14.05.2010 йилдаги 05-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 13.11.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Вакилликка доир фуқаролик процессуал қонунчилиги нормаларининг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролик ишлари бўйича вакилликка доир қонунчиликни қўллашда суд амалиётида масалалар келиб чиққанлиги муносабати билан ҳамда ушбу қонунчилик нормалари тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Судларга тушунтирилсинки, фуқаролик процессида вакиллик институти фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44, 116-моддаларида мустаҳкамланган суд орқали ҳимояланиш ва малакали юридик ёрдам олиш каби конституциявий ҳуқуқлари амалга оширилишини таъминлашга хизмат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судда вакиллик тарафлар, учинчи шахслар, аризачилар субъектив ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимоясининг процессуал кафолати вазифасини бажаришга қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қонун мазмунига кўра, суддаги вакил — ишонч билдирувчи шахс номидан ва унинг манфаатлари учун берилган ваколат доирасида процессуал ҳаракатлар содир этадиган ҳамда ҳуқуқларини амалга оширишда унга ёрдам берадиган жисмоний шахсдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Фуқаролик процессуал кодексининг 50-моддасига мувофиқ юридик шахсларга тегишли ишларни ҳар доим уларнинг раҳбарлари ёки вакиллари юритадилар, фуқаролар эса, ўз ишларини судда шахсан ёки вакил орқали юритишлари мумкин. Бунда фуқаронинг шахсан иштироки уни мазкур иш бўйича вакилга эга бўлиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, қонун фуқаролик ишлари бўйича судда вакилликни икки турга ажратади — қонуний, яъни мажбурий вакиллик (ФПК 51-моддаси) ва шартнома бўйича, яъни ихтиёрий вакиллик (ФПК 52-моддаси).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонуний вакиллик белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган, бедарак йўқолган деб топилган ёки ўлган деб эълон қилинган шахслар ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига дахлдор фуқаролик ишларини судда кўришда мажбурийдир. Қонуний вакиллик келиб чиқиши учун ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинаётган шахс розилиги талаб этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судда вакиллик бошқа барча ҳолларда шартномага асосланган бўлади ва фақат ишонч билдирувчининг бунга хоҳиши мавжуд бўлганда юзага келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Судда қонуний вакил сифатида ота-оналар, васийлар, ҳомийлар ва ФПК 51-моддасида кўрсатилган бошқа шахслар иштирок этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судда шартнома бўйича (ихтиёрий) вакил сифатида қуйидагилар иштирок этишлари мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) адвокатлар, яъни қонунда белгиланган тартибда адвокатлик мақомини олган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) тўғри ва ён шажара бўйича қариндошлар, шунингдек эр(хотин) ёки унинг қариндошлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) юридик шахсларнинг ходимлари-мазкур юридик шахслар ишлари бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) нотижорат ташкилотлар ваколатли вакиллари-мазкур ташкилотлар аъзоларининг ишлари бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) қонунга биноан бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқи берилган нотижорат ташкилотлар ваколатли вакиллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) иштирокчилардан бири бошқа иштирокчиларнинг топшириғи бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) жисмоний шахслар вакили сифатида суд томонидан ишда қатнашишга рухсат берилган бошқа шахслар, башарти улар вакил сифатида судда касб тариқасида (ҳақ эвазига ёки ҳақ олмай) фаолият олиб боришмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонуний вакиллар ҳам, шартнома бўйича вакиллар ҳам вояга етган ва муомалага лаёқатли бўлишлари керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ишонч билдирувчига қариндош шахслар доирасини аниқлашда суд ФПК 52-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди ва Оила кодексининг 57, 58-моддаларига амал қилиши лозим бўлиб, уларга кўра қуйидагилар қариндошлар ҳисобланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ота-она, болалар, неваралар, бобо, буви, эваралар, катта бобо, катта буви;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ака-ука, опа-сингиллар, уларнинг болалари, ота-онанинг ака-ука, опа-сингиллари, уларнинг болалари, бобо, бувиларнинг ака-ука, опа-сингиллари, уларнинг болалари ва ҳ.к.;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўгай ака-ука, опа-сингиллар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Юридик шахс ходими деганда, мазкур ташкилотда меҳнат шартномаси (контракт)га асосан ишлаётган шахс тушунилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Судда нотижорат ташкилотлар ваколатли вакиллари сифатида мазкур нотижорат ташкилотларда меҳнат шартномаси (контракт)га асосан ишлаётган ва унинг штатида турган шахслар бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судда вакил сифатида, шунингдек, нотижорат ташкилотларнинг ваколатли вакиллари ҳам иштирок этишлари мумкин, башарти бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш вазифаси мазкур ташкилотларга бевосита қонунга биноан берилган бўлса (масалан, «Ўзбекистон Республикасининг савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддаси, «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддаси ва бошқалар).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Давлат ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш вазифаси юклатилган давлат органлари судда нотижорат ташкилот вакили сифатида эмас, балки процесснинг бошқа иштирокчиси-давлат бошқарув органлари сифатида қатнашадилар (ФПК 48, 49-моддалари).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Фуқаролик процессуал кодексининг 41-моддасига кўра, процессда бир неча даъвогар ёки жавобгар, шунингдек учинчи шахслар қатнашганда, вакиллик бошқа иштирокчилар топшириғига биноан шерик иштирокчилардан бири томонидан, башарти улардан ҳеч бирининг манфаатлари бир-бирига зид бўлмаса, амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вакилларнинг ишга киришиши масаласи судья томонидан ишни судда кўришга тайёрлаш пайтида ҳал этилиб, бу ҳақда ФПК 160-моддасига мувофиқ чиқарилган ажримда кўрсатилади. Агар вакилни ишга киритиш тўғрисидаги илтимоснома суд мажлисида билдирилган бўлса, масала ишда қатнашувчи бошқа шахслар фикри эшитилгандан сўнг баённомада қайд этиладиган ажрим чиқариш йўли билан ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсни судда вакил сифатида қатнашишига ижозат бериш (қатнашишини рад этиш) тўғрисидаги ажрим устидан, у ишнинг кейинги ҳаракатланишига тўсқинлик қилмаганлиги сабабли, апелляция (кассация) шикоятидан алоҳида тарзда шикоят қилиш мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қонуний вакиллар ишга киришиши учун ҳуқуқ берувчи ҳужжатлар жумласига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боланинг тегишли ота-онадан пайдо бўлганлиги, болаликка олинганлик фактларини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
