Ҳужжат кучини йўқотган 11.12.2025 01.08.2014 йилдаги 210-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 11.12.2025
Ҳужжат 05.04.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 776-сонли ««Келажак» марказлари фаолиятини тартибга солишга қаратилган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлом бола йили» Давлат дастури тўғрисида» 2014 йил 19 февралдаги ПҚ-2133-сон қарорининг 80-бандига мувофиқ, шунингдек халқ таълими тизимидаги ўқувчи ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш, ривожлантириш ҳамда юксак маҳоратли спортчилар захирасини тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти (кейинги ўринларда Жамият деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликларининг Жамиятга қуйидаги қўшимча асосий вазифаларни юклаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчи ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни кенг тарғиб қилиш, болаларнинг мунтазам равишда жисмоний тарбия билан шуғулланишлари учун шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қувноқ стартлар» ва «Ёзги таътил» спорт мусобақаларини ўтказиш, «Умид ниҳоллари» спорт мусобақаларини ўтказиш орқали Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги кўмагида ўқувчиларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва тарғиб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт мусобақаларининг республика босқичлари ғолиблари ва совриндорлари бўлган ўқувчилардан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг спорт турлари бўйича терма ва захира жамоаларини шакллантириш ҳамда спорт турлари бўйича федерациялар билан ҳамкорликда иқтидорли ўқувчи спортчиларнинг халқаро спорт мусобақаларида қатнашишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти фаолиятини тубдан такомиллаштириш ҳамда болаларни спорт билан шуғулланишга жалб этишга қаратилган чора-тадбирлар комплекси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жамиятнинг марказий ва минтақавий кенгашларининг пул маблағлари қуйидагилар ҳисобига шакллантирилиши назарда тутилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамият аъзоларининг аъзолик бадалларидан тушган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия эҳсонлари, хорижий ва халқаро ташкилотлар, хорижий давлатларнинг грантлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жамиятнинг марказий ва минтақавий кенгашлари таъминоти харажатларини бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартиби сақлаб қолинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамиятнинг марказий ва минтақавий кенгашларининг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар ва намунавий штатлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамият фаолияти учун 2 та енгил транспорт воситаси ажратилиши ва бюджет маблағлари ҳисобидан сақланиши инобатга олинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Жамият учун жаҳон талабларига жавоб берадиган спорт базасини яратиш учун Тошкент шаҳрида тегишли бинони ҳудуди билан Жамиятга ажратиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йилги Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда ушбу қарорнинг ижроси билан боғлиқ харажатларни назарда тутсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 июндаги 214-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 26-сон, 316-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 1 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
210-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 1 августдаги 210-сонли қарорига
ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти фаолиятини тубдан такомиллаштириш ҳамда болаларни спорт билан шуғулланишга жалб этишга йўналтирилган чора-тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КОМПЛЕКСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш муддатлари

Бажариш учун масъуллар

I. Жамият фаолиятини тубдан такомиллаштиришга йўналтирилган ишлар

1.

Жамият Марказий Кенгаши ва унинг тизимидаги минтақавий кенгашлар ҳамда бошланғич ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш юзасидан унинг зарур норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш.

2014 йил

1 октябрь

Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти, Халқ таълими вазирлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар

2.

Жамиятнинг марказий ва минтақавий кенгашларининг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар ва намунавий штатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Жамиятнинг марказий ва минтақавий кенгашлари тренерлари меҳнатига ҳақ тўлашни бюджетдан молиялаштириладиган спорт мактаблари тренер-ўқитувчилари меҳнатига ҳақ тўлаш тартибига мувофиқлаштириш.

2014 йил
1 октябргача

Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги

3.

Истеъдодли ёш спортчиларни аниқлаш, спортчилар захирасини тайёрлаш ва спорт турларини ривожлантириш ишларини олиб бориш тартибини ишлаб чиқиш.

2014 йил
1 ноябрь

Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти, Халқ таълими вазирлиги

4.

Спорт мактаблари ўқувчи спортчилари, педагоглар ва бошқа ходимлар ўртасида спорт мусобақалари, ўқув йиғини машғулотлари ўтказиш учун Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда вилоятлар марказларида замонавий моддий техник базага эга бўлган биттадан спорт мактаби бино ва иншоотларини Жамиятнинг минтақавий кенгашларига бепул равишда фойдаланиш учун бириктириш.

2014 йил
20 сентябрь

Халқ таълими вазирлиги

5.

Жамият томонидан жаҳон талабларига жавоб берадиган спорт базасини яратиш учун Тошкент шаҳрида тегишли бинони ҳудуди билан Жамиятга ажратиш, кейинги йилларда ушбу бинони Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан босқичма-босқич қуриш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш.

2014 йил
15 сентябргача

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Халқ таълими вазирлиги

II. Болаларни спорт билан шуғулланишга жалб этишга йўналтирилган ишлар

6.

