28.12.2013 йилдаги 21-2-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилояти Халқ депутатлари Бахмал тумани Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Туман маҳаллий бюджетининг 2013 йилги кутилаётган ижроси ва 2014 йилга маҳаллий бюджетнинг белгиланган асосий истиқбол кўрсаткичлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман маҳаллий бюджетининг 2013 йилги даромадлари ва харажатлари бўйича асосий кўрсаткичларидан кутилаётган ижроси ҳамда 2014 йилга белгиланган асосий истиқбол кўрсаткичларини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни 24, 25-моддаларига биноан, халқ депутатлари Бахмал тумани Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Туман маҳаллий бюджетининг 2013 йилги даромадлар ва харажатлар бўйича асосий кўрсаткичларининг кутилаётган ижроси тўғрисидаги туман ҳокимининг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман маҳаллий бюджети 2014 йилги асосий истиқбол кўрсаткичларнинг даромадлар қисми 13417.0 млн сўм, харажатлар қисми 56570.0 млн сўм, мақсадли субвенция миқдори 43153.0 млн сўм миқдорида белгиланганлиги маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман ҳокимининг ўринбосари О. Абдурахимов, туман Давлат солиқ инспекцияси (У. Холмирзаев) ва туман Молия бўлими (Ш. Азимов) биргаликда туман маҳаллий бюджети даромадлар қисмини солиқ турлари бўйича белгиланган режаларини ошириб бажаришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман Молия бўлими (Ш. Азимов)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилни «Соғлом бола йили» деб эълон қилиниши муносабати билан туман маҳаллий бюджетининг 2014 йил биринчи чораги, ярим йиллик ва тўққиз ойлик ижроси якунларига мувофиқ режадан ортиқча тушадиган даромадлар ва маҳаллий бюджет харажатларини мақбуллаштириш ҳисобидан туман аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган зарур тузатишлар киритиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилиши ва уларнинг асоссиз сарфланишини бартараф этиш юзасидан ғазначилик ижроси тизими воситасида қатъий назорат қилинишини таъминлаш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман ҳокими ўринбосари (О. Абдурахимов)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда бюджет даромадларининг тасдиқланган кўрсаткичлари бажарилишини таъминлаш, туманнинг солиқ солиш базаси кенгайтирилиши ва молиявий салоҳияти мустаҳкамланиши юзасидан зарурий чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш вазифалари топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туман ҳокимлиги Молия бўлими (Ш. Азимов) ва туман Давлат солиқ инспекцияси (У. Холмирзаев)лар билан биргаликда халқ депутатлари туман Кенгашига маҳаллий бюджетнинг ижроси тўғрисида ахборот бериб бориш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарор «Бахмал ҳаёти» газетасида эълон қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, маҳаллий солиқлар, йиғимларни белгилаш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу қарор 2014 йил 1 январидан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари Бахмал тумани Кенгаши раиси Б. ИЗБАСАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўсмат ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 28 декабрь,

21-2-сон