васий ёки ҳомийни, мерос мулкини асровчини тайинлаш тўғрисида қарорлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Шартнома бўйича (ихтиёрий) вакиллар ишга киришиши учун ҳуқуқ берувчи ҳужжатлар ФПК 53-моддасига мувофиқ берилган ишончномалар ҳисобланади, адвокатлар, юридик шахс раҳбари, шунингдек, ишонч билдирувчи суд мажлисида берган аризага (оғзаки ёки ёзма) биноан шартнома бўйича вакил сифатида ишда қатнашиши учун ФПК 53-моддаси учинчи қисмига мувофиқ ижозат берилган жисмоний шахснинг қариндошлари ва бошқа вакиллари бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома бўйича айрим вакиллар ишга киришишига ижозат берилиши учун қонун судга, ишончномадан ташқари, яна бошқа ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилади, жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишонч билдирувчининг қариндошлари учун — ишонч билдирувчи ва вакил орасида қариндошлик алоқаларини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахснинг раҳбари учун — унинг мансаб мавқеини тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокат ишга киришиши учун адвокатлик гувоҳномаси ва адвокатлар тузилмаси томонидан берилган ордер тақдим этилиши кифоя бўлиб, у адвокатга юридик ёрдам сўраб мурожаат этган шахс манфаатларини судда ҳимоя қилиш ҳуқуқини (ФПК 54-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқлардан ташқари) беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Судларга тушунтирилсинки, ишга киришиш учун ҳуқуқ берувчи ҳужжатлар шартнома бўйича вакилларга процесс иштирокчисининг фақат умумий ҳуқуқларини (ФПК 34-моддаси) бериб, уларга қуйидагилар киради: иш материаллари билан танишиш, улардан кўчирмалар олиш, нусхалар кўчириш, раддия бериш тўғрисида арз қилиш, далиллар тақдим этиш, далилларни текширишда иштирок этиш, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга ва одил судловни амалга оширишга кўмаклашаётган шахсларга саволлар бериш, аризалар бериш, илтимосномалар тақдим этиш, судга оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш, ишни судда кўриш давомида туғиладиган ҳамма масалалар бўйича ўзларининг важларини баён қилиш, бошқа шахсларнинг арзлари, илтимосномалари, важларига қарши эътироз билдириш, суднинг ҳал қилув қарори, ажрими, қарори ва буйруғи устидан шикоят қилиш, суд чиқарган ҳал қилув қарори, ажрим, қарор ва буйруқнинг мажбурий ижросини талаб қилиш, суд ижрочисининг ҳаракатлари вақтида ҳозир бўлиш ва ўз ҳуқуқларини амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишда иштирок этувчи шахслар ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа процессуал ҳуқуқлардан ҳам фойдаланадилар.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 18-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, айрим процессуал ҳаракатларни содир этиш учун қонун махсус ваколатлар мавжуд бўлишини талаб этиб, шартнома бўйича вакил, шу жумладан адвокат ва ишга суд мажлисида ишонч билдирувчининг аризасига биноан киришган шахс ҳам бу ҳаракатларни фақат улардан ҳар бири қонунга мувофиқ расмийлаштирилган ишончномада қайд этилган ҳолдагина содир этишга ҳақлидир. ФПК 54-моддасига кўра, бундай ҳуқуқлар жумласига қуйидагилар киради:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даъво талабларидан бутунлай ёки қисман воз кечиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даъво асоси ёки предметини ўзгартириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даъво миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даъвогар талабларини тан олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келишув битими тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатларни бошқа шахсга ўтказиш (бошқа шахсга ишониб топшириш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суднинг ҳал қилув қарори (ажрими) устидан шикоят бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижро варақасини ундирувга қаратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ундирилган мол-мулк ёки пулни олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фаолияти устав билан тартибга солинадиган юридик шахслар раҳбарлари учун ҳам махсус ваколатлари борлиги тўғрисида ҳужжат тақдим этиши талаб этилади, башарти уставда тегишли ҳуқуқларни амалга ошириш корпоратив бошқарув органлари (умумий йиғилиш ёки бошқарув) ваколатига тегишли бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шуни назарда тутиш лозимки, қонуний вакиллар, шартнома бўйича вакиллардан фарқли равишда, ФПК 54-моддасида кўрсатилган барча процессуал ҳаракатларни махсус ваколат олмаган ҳолда мустақил содир этишга ҳақлидирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Фуқаролик ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят ва унга тенглаштирилган судлар фуқаролик ишлари бўйича вакилликка доир қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиётини мунтазам ўрганиб боришлари ва натижаси бўйича мазкур ҳуқуқий институт тўғри қўлланилиши юзасидан тегишли чоралар кўришлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 19-сонли «Фуқаролик процессуал қонун ҳужжатлари айрим нормаларининг судлар томонидан қўлланилиши ҳақида»ги қарорининг 13-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий суд раиси Б. МУСТАФАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пленум котиби, Олий суд судьяси В. НАЗАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 14 май,

05-сон