14.07.1994 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 14.07.1994 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Швейцария Конфедерацияси ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мунтазам ҳаво қатновлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ва Швейцария,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1944 йилнинг еттинчи декабрида Чикагода имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси тўғрисидаги Конвенциянинг Томонлари эканлигини ҳисобга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаво транспорти соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш истагида, ва мунтазам ҳаво қатновини йўлга қўйиш учун муҳим асос яратиш хоҳиши билан,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Швейцария Федерал Кенгаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз вакилларини тайин этдиларким, ушбуни амалга ошириш учун тегишли ваколатга эга бўлган бу вакиллар қуйидагилар хусусида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Атамалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим ва унинг Иловалари мақсадлари йўлида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a. «Конвенция» атамаси 1944 йилнинг еттинчи декабрида Чикагода имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси тўғрисидаги Конвенцияни англатади ва унга ушбу Конвенциянинг 90-моддасига мувофиқ киритилган ҳар қандай иловани ҳамда ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон ўша иловалар ва тузатишларни қай даражада қўллашига қараб, Конвенциянинг 90 ва 94-моддаларига мувофиқ иловаларга ёки Конвенцияга киритилган ҳар қандай тузатишни ўз ичига олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b. «Авиация маъмурлари» атамаси Ўзбекистон Республикасига нисбатан Фуқаро Авиацияси Бош директорини, Швейцария Конфедерациясига нисбатан эса Фуқаро Авиацияси Федерал Ташкилотини, ёки ҳар иккала Томонга нисбатан юқорида уқтириб ўтилган маъмурлар бажарадиган ишларни амалга ошириш ваколати берилган ҳар қандай шахс ёки ташкилотни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c. «Тайинланган авиакорхона» атамаси бир Аҳдлашувчи Томон ушбу Битимнинг 6-моддасига мувофиқ шартлашилган ҳаво йўлларидан фойдаланиш учун тайинлаган авиация корхонасини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d. «Тариф» атамаси йўловчи, йўловчи юки ва юкни ташиш учун тўланадиган қийматларни ва бу қийматлар қўлланиладиган тартиб-қоидаларни англатади, у ташувга доир ҳужжатларни сотганлик учун ёки вакиллик учун қўшимча хизмат ва воситачилик ҳақини ўз ичига олади, бироқ почтани ташиганлик учун тўланадиган компенсация тўлови ва тартиб-қоидалар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Илова ушбу Битимнинг ажралмас қисмини ташкил қилади. Башарти, бошқа аниқ изоҳот берилмаган бўлса, ушбу Битимга мурожаат этилган барча ҳолларда Илова ҳам назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳуқуқлар бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонга Илова жадвалида кўрсатилган йўналишлар бўйича ҳаво йўлларидан фойдаланиш мақсадида ушбу Битимда белгиланган ҳуқуқларни беради. Бундай йўллар ва йўналишлар бундан буён матнда «шартлашилган йўллар» ва «белгиланган йўналишлар» деб аталади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битимнинг қоидаларига мувофиқ ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси халқаро ҳаво йўлларидан фойдаланиш чоғида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a. бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидан қўнмаган ҳолда учиб ўтиш ҳуқуқига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b. юқорида кўрсатилган ҳудудда тижоратга тааллуқли бўлмаган мақсадда қўниш ҳуқуқига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c. ушбу Битимнинг Иловасида белгиланган, бошқа Аҳдлашувчи Томонинг ҳудудига бориш ёки ундан келиш учун мўлжалланган йўловчилар, йўловчилар юки, юк ва почтани олиш ёки уқтириб ўтилган ҳудуддаги манзилларда тушириш ҳуқуқига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d. ушбу Битим Иловасида кўрсатиб ўтилган учинчи мамлакатлар ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидаги манзилларга бориш ёки ундан келиш учун мўлжалланган йўловчилар, йўловчи юки, юк ва почтани олиш ёки тушириш ҳуқуқига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг ҳеч қайси бир қоидаси бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига ҳақ эвазига ёки ёлланиш