олиш учун мўлжалланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи нусха юкни олувчига берилади ва у томонидан моддий бойликлар кирим қилиниши учун асос бўлиб хизмат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи ва тўртинчи нусхалар ташувчига берилади ҳамда ташувчининг мижоз билан ҳисоб-китоб қилиши ва автотранспорт ишини ҳисобга олиш учун хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Кўп миқдордаги товар-моддий бойликлар ташиш учун бир вақтнинг ўзида тақдим этилганда қўшимча варақани — барча қўшимча варақаларда товар бўлимида кўрсатилган товар-транспорт юкхатининг бош варақаси серияси ва тартиб рақами такрорланган ҳолда тўрт нусхада тўлдириладиган товар-транспорт юкхатининг давомини қўллашга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Бир юкни жўнатувчидан бир юкни олувчининг манзилига айнан бир хил масофада бир неча марта боришни талаб этадиган бир хилдаги юкларни ташиш смена мобайнида автотранспорт воситаси томонидан бажарилган барча ишга жамланган ҳолда битта товар-транспорт юкхати билан расмийлаштирилиши мумкин. Бунда оралиқ боришларни расмийлаштириш юкни жўнатувчи томонидан ҳайдовчига ҳар бир алоҳида боришга талон бериш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талон фақат берилган кун учун ҳақиқийдир ва уч нусхада тўлдирилади, улардан бир нусхаси юкни жўнатувчида, иккинчи нусхаси — ҳайдовчида ва учинчи нусхаси юкни олувчида қолади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.03.00 Темир йўл транспорти / 09.15.03.04 Йўловчи ва юк ташиш, ўзаро ҳисоб-китоблар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Ҳайдовчи (ёки юкка ҳамроҳлик қилувчи шахс) юкни товар-транспорт юкхатида кўрсатилган юкни олувчига топшириши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Юкни юкни олувчига масса ва ўринлар сони бўйича топшириш юк юкни олувчидан қабул қилинган тартибда амалга оширилади (тарозида тортиш, ўлчаш, юк ўринларини санаб чиқиш ва шу кабилар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Шикастланмаган контейнерлар, цистерналарда келган ва юкни жўнатувчининг шикастланмаган тамғаларига эга бўлган юклар юкни олувчига юкнинг массаси, ҳолати ва юк ўринлари сони текширилмасдан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юк юкни олувчига шикастланган тарада, автотранспорт воситасининг шикастланган кузовида ёки юкни жўнатувчининг шикастланган тамғалари билан келган тақдирда, ташувчи товар-транспорт юкхатига мувофиқ юк ўринларининг массасини, сонини ёки юкнинг ҳолатини текшириши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Стандарт оғирлик ва мижоз томонидан ҳар бир юк ўрнида кўрсатилган оғирлик бўйича ташиш учун қабул қилинган тарадаги ва донали юклар бориш пунктида юкни олувчига ўринлар ҳисоби бўйича тортилмасдан, фақат шикастланган ўринлардаги (агар шундай бўлса) юкнинг оғирлиги ва ҳолатини текширган ҳолда топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уюлган ва тўкилган ҳолда ташиладиган, камомад белгиларисиз келган юклар юкни олувчига оғирликни текширмасдан топширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Ташувчининг қайта йўналтириш, юкни реализация қилиш ёки уни юкни жўнатувчига қайтариш билан боғлиқ қўшимча харажатлари мижоз томонидан ташиш шартномаси шартларига мувофиқ тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Ташувчига боғлиқ бўлмаган сабаблар бўйича юкни олувчи юкни қабул қилишни рад этган тақдирда, юк ташувчи томонидан юкни жўнатувчига (агар ташиш шартномасида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса) қайтарилиши ёки унинг ёзма кўрсатмаси бўйича бошқа юкни олувчига берилиши мумкин. Юкни олувчи, агар у юридик шахс ҳисобланса, товар-транспорт юкхатига имзо билан тасдиқланган юк қабул қилиниши рад этилганлиги тўғрисидаги ёзувни қайд этиши керак.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 661-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Юкни қайта йўналтириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳайдовчи алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда ташувчини юкни олувчи юкни қабул қилишни рад этган сана, вақт ва сабаблари тўғрисида хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ташувчи ёзма шаклда ёхуд алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юкни жўнатувчини юкни олувчи юкни қабул қилишни рад этганлиги ва сабаблари тўғрисида хабардор қилади ва юкни қайта йўналтириш ҳақидаги кўрсатмани сўрайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) юкни жўнатувчидан товар-транспорт юкхатида кўрсатилган юкни олувчигача етказиб берган ҳолда юкни қайта йўналтириш тўғрисида кўрсатма олинганда ташувчи алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳайдовчини қайта йўналтириш тўғрисида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Юкларнинг айрим турларини ташиш хусусиятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Умумий шартлар
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Юкларнинг айрим турларини ташишда уларнинг хоссаларидан, габаритлари ва бошқа хусусиятларидан келиб чиқиб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташувчи ҳайдовчи техника хавфсизлиги, ёнғинга қарши хавфсизлик, йўл ҳаракати хавфсизлиги, юкларни қабул қилиш ва етказиб бериш қоидалари бўйича ўқитилишини ва унга йўл-йўриқ берилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташувчи юкни ташиш шартномасида белгиланган муддатда юкни жўнатувчига тегишли юкни ташиш учун яроқли ҳолатдаги соз автотранспорт воситасини юклаш учун беради. Юкни бориладиган жойга ташишга, типи ва юк кўтаришига кўра ташиш шартномасида белгиланганга мувофиқ бўлган, шунингдек тегишли асбоб билан жиҳозланган автотранспорт воситалари ва контейнерлар юкни ташиш учун яроқли деб эътироф этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкни жўнатувчи товар-транспорт ҳужжатларида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган фитосанитария, санитария, карантин, божхона талабларини ва бошқа талабларни бажариш учун зарур бўлган маълумотларни, шунингдек ташишнинг чекланган муддатлари ва ҳарорат режими тўғрисидаги тавсияларни ва контейнернинг қулфлаш, тамғалаш қурилмалари тўғрисидаги маълумотларни кўрсатади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Битта автотранспорт воситасида бир неча юкни олувчиларга юкларни ташишда юкни жўнатувчи (экспедитор) уларни автотранспорт воситаси кузовида ҳар бир юкни олувчига мўлжалланган юкнинг бутун ассортименти юкланишини таъминлайдиган этиб жойлаштириши, шунингдек ҳар бир юкни олувчига товар-транспорт юкхатларини ёзиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Юкларни ташиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Тез бузиладиган юклар асосан ҳарорат режимига риоя қилган ҳолда изотермик кузовли (фургонларда, рефрижираторларда ва шу кабиларда) ихтисослаштирилган автотранспорт воситаларида ташилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тез бузиладиган юклар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ўсимлик маҳсулотлари: мевалар, реза мевалар, сабзавотлар, қўзиқоринлар ва бошқалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳайвонларнинг маҳсулотлари: ҳар хил ҳайвонлар ва паррандаларнинг гўшти, балиқ, икра, сут, тухум ва бошқалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қайта ишлаш маҳсулотлари: сут маҳсулотлари, ҳар хил ёғлар, музлатилган мевалар, колбаса маҳсулотлари ва бошқа гўшт маҳсулотлари, пишлоқлар ва шу кабилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ўсимликлар: кўчатлар, гуллар ва бошқалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ташиш ҳужжатларида юкни жўнатувчи томонидан ташишнинг чекланган муддати кўрсатилмаган бўлса, шунингдек агар ташишнинг чекланган муддати етказиб бериш муддатидан кам бўлса, тез бузиладиган юклар ташиш учун қабул қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тез бузиладиган юклар, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкни олувчи юкни қабул қилишни рад этса, юкни жўнатувчи эса янги юкни қабул қилувчи тўғрисида ёзма кўрсатмалар бермаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юклар уларни бундан кейин ташиб бўлмайдиган ёки мақсадга мувофиқ бўлмаган даражада шикастланган бўлса сотилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташувчи тез бузиладиган юкни сотиш учун бериш зарурлиги тўғрисида мижозни ёзма равишда хабардор қилиши керак. Агар билдиришнома жўнатилгандан кейин беш календарь кундан сўнг мижоздан жавоб олинмаса, ташувчи тез бузиладиган юкни унинг рухсатисиз сотиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ўз хусусиятига кўра омборга жойлаштирилиши мумкин бўлмаса, шунингдек агар юкни сотиш кечиктирилиши унинг бузилишига олиб келиши мумкин бўлса, ташувчи юкни сотиш учун қисқароқ муддатда ҳам бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сотилган юк учун ташувчи олган сумма улар ўртасидаги келишув бўйича мижозга ўтказилади (берилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташувчи ташиш учун берилаётган тез бузиладиган юкларнинг сифатини танлаб текшириши мумкин, герметик ўрамдаги юклар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юкни очиш ва кейинчалик уни ўраб-жойлаштириш текширишдан кейин юкни жўнатувчи томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юкни жўнатувчи ташувчига тез бузиладиган юкка товар-транспорт юкхати билан биргаликда, агар бундай юк мажбурий сертификатланиши керак бўлган маҳсулотлар рўйхатига киритилган бўлса, сертификат ёки сифат гувоҳномасини тақдим этиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юкни жўнатувчи тез бузиладиган юкка товар-транспорт юкхатида юклашдан олдин юкнинг амалдаги ҳароратини ва юкни ташишнинг чекланган муддатини кўрсатиши керак. Агар юкхатида кўрсатилган ташишнинг чекланган муддати етказиб бериш муддатидан ортиқ бўлса, тез бузиладиган юклар ташувчи томонидан ташиш учун қабул қилинмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир автотранспорт воситасида таркиби ва хоссаларига кўра бир хил бўлган тез бузиладиган юкларнинг ҳар хил турларини биргаликда ташишга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
611. Автомобиль транспортида ташиш учун тақдим этиладиган тез бузиладиган юклар рўйхати мазкур Қоидаларга 1-иловада келтирилган. Тез бузиладиган юкларни сақлаш ва ташиш ҳарорат режими техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
612. Битта автотранспорт воситасида бирга ташишга рухсат бериладиган тез бузиладиган юклар рўйхати мазкур Қоидаларга 2-иловада келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
613. Тез бузиладиган юкларни ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситаларини кўрикдан ўтказиш тартиби мазкур Қоидаларга 3-иловада келтирилган.
(611—613-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 апрелдаги 277-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/277/1048-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Тарага жойлаштирилган сабзавотлар, мевалар, реза мевалар, узумни ташишда юкни жўнатувчи уларни автотранспорт воситаси кузовининг юк ўринларига зич қатор қилиб жойлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Унли-кремли қандолатчилик маҳсулотлари ўрамларда ташилади. Улар автотранспорт воситаси кузовида бир нечта қатор қилиб устма-уст жойлаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Унли-кремли қандолатчилик маҳсулотларини ноозиқ-овқат маҳсулотлар, шунингдек ўткир ҳидли маҳсулотлар ёки янги ёпилган нон билан биргаликда ташишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Нон ва нон-булка маҳсулотларини ташиш учун фургон типидаги кузовли, секцияларга бўлинган ва лотоклар ўрнатиш учун йўналтирувчилар билан жиҳозланган автотранспорт воситаси ёки нон ва нон-булка маҳсулотларини контейнерларда ташиш учун мослаштирилган автотранспорт воситаси қўлланилади. Нон ва нон-булка маҳсулотларини ушбу талабларга мувофиқ жиҳозланмаган автотранспорт воситаларида ташишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нон ва нон-булка маҳсулотларини ташиш учун юкни жўнатувчидан қабул қилиш ва юкни олувчига топшириш ташувчи томонидан ҳар бир лотокдаги (контейнердаги) маҳсулотларнинг сонини ҳисобламасдан стандарт тўлдирилган лотоклар (контейнерлар)нинг номи ва сони бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Ун ихтисослаштирилган автотранспорт воситалари — цистерналарда тарасиз усулда ва шолча билан ёпилган бортли платформали автотранспорт воситалари — фургонларда тарали усулда ташилиши мумкин. Ёрма фақат тарали усулда ташилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ун, ёрма, шакар ва тузни турғун ҳидли ёки уларнинг ўрами юзасини ифлос қилувчи юклар билан биргаликда ташишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник туз шолча билан ўралган очиқ автотранспорт воситаларида ташилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ун, ёрма, шакар ва туз солинган қоплар, агар уларни жойлаштириш баландлиги автотранспорт воситаси борти баландлигидан ортиқ бўлса маҳкамланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Дон, ҳашакнинг силос массаси ва пичанни ташишда автотранспорт воситасининг кузови юкни атмосфера ёғингарчилигидан ва ташишда камайишдан ҳимоя қилиш учун парда билан жиҳозланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.02 Пахтачилик]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Пахта хом ашёси автотранспортнинг барча турларида тарасиз усулда (тўкилган ҳолда) ташилади, элита уруғлик чигит ва янги қопларда ташиладиган янги навлар бундан мустасно. Тўкилган ҳолда ташиладиган пахта хом ашёсининг усти мато билан ёпилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта хом ашёсини ташийдиган автотранспорт воситалари учқун сўндиргичлар, оловни ўчиргичлар ва кузовни ёпиш воситалари билан жиҳозланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хавфсизлик шартлари ва агротехника талаблари бўйича пахта хом ашёсини даладан тайёрлов пунктига ташишда автотранспорт воситаларининг пахтазорга киришига рухсат берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юкни жўнатувчи, юкни олувчи томонидан пахта хом ашёсини жўнатиш ва қабул қилиш селекция ва саноат навлари, териш турлари ва ҳоказолар бўйича бир хилдаги туркумлар билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта толаси, линтни ташишда юкнинг сақланишини ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун полига металл бўлмаган материал тўшалган ва текис бортли ёпиқ автотранспорт воситаларидан фойдаланилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта толасини бўёғи қуримаган юк бўлмаларида ҳайвонот-хом ашё юклари (тери хом ашёси, жун ва шу кабилар) ва нам чиқарувчи юклар билан биргаликда ташишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Толали пахта маҳсулотларининг ҳар бир туркуми (туркумнинг бир қисми) транспортда алоҳида ташилади. Автотранспорт воситасига толали пахта маҳсулотларининг бир нечта туркумларини (қоидага кўра учтагача), агар улар бир хилдаги селекция ва саноат навлари бўлса, автотранспорт воситасига юклашга йўл қўйилади, бунда ҳар бир туркумга сифат тўғрисидаги алоҳида ҳужжат расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юкни олувчи билан келишган ҳолда автотранспорт воситаларига толали маҳсулот туркумлари, агар айни бир селекция ва саноат молларидан бўлса, уларнинг учтадан ортиқ туркумини юклашга йўл қўйилади. Юкланадиган туркумга сифат тўғрисидаги алоҳида ҳужжат расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тахламларни автотранспорт воситаларига ортиш ва туширишда камарларни ечишга ва уларнинг «тугунчалари» узилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник чигитлар тўкилган ҳолда ёки тоза, қуруқ, ўзга ҳидларсиз қопларда ташилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспортда ташишда ўртача толали ва узун толали селекция навлари уруғликлари, турлича саноат навлари ва даражалари, шунингдек намлик юқори бўлган уруғликлар аралаш ташилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Доривор ишқор билан ишлов берилмаган экиладиган чигитларни тўкилган ҳолда транспортда ташишга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишқор