Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ ҚЎМИТАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қуйидаги қўмиталари ташкил этилсин:
Бюджет, банк ва молия масалалари қўмитаси
Иқтисодий ислоҳотлар ва тадбиркорликни ривожлантириш қўмитаси
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси
Саноат, энергетика, транспорт, алоқа ва аҳолига хизмат кўрсатиш қўмитаси
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва озиқ-овқат қўмитаси
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш қўмитаси
Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси
Қурилиш ва уй-жой-коммунал хўжалиги қўмитаси
Матбуот ва ахборот қўмитаси
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси
2. Депутатларнинг касб-кор қизиқишларини, уларнинг ишлаб чиқаришга оид ва ҳаётий тажрибасини, эркин изҳор этилган майл-истагини инобатга олиб қўмиталар таркибини шакллантириш ҳамда ушбу масалани Олий Мажлиснинг иккинчи сессияси тасдиғига киритиш вазифаси Олий Мажлис Кенгаши зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 23 февраль,
12-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 4-сон, 19-модда)