12.06.2014 йилдаги 155-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 29.12.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Гаров реестри тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Гаров реестри тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек кредиторлар ҳуқуқлари тўғрисидаги ахборотнинг ягона реестрини шакллантириш, тадбиркорлик субъектларини молиялаштириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда гаров муносабатларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Гаров реестри» давлат унитар корхонасини (кейинги ўринларда «Гаров реестри» ДУК деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1058-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2018 й., 09/18/1058/2411-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, гаров реестрини юритиш ҳимояланган боғланиш протоколини қўллаган ҳолда Интернет тармоғи орқали реал вақт режимида маълумотларнинг ягона электрон ахборот базаси сифатида «Гаров реестри» ДУК томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Гаров реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда у 2014 йил 1 июлдан бошлаб амалга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Гаров реестри» ДУКнинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Гаров реестри» ДУКнинг устав жамғармасини, шу жумладан унинг фаолияти бошлангунга қадар жорий сарф-харажатлар бўйича айланма маблағлар миқдорини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маблағлари ҳисобидан белгилаш ва шакллантириш, шунингдек «Гаров реестри» ДУК фаолиятини моддий-техник таъминлаш бўйича зарур чораларни амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан биргаликда 2014 йил 1 июлгача бўлган муддатда гаров реестрининг дастурий платформасини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ташкилотлар мутахассислари ва гаров реестрига ёзувларни киритиш билан шуғулланувчи бошқа шахслар учун семинарлар ҳамда амалий тренинглар ташкил этиш ва ўтказиш ишларини амалга ошириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаров реестрига ёзув киритилганлиги учун жисмоний ва юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн фоизи миқдорида тўлов ундирилади;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаров реестридан кўчирмалар берилганлиги учун жисмоний ва юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг беш фоизи миқдорида тўлов ундирилади;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тергов ва дастлабки тергов органлари, давлат солиқ ва божхона хизмати органлари томонидан гаров реестрига ёзувлар киритиш, шунингдек уларга гаров реестридан кўчирмалар бериш бепул асосда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситалари «Гаров реестри тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг моҳияти ва мазмуни кенг ёритилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 12 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
155-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 12 июндаги 155-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров реестрини юритиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом «Гаров реестри тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ гаров реестрига ёзувларни киритиш, уларни ўзгартириш ва чиқариб ташлаш, шунингдек гаров реестридаги ёзувларни излаш шартлари ва тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқарувчи (маъмур) — фойдаланувчи — юридик шахс томонидан ваколат берилган, ушбу юридик шахс номидан фаолият юритувчи, рўйхатга олувчиларни (регистраторларни) белгилайдиган жисмоний шахс. Бошқарувчи, шунингдек рўйхатга олувчининг вазифаларини амалга ошириши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаров реестри — мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш воситаси сифатида қарздорларнинг бериб қўйилган мол-мулкига нисбатан кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги, шунингдек қарздорнинг мол-мулкни тасарруф этиш ва ундан фойдаланишга доир ҳуқуқларига қонунга мувофиқ қўйилган чеклов ҳамда қарздор ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилишини таъминлаши билан боғлиқ бошқа талаблар ҳақидаги ёзувларни (бундан буён матнда ёзувлар деб юритилади) ўз ичига олган маълумотларнинг ягона ахборот базаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчининг шахсий кабинети — фойдаланувчи тўғрисида, шунингдек унинг гаров реестри билан ўзаро фаолияти учун шахсий маълумотлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган гаров реестридаги электрон ресурс. Фойдаланувчилар учун шахсий кабинет улар томонидан тегишли якка тартибдаги логинлар ва пароллар киритилганда очиқ бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчилар — гаров реестрини юритувчи ташкилот билан тузилган шартнома асосида гаров реестрига ёзув киритиш ҳуқуқига эга бўлган кредитор, қарздор сифатида қатнашаётган юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек қонунга мувофиқ мол-мулкни тасарруф этиш ва ундан фойдаланишни чеклаб қўйиш ҳуқуқига эга бўлган тергов ҳамда суриштирув органлари, давлат солиқ ва божхона хизмати органлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхатга олувчи — юридик шахс номидан гаров реестрига ёзув киритиш, ўзгартириш, чиқариб ташлаш ва ёзувларни излашга бошқарувчи (маъмур) томонидан белгиланадиган ёки фойдаланувчи — юридик шахс томонидан ваколат берилган жисмоний шахс.