ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
Юридик шахсларни ҳисобга олиш ва идентификация қилишни автоматлаштирилган ахборот тизими «Reg-System»да ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 12 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2594]
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Қонуни 51-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 25 сентябрдаги 274-сон қарори билан тасдиқланган Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри тўғрисидаги низом ҳамда 2013 йил 25 ноябрдаги 312-сон «Тадбиркорлик субъектларини Интернет тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказиш механизмини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори талабларининг ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Юридик шахсларни ҳисобга олиш ва идентификация қилишни автоматлаштирилган ахборот тизими «Reg-System»да ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат статистика қўмитаси раиси Б. ТУРАЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 30 май,
3-мб-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2014 йил 30 майдаги 3-мб-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Юридик шахсларни ҳисобга олиш ва идентификация қилишни автоматлаштирилган ахборот тизими «Reg-System»да ишлаш тартиби тўғрисидаги
ЙЎРИҚНОМА
Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 25 сентябрдаги 274-сон қарори билан тасдиқланган Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри тўғрисидаги низом ҳамда 2013 йил 25 ноябрдаги 312-сон «Тадбиркорлик субъектларини Интернет тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказиш механизмини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси (бундан буён матнда Давлат статистика қўмитаси деб юритилади) ва рўйхатдан ўтказувчи органлар томонидан юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларни, юридик шахсларни ҳисобга олиш ва идентификация қилишни автоматлаштирилган ахборот тизими «Reg-System» асосида Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрига (бундан буён матнда КТЯДР деб юритилади) киритиш жараёнида ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
юридик шахсларни ҳисобга олиш ва идентификация қилишни автоматлаштирилган ахборот тизими «Reg-System» (бундан буён матнда Тизим деб юритилади) — юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олиш, тўплаш, янгилаш, сақлаш, назорат қилиш, таҳлил қилиш ва белгиланган тартибда тақдим этиш жараёнларини автоматлаштиришга мўлжалланган ахборот тизими;
Олдинги таҳрирга қаранг.
билдиришнома — юридик шахсларнинг ягона давлат реестридаги юридик шахс тўғрисидаги маълумотларнинг электрон шакли бўлиб, унинг ёрдамида КТЯДРда юридик шахс тўғрисидаги маълумотлар ёки ундаги ўзгаришларни киритиш амалга оширилади;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2015 йил 12 августдаги 3-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 2594-1, 27.08.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 34-сон, 462-модда)
регистратор — рўйхатдан ўтказувчи органнинг масъул ходими;
Олдинги таҳрирга қаранг.
статистик — давлат статистика органларининг КТЯДРни юритиш бўйича масъул ходими;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2015 йил 12 августдаги 3-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 2594-1, 27.08.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 34-сон, 462-модда)
ташқи фойдаланувчилар — КТЯДРдаги ахборотдан манфаатдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар.
2. Қуйидагилар Тизим фойдаланувчилари ҳисобланади:
Давлат статистика қўмитаси — Тизимни ишлашини таъминлашда ҳамда унга расмий ёки идоравий сайт (ихтисослаштирилган дастурий модул) орқали кириш ҳуқуқини беришда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
рўйхатдан ўтказувчи органлар — юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилган юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишда;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2015 йил 12 августдаги 3-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 2594-1, 27.08.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 34-сон, 462-модда)
ташқи фойдаланувчилар — КТЯДРдаги барчанинг фойдаланиши учун очиқ бўлган ахборотларни олишда.
