Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Жиззах политехника институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2012 йил 29 июндаги 187-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 сентябрдаги 699-сонли «Жиззах политехника институтининг архитектура ва қурилиш соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Жиззах махсус индустриал зонаси учун юқори малакали кадрлар тайёрлашни тизимли равишда йўлга қўйиш ҳамда Жиззах политехника институтини бошқариш тузилмасини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 12 июнь,
157-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 12 июндаги 157-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Жиззах политехника институтининг ташкилий
ТУЗИЛМАСИ
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 25-сон, 307-модда)