билан ишлов берилган чигитларни цехга транспортда ташишда нобудгарчиликларга ва экиладиган чигитларнинг шикастланишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нуқсонлари аниқ кўриниб турган, боғлаш камарлари ва ўралган матонинг яхлитлиги бузилган, хўлланган ва ифлосланган тахламли пахта толаси, линт тахламлари, шунингдек ўзидан ўзи исиб кетадиган ёки ўзидан ўзи ёниб кетадиган пахта ташиш учун қабул қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташиладиган пахта хом ашёсининг амалдаги массасини аниқлаш учун ҳам тайёрлов пунктида юклашда (тара, брутто), ҳам пахта тозалаш заводларида туширишда (брутто, тара) автотранспорт воситасининг бир типдаги тарозиларида тортилади, шунингдек ҳар бир кузовдан намуна олиш, анализлар қилиш йўли билан натижалари пахта хом ашёсининг туркумига татбиқ этиладиган унинг кондицион массаси аниқланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.07 Чорвачилик. Қоракўлчилик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Ҳайвонлар ёки паррандаларни ташиш ихтисослаштирилган автотранспорт воситасида ёки у мавжуд бўлмаганда, ҳайвонлар ёки паррандаларни ташиш учун жиҳозланган борт платформа типидаги кузовли автотранспорт воситасида ташилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвонлар ёки паррандаларни ўзи ағдаргич кузовли автотранспорт воситасида ташиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташувчи, агар бу ташиш шартномасида назарда тутилган бўлса, ҳайвонлар ёки паррандаларни кузатиб боришни ўз зиммасига олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташиш шартномаси шартларига мувофиқ юкни кузатиб борадиган мижоз ёки ташувчининг вакили ҳайвонлар ёки паррандаларнинг камомади, жароҳатланиши ва ўлатга чалиниши, шунингдек санитария нормаларига риоя этилмаганлиги, ҳайвонларни (паррандаларни) парвариш қилиш учун мўлжалланган мол-мулкнинг камайиши ва бузилиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асалариларни ташишда мақбул ҳарорат 80С. Асалариларни автотранспорт воситалари — фургонларда ташқи ҳаво ҳарорати 100Сдан ортиқ бўлмаганда ташишга йўл қўйилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Чарм, тери, момиқ, пат, жун ва бошқа шунга ўхшаш юкларни (чарм ва тери-мўйна хом ашё) ташиш юк албатта брезент билан ёпилган ҳолда фургонларда ёки бортли автотранспорт воситаларида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чарм ва тери-мўйна хом ашёни автотранспорт воситалари билан чилвир билан боғланган тагликларда ташишга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тузланган терилар бочкаларда, тахламларда, боғлам қилиб ва алоҳида (тарасиз) ташилади. Териларни қуруқ юклар ва ўзга ҳидларни ўзига сингдириб оладиган юклар билан биргаликда ташиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тузланган терилар атмосфера ёғингарчиликларидан ишончли ҳимояланган бўлиши керак. Сепарацияда ёки кузовнинг полига ётқизиш учун эман тахталардан фойдаланиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ювилган ва ювилмаган (ёғли) жунни биргаликда ташиш, нам ёки ҳўл жунни ташиш учун тақдим этиш ва уни нам ёки ёғли юкка юклаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайвонларнинг юнглари прессланган ҳолда тахламлар ёки қопларда ташилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Йириклаштирилган пакетларда ёки контейнерларда идиш-товоқни ташишда автотранспорт воситаси кузовининг полига зич қилиб тенг ўлчамда хашак, пичан қатлами ёки ёғоч қипиғи тўшалади. Пакетлар қаторларига ҳам горизонтал ва вертикал бўйича ўраш материали қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идиш-товоқ солинган тара ва контейнерларга «ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ, ШИША!» деган ёзув ёзилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овқатланиш анжомлари солинган қутилар сув ўтказмайдиган қоғоз билан қопланган ёғоч яшчикларга ёнма-ён жойлаштирилади. Ўралган яшчиклар кўндалангига пўлат ўраш лентаси ёки юмшатилган сим билан ўралади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овқатланиш анжомларини кимёвий моддалар ва металлни коррозияга учратадиган бошқа материаллар билан биргаликда ташишга рухсат берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юкни олувчи пачкалар (пакетлар) ичидан сингандаги товуш эшитилса уларни очишни ва товарни битталаб топширишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Буюмларнинг синганлиги аниқланганда юкни олувчи буюмларни қабул қилишни ва синган буюмларнинг ҳақини тўлашни рад этишга, ташиш шартномасида белгиланган миқдорда ташувчидан жарима ундиришга, агар товарларнинг ҳақи тўланган бўлса, тўланган суммаларни белгиланган тартибда қайтаришни талаб қилишга ҳақлидир.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Суюқ органик ўғитлар фақат ихтисослаштирилган автоцистерналарда ташилиши керак. Ташувчи автоцистернанинг барча резбали бирикмалари, қопқоқли туйнуклари ва қулф қурилмаларининг герметиклигини, шунингдек шлангларнинг маҳкамланганлиги ишончлилигини таъминлаши ва тўлдириш даражасини назорат қилиши керак.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Матолар ва улардан тикилган буюмлар махсус қаттиқ, ярим қаттиқ ва юмшоқ тарага жойлаштириб ташилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Матолар ва улардан тикилган буюмлар солинган қаттиқ тара (тахта ва фанер яшчиклар) кўндалангига қулфга маҳкамланган металл лента билан ўралган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипак матоларнинг тахламларини ингичка сим билан ўраш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тойга ўралган матолар қоғоз билан ёки ўраш матоси билан қопланиши, бир чокда тикилиши ва кўндалангига чилвир билан ўралиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Гилам ва гилам буюмлар қандай ҳолда ишлаб чиқарилган бўлса, ўша шаклда ўралмасдан рулонларда ташиш учун тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. Пойабзалнинг ҳар хил турлари махсус тарага (картон қутилар, картон, ёғоч, фанер, комбинациялаштирилган яшчикларга солинган ҳолда) жойлаштирилган ҳолда ташиш учун тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75. Маиший машиналар, приборлар ва бошқа мураккаб маиший техника автотранспорт воситасида ташиш учун юкнинг турига қараб маҳкамланган ҳолда завод ўрамида ташиш учун тақдим этилади. Ўрамга манипуляцион белгилар («ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ, ШИША!», «ТЕПА ҚИСМИ», «НАМДАН САҚЛАНГ!») босилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76. Мебель ташиш учун ҳам тарада, ҳам тарасиз усулда тақдим этилади. Мебель тарасиз усулда ташилганда ташувчи махсус жиҳозланган автотранспорт воситасини қўллаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77. Цемент ва гипс тарасиз ва тарали усулда (қопларда) ташилади. Тарасиз усулда ташиш фақат ихтисослаштирилган автоцистерналарда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Цемент ва гипсни ихтисослаштирилган автоцистерналардан омборхонага тушириш учун юкни олувчи қаттиқ қопламали майдончаларга эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Цемент доимий равишда тушириладиган жойларда (қоришма узеллари, заводлар, қурилиш майдонлари ва шу кабиларда) юкни олувчи ихтисослаштирилган автоцистерна тушириш томонга 12 — 140 қияликда бўлишини таъминлаган ҳолда тушириш майдончаларини жиҳозлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтисослаштирилган автоцистерналарни тушириш жойига тракторларда шатакда олиб келиш, шунингдек тушириш шлангларини сим, чилвир ва бошқа қўлости воситалар ёрдамида қабул қилиш қурилмаларига маҳкамлаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78. Асбестоцемент шифер (ясси, тўлқинли ёки бошқа конфигурацияли) автотранспорт воситасида ташиш учун лентали ёки сим маҳкамлаш бандажлари билан маҳкамланган контейнерларда, тагликларда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспортда ташиш вақтида маҳкамлаш бузилган тақдирда шифер юкни олувчига товар-транспорт юкхатида кўрсатилган листлар сони бўйича топширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79. Ғишт