Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ҳокимининг
Қарори
Туман ҳокимининг 2013 йил 4 октябрдаги 527-қ-сонли «2014 йил туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида»ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 7 майдаги 219/30-VI-сонли «Самарқанд вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 25 майдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 41-сон, 543-модда) ҳамда туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
1. Туман ҳокимининг 2013 йил 4 октябрдаги 527-қ-сонли «2014 йил тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида»ги қарори («Оқдарё овози» газетаси 44-(7608)-сони) билан тасдиқланган ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун корхона, муассаса, ташкилотларда банд қилинган иш ўринларининг қўшимча рўйхати иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Илова берилмайди.
«ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилар учун 108 киши;
«Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганларга 21 киши»;
«жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун 20 киши»
қуйидаги таҳрирда саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин;
«одам савдосидан жабрланганлар учун 73 киши»
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б. Қодиров зиммасига юклансин.
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳоким Н. БЕРДИБОЕВ
Оқдарё т.,
2014 йил 15 январь,
39-қ-сон