йўли билан ҳаво кемасига бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидаги бир манзилдан иккинчи манзилга бориш учун мўлжалланган йўловчилар, йўловчи юки, юк ёки почтани олиш ҳуқуқини беради деб қаралмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Башарти, Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхонаси қуролли ихтилоф, сиёсий тартибсизликлар ёки чиқишлар, фавқулодда ёки ғайриоддий вазиятлар оқибатида ўзининнг доимий йўналиши бўйича парвозларни амалга ошириш имкониятига эга бўлмаса, иккинчи Аҳдлашувчи Томон тегишли йўналишларни қайта ташкиллаш йули билан ана шундай йўналишлар бўйича ҳаво йўлларидан фойдаланиш учун ўзининг барча имкониятларини ишга солади, бу парвозларни амалга ошириш учун зарурий бўлган маълум муддатли ҳуқуқни беришни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳуқуқлардан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тайинланган авиакорхоналарга Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳудудлари оралиғида шартлашилган йўлларда ҳаво қатновини амалга ошириш учун тенг ва тегишлича имкониятлар яратиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси ўзидан кейин шартлашилган йўлларда ҳаво қатновини амалга ошириш учун айнан шу йўналишлар ёки унинг маълум бир қисмидан фойдаланаётган бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонасининг манфаатларига ноодил зиён етказмасликни назарда тутган ҳолда иш кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шартлашилган қатновларнинг бош мақсади авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудуди ва белгиланган йўналишлар бўйича хизмат кўрсатилаётган манзиллардаги ташувга бўлган эҳтиёжга тегишли бўлган ҳажм билан таъминлаш бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳар бир тайинланган авиакорхонанинг иккинчи Аҳдлашувчи Томон ва учинчи мамлакатлар ҳудудлари оралиғида халқаро ташувларни амалга оширишга бўлган ҳуқуқидан ҳар иккала Аҳдлашувчи Томонга маъқул бўлган меъёрий ривожланишнинг умумий қоидаларига мувофиқ бўлган ва қўлланилиши лозим бўлган қоидаларга асосланган равишда фойдаланиш лозим, башарти-ки ҳажм:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a. авиакорхонани тайинланган Аҳдлашувчи Томон ҳудудига ва унинг ҳудудидан бўладиган ташувларга бўлган эҳтиёжга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b. авиайўналишлар ўтадиган ўлкаларнинг ташувларга бўлган эҳтиёжига, бунда маҳаллий ва минтақавий ҳаво қатновлари ҳисобга олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c. шартлашилган йўллардаги иқтисодий парвозларга бўлган эҳтиёжга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқ келса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳеч қайси Аҳдлашувчи Томон бошқа бирининг тайинланган авиакорхонаси парвозларини, башарти-ки ушбу Битимнинг муддатлари ёки Конвенцияда кўрсатиб ўтилган шундай алоҳида қоидаларга мувофиқ бўлмаса, бир томонлама чеклаб қўёлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Қонунлар ва қоидаларнинг қўлланилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг халқаро ҳаво навигациясини ёки парвозларни амалга ошираётган ҳаво кемасининг ўз ҳудудига учиб келиши ёки ундан жўнаб кетишини ёхуд бу ҳаво кемасининг ўша ҳудуд устидан парвозларини тартибга солувчи қонун ва қоидалари иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига нисбатан ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ўз ҳудудига йўловчилар, экипаж, йўловчи юки, юк ёки почта келиши, унда бўлиб туриши, ҳамда ундан жўнаб кетишини тартибга солувчи қонун ва қоидалари, хусусан иммиграция ва муҳожирлик, шунингдек божхона ва санитарияга тааллуқли қоидалари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига қарашли ҳаво кемасининг уқтириб ўтилган ҳудуд доирасида бўлиб туриши вақтида ундаги йўловчилар, экипаж, йўловчилар юклари, юк ва почтага нисбатан ҳам қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳеч қайси бир Аҳдлашувчи Томон ушбу моддада назарда тутилган қонунлар ва қоидаларнинг қўлланилишида ўз авиакорхонасига бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига нисбатан ҳеч қандай имтиёз бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Авиация хавфсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқаро қонунлардан келиб чиқадиган ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларига мувофиқ Аҳдлашувчи Томонлар ғайриқонуний аралашув ҳатти-ҳаракатларидан фуқаро авиациясининг хавфсизлигини