автотранспорт воситасида контейнерларда, тагликларда ва уларсиз, шунингдек уюлган ҳолда ташилади. Тагликлар, агар ғиштни жойлаштиришнинг баландлиги автотранспорт воситаси кузови бортининг баландлигидан юқори бўлса, тўсувчи қурилмаларга эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташувчи пакетнинг пастки қаторидан, бурчакларидан ёки четларидан ғиштлар тушиб кетаётган бўлса, шунингдек агар ғиштни жойлаштиришнинг баландлиги автотранспорт воситаси кузови борти баландлигидан юқори бўлса, тўсувчи қурилмалар йўқ бўлганда пакетларни ташишга қабул қилмаслиги мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хом ғишт 7 тоннагача юк кўтарадиган автотранспорт воситасининг тагликларида ташилганда пакетлар юкни жўнатувчи томонидан кузовнинг ўқи бўйлаб жойлаштирилиши, 7 тоннадан ортиқ юк кўтарадиган автотранспорт воситасида ташилганда эса — кузовнинг ён бортларидан бирига тақаштирилиб шахмат тартибида кузовнинг ўқига перпендикуляр жойлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80. Қурилиш қоришмалари кузови цистерна шаклидаги автотранспорт воситалари — қоришма ташувчиларда, бортли автотранспорт воситасининг кузовига ўрнатилган махсус контейнерлар ва пастак ёғоч тараларда, шунингдек орқа борт термоизоляция қопқоқлари, кигиз тўшамалар, шунингдек йилнинг қиш вақтида кузовни ишлатилган газлар билан иситиш учун қурилмалар билан қўшимча равишда зичлаштирилган автосомосвалларнинг кузовларида ташилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш қоришмалари ёпишиб қолишидан ҳимоя қилиш учун ифлос нарсалар ва занглардан синчиклаб тозаланган кузовнинг ички юзасига хлорли кальцийнинг сувли эритмаси суртилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81. Листли шишани ташиш учун брезент билан таъминланган борт платформали автомобиллардан (автопоездлардан ёки автомобиль фургонлардан) фойдаланилади. Витринага мўлжалланган лист шиша махсус жиҳозланган автотранспорт воситаларида ташилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Листли шиша ёғоч яшчикларда, универсал ёки махсус контейнерларда, кўп оборотли яшчикларда ва шишанинг сақланишини таъминлайдиган бошқа тарада ташилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шиша солинган яшчиклар бир-бирига зич тақалган ҳолда автотранспорт воситасининг ҳаракати йўналиши бўйлаб кўндаланг ҳолда унинг кузовига жойлаштирилади. Кузов тўлмаган тақдирда яшчиклар ҳаракат вақтида силжимайдиган ва тебранмайдиган қилиб маҳкамланади ёки тикилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўп оборотли яшчиклардаги листли шишани автотранспорт воситаси кузовининг узунаси ва кўндалангига ўрнатиш мумкин. Яшчикларни маҳкамлаш: юпқа тахталар билан тикиш ёки бурчаклари орқали сим билан боғлаш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўндалангига жойлаштиришда кўп оборотли яшчикларни автотранспорт воситасининг кабинасига томон сал қия ҳолда ўрнатиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Носоз ва синган шиша бўлаклари бўлган яшчиклар ва контейнерлар ташиш учун қабул қилинмайди.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82. Сантехника буюмлари (чинни-ганч, металл) уларнинг ҳимоя қилинишини таъминлайдиган завод ўрамида ташиш учун тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83. Темир-бетон буюмлар конструкциясига қараб йўлда юкнинг барқарор ҳолатини таъминлайдиган ускуна билан жиҳозланган ихтисослаштирилган автотранспорт воситаларида ва горизонтал, вертикал ёки қия ҳолатда ихтисослаштирилмаган автотранспорт воситаларида ташилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтисослаштирилган автотранспортдан деворбоп панеллар ва тўсгичларни, шунингдек массаси 16 тоннадан ортиқ темир-бетон буюмларни ташиш учун фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бортли платформали автотранспорт воситаларидан (автопоездлардан) унча катта бўлмаган ўлчамли темир-бетон буюмларни (пойдевор блоклари, тўшамалар, плиталар, зинапоя маршлари ва бошқаларни) ташиш учун фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Узун ўлчамли темир-бетон буюмларни (фермалар, тўсинлар ва бошқаларни) ташиш учун яримтиркамали ва тиркамалар — ёғоч аравали автопоезддан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84. Ёғоч-тахта ва арраланган бинокорлик материалларини ташиш учун фойдаланиладиган ихтисослаштирилмаган автотранспорт воситалари ёғоч-тахталар кабинага силжишининг олдини олувчи махсус мосламалар (тишлар, сирғалишга қарши тароқлар) билан жиҳозланади, кабинанинг орқасига эса ёғоч хода, говронларнинг зарбаларидан ҳимоя қилиш учун ғов ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёғоч-тахта ва арраланган бинокорлик материаллари автотранспорт воситаси ва тиркама бўйича тенг жойлаштирилади. Автотранспорт воситасидаги юкнинг баландлиги тиркама-ёғоч аравадаги юкнинг баландлигидан 100 миллиметрдан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёғоч-тахта ва арраланган бинокорлик материалларини ташишда юкни жўнатувчи ёғоч-тахта материалларини олдиндан узунлиги бўйича навларга ажратиб пакетларга жойлаштириши ва уларни инвентарь боғич билан маҳкамлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёғоч-тахта ва арраланган бинокорлик материалларини юкни жўнатувчидан ташиш учун қабул қилиш ва юкни олувчига топшириш ташувчи томонидан ҳажми бўйича, пакетли усулда ташишда эса — юк ўринлари (пакетлар) сони бўйича амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85. Металл ва ундан ясалган буюмларни ташиш учун уларнинг гуруҳига қараб бортли платформали автотранспорт воситалари, яримтиркамали шатакчилар, металл ташувчилар, тиркамали-ёғоч аравали автомобиллар қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Металл ва ундан тайёрланган буюмлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узун ўлчамли прокат (пўлат прокат, бурчаклар, швеллерлар ва қўштаврлар — штабелларда ёки боғламаларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пўлат канатлар — бухтага ёки барабанга ўралган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрама сеткалар — юмшоқ пўлат сим билан ўралган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ясси сеткалар — пакетларга боғланган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик габаритли металл (михпарчинлар, больтлар, гайкалар, шайбалар, винтлар) — тарага жойлаштирилган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электродлар — қоғозга ўралган ва яшчикларга жойлаштирилган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рангли металлар ва қотишмалар — пачкаларга боғланган ва тарага жойлаштирилган ҳолда ташилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Узун ўлчамли металларни (ва бошқа металлардан тайёрланган буюмларни) юклашда тиркама-ёғоч араваларда тиркаманинг буришини таъминлаш учун автомобилга нисбатан исталган томонга 90 даражада кабина билан юк ўртасида оралиқ қолдирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташувчи автотранспорт воситаси кузовининг олд қисмига юк кабинани шикастлашидан ҳимоя қилиш учун пўлат ғов ўрнатиши керак.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
86. Юк ортилган контейнерни қабул қилиб олишда ташувчи ва мижоз контейнерни ташқи томондан кўздан кечирадилар, тамғанинг, тамғалаш симининг яхлитлиги ва созлигини, контейнер рақами ва тамға изи назорат белгисининг товар-транспорт юкхатида кўрсатилган контейнер рақами ва назорат белгисига мувофиқлигини текширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юкни жойлаштиришда юкни жўнатувчи юк билан контейнер эшиги ўртасида 30 миллиметрдан 50 миллиметргача бўш оралиқ қолдириши керак. Юк контейнер ичида юкни жўнатувчи томонидан нотўғри жойлаштирилиши ёки маҳкамланиши оқибатида юз берган юкнинг бузилганлиги ва шикастланганлиги учун ташувчи жавоб бермайди. Тамға ноаниқ босилган, шунингдек нотўғри илинган тамғали контейнерни қабул қилишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир контейнерга юкни жўнатувчи юкланган ўринлар сонини кўрсатган ҳолда имзо билан тасдиқланган юкнинг рўйхатини солиб қўяди.
