Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 28 ноябрдаги 414-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 31 январь,
53-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 августдаги 165-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 31-сон, 261-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 14 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тўғрисидаги низомда:
7-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун жамоатчиликни жалб этиш;
8-банд қуйидаги таҳрирдаги ўн еттинчи ва ўн саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, санитарияга оид қонун ҳужжатлари, давлат стандартлари ва сертификатлаш қоидалари талабларини текшириш ишларига истеъмолчилар жамоат ташкилотлари вакилларини жалб этади;
истеъмолчиларнинг жамоат ташкилотлари тақдимномаларига кўра ўзига қарашли лабораторияларда товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) хавфсизлик талабларига мувофиқлигини шартнома асосида синовдан ўтказади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 16-модда;, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда; 2010 й., 31-сон, 261-модда; 2017 й., 37-сон, 997-модда)