04.08.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 173-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 04.08.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 173-1
Кучга кириш санаси
11.08.2014
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 4 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 173-1]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш бўйича 2014 йил 1 августдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сонли «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2000 йил 19 майдаги 197-сонли «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорларига асосан буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан киритилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллашга рухсат берилган назорат-касса машиналари моделларини назорат-касса машиналари давлат реестрига киритиш тартиби тўғрисидаги низомни (рўйхат рақами 173, 1995 йил 14 сентябрь) қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш юзасидан 2012 йил 28 декабрдаги 1-6-1056/8-сонли тақдимноманинг талаблари бажарилмаганлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига мазкур идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш масаласи юзасидан 2014 йил 2 июлдаги 04-11860-сонли мурожаати маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Назорат-касса машиналарини жорий қилиш бўйича давлат идоралараро комиссиясининг 1995 йил 30 августдаги баёни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллашга рухсат берилган назорат-касса машиналари моделларини назорат-касса машиналари давлат реестрига киритиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 173, 1995 йил 14 сентябрь) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ҳамда бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Д. Саъдуллаев) мазкур буйруқнинг «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» – «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари М. Икрамов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Н. ЙЎЛДОШЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 4 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
200-мҳ-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 32-сон, 407-модда)