таъминлашга доир бир-бирларига нисбатан зиммага оладиган ўзаро мажбуриятлари ушбу Битимнинг ажралмас қисми эканлигини тасдиқлайдилар. Аҳдлашувчи Томонлар халқаро қонунга доир ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг умумий йўналишларини чекламаган ҳолда, 1963 йил 14 сентябрда Токиода имзоланган Ҳаво кемаларида содир этиладиган жиноятчилик ва бошқа ҳаракатлар тўғрисидаги Конвенция, 1970 йил 16 декабрда Гаагада имзоланган Ҳаво кемаларини ғайриқонуний равишда эгаллаб олишга қарши кураш тўғрисидаги Конвенция, ҳамда 1971 йил 23 сентябрда Монреалда имзоланган Фуқаро авиацияси хавфсизлигига қарши ноқонуний ҳаракатлар билан кураш ҳақидаги Конвенция ҳамда унинг 1988 йил 24 февралда Монреалда имзоланган Халқаро Фуқаро Авиациясига хизмат кўрсатаётган Тайёрагоҳларда ғайриқонуний куч ишлатиш ҳаракатларига қарши кураш тўғрисидаги Кўшимча Баённомаси қоидаларига, шунингдек Аҳдлашувчи Томонларга алоқадор бўлган фуқаро авиациясига тегишли бўлган бошқа ҳар қандай конвенция ва баённомаларга мувофиқ иш олиб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлар бир-бирларининг илтимосига кўра ҳаво кемасини ғайриқонуний тутқун қилишнинг ва ҳаво кемасига, ундаги йўловчилар ва экипаж аъзоларига, тайёрагоҳлар ва қатновни таъминлаш воситаларига хавф туғдирувчи бошқа ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатларнинг, шунингдек, фуқаро авиацияси хавфсизлигига таҳдид қилишнинг ҳар қандай кўриниши олдини олишда бир-бирларига кўмак берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро муносабатларида ўзларига мақбул келадиган даражада Фуқаро Авиацияси Халқаро Ташкилоти томонидан белгиланган ва Конвенцияга Иловалар сифатида киритилган авиация хавфсизлиги тартибларига мувофиқ иш кўрадилар; улар асосий фаолият жойи ёки доимий турар жойи ўз ҳудудларида жойлашган ҳаво кемаларининг ва халқаро тайёрагоҳларнинг фойдаланувчиларидан авиация хавфсизлигининг юқоридаги қоидаларига мувофиқ иш кўришларини талаб қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири ҳаво кемасидан фойдаланувчиларга нисбатан бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳаво кемаси ўз ҳудуди чегараларига кириб келаётганида, ундан чиқиб кетаётганида ёки унда бўлиб турган вақтида ушбу модданинг 3-бандида уқтирилган қоидаларга риоя этилиши мақсадида зарурий талабларни қўйиши мумкин. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ҳаво кемаларини ҳимоя қилиш ва йўловчиларни, экипаж аъзоларини, йўловчи юки, юклар ва рўйхатдаги мулкни ортиш ва тушириш вақтида текшириш учун ўз ҳудуди доирасида самарали чора- тадбирлар кўрилишини таъминлайди. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг, башарти, аниқ таҳдид мавжуд бўлса, оқилона доираларда хавфсизликни таъминлаш юзасидан махсус чора-тадбирлар кўришга доир илтимосларини ҳам ҳайриҳоҳлик билан қараб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Башарти, фуқаро ҳаво кемаси тутқун қилиб олинса ёки уни тутқун қилиш таҳдиди мавжуд бўлса ёки ҳаво кемаси, ундаги йўловчилар ва экипаж аъзоларига тайёрагоҳлар ва қатновни таъминлаш воситалари хавфсизлигига бошқа ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлар билан таҳдид қилинса, Аҳдлашувчи Томонлар алоқани енгиллатиш орқали бир-бирларига турлича кўмак берадилар ва бундай кўнгилсизлик ёки таҳдидга жадал, ҳамда бешикаст барҳам беришнинг барча зарур чора-тадбирларини кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Тайинлаш ва парвозга доир рухсатнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон белгиланган йўналишлар бўйича шартлашилган йўллардан фойдаланиш мақсадларида битта авиакорхонани тайинлаш ҳуқуқига эга бўлади. Бундай тайинлаш бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурларини ёзма тарзда хабардор этган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бундай тайинлаш тўғрисидаги хабарни олган бошқа Аҳдлашувчи Томон ушбу модданинг 3 ва 4-бандлари қоидаларига мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига парвозлар учун дарҳол тегишли рухсатнома беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасидан у халқаро ҳаво йўлларидан фойдаланиш чоғида Чикаго Конвенциясининг қоидаларига мувофиқ одатда ва оқилона татбиқ этиладиган қонунлар ва қоидаларда кўрсатилган шартларни бажаришга қодир эканлигини исботловчи далилларни талаб қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири авиакорхонага устун даражада эгалик қилиш ва унинг фаолияти устидан