Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Грузия Республикаси Ҳукумати ўртасида
Битим
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Грузия Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталади,
иккала мамлакат халқлари ўртасидаги дўстона муносабатлар ва спорт алоқаларини ривожлантиришга интилишга амал қилиб,
Олимпия хартияси мақсадлари ва принципларига содиқликларини тасдиқлаб,
ҳамкорликнинг қуйидаги принципларига амал қилишни мақсадга мувофиқ деб ҳисобладилар:
1-модда
Спорт жамоалари ва делегацияларини ўзаро алмашиш
Спорт жамоалари ва делегацияларини ўзаро алмашиш
1. Томонлар икки томонлама ҳамкорлик юзасидан маслаҳатлашиш мақсадида спорт раҳбарларининг ўзаро учрашувларини ташкил қилишга ҳар томонлама кўмаклашадилар.
2. Томонлар, келишилган ҳолда, икки томонлама спорт алоқалари дастурларини келишиб олиш, шунингдек халқаро спорт муаммолари, шу жумладан олимпия ҳаракати муаммолари бўйича ўзаро маслаҳатлашиш мақсадида спорт ташкилотлари ва федерациялари раҳбарлари делегацияларини ўзаро алмашишни амалга оширадилар.
3. Томонлар бир Томон жамоалари ва спортчиларининг бошқа Томон ҳудудида ўтказиладиган мусобақаларда ва халқаро спорт тадбирларида иштирок этишига ёрдам кўрсатадилар.
4. Томонлар қўшма ўқув-машғулот йиғинлари, ўртоқлик ва расмий учрашувлар ўтказиш мақсадида спортнинг ҳар хил турлари бўйича жамоаларни ўзаро алмашишга кўмаклашадилар.
5. Томонлар иккала мамлакатда спорт масалаларига бағишлаб ўтказиладиган илмий семинарларда иштирок этадилар.
6. Томонлар, ҳар иккала томоннинг розилиги билан, спорт турлари бўйича мураббийлар ва мутахассисларни ўзаро алмашишга кўмаклашадилар.
2-модда
Жисмоний тарбия ва спорт, спорт фани ва тиббиёти соҳасида ахборот, илмий ишлар ва дастурларни ўзаро алмашиш
Жисмоний тарбия ва спорт, спорт фани ва тиббиёти соҳасида ахборот, илмий ишлар ва дастурларни ўзаро алмашиш
1. Томонлар жисмоний тарбия ва спорт, спорт фани ва тиббиёти соҳасида ўқув ва илмий ахборот, шунингдек спорт ўринбосарлари, юксак маҳоратли спортчиларни тайёрлаш тажрибасини ўзаро алмашиш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрадилар.
2. Томонлар спорт клублари, спортчилар, жисмоний тарбия тизими ходимлари ва иккала мамлакатнинг мураббий-ўқитувчи ходимларини тайёрлаш марказлари делегацияларини ўзаро алмашишга ёрдам берадилар.
3. Томонлар ўқув юртларида турли спорт турлари бўйича мураббийлар, ўқитувчилар, илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш ёки қайта тайёрлаш ишига ёрдам кўрсатадилар.
3-модда
Спорт ускуналари ва буюмларини ўзаро алмашиш
Спорт ускуналари ва буюмларини ўзаро алмашиш
Томонлар Томонларнинг спорт кийимлари, ускуналари ва буюмларига бўлган эҳтиёжларини ўрганиш ва қондириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрадилар ва шу мақсадда спорт товарлари, ускуналари ишлаб чиқарувчи қўшма корхоналар ташкил этишга ва бу товарларни сотишга кўмаклашадилар.
4-модда
Халқаро ҳамкорлик
Халқаро ҳамкорлик
Томонлар халқаро спорт ҳаракатига алоқадор масалалар бўйича фикр-мулоҳазаларни ўзаро алмашадилар ва ўз фаолиятларини мувофиқлаштирадилар.
5-модда
Спорт иншоотлари қуриш ва реконструкция қилишда ҳамкорлик қилиш
Спорт иншоотлари қуриш ва реконструкция қилишда ҳамкорлик қилиш
Томонлар мавжуд имкониятларни ҳисобга олиб спорт иншоотлари қуриш ва реконструкция қилиш ишида ҳамкорлик қиладилар.
6-модда
Молиявий харажатлар
Молиявий харажатлар
1. Спорт делегациялари ва жамоаларини юборувчи Томон уларнинг қабул қилувчи Томон давлати пойтахтига бориши ва орқага қайтиши билан боғлиқ харажатларни тўлайди.
2. Қабул қилувчи Томон келувчиларнинг бўлиши билан боғлиқ барча харажатларни ўз зиммасига олади.
7-модда
Вакил қилинган органлар
Вакил қилинган органлар
1. Қуйидагилар ушбу Битим қоидаларини амалга оширишга вакил қилинган орган ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикасида — Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси;
Грузия Республикасида — Грузия Республикаси спорт қўмитаси.
2. Вакил қилинган органлар, заруриятга қараб, ҳамкорлик шакллари, йўналишлари ва муддатларини аниқлаштириш учун қўшимча ишчи протоколларни ишлаб чиқадилар.
8-модда
Битимнинг кучга кириши ва амал қилиш муддати
Битимнинг кучга кириши ва амал қилиш муддати
Ушбу Битим имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва беш йиллик муддатга тузилади.
Агар Томонлардан бири ушбу Битимга амал қилиш муддати ёки навбатдаги беш йиллик давр тугашига камида олти ой қолганида унга амал қилишни тўхтатиш истаги тўғрисида ёзма равишда маълум қилмаса, Битимга амал қилиш ўз-ўзидан кейинги беш йиллик даврларга узайтирилади.
1995 йил 4 сентябрда, Тошкент шаҳрида, ўзбек, грузин ва рус тилларида икки нусхада тузилди. Барча матнлар бир хил кучга эгадир. Ушбу Битим қоидаларини талқин қилиш учун рус тилидаги матндан фойдаланилади.
(имзолар)