Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг
Қарори
Санитар тозалик хизматларининг чегараланган тарифларини ўзгартириш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 7 майдаги 219/30-VI-сонли «Самарқанд вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 25 майдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) асосан, Каттақўрғон шаҳар ободонлаштириш бошқармасининг 2013 йил 30 августдаги 28-сонли хати ва қаттиқ ва суюқ чиқиндиларни чиқариш бўйича техника сарф харажатлари, ишчиларнинг ойлик маоши, ёқилғи таннархи ошганлиги ҳақидаги калькуляциясини инобатга олиб қарор қиламан:
1. Каттақўрғон шаҳар ҳудудида 2013 йил 20 сентябрдан бошлаб, қаттиқ ва суюқ чиқиндиларни чиқариш бўйича тўловлар тарифи бир ойда:
бир кишига — 600 сўм,
бир қора молга — 12545 сўм,
майда шохли моллар учун — 1293 сўм,
парранда учун — 89 сўм миқдорида белгилансин.
2. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари М. Бабаев зиммасига юклатилсин.
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳоким в.в.б. М. БАБАЕВ
Каттақўрғон ш.,
2013 йил 20 сентябрь,
636-қ-сон