(86-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 661-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юк носоз контейнерда, шунингдек тамға бузилган ёки тамғаланмаган контейнерда келган тақдирда юкни олувчи контейнерни очиши, ташувчининг вакили билан биргаликда юкнинг массаси, ўринлар сони ва ҳолатини текшириши керак ва юк йўқотилганлиги, бузилганлиги ёки шикастланганлиги аниқланган тақдирда товар-транспорт юкхатига ёзувни қайд этиши ёки белгиланган тартибда далолатнома тузиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шиша ўрамдаги суюқ дори-дармонлар ортиш, транспортда ташиш ва тушириш пайтида шикастланмаслиги учун яшчиклар тагликлар билан бирга жойлаштирилади. Шиша идишлар ёғоч катакларга ёки новдалардан ясалган саватларга жойлаштирилади. Яшчикларнинг туби, тагликлар ва саватлардаги бўш оралиқлар ҳамда қопқоқнинг остидаги жой ўраш материали билан тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
88. Каучук ўралмасдан тахламларда, яшчикларда, қопларда ва блокларда ташилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автотранспорт воситаси кузови ички юзасининг барча металл қисми каучукдан қуруқ тахталар ёки фанер билан тўсилган бўлиши керак. Каучукнинг устига бошқа ҳар қандай юкни юклаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Каучукни ортиш бошлангунига қадар юкни жўнатувчи ёнғинга қарши хавфсизликнинг зарур чораларини таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
881. Қурилиш материалларини, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, саноат ва озиқ-овқат товарларини, шунингдек, бошқа тўкиладиган (иссиқ асфальт, йирик габаритли ва оғир юклардан ташқари) юкларни очиқ автотранспорт воситаларида ташиш юкни мажбурий тартибда брезент ёки бошқа қалин материал билан қоплаган ҳолда амалга оширилади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг);
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.02.00 Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Парвозлар хавфсизлиги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
882. Автотранспорт воситаларининг қурилиш объектларидан кузовни ва автотранспорт воситаларининг ғилдиракларини ювмасдан умумий фойдаланиладиган йўлларга чиқишига йўл қўйилмайди.
(881-882-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 395-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2018 й., 09/18/395/1282-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ташувчилар, юкни жўнатувчилар ва юкни олувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда уларнинг жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
89. Ташувчи ва мижоз ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91. Тақдим этилмаган ёки бўлмаса тақдим этилган, бироқ ташилмаган юкка тақдим этилган ташиш қиймати ташиш пайтида амал қилган, шартномада кўрсатилган тарифнинг ташиш қийматидан келиб чиқиб белгиланади. Жабрланган томон ўз шартнома мажбуриятларини бажармаган томондан зарар қопланишини талаб қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92. Мижоз, агар юк юкни олувчининг талаби бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳар ва шаҳар атрофида ташишда — юк ташиш учун қабул қилинган кундан бошлаб 10 кун мобайнида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳаралараро ташишда — етказиб бериш муддати тамом бўлгандан кейин 30 кун мобайнида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўғридан-тўғри аралаш ташишда — юк ташиш учун қабул қилинган кундан бошлаб тўрт ой ўтгач юкни олувчига берилмаса, юкни йўқотилган деб ҳисоблашга ва юк йўқотилганлигини қоплашни талаб қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
93. Автотранспорт воситаси ташиш шартномасида белгилангандан ортиқча вақт нормасида юк ортилган ёки туширилган ҳолда бекор туриб қолганлиги, шунингдек мижознинг айби бўйича автотранспорт воситаси тўхташ жойида ёки бориш йўлида бекор туриб қолганлиги учун ташувчи ташиш шартномасида назарда тутилган неустойкани талаб қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
94. Товар-транспорт юкхатидаги ёки йўл варақасидаги автотранспорт воситаси келган ва жўнаб кетган вақт тўғрисидаги белгилар автотранспорт воситаси бекор туриб қолганлиги учун даъво қўзғаш учун асос ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.08.00 Товарларни қабул қилиш, сақлаш ва жўнатишни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.02.00 Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Парвозлар хавфсизлиги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
95. Ташиш шартномасида товар-транспорт юкхатини, шунингдек йўл варақасини расмийлаштириш рад этилганлиги ёки нотўғри расмийлаштирилганлиги учун мижоз томонидан ташувчига неустойка тўлаш назарда тутилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96. Юкни жўнатувчи у томонидан товар-транспорт ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларнинг нотўғрилиги, ноаниқлиги ёки тўлиқ эмаслиги муносабати билан юзага келиши мумкин бўлган барча зарарлар учун ташувчи, юкни олувчи ва ташиш жараёнида иштирок этувчи барча шахслар олдида жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
97. Мижоз автотранспорт воситаларига қонун ҳужжатларида тақиқланган ва илова ҳужжатларида кўрсатилмаган юклар ортилганлиги учун жавоб беради.
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.19.00 Транспорт ва транспорт хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
98. Юкни ташиш шартномасидан келиб чиқадиган даъвони ташувчига тақдим этишдан олдин унга талаб тақдим этиш мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташиш шартномаси шартлари бажарилмаслиги ёхуд зарур тарзда бажарилмаслиги муносабати билан ташувчи билан мижоз ўртасидаги келишмовчиликлар ҳоллари томонларнинг келишувига кўра эркин шаклдаги далолатномалар билан расмийлаштирилиши мумкин, уларда томонларнинг жавобгарлиги чораларини белгилаш учун асос ҳисобланадиган ҳолатлар кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
99. Юкнинг йўқолганлиги, бузилганлиги, камомади ёки шикастланганлиги учун зарарни қоплаш тўғрисидаги даъво ҳар бир жўнатиш бўйича алоҳида тақдим этилиши керак. Бир юкни жўнатувчининг бир юкни олувчи манзилига бир турдаги юклари бўйича жўнатишлар гуруҳига битта даъво тақдим этишга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъволарга зарур ҳужжатлар (товар-транспорт юкхати, товар учун чек ва зарарнинг ҳисоб-китоби) илова қилинган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100. Ташувчига даъволар мижоз томонидан ушбу Қоидаларнинг 7-бандида белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳужжатларсиз ташувчига берилган даъволар у олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда берилган ҳужжатлар билан биргаликда ва қайтариш сабаблари кўрсатилган ҳолда ариза берувчига қайтарилади. Бунда даъволарни тақдим этиш учун белгиланган муддат тўхтатилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъво почтада ёки бевосита ташувчига тилхат остида берилган кун мижоз томонидан даъво берилган кун деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвони кўриб чиқиш натижалари тўғрисида ташувчи мижозни ўттиз кунлик муддатда хабардор қилиши керак. Даъво ташувчи томонидан рад этилган тақдирда у даъво рад этилишининг сабабларини кўрсатиши керак.