ҳақиқий назорат қилиш ҳуқуқи авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томонга, унинг ташкилотлари ёки фуқароларига қарашли эканлигини исботловчи далилларга эга бўлмаган ҳар қандай ҳолда, бошқа Аҳдлашувчи Томон ушбу модданинг 2-бандида кўрсатилган парвозларга рухсат беришни рад этиши ёки тайинланган авиакорхона ушбу Битимнинг 2-моддасида кўрсатилган ҳуқуқлардан фойдаланаётганида бажариши зарур деб ҳисоблайдиган шартлар ижро этилишини талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу модданинг 2-бандида кўрсатилган парвозларга доир рухсатномани олган тайинланган авиакорхона исталган вақтда шартлашилган йўлларда ҳаво қатновини бошлаши мумкин, башартики, ушбу Битимнинг 13-моддаси қоидаларига биноан тарифлар кучга кирган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Парвозга доир рухсатномаларни бекор қилиш ёки амалда тўхтатиб қўйиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига берилган парвозга доир рухсатномаларни бекор қилиш ёки ушбу Битимнинг 2-моддасида уқтирилган ҳуқуқлардан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки қуйида келтирилган шундай ҳуқуқлардан фойдаланишда ўзи зарур деб билган шартлар бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади, башарти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a. уқтириб ўтилган авиакорхонага устун даражада эгалик қилиш ёки унинг устидан ҳақиқий назорат ўрнатиш ушбу авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томонга ёки унинг фуқароларига тегишли эканлигини исботлаб беролмаса, ёхуд
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b. уқтириб ўтилган авиакорхона ҳуқуқ берган Аҳдлашувчи Томоннинг қонун ва қоидаларига риоя этмаса ёки жиддий равишда уларни бузса, ёхуд
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c. уқтириб ўтилган авиакорхона шартлашилган йўлларда ушбу Битим қоидаларига мувофиқ парвозларни амалга оширолмаётган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар ҳуқуқларни бекор қилиш, тўхтатиб қўйиш ёки ушбу модданинг 1-банди шартлари бажарилишини талаб қилиш қонун ва қоидаларнинг бундан буён яна бузилиши олдини олиш учун зарур огоҳлантириш деб топилмаса, бундай ҳуқуқдан Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги маслаҳатлашувлардан сўнггина фойдаланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Гувоҳнома ва рухсатномаларни эътироф этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бири берган ёки ҳақиқий деб топган ҳаво кемасининг парвозга яроқли эканлиги ҳақидаги гувоҳномалар ва рухсатномаларни бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳам ана шу ҳужжатлар амалда бўлган вақтида ҳақиқий деб эътироф этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон парвозларни амалга ошириш мақсадида ўзининг ҳудуди устидан парвозлар вақтида ўз фуқароларига бошқа Аҳдлашувчи Томон ёки ҳар қандай бошқа Давлат берган ваколат шаҳодатномалари ва рухсатномаларни ҳақиқий деб эътироф этишни рад қилиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Солиқ ва божлардан озод қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонасига қарашли халқаро ҳаво йўлларида фойдаланилаётган ҳаво кемалари, шунингдек, шу кемадаги зарурий жиҳозлар, ёқилғи захиралари ва мойлаш ашёлари, бортда ташиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини ўз ичига олган ҳолда борт захиралари бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудига келган вақтдан токи қайтиб кетгунга қадар ҳаво кемаси ичида қолса, барча божхона божлари ёки солиқлардан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кўрсатилган хизмат учун олинадиган йиғимлардан ташқари худди шундай солиқлар ва йиғимлардан қуйидагилар ҳам озод қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a. бир Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида унинг маъмурияти белгилаган меъёрлар чегарасида ва бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси халқаро ҳаво йўлларида парвозларни амалга оширадиган ҳаво кемаси томонидан кемага олинган ва бортда фойдаланиш учун мўлжалланган ҳаво кемаси захиралари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b. бир Аҳдлашувчи Томон ҳудудига халқаро ҳаво йўлларида фойдаланиладиган ҳаво кемасига техника хизмати кўрсатиш ёки уни таъмирлаш учун келтирилган эҳтиёт қисмлар ва меъёрдаги борт зарурий мосламалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c. бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси халқаро