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Гаров реестридан ёзувларни излашга чекловларсиз барча шахслар ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда гаров реестрининг қолган функцияларига киришга, шу жумладан излаш натижаларига кўра гаров реестридан кўчирма беришга рухсат ушбу Низомга мувофиқ рўйхатдан ўтказиш ва авторизация тартиботидан ўтган шахсларга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Гаров реестри давлат тилида юритилади. Шунингдек рус ва инглиз тилларида гаров реестрини юритишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Гаров реестрини юритиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Гаров реестри» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда «Гаров реестри» ДУК деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Гаров реестри» ДУК ушбу Низомга мувофиқ Интернет тармоғи орқали гаров реестрининг узлуксиз кеча-кундуз фаолият юритишини таъминлайди. «Гаров реестри» ДУК сайти TAS-IX зонасида жойлаштирилади ва «garov.uz» домен номига эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров реестрига ёзув киритиш, ёзувни излаш ва излаш натижалари тўғрисида кўчирмалар олиш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Фойдаланувчиларни рўйхатга олиш ва авторизация қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Гаров реестрига кириш гаров реестридаги ёзувни излаш функциясидан ташқари фақат фойдаланувчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилади. Фойдаланувчи фақат битта шахсий кабинетга эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Шахсий кабинетни яратиш учун фойдаланувчи томонидан гаров реестри сайтига электрон ариза берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдаланувчи гаров реестрига ёзувлар киритиш бўйича шартнома билан танишиш ҳуқуқига эга ҳамда ариза беришда ушбу шартноманинг шартларини белгиланган тартибда қабул қилади. Бунда фойдаланувчи томонидан шартноманинг шартлари қабул қилинган вақтдан бошлаб шартнома тузилган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Шахсий кабинетни очишга электрон ариза гаров реестри томонидан автоматик равишда реал вақт режимида қуйидаги йўллар билан ишланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаров реестрида рўйхатдан ўтказилган фойдаланувчиларнинг ариза берган бир-бирига ўхшаш шахсларнинг мавжудлиги (мавжуд эмаслиги)ни текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахснинг аризасини реестр хизматларидан фойдаланганлик учун тўловлар тўланмаганлиги сабабли илгари ёпиб қўйилган шахсий кабинет бўйича текшириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, шунингдек Халқ банкининг Жамғариб бориладиган пенсия тизими ва бошқа ташкилотларнинг тегишли электрон ресурсларини қўллаган ҳолда фойдаланувчини идентификациялаш, заруриятга кўра фойдаланувчини гаров реестрида шахсий кабинет очиш билан рўйхатдан ўтказиш.
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Шахсий кабинет фойдаланувчи — жисмоний шахсга, фойдаланувчи — юридик шахснинг бошқарувчиси (маъмури) ва рўйхатга олувчисига қуйидаги имкониятларни беради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаров реестрига ёзувларни киритиш, ўзгартириш ва чиқариб ташлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаров реестридаги ёзувларни излаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёзувларни излаш натижаларига кўра гаров реестридан кўчирмалар олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчи томонидан киритилган ёзувлар тўғрисидаги ахборотни, шу жумладан ёзувлар киритилган ҳисоботларни ҳамда ёзувларни ўзгартириш ва бекор қилиш тўғрисидаги хабарларни қараб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунда назарда тутилган ҳолатларда фойдаланувчининг мол-мулкига нисбатан кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги киритилган ёзувларга эътирозлар билдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз кириш паролини ўзгартириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу функцияларга