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.06.00.00 Иқтисодий процессуал қонунчилик / 17.06.02.00 Иқтисодий судида биринчи инстанцияда иш юритиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
101. Ташувчи даъвони тўлиқ ёки қисман рад этган, ёхуд ташувчидан ўттиз кунлик муддатда жавоб олинмаган тақдирда ташувчига даъво юкни жўнатувчи ёки юкни олувчи томонидан тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
102. Ушбу Қоидалар бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Янги ва пастеризацияланган сут, сут маҳсулотлари (йогурт, кефир, қаймоқ ва янги пишлоқ)
5.
Бирламчи қайта ишлаш заводидан ташиладиган сут
6
Музқаймоқ
7.
Ачитқи (Дрожжи)
8.
Майонез
9.
Маргарин
10.
Турли пишлоқлар
11
Яшиклардаги енгил тузланган сельд
12.
Совутилган, муз билан аралаштирилган балиқ
13.
Иссиқ дудланган музлатилган балиқ
14.
Колбасалар ва қайнатилган колбаса маҳсулотлари
15.
Тез музлатилган гўшт, балиқ, пазандалик маҳсулотлари, мева ва реза мевалар, қуюлтирилган мева шарбатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида юкларни ташиш қоидалари талаблари жорий этилган юкларни ташишларда уларга риоя этиш учун жавобгарлик:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкларни ёллаш ёки ҳақ тўлаш бўйича ташишда — товар-транспорт юк хатига мувофиқ юк жўнатувчи ҳисобланган жисмоний ёки юридик шахсга ёки товар-транспорт юк хати мавжуд бўлмаган тақдирда — ташувчи билан ташишлар ҳақида шартнома тузган жисмоний шахсга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа ҳолатларда — ташувчига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида юкларни ташиш қоидаларига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битта автотранспорт воситасида бирга ташишга рухсат бериладиган тез бузиладиган юклар гуруҳи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Блокларда музлатилган гўшт ва калла-поча, ичак-човоқ,
4.
Музлатилган қуш
5.
мой — шпиг
6.
Музлатилган тухум маҳсулотлар
2) Совутилган маҳсулотлар
1.
Тухум
2.
Герметик тунука ва шиша идишлардаги консервалар
В гуруҳи) қайта ишланган маҳсулотлар: сут маҳсулотлари, турли ёғлар, колбаса маҳсулотлари, пишлоқлар ва бошқалар
Г гуруҳи) тирик ўсимликлар: кўчатлар, гуллар ва бошқалар
Д гуруҳи) қуритилган маҳсулотлар
1.
Қуритилган тухум маҳсулотлари
2.
Қуруқ қуймоқ
3.
Қуруқ сут
4.
Ёғсизлантирилган қуруқ сут
5.
Қуруқ мевалар
6.
Ёнғоқлар
7.
Қуюқлаштирилган сут
8.
Герметик тунука идишдаги қуюқлаштирилган сут
9.
Герметик тунука ва шиша идишлардаги консервалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида юкларни ташиш қоидаларига 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тез бузиладиган юкларни ташишга мўлжалланган автотранспорт воситаларини кўрикдан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Атамалар ва таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СПС — 1970 йил 1 сентябрда Женева шаҳрида (Швейцария Конфедерацияси) имзоланган Тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотларини халқаро ташишлар тўғрисидаги ва ушбу ташишлар учун мўлжалланган махсус транспорт воситалари ҳақидаги битимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
изотермик автотранспорт воситаси — кузови, шу жумладан эшиги, поли ва томи кузовнинг ташқи ва ички юзаси ўртасида иссиқлик алмашишини чеклаш имконини берадиган термоизоляция деворларидан иборат бўлган автотранспорт воситаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
музхона-автотранспорт воситаси — механик ёки абсорбцион ускуна бўлмаган совуқлик манбаи ёрдамида (туз қўшилган ёки қўшилмаган табиий муз; эвтектик плиталар; сублимациясини бошқариш имконини берадиган мосламали ёки мосламасиз қуруқ муз; буғланишни бошқара оладиган ускунали ёки ускунасиз суюлтирилган газлар ва бошқалар) юксиз кузовнинг ичида ҳароратни пасайтириш ва шундан сўнг ушбу ҳароратни белгиланган ташқи ҳароратда, белгиланган вақтгача ўрнатилган диапазонда сақлаб туриш имконини берувчи изотермик автотранспорт воситаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рефрижератор-автотранспорт воситаси — бир неча автотранспорт воситалари учун алоҳида ёки умумий бўлган музлатгич ускунаси (механик компрессор ёки абсорбцион ускуна ва бошқалар билан жиҳозланган) ёрдамида юксиз кузовнинг ичида ҳароратни пасайтириш ва шундан сўнг ушбу ҳароратни белгиланган ташқи ҳароратда, белгиланган вақтгача ўрнатилган диапазонда сақлаб туриш имконини берувчи изотермик автотранспорт воситаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СПС гувоҳномаси — мамлакатнинг СПС Битимини амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органи томонидан бериладиган ва автотранспорт воситаси СПС Битими талабларига мослигини тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник кўрик (келгусида — автотранспорт воситалари кўриги — автотранспорт воситасининг ўрнатилган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида уларни эксперт текширувларини ўз ичига олган чора-тадбирлар. Ушбу текширувлар натижалари бўйича СПС гувоҳномаси расмийлаштирилади ва СПСда белгиланган тартибда маркировка амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник тартибга солиш — маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигига қўйиладиган мажбурий талабларнинг ўрнатилиши, қўлланиши ва бажарилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситаларининг эксперт текшируви — тез бузиладиган юкларни ташишларга мўлжалланган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган ва фойдаланишдаги автотранспорт воситаларининг «Ўзстандарт» агентлигида белгиланган тартибда рўйхатга олинган лабораториялар томонидан ўтказиладиган текшируви;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
совутиш ва иситиш учун мўлжалланган термик ускунанинг самарадорлиги — термик ускунанинг маълум ташқи ҳароратда изотермик автотранспорт воситаси кузови ичидаги белгиланган ҳароратни сақлаш қобилияти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тез бузиладиган юкларни ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситалари қуйидаги белгилар бўйича тоифаланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситаси тури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кузов тури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарорат режимини таъминлаш технологияси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тез бузиладиган юкларни ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситалари турлар бўйича қуйидагиларга бўлинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк автомобили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиркама;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яримтиркама;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
контейнер.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тез бузиладиган юкларни ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситалари кузов турлари бўйича қуйидагиларга бўлинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фургон;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
цистерна.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тез бузиладиган юкларни ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситалари ҳарорат режимини таъминлаш технологияси бўйича қуйидагиларга бўлинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I — изотермик автотранспорт воситаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
R — музлатгич-автотранспорт воситаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
F — рефрижератор-автотранспорт воситаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