ҳаво йўлларида фойдаланадиган ҳаво кемасида ишлатиш учун мўлжалланган ёқилғи ва мойлаш маҳсулотлари, ҳатто бу захиралар ҳаво кемасига олинган жойдаги Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидаги парвознинг исталган қисмида ишлатилган тақдирда ҳам;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d. бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси томонидан ишлатиладиган йўналиш юк варақаларини, тайинланган авиакорхонанинг тижорий ва парвозга доир мақсадларда ишлатиш учун мўлжалланган реклама ашёларини, шунингдек мотор мосламалари, материал ва мосламаларни ўз ичига олган ҳолда зарурий ҳужжатлар, йўловчи ва юк ташиш жараёнида тайёрагоҳ ҳудудида ишлатилган тақдирда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси фойдаланадиган ҳаво кемасидаги меъёрдаги борт мосламалари, шунингдек, материаллар ва захиралар бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида фақатгина шу ҳудуддаги божхона маъмурларининг розилиги билан ҳаво кемасидан туширилиши мумкин. Бундай ҳолларда туширилган буюмлар қайтиб олиб чиқиб кетилгунга қадар уқтириб ўтилган маъмурлар назорати остига олиниши ёки божхона қоидаларига мувофиқ бошқа жойга кўчирилгунга қадар сақланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида бошқа авиакорхона ёки авиакорхоналар билан ушбу модданинг 1 ва 2-бандларида кўрсатилган нарсаларни қарзга олса ёки бир-бирига ўтказса, ўша авиакорхона ёки авиакорхоналар шу бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг солиқлардан озод қилиш ҳуқуқидан худди шу йўсинда фойдаланишга ҳаққи бўлган ҳолатларда ушбу моддада кўрсатилган солиқлардан озод қилиш авиакорхона ёки авиакорхоналар учун тегишли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Фойдаланувчилардан олинадиган йиғимлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўзининг ваколатли органлари томонидан бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасидан олинадиган ёки олишга рухсат этган йиғимлар адолатли ва оқилона бўлиши учун ўзининг барча имкониятини ишга солади. Бу йиғимлар мавжуд иқтисодий қонуниятларга асосланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига тайёрагоҳ, ҳаво навигацияси қулайликларидан фойдаланганлик ва бошқа Аҳдлашувчи Томондан белгиланадиган унга кўрсатилган хизматлар учун олинадиган йиғимлар халқаро йўналишларда мунтазам парвозларни амалга оширувчи ўз мамлакатининг ҳаво кемалари тўлайдиган йиғимлардан юқори бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Тижорат фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхонаси иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида тегишли вакилларини ушлаб туришга ҳақлидир. Ушбу вакилларга тижорий, ишлаб чиқарувчи ва техник ходимлар ҳам киради, улар авиакорхонадан келган ёки маҳаллий аҳоли ичидан олинган шахслардан иборат бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тижорий фаолият жараёнида баҳамжиҳатлик принципи қўлланилади. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тегишли маъмурлари иккинчи Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонасининг ваколатхоналари ўз фаолиятини одатий ҳол бўйича амалга ошириши учун барча зарурий чораларни кўришади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Хусусан, ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига ўз ҳудудида бевосита ёки авиакорхонанинг ҳоҳишига қараб, вакиллар орқали авиаташувларни сотиш билан шуғулланиш ҳуқуқини беради. Ҳар бир авиакорхона маҳаллий валютага ҳам, бошқа мамлакатларнинг эркин конвертацияланадиган валюталарига ҳам ана шундай ташувларни сотишга ва ҳар қандай одам бундай ташувларни сотиб олишга ҳуқуқли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Маблағларни конвертациялаш ва ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир тайинланган авиакорхона йўловчилар, йўловчилар юки, почта ва юк ташишдан топган пул маблағларининг харажатлардан ортган қисмини валюта алмаштиришнинг мавжуд бўлган расмий курси асосида ўз ватанига эркин ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади. Башарти, бундай ўтказишлар Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги махсус битим асосида амалга оширилса, ана шу махсус битим татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Тарифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхонаси бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудига ёки унинг ҳудудидан ташишда қўллайдиган тарифлар барча тегишли омилларни ҳисобга