04.09.1995 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Грузия Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Грузия Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда Томонлар деб аталадилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккала мамлакатнинг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришдаги манфаатдорлигини ҳисобга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшма илмий ва техникавий ютуқлар натижаларини амалда қўллашга хоҳиш билдириб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккала мамлакатнинг деҳқончилик саноати комплексларини ривожлантиришга ҳар томонлама ёрдам бериб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳасидаги ҳамкорлик иккала мамлакат ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга кўмаклашишига ишонч ҳосил қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар ҳақида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар тенглик ва ўзаролик асосида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар деҳқончилик саноати комплексида бошқаришни, иқтисодий таҳлилни ва хўжалик юритишнинг янги шаклларини ривожлантиришга таянган ҳолда иккала Томоннинг Қишлоқ хўжалиги фанлари академияларининг тегишли илмий-тадқиқот институтлари ўртасида тўғридан-тўғри илмий-тадқиқот алоқалари ўрнатиш ниятидадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар уруғлик материаллари ва ўсимликшунослик ҳамда чорвачиликда генофондни яхшилаш соҳасида (буғдой, қанд лавлаги ва ош лавлаги, пиво пишириладиган арпа, маккажўхори, картошка, бир қатор сабзавот экинлари уруғлари, тухум қиладиган товуқлар, бройлерлар, куркаларнинг инкубация тухумларини келтириш бўйича, шунингдек уларни етиштириш ва саноат асосида янада қайта ишлашнинг илғор технологиялари, турли ветеринария препаратлари ва дори-дармонларга оид воситалар бўйича) ҳамкорлик қилиш ниятидадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар иккала республика аҳолиси эҳтиётларини иложи борича қондириш мақсадида чорвачилик соҳасида, шунингдек асаларичилик соҳасида (арилар учун сунъий озуқа, инверен шакари ишлаб чиқариш технологияси, асаларичилик маҳсулотларини қайта ишлашнинг замонавий технологиялари) ҳамкорлик қилиш ниятидадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар мелиорация ишлари (қишлоқ хўжалиги тизими учун турли хил мелиорация ва ирригация ускуналари, техника воситалари, ёрдамчи материаллар сотиб олиш) соҳасида ҳамкорлик қилиш учун тайёр эканликларини изҳор қилмоқдалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар узумчилик соҳасида ҳам қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини ишлаб чиқиш соҳасида, узум генофондини кенгайтириш соҳасида ҳам ҳамкорлик қилиш ниятидадирлар. Иккала Томоннинг виночилик саноати корхоналари ўртасида кооперация алоқаларини тиклаш ва ривожлантиришга, юқори сифатли ошхона ва вижиллаб турадиган винолар ва коньяк маҳсулотлари ишлаб чиқариш мақсадида замонавий технологияларни жорий қилишга алоҳида эътибор берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлат ва хусусийлаштирилган секторларда ҳам қишлоқ хўжалиги соҳасида, ҳам озиқ-овқат маҳсулотларини саноат йўли билан қайта ишлаш соҳасида қўшма корхоналар ташкил этиш ишида, қишлоқда хусусийлаштиришнинг шакллари ва усуллари масалалари бўйича, Грузия ва Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмалари ўртасида делегациялар алмашиш ишида ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини изҳор қилмоқдалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар табиий эфир мойларини, уларни атир-упа ва косметика, тиббиёт ва лок-бўёқ саноатида янада кўпроқ фойдаланиш учун ишлаб чиқариш ва етказиб бериш ишида ҳамкорлик қилиш ниятидадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар аҳолини вино маҳсулотлари, қадоқланган қора ва кўк чой, ҳар хил турдаги мева консервалари, мевали минерал сувлар, пиво ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлар билан ўзаро фойдали шартларда таъминлашни яхшилаш ишида ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини изҳор қилмоқдалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзаро етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхати Томонлар томонидан қўшимча равишда келишиб олинади ва зарур ҳолларда тегишли протоколлар билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар иккала томоннинг деҳқончилик саноати комплекслари учун турли даражадаги кадрлар тайёрлаш ишида, мутахассислар малакасини оширишда, шунингдек турли тармоқлар мутахассислари ва стажёрларини ўзаро алмашишда ҳамкорлик қилиш ниятидадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар механизациялаш даражасини ҳар томонлама ўстириш ва иккала Томоннинг деҳқончилик саноати комплекслари талабларини иложи борича қондириш мақсадида моддий-техник таъминлаш ишида яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини изҳор қилмоқдалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар мазкур Битимни талқин қилиш ва қўллашда пайдо бўлиши мумкин бўлган баҳсли масалаларни музокаралар ва маслаҳатлашувлар йўли билан ҳал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар зарур бўлганда иккала томоннинг розилиги билан мазкур Битимнинг ўзгартирилиши ва тўлдирилишини шартлашиб олдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим Томонларнинг учинчи томонлар билан тузилган халқаро шартномалардан келиб чиқадиган ҳуқуқлари ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим имзоланган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим 1995 йил 4 сентябрда, Тошкент шаҳрида, икки нусхада, ҳар бири грузин, ўзбек ва рус тилларида тузилди, барча матнлар бир хил кучга эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимни талқин қилиш мақсадида рус тилидаги матндан фойдаланилади.

(имзолар)