30.12.2013 йилдаги 150/28-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят маҳаллий бюджетининг 2013 йилги кутилаётган ижроси ва 2014 йилга маҳаллий бюджетнинг белгиланган асосий параметрлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят маҳаллий бюджетининг 2013 йилги даромадлари ва харажатлари бўйича асосий кўрсаткичларидан кутилаётган ижроси ҳамда 2014 йилга белгиланган асосий параметрларини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 24, 25-моддаларига биноан, халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вилоят маҳаллий бюджетининг 2013 йилги даромадлар ва харажатлар бўйича асосий кўрсаткичларининг кутилаётган ижроси ва киритилган ўзгаришлар тўғрисидаги вилоят Молия бошқармаси бошлиғи Б. Ураловнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вилоят маҳаллий бюджети 2014 йил асосий кўрсаткичларининг даромадлар қисми 329916.1 млн сўм, харажатлар қисми 713522.9 млн сўм, мақсадли субвенция миқдори 372024.9 млн сўм, республика бюджетидан ўтказиб бериладиган даромад 11581.9 млн сўм қилиб белгиланганлиги маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Р. Кенжаев, вилоят Давлат солиқ бошқармаси (А. Мустанов) ва Молия бошқармаси (Б. Уралов), шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда вилоят маҳаллий бюджети даромадлар қисмини солиқ турлари бўйича белгиланган режаларини ошириб бажаришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вилоят ҳокимлиги Молия бошқармаси (Б. Уралов)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил «Соғлом бола йили» деб эълон қилиниши муносабати билан вилоят маҳаллий бюджетининг 2014 йил биринчи чораги, ярим йиллик ва тўққиз ойлик ижроси якунларига мувофиқ режадан ортиқча тушадиган даромадлар ва маҳаллий бюджет харажатларини мақбуллаштириш ҳисобидан вилоят аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган зарур тузатишлар киритиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилиши ва уларнинг асоссиз сарфланишини бартараф этиш устидан ғазначилик ижроси тизими воситасида қатъий назорат қилинишини бундан буён ҳам таъминлаш борасидаги ишларни давом эттириш вазифалари топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жиззах шаҳар ва туманлар ҳокимликлари тегишли мутасадди ташкилотлар билан биргаликда бюджет даромадларининг тасдиқланган кўрсаткичлари бажарилишини таъминласинлар, минтақаларнинг солиқ солиш базаси кенгайтирилиши ва молиявий салоҳияти мустаҳкамланиши юзасидан зарурий чора-тадбирлар кўрсинлар, бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиши устидан қатъий назорат ўрнатсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вилоят ҳокимлиги Молия бошқармаси (Б. Уралов) ва вилоят Назорат-тафтиш бошқармаси (И. Собиров) билан биргаликда вилоят Кенгашига маҳаллий бюджетнинг ижроси тўғрисида ахборот бериб бориш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарор «Жиззах ҳақиқати», «Джизаксая правда» газеталарида эълон қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, маҳаллий солиқлар ва йиғимларни белгилаш, бюджетдан ташқари жамғармаларни шакллантириш масалалари бўйича доимий комиссиясига топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу қарор 2014 йил 1 январидан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши раиси С. ИСМАИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 30 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
150/28-сон