олган ҳолда, жумладан фойдаланишга кетадиган харажатларга, фойданинг оқилона миқдорига, шунингдек ҳар бир кўрсатиладиган хизматнинг ўзига хос жиҳатларига, харидорларнинг манфаатлари ва бошқа авиакорхоналарнинг тариф мезонларига асосланиб, оқилона меъёрларда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида уқтириб ўтилган тарифлар имкон қадар ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхоналарининг ўзаро келишувига мувофиқ ва ана шу йўналишдан тўлиқ ёки қисман фойдаланаётган бошқа авиакорхоналар билан маслаҳатлашувлардан сўнг белгиланиши лозим. Тайинланган авиакорхона бундай келишувга имкон қадар таклифларни шакллантирувчи халқаро ташкилотнинг қиймат белгилаш жараёнларини қўллаш асосида эришиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бундай тарзда ўзаро мувофиқлаштирилган тарифлар улар жорий этилишидан камида ўттиз кун олдин ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон авиация маъмурларининг тасдиғига тақдим этилиши шарт. Алоҳида ҳолларда бу чекланган муддат юқорида уқтириб ўтилган маъмурларнинг ўзаро келишувига мувофиқ қисқартирилиши мумкин. Тариф тўғрисидаги маълумотнома олинганидан кейин ўн беш кун ичида авиация маъмурларидан бири бу тарифга рози эмасликларини билдирмасалар, бу тариф кучга кирди деб ҳисобланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Башарти, тайинланган авиакорхоналар ўзаро келиша олмасалар ёки Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг авиация маъмурлари томонидан тариф тасдиқланмаса, у ҳолда ҳар иккала Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари ўзаро келишув орқали тариф белгилашга ҳаракат қилишлари лозим. Бундай музокаралар тайинланган авиакорхоналар тақдим этилган тарифларга рози эмасликлари аниқ бўлган ёки Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг авиация маъмурлари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурларига тақдим этилган тарифларни маъқулламасликлари тўғрисида маълум қилган кунидан эътиборан ўн беш кун ичида бошланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Башарти, ўзаро келишувга эришилмай қолган тақдирда ўртадаги низо ушбу Битимнинг 17-моддасида кўрсатилган жараёнлар буйича ҳал этиш учун оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу модданинг қоидалари ёки ушбу Битимнинг 17-моддасига биноан янги тарифлар белгилангунга қадар, бироқ бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари тарифга норози эканликларини билдирганларидан сўнг 12 ойдан ортиқ бўлмаган муддат ичида мазкур модданинг қоидаларига мувофиқ белгиланган тариф ўз кучида қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари тайинланган авиакорхоналарнинг Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари тақдим этган тарифларни тасдиқлашлари учун бор куч-ғайратларини ишга соладилар ва ҳеч қандай авиакорхона ноқонуний равишда ҳеч қандай бир тариқа орқали, бевосита ёки бавосита, бундай тарифларни пасайтира олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Жадвал тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхонаси иккинчи Аҳдлашувчи Томон авиация маъмурлари шартлашилган йўллардан фойдаланиш бошланишидан камида ўттиз кун олдин кўриб чиқилган парвозлар жадвалини тасдиқ учун тақдим этади. Ушбу жараён киритиладиган ҳар қандай ўзгартиришга нисбатан ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Башарти-ки, Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхонасида тасдиқланган парвозлар жадвалидан ташқари қўшимча парвозларни амалга оширишга истак туғилса мазкур авиакорхона бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурларидан олдиндан рухсат олиши лозим. Бундай талаб парвозни амалга оширишга камида икки иш куни қолганида қўйилиши даркор.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Статистика қоидалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар иккала Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари ўзаро илтимосларига биноан шартлашилган йўлларда ташишга тааллуқли даврий статистика маълумотлари ёки бошқа шунга ўхшаш ахборотлар билан бир-бирларини таъминлаб турадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Маслаҳатлашувлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлардан исталган бири ҳар қандай вақтда ушбу Битимнинг бажарилиши, талқин қилиниши, қўлланилиши ёки тузатишлар масаласи юзасидан маслаҳатлар ўтказиш талабини киритиши мумкин. Башарти, Аҳдлашувчи Томонлар бошқача тарзда муросага