Халқ таълими тизимидаги умумтаълим, спорт мактаблари ҳамда бошқа таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида турли спорт мусобақалари ва тадбирларини ўтказиш орқали селекция ишлари доимий тарзда йўлга қўйилишини ҳамда юқори маҳоратли спортчилар танлаб олинишини таъминлаш.

Бир йилда
икки марта

Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти, тегишли вазирликлар ва идоралар

7.

Халқ таълими тизимидаги:

спорт мактабларининг йиллик ўсиши даражасини ҳудудлар бўйича олиб борилишини йўлга қўйиш;

ҳар бир спорт мактаблари фаолиятини янада ривожлантириш юзасидан аниқ вазифаларни белгилаш;

спорт мактабларининг фаолиятини таҳлил этиш, баҳолаш ва яхши натижаларга эришган спорт мактабларини рағбатлантириш;

спорт мактаблари фаолиятини доимий равишда назорат қилиб бориш мақсадида ҳисоботларни эшитиш ва таҳлил қилиш.

Бир йилда
икки марта

Ҳар 6 ойда

Бир йилда
бир марта

Ҳар чорак ва йил якунида

Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти

8.

Спорт секциялари ва тўгаракларидаги машғулотлар жадвалларини мақбуллаштириш, ҳар хил спорт турлари, энг аввало спортнинг олимпия турлари бўйича янги қўшимча секция ва гуруҳлар ташкил этиш ҳисобига болаларни, айниқса қизларни спорт билан шуғулланишга янада кенгроқ жалб этиш.

Ҳар чоракда

Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти, тегишли вазирликлар ва идоралар

9.

Халқ таълими тизимидаги таълим муассасалари ўқувчилари, талабалари, ўқитувчи ва бошқа ходимларининг жисмоний тайёргарлигини белгилаб берувчи «Алпомиш» ва «Барчиной» махсус спорт-тест синовларини топшириш жараёнини тўлиқ йўлга қўйиш.

Бир йилда
бир марта

Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти, тегишли вазирликлар ва идоралар

10.

Спорт, тинчлик, ҳамкорлик ва ўзаро тотувлик ғояларини ҳамда юқори натижаларга эришган ёш спортчи ва тренерларнинг ютуқларини ўқувчилар ўртасида тарғиб қилиш мақсадида давра суҳбатлари уюштириш;

республика ҳудудларида, айниқса қишлоқ жойларда тизимли асосда республиканинг етакчи спортчилари, Олимпиада ва Осиё ўйинлари, жаҳон чемпионатлари ва бошқа халқаро мусобақалар чемпионлари ҳамда совриндорлари иштирокида кўргазмали маҳорат сабоқлари ўтказилишини ташкил этиш.

Ҳар ойда икки марта

Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти, тегишли вазирликлар, спорт турлари бўйича республика федерациялари билан биргаликда

11.

Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга йўналтирилган умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида ҳудудларда ва умумреспублика миқёсида ўтказиладиган «Қувноқ стартлар» спорт мусобақаларини юқори савияда ташкил этиш.

Бир йилда
бир марта

Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти

12.

«Умид ниҳоллари» спорт мусобақаларининг барча босқичлари (мактаб, туман, шаҳар ва вилоят) сифатли ўтишини таъминлаш мақсадида календарь режаларни ишлаб чиқиш ҳамда мусобақаларни юқори савияда ўтказиш.

Ҳар йили
2-чоракда

Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти

13.

Халқ таълими тизимидаги таълим муассасаларида ташкил этилган спорт тўгараклари тўғрисида маълумотлар базасини яратиш.

2014 йил
1 октябрь

Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти

14.

Спорт федерациялари билан ҳамкорликда спорт турлари бўйича методик тавсиялар ва ўқув қўлланмалари, шунингдек спортни тарғиб қилувчи тарқатма материаллар, плакатлар яратиш ҳамда ҳар бир таълим муассасасини таъминлаш.

Ҳар йилда
бир марта

Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти, тегишли вазирликлар ва идоралар

15.

Ўқитувчилар ва тренерларнинг жисмоний тарбия бўйича малакаларини ошириш ва уларга методик ёрдам кўрсатиш юзасидан ўқув семинарлар ташкил этиш.

Ишлаб чиқилган жадвал асосида

Халқ таълими вазирлиги, Республика «Ёшлик» болалар спорт жамияти, тегишли вазирлик ва идоралар

16.

Халқ таълими тизимидаги 1-sport ва 2-sport давлат статистика ҳисобот шаклларини барча таълим муассасаларидан ўз вақтида қабул қилиш ва ҳисоботларини юритиш.

Бир йилда
бир марта

Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти, тегишли вазирликлар ва идоралар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 31-сон, 386-модда; 2016 й., 26-сон, 316-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 30.04.2025 й., 09/25/275/0394-сон)