10.07.2014 йилдаги 187-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимига кирувчи ташкилотларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулкидан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимига кирувчи ташкилотларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бадиий академиясининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига бириктирилган Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Ш. Руставели кўчаси, 25-уй манзилидаги бинони (кейинги ўринларда — бино деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимига кирувчи Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмасига оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бинонинг бир қисмига Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимига кирувчи «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивали дирекциясини бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти бир ҳафта муддатда бинони белгиланган тартибда топширсин, Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси қабул қилиб олсин ҳамда ундан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Давлат бюджети параметрларида «Маданият» соҳасига назарда тутилган маблағлар доирасида бинони сақлаш билан боғлиқ харажатлар учун маблағларни Ўзбекистон давлат филармониясига ажратсин, 2015 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида уларни назарда тутсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 январдаги 25-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 09/24/25/0036-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳамда Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш марказига бинолар ажратиш тўғрисида» 2007 йил 1 октябрдаги 207-сон қарорининг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 10 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
187-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 28-сон, 345-модда; 16.01.2024 й., 09/24/25/0036-сон)