келмасалар, Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида ўтказиладиган бундай маслаҳатлашувлар бошқа Аҳдлашувчи Томон ёзма равишда талабни олган кундан эътиборан олтмиш кун ичида бошланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Низоларга барҳам бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Музокаралар ёки дипломатик воситалар орқали ҳал қилиб бўлмаган ушбу Битим юзасидан туғилган ҳар қандай низо ҳоҳлаган бир Аҳдлашувчи Томоннинг талабига биноан ҳакамлар ҳайъатига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бундай ҳолларда ҳар бир Аҳдлашувчи Томон биттадан ҳакамни ва икки ҳакам учинчи мамлакат фуқароси бўлган президентни сайлашади. Агарда бир Аҳдлашувчи Томон ўз ҳакамини тайинлаган муддатдан сўнг икки ой ичида иккинчи Аҳдлашувчи Томон ўз ҳакамини тайинлай олмаса ёки иккинчи ҳакам тайинлаган вақтдан сўнг бир ой ичида икки ҳакам президентни тайинлаш тўғрисида муросага кела олмасалар ҳар бир Аҳдлашувчи Томон Халқаро Фуқаро Авиацияси Ташкилоти Кенгашининг президентидан зарурий тайинлашларни амалга оширишни талаб қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳакамлар ҳайъати ўз жараёнини ўзи белгилайди ва иш жараёнининг харажатлари қийматини тақсимлаш борасида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонлар ушбу моддани қўллаш учун чиқарилган ҳар қандай қарорни бажаришлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Ўзгартиришлар киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Башарти, Аҳдлашувчи Томонлардан исталган бири ушбу Битимнинг қайсидир бир шартини ўзгартириш лозим деб ҳисобласа ва таклиф Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида келишилса, ўзгартирилган матн шартли равишда имзоланган кундан бошлаб қўлланиб турилади ва Аҳдлашувчи Томонлар ўз конституцион жараёнларини тўлиқ амалга оширганликлари тўғрисида бир-бирларини хабардор этганларидан сўнг кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битимнинг Иловасига киритиладиган ўзгартиришлар Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасида бевосита келишилиши лозим. Ўзгартиришлар ўзаро келишилган кундан эътиборан шартли равишда қўлланилади ва Дипломатик Ноталар алмашилгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон иштирокчи бўлган ҳаво транспортига тааллуқли янада умумийроқ кўп томонлама конвенция имзолангани тақдирда ушбу Битим ана шу конвенциянинг қоидаларига мувофиқлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Битим амал қилишини тўхтатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан исталган бири ҳоҳлаган вақтида бошқа Аҳдлашувчи Томонни ушбу Битимни амалда тўхтатиш истагида эканлигидан ёзма равишда хабардор қилиши мумкин. Бундай хабарнома бир вақтнинг ўзида Фуқаро Авиацияси Халқаро Ташкилотига ҳам юборилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Хабарнома юборилгандан кейин бошқа Аҳдлашувчи Томон уни олган вақтидан бошлаб ўн икки ойлик муддатдан сўнг даврий жадвалнинг охирида ушбу Битим амал қилишдан тўхтайди, башарти, хабарнома иккала Томоннинг ўзаро розилиги билан уқтириб ўтилган муддат тугашидан аввал қайтариб олинмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Башарти, бошқа Аҳдлашувчи Томон хабарнома олгани тўғрисида ахборот бўлмаса, Фуқаро Авиацияси Халқаро Ташкилоти хабарнома олган кундан кейин ўн тўрт кун ўтгач бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тасдиғи олинган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
ФАХТида рўйхатга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим ва унга киритилган ҳар қандай тузатишлар Фуқаро Авиацияси Халқаро Ташкилотида рўйхатга олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Битимнинг кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим у имзоланган кундан бошлаб шартли равишда қўлланиб турилади; у ҳар бир Аҳдлашувчи Томон халқаро битимларни имзолаш ва кучга киритиш тўғрисидаги ўзининг конституцион расмиятчиликларини тўла бажарганлиги тўғрисида бир-бирини хабардор этган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбуни тасдиқлаб, ҳар иккала Аҳдлашувчи Томоннинг мухтор вакиллари мазкур Битимни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йилнинг 14 июлида Тошкент шаҳрида ўзбек, олмон ва инглиз тилларида икки асл нусхада тузилди, ҳар уч тилдаги матнлар бир хил кучга эга. Талқин қилиш, қўллаш ва бажарилиш борасида тафовут келиб чиқса, инглиз тилидаги матн устун даражада бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)