Ҳужжат кучини йўқотган 31.12.2022 18.07.2014 йилдаги 198-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 31.12.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гулистон олимпия захиралари коллежини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 декабрдаги 731-сонли «Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон спортчиларининг 2016 йил Рио-де-Жанейро (Бразилия)да бўлиб ўтадиган ХХХI ёзги олимпия ўйинлари ва XV Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриши тўғрисида» 2013 йил 25 февралдаги ПҚ-1923-сон қарори ижросини таъминлаш, юқори тоифали спортчилар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, ёшларнинг спортга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш ҳамда мавжуд моддий-техник базадан янада самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Иқтисодиёт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Сирдарё вилояти ҳокимлигининг Сирдарё вилоятида юқори тоифали спортчилар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Гулистон 2-педагогика коллежини 2014/2015-ўқув йилидан бошлаб Гулистон олимпия захиралари коллежига айлантириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, Гулистон олимпия захиралари коллежи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олимпия захиралари коллежларида спорт захирасини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 30 июлдаги 163-сон қарори асосида фаолият юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гулистон 2-педагогика коллежининг ўқув бинолари ва спорт иншоотлари, шунингдек моддий-техника воситалари, ўқув асбоб-ускуналари ҳамда бошқа мол-мулкининг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Гулистон шаҳар 4-мавзесида жойлашган 2-сон вилоят болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг спорт мажмуаси, бино ва иншоотларининг тегишли ҳудуди билан бирга, белгиланган тартибда, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тасарруфига ўтказилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда Гулистон олимпия захиралари коллежини:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сифатли ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш учун юқори малакали тренер-ўқитувчилар билан тўлдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрлар тайёрлаш йўналишларига мувофиқ спорт анжомлари, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси, зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ўқув ва услубий адабиётлар билан таъминлаш ишларини амалга оширсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда янги ўқув йилигача:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 30 июлдаги 163-сон қарори билан тасдиқланган Олимпия захиралари коллежлари тўғрисидаги низом талаблари асосида Гулистон олимпия захиралари коллежининг умумтаълим бўғинига 100 нафар ўқувчини ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бўғинининг 1-курсига 100 нафар ўқувчини қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг мажбурийлигини таъминлашни инобатга олган ҳолда Гулистон 2-педагогика коллежининг қолган ўқувчиларини, ўз хоҳишига кўра, таҳсил олаётган таълим йўналишларига мос бошқа ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўтказиш чора-тадбирларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги Гулистон олимпия захиралари коллежида амалга ошириладиган қурилиш ва таъмирлаш ишларининг 2015 йил Инвестиция дастурига киритилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети параметрларида «Таълим» соҳасига ажратилган маблағлар доирасида 2014 йилда Гулистон олимпия захиралари коллежининг сақлаш харажатлари учун зарур бўладиган маблағларни ажратсин, 2015 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида уларни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 18 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
198-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 30-сон, 370-модда)