Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2012 йил 24 июлдаги ПФ-4456-сонли Фармони, шунингдек мазкур Фармонни ижро этиш юзасидан қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 16 апрелдаги қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Ушбу Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 24 июль,
ПФ-4635-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 24 июлдаги ПФ-4635-сонли Фармонига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритиладиган ўзгартишлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Олий аттестация комиссиясини (Ўзбекистон Республикаси ОАК) ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 31 мартдаги ПФ-371-сонли Фармонининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида» 1993 йил 5 февралдаги ПФ-555-сонли Фармонида:
а) 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Тадқиқотчилик фаолиятини муваффақиятли амалга ошираётган ва бутун ўқиш даврини аъло баҳоларга ўқиган охирги ўқув йили талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендиялари таъсис этилсин. Уларнинг сони 10 та бўлиб, ҳар бири талаба ўртача стипендиясининг уч баробари миқдорида белгилансин»;
б) 4-бандидаги «кириш имтиҳонларисиз аспирантурага қабул қилинадилар ҳамда» сўзлари чиқариб ташлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сонли Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низом 34-бандининг ўн учинчи хатбошидаги «аспирантлар, докторантлар, адъюнктлар» сўзлари «катта илмий ходим-изланувчилар» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида юридик журналлар тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 18 октябрдаги ПҚ-203-сонли қарорида:
а) 1-иловасида:
1-бандининг олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Тошкент давлат юридик университети, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти журнал таъсисчиларидир. Журнал ҳар чоракда бир марта ўзбек, рус ва инглиз тилларида 15 минг нусхада нашр этилади»;
4- бандининг саккизинчи хатбошида ва 5-бандининг еттинчи хатбошида «аспирантларга» сўзлари «катта илмий ходим - изланувчиларга» сўзлари билан алмаштирилсин»;
б) 2-иловасида:
1-бандининг «Журналнинг бош таъсисчилари» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Тошкент давлат юридик университети, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти»;
5-бандининг «Журналнинг бош таъсисчилари» устунидаги «Адвокатлар ассоциацияси» сўзлари «Адвокатлар палатаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 январдаги ПҚ-257-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 145-бандининг «а» кичик бандидаги «адъюнктура, докторантурага» сўзлари «катта илмий ходим-изланувчилар институтига» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 292-бандидаги «адъюнктура, ҳарбий докторантурага» сўзлари «катта илмий ходим-изланувчилар институтига» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 293-бандида:
биринчи — тўртинчи хатбошилар қуйидаги мазмунда биринчи ва иккинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«293. Катта илмий ходим-изланувчилар институтига кириш имтиҳонини топширишга тайёргарлик кўриш ва топширишга рухсат берилган ҳарбий хизматчиларга 30 сутка давом этадиган ўқув таътили берилади.
Катта илмий ходим-изланувчилар институтига кириш имтиҳонларисиз қабул қилинган ҳарбий хизматчиларга ўқув таътили берилмайди».
бешинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
г) 295 ва 296-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«295. Контракт асосида хизмат қилаётган, мустақил равишда фан доктори илмий даражасини олишга даъвогар бўлган ҳарбий хизматчига дам олиш ва байрам кунларидан ташқари ҳафтасига бир марта бўш кун берилади. Берилаётган бўш кунлар ҳарбий қисм командирининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
296. Контракт асосида хизмат қилаётган, мустақил равишда фан доктори даражасини олишга даъвогар бўлган ҳарбий хизматчига, агарда хизмат фаолияти илмий иши билан муваффақиятли қўшиб олиб борилаётган бўлса, у мустақил изланувчилик ишини олиб бораётган таълим ёки илмий- тадқиқот муассасаси илмий кенгашининг тавсияномасига кўра ҳарбий қисм қўмондонлиги томонидан вазирлик раҳбарияти белгилаган тартибда докторлик диссертациясини ниҳоясига етказиш учун олти ойгача бўлган муддатга ижодий таътиллар берилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июндаги ПФ-5069-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 447-модда)
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 2 ноябрдаги ПҚ-1426-сонли қарорида:
а) 1 ва 5-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
б) 4-бандида:
биринчи хатбошидаги «стажёр-тадқиқотчи-изланувчи ва катта илмий ходим-изланувчи лавозимларига» сўзлари «катта илмий ходим-изланувчи лавозимига» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 30-сон, 365-модда; 2017 й., 23-сон, 447-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 06/19/5821/3748-сон)