3. Тизимнинг кечаю-кундуз ишлаши Давлат статистика қўмитаси томонидан таъминланади ва тизим қуйидагиларни амалга ошириш имкониятини беради:
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат статистика органларига — статистика классификаторларидан фойдаланган ҳолда КТЯДР ахборотларини кодлаштиришнинг ягона тизимини қўллаш орқали, юридик шахслар ва уларнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олиш, тўплаш, янгилаш, сақлаш, назорат қилиш, таҳлил қилиш ва белгиланган тартибда тақдим этиш;
рўйхатдан ўтказувчи органларга — КТЯДРни юритиш учун зарур бўлган маълумотларни тақдим этиш ҳамда уларнинг автоматлаштирилган ҳисобини олиб бориш;
ташқи фойдаланувчиларга — Давлат статистика қўмитасининг расмий сайти орқали КТЯДРдаги барчанинг фойдаланиши учун очиқ бўлган ахборотларни олиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан Тизимга кириш ҳуқуқини олиш ва бекор қилиш
4. Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан масъул ходимларга Тизимга кириш ҳуқуқини олиш учун, мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида кўрсатилган шакл бўйича, электрон кўринишда Давлат статистика қўмитасига сўровнома юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Давлат статистика қўмитаси, бир кун муддатда, регистраторга ягона логин ва паролни рўйхатга олинишини ва унинг Тизимга кириш ҳуқуқини таъминлайди ҳамда рўйхатдан ўтказувчи органни хабардор қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Агар регистратор лавозимидан озод этилса ёки бошқа ишга ўтса, рўйхатдан ўтказувчи орган бир кун муддатда, ушбу регистраторнинг Тизимга кириш ҳуқуқини бекор қилишни таъминлаш мақсадида, мазкур Йўриқноманинг 2-иловасида кўрсатилган шакл бўйича, электрон кўринишда Давлат статистика қўмитасига хабарнома юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабарномани олгандан кейин, 8 иш соати мобайнида Тизимга кириш ҳуқуқини бекор қилиш бўйича тегишли ҳаракатларни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Рўйхатдан ўтказувчи органлар ва давлат статистика органларининг масъул ходимлари ўзларига маълум бўлган логин ва паролни учинчи шахсларга ошкор қилмасликлари шарт.
3-боб. Юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш жараёнида рўйхатдан ўтказувчи органлар ва давлат статистика органларининг ўзаро муносабатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Регистратор томонидан КТЯДРни юритиш учун зарур бўлган, юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилган юридик шахсларнинг ягона тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш, бевосита Интернет тармоғидаги Давлат статистика қўмитасининг registr.stat.uz идоравий сайтида билдиришномани тўлдириш орқали амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2015 йил 12 августдаги 3-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 2594-1, 27.08.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 34-сон, 462-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Тизимга кириш учун, регистратор мазкур Йўриқноманинг 4 ва 5-бандларида ўрнатилган тартибда берилган шахсий логин ва паролдан фойдаланиш орқали авторизацияни амалга оширади.
11. Билдиришномани тўлдиришда қуйидагиларга риоя этиш талаб этилади:
билдиришноманинг барча сатрларини тўлдириш;
билдиришномани тўлдиришда лотин алифбосидан фойдаланиш;
статистика классификаторларидан фойдаланган ҳолда кодларни бириктириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Билдиришномани тўлдириш қуйидаги ҳолатлар ва муддатларда амалга оширилади:
а) юридик шахсларни — тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар, юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилгандан кейин бир кун мобайнида;
б) юридик шахсларни — давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар, юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилгандан кейин икки кун мобайнида;
в) юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги, қайта ташкил этиш, тугатиш жараёнидалиги, тугатиш жараёнининг тўхтатилганлиги, тугатилиши ва почта манзили ўзгарганлиги тўғрисидаги маълумотлар, юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилгандан кейин икки кун мобайнида.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Регистратор томонидан тақдим этилган маълумотлар давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган маълумотлар ҳисобланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2015 йил 12 августдаги 3-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 2594-1, 27.08.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 34-сон, 462-модда)
13. Юридик шахснинг коди (КТУТ — корхона, ташкилотнинг асосий коди) — регистратор томонидан юридик шахсга Тизимдан фойдаланган ҳолда олинган, реал вақт режимида билдиришномани тўлдириш жараёнида берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Статистик, тўлдирилган билдиришнома келиб тушган пайтдан бошлаб, бир иш куни мобайнида регистратор томонидан бириктирилган статистика кодларини текширади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2015 йил 12 августдаги 3-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 2594-1, 27.08.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 34-сон, 462-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Статистик, текшириш натижаларига кўра:
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2015 йил 12 августдаги 3-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 2594-1, 27.08.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 34-сон, 462-модда)
а) статистика кодларини бириктиришда номувофиқликлар мавжуд бўлмаса, юридик шахс тўғрисидаги маълумотларни КТЯДРга киритади, бунда Тизим регистраторга автоматлашган тарзда хабар юборади;
б) статистика кодларини бириктиришда номувофиқликлар мавжуд бўлса, уни бартараф этиш тўғрисида Тизим ёрдамида регистраторга автоматлашган тарзда хабар юборади.