C — иситиладиган автотранспорт воситаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Изотермик автотранспорт воситалари кузовнинг ички ва ташқи юзалари ўртасида иссиқлик алмашишни чеклаш хусусиятига кўра икки тоифага бўлинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нормал изоляцияли IN изотермик автотранспорт воситаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кучайтирилган изоляцияли IR изотермик автотранспорт воситаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Совутиш ва иситиш учун мўлжалланган термик ускуналар самарадорлиги бўйича автотранспорт воситалари қуйидаги тоифаларга бўлинади: A, B, C, D Е ва F.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Иссиқлик бериш умумий коэффициентининг миқдори, яъни К коэффициенти тез бузиладиган юкларни ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситалари кузовининг изотермик хусусиятларини ифодаловчи асосий кўрсаткич ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тез бузиладиган юкларни ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситалари К коэффициентига нисбатан қуйидаги талабларга жавоб бериши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нормал изоляцияли IN изотермик автотранспорт воситалари — 0,70 Вт/м2Кдан кўп бўлмаган К коэффициентига эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кучайтирилган изоляцияли IR изотермик автотранспорт воситалари — 0,40 Вт/м2Кдан кўп бўлмаган К коэффициентига эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. А тоифадаги нормал ёки кучайтирилган изоляцияли музхоналар ташқи ҳарорат ўртача 30 Сº бўлганда, кузов ичидаги ҳароратнинг плюс 7 Сº дан ошмайдиган даражада сақланишини таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. В тоифадаги кучайтирилган изоляцияли музхоналар ташқи ҳарорат ўртача 30 Сº бўлганда, кузов ичидаги ҳароратнинг минус 10 Сº дан ошмайдиган даражада сақланишини таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. D тоифадаги нормал ёки кучайтирилган изоляцияли музхоналар ташқи ҳарорат ўртача 30 Сº бўлганда, кузов ичидаги ҳароратнинг 0 Сº даражада сақланишини таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. А тоифадаги нормал ёки кучайтирилган изоляцияли рефрижераторлар ташқи ҳарорат ўртача 30 Сº бўлганда, кузов ичидаги ҳароратнинг плюс 12 дан 0 Сº гача даражада сақланишини таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. В тоифадаги кучайтирилган изоляцияли рефрижераторлар ташқи ҳарорат ўртача 30 Сº бўлганда, кузов ичидаги ҳароратнинг плюс 12 Сº дан минус 10 Сº гача даражада сақланишини таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. С тоифадаги кучайтирилган изоляцияли рефрижераторлар ташқи ҳарорат ўртача 30 Сº бўлганда, кузов ичидаги ҳароратнинг плюс 12 Сº дан минус 20 Сº гача даражада сақланишини таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. D тоифадаги нормал ёки кучайтирилган изоляцияли рефрижераторлар ташқи ҳарорат ўртача 30 Сº бўлганда, кузов ичидаги ҳароратнинг 0 Сº дан ошмайдиган даражада сақланишини таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Е тоифадаги кучайтирилган изоляцияли рефрижераторлар ташқи ҳарорат ўртача 30 Сº бўлганда, кузов ичидаги ҳароратнинг минус 10 Сº дан ошмайдиган даражада сақланишини таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. F тоифадаги кучайтирилган изоляцияли рефрижераторлар ташқи ҳарорат ўртача 30 Сº бўлганда, кузов ичидаги ҳароратнинг минус 20 Сº дан ошмайдиган даражада сақланишини таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. А тоифадаги нормал ва кучайтирилган изоляцияли иситиладиган изотермик автотранспорт воситалари ташқи ҳарорат ўртача минус 10 Сº бўлганда, кузов ичидаги ҳароратнинг плюс 12 Сº дан ошмайдиган даражада камида 12 соатдан давомида сақланишини таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. В тоифадаги кучайтирилган изоляцияли иситиладиган изотермик автотранспорт воситалари ташқи ҳарорат ўртача минус 20 Сº бўлганда, кузов ичидаги ҳароратнинг плюс 12 Сº дан ошмайдиган даражада камида 12 соатдан давомида сақланишини таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Тез бузиладиган юкларни ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситалари юк бўлинмаларида ҳаво ҳароратини минус 20 Сº дан плюс 30 Сº гача даражада назорат қилиш, шунингдек, ташишлар ҳарорат режимининг ўзгаришлари ҳақида ҳайдовчини хабардор қилиш имконини берадиган ўлчаш ва ёзиб борувчи ускуналар билан жиҳозланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Тез бузиладиган юкларни ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситаларининг юк бўлинмалари озиқ-овқат маҳсулотлари билан контактда бўлганда хавфсиз материаллардан тайёрланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Кўрик тез бузиладиган юкларни ташиш учун мўлжалланган ҳар бир автотранспорт воситаларига СПС га мувофиқ СПС гувоҳномасини беришни назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. СПС гувоҳномасида қуйидагилар қайд этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тез бузиладиган юкларни ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситаси эгасининг (вакилининг) номи ва жойлашган жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тез бузиладиган юкларни ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситасини ишлаб чиқарувчининг номи ва жойлашган жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гувоҳномани берган ташкилотнинг номи ва жойлашган жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тез бузиладиган юкларни ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситаси ҳақида, ушбу Тартибга мувофиқ ушбу автотранспорт воситасини, унинг тури, тоифасини идентификациялаш имконини берадиган маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тез бузиладиган юкларни ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситасининг белгиланган талабларга мувофиқлиги ҳақида эксперт ташкилотининг хулосаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СПС гувоҳномасининг амал қилиш муддати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳнома берганлик учун йиғим ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Тез бузиладиган юкларни ташиш учун мўлжалланган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ва фойдаланилаётган автотранспорт воситалари автотранспорт воситаларини эксперт текширувларини ўтказиш асосида кўрикдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Тез бузиладиган юкларни ташиш учун мўлжалланган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ва фойдаланилаётган автотранспорт воситаларининг эксперт текширувлари «Ўзстандарт» агентлигида белгиланган тартибда рўйхатга олинган лабораториялар (кейинги ўринларда рўйхатга олинган лаборатория деб аталади) томонидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Автотранспорт воситаларини эксперт текширувдан ўтказиш усуллари фойдаланилаётган автотранспорт воситаларини текширувдан ўтказишига нисбатан СПСга ҳамда эксперт ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган бошқа усулларга мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Тез бузиладиган юкларни ташиш учун мўлжалланган янги тайёрланган автотранспорт воситаларининг эксперт текшируви улар тайёрланганидан 6 йилдан сўнг, келгуси йилларда эса — ҳар 3 йилда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Тез бузиладиган юкларни ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситаларининг эгалари ёки эгаларининг номидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда уларга эгалик қилувчи, фойдаланувчи ва (ёки) тасарруф этувчи шахслар (кейинги ўринларда эгалари/эгаларининг вакиллари деб аталади) автотранспорт воситаларини эксперт текширувидан ўтказиш учун мазкур Тартибнинг 30-бандига мувофиқ муддатларда тақдим этишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Автотранспорт воситаларининг эксперт текшируви рўйхатга олинган лаборатория томонидан ариза берувчининг талабномаси ва у билан икки нусхада тузиладиган шартнома асосида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Рўйхатдан ўтган лаборатория аризани бир иш кунида рўйхатга олади ва икки иш куни давомида ариза берувчига транспорт воситасининг изотермик хусусиятлари текширилгани тўғрисида баённома нусхасини беради. Баённоманинг асл нусхасини СПСни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органга СПС гувоҳномасини бериш учун топширади. Баённома электрон шаклда ёки тўғридан-тўғри берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Битимни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган (Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари) бир иш куни давомида ариза берувчига СПС гувоҳномасини СПСда ўрнатилган шаклда беради ва уни СПС гувоҳномалари реестрида рўйхатдан ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Тез бузиладиган юкларни ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситалари изотермик хусусиятларининг ёки уларга ўрнатилган термик ускуналар самарадорлигининг айрим ташқи таъсирлар натижасида конструкция бузилиши туфайли ўзгариши тез бузиладиган юкларни ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситалари эгаси (унинг вакили) томонидан автотранспорт воситасини эксперт текшируви шаклида режадан ташқари кўрикдан ўтказиш учун тақдим этишга асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Тез бузиладиган юкларни ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситасининг эгаси (унинг вакили) СПС гувоҳномаси берилган тез бузиладиган юкларни ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситасига мазкур Тартиб талабларига мувофиқ унинг тоифаси ва турини ўз ичига олган ҳарфли таниш белгиларини қўйиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Фойдаланилаётган транспорт воситаларининг изотермик хусусиятларини назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Транспорт воситасини умумий текшириш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бажарилаётган ишлар номи
Техник хусусият, қисқа таъриф
Транспорт воситасини умумий текшириш:
Изоляцияловчи қатлам тузилишининг умумий хусусияти;
Изоляциялаш усули, деворлар тури ва ҳолати;
Изотермик тўсиқнинг сақланиш ҳолати;
Деворлар қалинлиги.
