28.01.2014 йилдаги 45-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил учун мол-мулк ва ер солиғи тўловчи жисмоний шахсларни ҳисобга олиш, уларга солиқларни ҳисоблаш ва имтиёзларни қўллаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси 1997 йил 29 августдаги «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Солиқ кодекси ижроси юзасидан туман ҳудудидаги жисмоний шахслар тасарруфида бўлган мол-мулк, ер солиғи объектлар ва субъектлари шунингдек, якка тартибда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни тўлиқ рўйхатга олиш, солиқларни ҳисоблаш, тегишли имтиёзларни тўғри қўллаш ҳамда белгиланган муддатларда маҳаллий бюджетга тушумлар тушишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига асосан, қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2014 йилда мол-мулк, ер солиғи объектлари ва субъектлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни тўлиқ рўйхатга олиш, солиқларни ҳисоблаш, тегишли имтиёзларни тўғри қўллашни тўлиқ ва сифатли ўтказиш, уларга тегишли бўлган маълумотларни ваколатли идоралар томонидан туман Давлат солиқ инспекциясига тўлиқ тақдим этилишини таъминлаш мақсадида 2014 йил 27 январдан 2014 йил 1 мартга қадар «Солиқ тўловчи жисмоний шахсларни ҳисобга олиш» даври этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман Давлат солиқ инспекцияси (С. Обидов)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш даврида туман ҳудудидаги мол-мулк, ер солиғи объектлари ва субъектлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни тўлиқ рўйхатга олиш, уларга солиқ ҳисоблаш ва солиқ қонунчилигида белгиланган имтиёзларни қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча маҳаллаларда солиқларнинг аҳамияти, айрим тоифадаги жисмоний шахсларга солиқлардан бериладиган имтиёзлар тўғрисида, 2014 йил учун тўланиши керак бўлган солиқларнинг муддатидан олдин тўланиши ҳақида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ўртасида Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилиги бўйича амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳияти юзасидан қишлоқ (маҳалла) фуқаролар йиғини раиси ва фаоллари иштирокида мунтазам равишда семинар йиғилишлар ўтказиш юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман ҳудудида фаолият юритаётган қишлоқ фуқаролар йиғини ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раислари, жамоат ташкилотлари, коммунал хўжалик бўлимлари, уй-жой мулкдорлар ширкатлари, корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари жисмоний шахсларни рўйхатга олиш, ҳисобланган солиқларни белгиланган муддатларда маҳаллий бюджетга ундирилиши юзасидан туман Давлат солиқ инспекцияси участка солиқ инспекторларига доимий равишда яқиндан амалий ёрдам бериш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Солиқ тўловчи жисмоний шахсларни ҳисобга олиш» даврини кенг қамровли ва сифатли ўтказилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунига асосан, давлат солиқ инспекцияси томонидан мол-мулк, ер солиғи объектлари ва субъектлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни тўлиқ ҳисобга олиш, солиқ ҳисоблаш ҳамда тегишли имтиёзларни тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (О. Юсуфалиев)га 2014 йил 1 февралга қадар туман ҳудудида жисмоний шахсларнинг эгалигида бўлган мол-мулк объектлари, ер майдони миқдори ва уларнинг 1 январь ҳолатига инвентаризация қийматлари тўғрисидаги маълумотларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман хўжалик хисобидаги Ермулк кадастри хизмати ДУК (Д. Алимов)га 2014 йил 1 февралга қадар 2013 йилда фуқароларга туман ҳудудида (тадбиркорлик, якка тартибда уй жой қурилиши учун дехқон хўжалиги ва бошқалар) 1 январь ҳолатига ажратилган ер майдонлари ва уларнинг эгалари тўғрисидаги маълумотларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаси туман бўлими (Б. Аширматов)га 2014 йил 1 февралга қадар туманда истиқомат қилувчи, I-II-гуруҳ ногиронлари, пенсионерлар, ёлғиз пенсионерлар ва бошқа нафақа олувчи сифатида рўйхатга олинган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман мудофаа ишлари бўлими (И. Мўминов) 2014 йил 1 февралга қадар 1941—1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, Афғонистонда ҳарбий хизматни ўтаган фуқаролар ва бошқа мавжуд маълумотларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман санитария эпидемиология назорати маркази (А. Марипов)га «Ветеринария хизмати» (Б. Мелибоев)га белгиланган тартибда санитария рухсатномасини олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман «Газтаъминот» идораси (Н. Абдукаримов)га ҳудудда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар билан газ истеъмоли учун тузилган шартномалар тўғрисидаги маълумотларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман «Электр тармоқлари» корхонаси (Н.С. Исломов)га ҳудудда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар билан электр истеъмоли учун тузилган шартномалар тўғрисидаги маълумотларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман йўл харакати хавфсизлиги бўлими (Қ.С. Исоқов)га ва туман Ички ишлар бўлими (И.И. Хасанов)га ҳудуддаги шахсий юк автотранспорт воситалари эгалари тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни туман Давлат солиқ инспекциясига қишлоқ (маҳалла) фуқаролар йиғинлари кесимида 2014 йил 1 февралига қадар 1 январь ҳолати бўйича белгиланган жадваллар асосида тақдим этиш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Фуқаролик ҳолатларига далолатномалар ёзиш (ФҲДЁ) бўлими (С. Алимқулова)га 2014 йил 1 февралга қадар туман худудида 2012-2013 йилларда вафот этган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман Давлат нотариал идоралари раҳбарлари 2013 йил давомида жисмоний шахслар томонидан кўчмас мулк ижара шартномаси тасдиқланганлиги ва ижара ҳақи миқдори, шунингдек мерос қилиб олиш ёки ҳадя тарзида фуқароларнинг мулкига ўтаётган мол-мулк қиймати тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида тақдим этиб бориши тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туман «Маҳалла» жамғармаси (Р. Ражабов), қишлоқ (маҳалла) фуқаролар йиғинлари раислари «Солиқ тўловчи жисмоний шахсларни ҳисобга олиш» ойлиги тадбирини ўтказишда фаол қатнашишлари ва жойларда участка солиқ инспекторлари билан жисмоний шахсларни солиқ органларида рўйхатга олиш тадбирларини ҳамкорликда амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қишлоқ (маҳалла) фуқаролар йиғини раислари, Участка давлат солиқ инспектори ва «Ер ресурслари ва давлат кадастри» бўлими ходимлари билан биргаликда ҳисобга олинган солиқ тўловчи жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни далолатнома асосида расмийлаштириш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш. Хошимов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким Б. ИБРАГИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўйтепа ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 28 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45-сон