ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида услубий кўрсатмаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 30 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2352-2]
Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги ЎРҚ–372-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сон «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 9 апрелдаги 83-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2352, 2012 йил 9 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 15-сон, 173-модда) билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида услубий кўрсатмаларга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (О. Ҳакимов) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси (Ш. Мамаджанов), Иқтисодий қонунчилик бошқармаси (Н. Тойчиев) ва Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Д. Саъдуллаев) ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари М. Икрамов зиммасига юклансин.
Вазир Н. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 30 июнь,
172-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 30 июнь 172-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида услубий кўрсатмаларга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 7-банднинг иккинчи хатбошисидаги «норматив хусусиятга» деган сўзлар «норматив-ҳуқуқий тусга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Қуйидаги мазмундаги 281-банд билан тўлдирилсин:
«281. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнини мураккаблаштиришни ва тадбиркорлик фаолияти субъектларига янги мажбуриятлар юклатишни назарда тутадиган, шунингдек тадбиркорлик фаолияти субъектларига жавобгарликнинг янги чораларини белгилайдиган лойиҳаларда уларнинг кучга кириш муддати сифатида расман эълон қилинган кундан бошлаб уч ойдан кам бўлмаган муддат кўрсатилиши лозим.».
3. 82-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Тадбиркорлик субъектлари фаолиятига тегишли лойиҳа унда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнини мураккаблаштиришни ва тадбиркорлик субъектларига янги мажбуриятлар юклатишни назарда тутадиган, шунингдек тадбиркорлик субъектларига жавобгарликнинг янги чораларини белгилайдиган нормалар мавжудлиги бўйича ўрганилади.».
4. 111-банднинг учинчи хатбошиси «вужудга келтирувчи» деган сўзлардан кейин «, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнини мураккаблаштиришни ва тадбиркорлик субъектларига янги мажбуриятлар юклатишни назарда тутувчи, уларга нисбатан жавобгарликнинг янги чораларини белгиловчи» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
5. Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси билан келишилган.
Вазирлар Маҳкамасининг Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси бошлиғи Б. ҚЎЧҚОРОВ
2014 йил 27 июнь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 27-сон, 332-модда)