Эксперт томонидан кўрикдан ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Аниқланган камчиликлар, эътирозлар кўрик баённомасида қайд этилади
Ҳаво ўтказмаслигини текшириш
Тешиклардан қарама-қарши томондан ёруғлик тушишини текшириш. Бу жараён эксперт томонидан бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Ҳаво ўтказмаслигини текшириш (цистерна-транспорт воситаларига нисбатан қўлланилмайди).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Текширув ёрқин ёритиладиган зонага қўйиладиган транспорт воситасининг ичида турган эксперт томонидан амалга оширилади. Аниқроқ натижаларни бериши мумкин бўлган бошқа усуллар қўлланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Ўлчовлар воситалари улардан фойдаланиш ҳужжатларига мувофиқ жорий этилади, ўлчовлар шартлари ва давомийлиги ўлчовлар усулига тўлиқ мос келиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Геометрик ҳажмлар ўлчовлар воситалари ёки бир неча ўлчов воситалари ёрдамида ўлчанганда, ушбу ҳажм уч марта ўлчаниши лозим ва якуний натижа эса уч ўлчовнинг ўртача арифмет қиймати сифатида қабул қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўлчовларни амалга оширишда ўлчов приборларининг техник ҳужжатлари йўриқномасига риоя этилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Геометрик ҳажмларни штангенциркуль ва рулеткалардан фойдаланган ҳолда ўлчанади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидаги кўрсаткичлар ўлчанади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кузовнинг ички ўлчамлари: узунлиги, эни, баландлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб-китоб йўли билан қуйидагилар аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кузовнинг умумий майдони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кузовнинг ички фойдали ҳажми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кузовнинг умумий ички юзаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кузовнинг умумий ташқи юзаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кузовнинг ўртача юзаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқлик алмашиш юзасининг ўртача катталиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
деворларнинг умумий қалинлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Эксперт транспорт воситасининг умумий ҳолати бўйича хулоса қилади. Кузовнинг умумий ҳолатига тегишли хулоса ижобий бўлган тақдирда, транспорт воситасини уни ишлаб чиқарган завод томонидан дастлаб белгиланган тоифа бўйича уч йил муддатга баҳолаш тавсия этилади ва автотранспорт воситаси унинг изотермик хусусиятларини аниқлаш ўтказиш учун юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Хулоса салбий бўлган тақдирда, автотранспорт воситаси аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун юборилади. Камчиликлар бартараф этилгандан сўнг автотранспорт воситаси қайта текширувга тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Фойдаланилаётган транспорт воситалари термик ускуналарининг самарадорлигини текшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Фойдаланилаётган ҳар бир рефрижератор-транспорт воситаси термик ускуналарининг самарадорлигини текшириш учун унинг изотермик хусусиятлари текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. 2012 йил 2 январдан кейин ишлаб чиқарилган транспорт воситалари учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи ҳарорат плюс 15 Сº дан кам бўлмаганда, юксиз транспорт воситасининг ички ҳарорати максимал даврда (дақиқаларда) ушбу тоифадаги транспорт воситаси учун қуйидаги жадвалда назарда тутилган ҳароратгача етказилиши мумкинлигини аниқлаш мақсадида текшириш амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи ҳарорат
30
29
28
27
26
25
24
23
22
21
20
19
18
17
16
15
Сº
C,F тоифалар
360
350
340
330
320
310
300
290
280
270
260
250
240
230
220
210
дақиқа
B,E тоифалар
270
262
253
245
236
228
219
211
202
194
185
177
168
160
151
143
дақиқа
A,D тоифалар
180
173
166
159
152
145
138
131
124
117
110
103
96
89
82
75
дақиқа
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юксиз транспорт воситасининг ички ҳарорати дастлаб ташқи ҳароратгача етказилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Фойдаланилаётган транспорт воситаларига нисбатан қўлланиладиган қўшимча қоидалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Тартибнинг 45-бандида кўрсатилган муддатгача ишлаб чиқарилган транспорт воситаларига нисбатан қуйидаги қоидалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи ҳарорат плюс 15 С дан кам бўлмаганда, юксиз транспорт воситасининг дастлаб ташқи ҳароратгача етказилган ички ҳарорати давомийлиги олти соатдан ортиқ бўлмаган муддат мобайнида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А, В ва С тоифадаги транспорт воситалари учун — ушбу тоифадаги транспорт воситаларига мўлжалланган минимал ҳароратгача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
D, E ва F тоифадаги транспорт воситалари учун — ушбу тоифадаги транспорт воситаларига мўлжалланган ҳароратгача етказилиши мумкинлигини аниқлаш учун текширув ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Натижалар қониқарли бўлган тақдирда, ушбу транспорт воситалари дастлаб белгиланган тоифадаги изотермик транспорт воситалари сифатида уч йил муддатгача бўлган янги даврда фойдаланишда қолиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Изотермик автотранспорт воситалари қуйидаги ҳарфли таниш белгилари билан белгиланиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IN — нормал изоляцияли изотермик автотранспорт воситалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IR — кучайтирилган изоляцияли изотермик автотранспорт воситалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
RNA — А тоифадаги нормал изоляцияли музхона;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
RRA — A тоифадаги кучайтирилган изоляцияли музхона;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
RRB — B тоифадаги кучайтирилган изоляцияли музхона;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
RRC — C тоифадаги кучайтирилган изоляцияли музхона;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
RND — D тоифадаги нормал изоляцияли музхона;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
RRD — D тоифадаги кучайтирилган изоляцияли музхона;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
FNA — А тоифадаги нормал изоляцияли рефрижератор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
FRA — A тоифадаги кучайтирилган изоляцияли рефрижератор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
FRB — B тоифадаги кучайтирилган изоляцияли рефрижератор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
FRC — C тоифадаги кучайтирилган изоляцияли рефрижератор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
FND — D тоифадаги нормал изоляцияли рефрижератор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
FRD — D тоифадаги кучайтирилган изоляцияли рефрижератор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
FRE — E тоифадаги кучайтирилган изоляцияли рефрижератор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
FRF — F тоифадаги кучайтирилган изоляцияли рефрижератор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
CNA — А тоифадаги нормал изоляцияли иситиладиган изотермик автотранспорт воситаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
CRA — А тоифадаги кучайтирилган изоляцияли иситиладиган изотермик автотранспорт воситаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
CRB — В тоифадаги кучайтирилган изоляцияли иситиладиган изотермик автотранспорт воситаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Изотермик автотранспорт воситаларининг ҳарфли таниш белгилари кузов ҳар икки ташқи тарафининг олд томонига яқин юқори бурчакда оқ фонга кўк рангда лотин алифбосининг бош ҳарфлари билан ёзилиши ва ҳарфлар баландлиги 100 мм дан кам бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Максимал вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлмаган изотермик автотранспорт воситалари учун ҳарфлар баландлиги 50 мм ни ташкил этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Изотермик автотранспорт воситаларининг ҳарфли таниш белгилари тагида СПС гувоҳномаси амал қилишининг тугаш муддати (йил, ой) оқ фонга кўк рангда араб рақамлари билан ёзилиши лозим. Рақамлар баландлиги изотермик автотранспорт воситаларининг ҳарфли таниш белгилари баландлигининг ярмига тенг бўлиши шарт.
(1—3-иловалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 апрелдаги 277-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/277/1048-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 32-сон, 401-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/277/1048-сон, 29.05.2018 й., 09/18/395/1282-сон; 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон; 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 22.08.2023 й., 09/23/406/0625-сон)