Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИНГ ОЛДИ-СОТДИ ШАРТНОМАЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан автомототранспорт воситаларининг олди-сотди шартномалари расмийлаштирилишини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 12 майдаги 83-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган—Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 19-сон, 164-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 12 майдаги 83-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган—Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 19-сон, 164-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси бир ой муддатда биржа фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.А. Азизов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 13 январь,
12-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини расмийлаштириш тартиби тўғрисида» 1991 йил 16 сентябрдаги 233-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1991 й., 9-сон, 30-модда, 1994 й., 9-сон, 46-модда, 1997 й., 4-сон, 14-модда):
а) тўртинчи хатбошидаги «Давлат автомобиль назорати» ва «ДАН бошқармасининг» сўзлари «Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати» ва «ЙҲХ бош бошқармасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-бандининг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 12 майдаги 83-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган—Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 19-сон, 164-модда)
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 28 сентябрдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган Давлат автомототранспорт воситаларини жисмоний ва давлат тасарруфида бўлмаган юридик шахсларга сотиш тартибида:
а) 5-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
б) 11-банднинг биринчи хатбошидан «танловлар ва биржа савдолари» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«14. Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан берилган далолатнома кимошди савдоси орқали сотилган автомототранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида расмийлаштириш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Кимошди савдоларида сотилган давлат автомототранспорт воситаларининг олди-сотди битишуви нотариал расмийлаштирилмайди»;
г) 19-банддан «танлов ва биржа савдолари» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини расмийлаштириш тартиби тўғрисида» 1991 йил 16 сентябрдаги 233-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 1994 йил 29 сентябрдаги 491-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 9-сон, 46-модда, 1997 й., 4-сон, 14-модда):
а) тўртинчи хатбошида «Давлат автомобиль назорати» ва «ДАН бошқармасининг» сўзлари «Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати» ва «ЙҲХ бош бошқармасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-бандининг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 12 майдаги 83-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган—Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 19-сон, 164-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 12 майдаги 83-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган—Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 19-сон, 164-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 8-модда; 2006 й., 19-сон, 164-модда; 2009 й., 52-сон, 578-модда)