қўшимча равишда фойдаланувчи — жисмоний шахс ёки фойдаланувчи — юридик шахснинг бошқарувчиси (маъмури) шахсий кабинет орқали қуйидагиларни амалга оширишга ҳақли:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчининг (тўловларни амалга ошириш тафсилотлари, манзил, телефон, электрон почта, идентификация маълумотлари), бошқарувчилар ва рўйхатга олувчиларнинг ҳисобга олиш маълумотларини ўзгартириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчи — юридик шахснинг рўйхатга олувчиларини (маъмурларини) қўшиш ёки уларни чиқариб ташлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реестрдан фойдаланганлик учун фойдаланувчининг тўловлари тўғрисидаги маълумотлар билан танишиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсий кабинет ушбу Низомда назарда тутилган бошқа функцияларни ҳам амалга ошириш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Гаров реестри» ДУК ихтисослаштирилган электрон форуми орқали қуйидагиларни амалга ошириш мумкин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Гаров реестри» ДУКдан гаров реестри хизматларидан фойдаланиш, реестрга ёзувлар киритиш оқибатлари бўйича маслаҳатлар сўраш ва олиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа фойдаланувчилар ва рўйхатга олувчилар билан хабарларни алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Гаров реестри» ДУК дастурий платформаси ва хизматларини модернизация қилиш ҳамда ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Гаров реестри» ДУК фаолиятига тегишли бошқа масалаларни муҳокама қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Фойдаланувчининг шахсий кабинетига фойдаланувчи (бошқарувчи, рўйхатга олувчи)нинг ноёб логини ва пароли асосида авторизация қилингандан кейин киришга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Логин фойдаланувчи томонидан мустақил равишда танланади ва гаров реестри томонидан унинг ноёблиги текширилади. Гаров реестрида бошқа фойдаланувчининг шунга ўхшаш логини мавжуд бўлган тақдирда фойдаланувчи бошқа логинни танлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки парол гаров реестри томонидан автоматик равишда берилади ҳамда тизимга биринчи киришда фойдаланувчи (бошқарувчи (маъмур), рўйхатга олувчи) томонидан ўзгартирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдаланувчи томонидан парол йўқотилганда, гаров реестри фойдаланувчи (бошқарувчи (маъмур), рўйхатга олувчи) идентификация қилингандан кейин уни қайта тиклаш тизимига эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ёзувларни киритиш, ўзгартириш ва чиқариб ташлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Гаров реестрига ёзувларни киритиш фойдаланувчи томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда фойдаланувчи — юридик шахс номидан гаров реестрига ёзув унинг бошқарувчиси (маъмури) ва (ёки) рўйхатга олувчиси (рўйхатга олувчилари) томонидан киритилади. Фойдаланувчи — юридик шахс битта бошқарувчи (маъмур)га ва чекланмаган рўйхатга олувчилар сонига эга бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахсни фойдаланувчи — юридик шахснинг рўйхатга олувчиси сифатида тайинлаш унинг шахсий кабинетида қуйидагиларни кўрсатган ҳолда буюртмани тўлдириш йўли билан амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, СТИРи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боғланиш маълумотлари (манзили, телефони);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
логини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Гаров реестрига ёзувларни киритиш учун фойдаланувчи қуйидагиларни кўрсатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қарздор ва кредитор тўғрисидаги маълумотлар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахслар учун — фамилияси, исми ва отасининг исми, СТИР;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар учун — номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР ва КТУТ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ёзув киритиладиган мол-мулкка нисбатан унинг тавсифи. Тавсиф мол-мулкни идентификация қилиш имконини бериши керак ва қуйидаги йўл билан амалга оширилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторнинг ҳуқуқи бўлган мол-мулкка умумий тавсиф (масалан, барча асбоб-ускуналар, барча дебиторлик қарзлар ва бошқалар), ёки ҳар бир объектнинг идентификация белгиларини кўрсатган ҳолда мол-мулкнинг батафсил тавсифи (масалан, серия ва кадастр тартиб рақами), ёки pdf форматидаги батафсил рўйхати илова қилинган ҳолда мол-мулкнинг умумий тавсифи. Бинолар ва иншоотлар, давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўладиган автомототранспорт воситалари, қоидага кўра, батафсил тавсифланади. Кўчмас мулкни ажратиб бўлмайдиган яхшилашлар уларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектининг идентификация белгилари кўрсатилган ҳолда тавсифланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қарздорнинг мол-мулкига кредиторнинг ҳуқуқлари тавсифи: гаров, ушлаб қолиш, лизинг ёки бошқа таъминот, қарздор томонидан мол-мулкка тўлов тўлангунга қадар ёки муайян воқеа юз берганга қадар мулкчилик ҳуқуқи, сервитут, мол-мулкни хатлаш, банк ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш, қарздорнинг мол-мулки ҳисобига талабларни қондириш ҳуқуқи ва бошқалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Фойдаланувчи ишончнома асосида ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа шаклда ўзининг ишончли шахсларига унинг манфаатларини кўзлаб иш кўришни ва унинг номидан гаров реестрига ёзув киритишни топшириши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ишончли шахс бошқа кредиторлар, жумладан хорижий кредиторлар манфаатларидан келиб чиқиб (ишончнома асосида ёки бошқа шаклда) иш кўрган тақдирда, фойдаланувчи ҳуқуқларни тавсиф этишда ёзув киритишдан манфаатдор кредиторларни ҳам кўрсатиб ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ушбу Низомнинг 14-бандида кўрсатилган маълумотларга қўшимча равишда ёзувга қуйидаги маълумотлар киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тергов ва дастлабки тергов органлари томонидан — жиноий иш қўзғатиш санаси ва тартиб рақами, унинг доирасида қарздорнинг мол-мулкни тасарруф этиш ва ундан фойдаланиш бўйича ҳуқуқларини чеклаш бўйича қарор қабул қилинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) давлат солиқ хизмати органлари томонидан — суд ёки давлат солиқ хизмати органининг (банк ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш учун) тегишли қарори қабул қилинган сана ва тартиб рақами ёки солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзларни тўлаш тўғрисида қўйилган талабномаларнинг санаси ва рақами;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) давлат божхона хизмати органлари томонидан — божхона ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзларни тўлаш юзасидан давлат божхона хизмати органининг тегишли қарори қабул қилинган сана ва унинг рақами ёки талабномалар қўйилган сана ва уларнинг рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) фойдасига қарздорнинг мол-мулкини ундириш қаратилганлиги тўғрисида суднинг қарори чиқарилган шахс томонидан — суднинг тегишли қарори қабул қилинган сана ва тартиб рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) бошқа кредиторлар томонидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг ёзув киритишга розилигининг мавжудлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таъминот сифатида берилаётган қарздор мол-мулкининг дастлабки баҳоси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёзув киритилаётган қарздорнинг мол-мулки билан бажарилиши таъминланадиган мажбуриятнинг миқдори (мавжуд бўлганда);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг тури (жисмоний шахс ва унинг жинси, хўжалик юритувчи субъект — якка тартибдаги тадбиркор, хўжалик юритувчи субъект — кичик бизнес вакили, хўжалик юритувчи субъект — бошқалар, бошқа юридик шахслар) ва унинг фаолиятининг асосий соҳаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ушбу Низомнинг 14 — 16-бандларида назарда тутилган барча маълумотлар кўрсатилгандан кейин ҳар бир ёзув гаров реестрида белгиланган тартибда автоматик равишда санаси ва вақти (соат, минут ва секунд) кўрсатилган ҳолда ва ноёб рўйхатдан ўтказиш рақами ҳамда авторизация коди берилган ҳолда рўйхатдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёзувлар гаров реестрида рўйхатдан ўтказилгандан кейин фойдаланувчига бир вақтнинг ўзида тегишли ҳисобот берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низомнинг 16-бандида кўрсатилган маълумот гаров реестри мониторингини олиб бориш мақсадлари учун фойдаланилади ҳамда бошқа фойдаланувчилар учун очиқ эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Гаров, ушлаб қолиш ва бошқа турдаги таъминотлар, шунингдек уларга бўлган ҳуқуқлар бўйича битта шартнома учун битта ёзув киритишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ёзувга ўзгартириш киритиш, чиқариб ташлаш ва бекор қилиш учун фойдаланувчи олдиндан тегишли авторизация кодини киритиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Гаров реестридаги ёзув рўйхатдан ўтказилган вақтдан бошлаб гаров реестридан чиқариб ташлангунга қадар амал қилади. Қўшимча мол-мулк ёхуд қарздор киритиладиган ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ёзув фақат тегишли ўзгартиришлар киритилгандан кейин юзага келадиган муносабатларга нисбатан ўз кучини татбиқ этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Кредитор мол-мулкка ёки қарздорга тегишли бўлган ёзувга нохолис ва нотўғри маълумот киритган деб ҳисоблайдиган фойдаланувчи — қарздор шахсий кабинет орқали ёзувга тегишли ўзгартиришлар киритишни талаб қилган ҳолда кредиторга мурожаат қилишга ҳақли. Агар мурожаат берилган санадан бошлаб бир ҳафта мобайнида фойдаланувчи — қарздорнинг мурожаати қондирилмаса, у нохолис ва нотўғри маълумот деб ҳисоблайдиган ёзувга эътироз киритишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдаланувчи — қарздорнинг эътирози ёзувни тушунтириш сифатида тўлдиради. Ёзувдаги нохолис ва нотўғри маълумот тузатилган тақдирда қарздор ўз эътирозини олиб ташлаши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Фойдаланувчилар томонидан гаров реестридаги ахборотни излаш қарздорнинг СТИРи, ноёб рўйхатдан ўтказиш рақами, шунингдек гаров реестридаги ёзувнинг бошқа муҳим саҳифаси бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров реестридаги маълумотни излаётган фойдаланувчининг талабига кўра «Гаров реестри» ДУК излаш натижаларини кўчирма сифатида қоғозда ёки электрон шаклда тақдим этиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. «Гаров реестри» ДУК гаров реестридаги ёзувни фақат суднинг тегишли қарори асосида ўзгартириш ёки чиқариб ташлаш ҳуқуқига эга. Бунда суднинг ушбу қарори олдиндан сканерлаб олинган ва «Гаров реестри» ДУК ўзгартирган ва чиқариб ташлаган ёзувга илова қилинган бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Реестрдан фойдаланганлик учун тўлов
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Гаров реестрига ёзувларни киритиш ва гаров реестридан излаш натижалари бўйича кўчирмалар олиш қонун ҳужжатларига мувофиқ пулли асосда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Жисмоний шахслар бевосита реестрда ёзувни рўйхатдан ўтказиш ёки кўчирмалар беришга қадар ўз тўлов карталари воситасида ёхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган тўловларнинг бошқа турлари орқали тўловларни амалга оширадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахслар гаров реестрига ёзув киритилган ва кўчирмалар олинган ой мобайнида ушбу ой тугагандан кейин ўн кун мобайнида тўловларни амалга оширадилар. Юридик шахслар томонидан ўз вақтида тегишли тўловлар амалга оширилмаган тақдирда «Гаров реестри» ДУК улар учун келгусида ёзувлар киритиш ва кўчирмалар олиш учун ҳисоб-китобларнинг олдиндан тўлаш тартибини белгилашга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. «Гаров реестри» давлат унитар корхонаси томонидан гаров реестри фаолияти натижаларидан олинган маблағлар уни техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва янгилашга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мақсадларга йўналтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Назорат ва жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Гаров реестри фаолиятини назорат қилиш ва техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш «Гаров реестри» ДУК томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Фойдаланувчини рўйхатга олишда ва шахсий кабинетни очишда нотўғри маълумотлар кўрсатилган тақдирда, «Гаров реестри» ДУК фойдаланувчининг тегишли мурожаати асосида рўйхатдан ўтказиш маълумотларига (КТУТ коди, СТИР, номи ва бошқалар) зарур тузатишлар киритишга ҳақли. Бундай ҳолатда фойдаланувчи тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. «Гаров реестри» ДУК барча ёзувлар, шу жумладан уларни киритиш, ўзгартириш ва бекор қилиш тўғрисидаги ёзувлар ёзувлар гаров реестридан чиқариб ташлангандан кейин беш йил мобайнида сақланишини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. «Гаров реестри» ДУК фаолияти натижалари тўғрисидаги йиллик ҳисобот ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 майидан кечикмасдан оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Фойдаланувчи нотўғри маълумотлар тақдим қилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров реестрига ёзувларни киритиш, гаров реестридан ёзувларни излаш ва кўчирмалар олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

* Гаров реестридаги ёзувни чекловсиз барча шахслар излашга ҳақли. Бунда излаш натижаларига кўра гаров реестридан кўчирмалар бериш рўйхатдан ўтказиш ва авторизациялаш тартиботидан ўтган шахсларга (фойдаланувчиларга) берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 25-сон, 305-модда; 2015 й., 26-сон, 338-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2018 й., 09/18/1058/2411-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 06.04.2021 й., 09/21/183/0283-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон; 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)