Жиззах вилояти халқ депутатлари Зафаробод тумани Кенгашининг
Қарори
Туман маҳаллий бюджетининг 2013 йилги кутилаётган ижроси ва 2014 йилга маҳаллий бюджетнинг белгиланган асосий истиқбол кўрсаткичлари тўғрисида
Туман маҳаллий бюджетининг 2013 йилги даромадлари ва харажатлари бўйича асосий кўрсаткичларидан кутилаётган ижроси ҳамда 2014 йилга белгиланган асосий параметрларини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 24, 25-моддаларига биноан халқ депутатлари Зафаробод тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Туман маҳаллий бюджетининг 2013 йилги даромадлар ва харажатлар бўйича асосий кўрсаткичларининг кутилаётган ижроси тўғрисидаги туман ҳокимлиги молия бўлими мудирининг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Туман маҳаллий бюджети 2014 йил асосий истиқбол кўрсаткичларининг даромадлар қисми 21 607,0 млн сўм, харажатлар қисми 21 607,0 млн сўм, мақсадли субвенция миқдори 13 881,6 млн сўм қилиб белгиланганлиги маъқуллансин.
3. Туман ҳокимининг ўринбосари С. Болқибоев, туман Давлат солиқ инспекцияси (Ў. Турдиев) ва Молия бўлими (О. Хусанов) биргаликда туман маҳаллий бюджети даромадлар қисмини солиқ турлари бўйича белгиланган режаларини ошириб бажаришни таъминласин.
4. Туман Молия бўлими (О. Хусанов)га:
2014 йилнинг «Соғлом бола йили» деб эълон қилиниши муносабати билан туман маҳаллий бюджетининг 2014 йил биринчи чораги, ярим йиллик ва тўққиз ойлик ижроси якунларига мувофиқ режадан ортиқча тушадиган даромадлар ҳисобидан туман аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган зарурий тузатишларни киритиб бориш;
бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилиши ва уларнинг асоссиз сарфланишини бартараф этиш юзасидан ғазначилик ижроси тизими воситасида қатъий назорат қилинишини таъминлаш вазифалари юклатилсин.
5. Туман ҳокими ўринбосари С. Болқибоевга мутасадди ташкилотлар билан биргаликда бюджет даромадларининг тасдиқланган кўрсаткичлари бажарилишини таъминласинлар, минтақаларнинг солиқ солиш базаси кенгайтирилиши ва молиявий салоҳияти мустаҳкамланиши юзасидан зарурий чора-тадбирлар кўрсинлар, бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатсинлар.
6. Ушбу қарор «Зафар йўлидан» газетасида эълон қилинсин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари С. Болқибоев ва халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
8. Ушбу қарор 2014 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Халқ депутатлари Зафаробод тумани Кенгашининг раиси Р. ЭРГАШЕВ
Зафаробод т.,
2013 йил 28 декабрь,
111/21-04-сон