ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
«Дивиденд тарзидаги даромадларни солиқ солишдан озод этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 13 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1901-2]
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 28 январдаги 11, 64, 2009-6-сон «Дивиденд тарзидаги даромадларни солиқ солишдан озод этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1901, 2009 йил 10 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 7-сон, 72-модда);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 10 сентябрдаги 84, 48, 2013-39-сон «Дивиденд тарзидаги даромадларни солиқ солишдан озод этиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1901-1, 2013 йил 18 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 38-сон, 502-модда).
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 2 июнь,
42-сон
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
Тошкент ш.,
2014 йил 2 июнь,
71-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 2 июнь,
2014-23-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 24-сон, 302-модда)