16. Регистратор мазкур Йўриқноманинг 15-банди «б» кичик бандида кўрсатилган хабарни олгандан кейин, 8 иш соати мобайнида кўрсатилган номувофиқликларни тегишли билдиришномада бартараф этади.
17. Давлат статистика органлари, рўйхатдан ўтказувчи органларнинг мазкур Йўриқноманинг 12-бандида кўрсатилган маълумотларининг солиқ органлари, давлат мулкини бошқариш органлари ва бошқа давлат органларининг регистрлари ҳамда ахборот базалари, шунингдек статистика кузатувларини амалга оширишда олинган статистика маълумотлари билан номувофиқлиги аниқланганда, рўйхатдан ўтказувчи органга электрон ёки факсимил алоқа ёрдамида юридик шахс тўғрисидаги маълумотларга аниқлик киритиш тўғрисида сўров юборадилар.
18. Рўйхатдан ўтказувчи органлар, тегишли сўровни олгандан кейин 10 кун мобайнида номувофиқликни бартараф этадилар, тегишли давлат реестрига ўзгартиришлар киритадилар ҳамда сўровни юборган давлат статистика органига электрон ёки факсимил алоқа ёрдамида жавоб юборадилар.
19. Давлат статистика органи, рўйхатдан ўтказувчи органнинг жавобини олгандан кейин, бир иш куни мобайнида КТЯДРга ўзгартириш киритади.
4-боб. Ташқи фойдаланувчиларнинг КТЯДРдаги барчанинг фойдаланиши учун очиқ бўлган ахборотларни олиши
20. КТЯДРдаги барчанинг фойдаланиши учун очиқ бўлган ахборотлар қуйидагилар ҳисобланади:
идентификациялаштириш кўрсаткичлари — юридик шахснинг номи, коди (КТУТ), солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);
классификация кўрсаткичлари — асосий фаолият турининг характери, жойлашган ери, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва мулкчилик шакли, кичик тадбиркорлик субъектларига мансублиги, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тузилмасига кириши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
почта манзиллари, телефон рақамлари, юридик шахсларнинг муассислари, давлат рўйхатидан ўтказилган тартиб рақами ва санаси (таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, ягона давлат реестридан чиқариш) тўғрисидаги маълумотлари.
(20-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2015 йил 12 августдаги 3-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 2594-1, 27.08.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 34-сон, 462-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. КТЯДРдаги барчанинг фойдаланиши учун очиқ бўлган ахборотлар белгиланган тартибда тақдим этилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2015 йил 12 августдаги 3-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 2594-1, 27.08.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 34-сон, 462-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Ташқи фойдаланувчилар, бевосита Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz расмий сайтида реал вақт режимида, сўралаётган юридик шахснинг (КТУТ ёки СТИР) кодини киритиб, мазкур йўриқноманинг 20-бандида кўрсатилган ахборотларни бепул олишлари мумкин.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2015 йил 12 августдаги 3-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 2594-1, 27.08.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 34-сон, 462-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. КТЯДРдаги ахборотлар ташқи фойдаланувчилар учун фақат ўқиш режимида очиқ бўлади.
5-боб. Якуний қоидалар
24. Мазкур Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан келишилган.
Алоқа ва ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раиси Х. МИРЗАХИДОВ
2014 йил 23 май
Юридик шахсларни ҳисобга олиш ва идентификация қилишни автоматлаштирилган ахборот тизими «Reg-System»да ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
| | | | | | | |
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига | ||||
| | | | | | |||||||
|
СЎРОВНОМА | |||||||||||
| Сиздан __________________________________________нинг қуйидаги ходим(лар)ига | |||||||||||
| |
(рўйхатдан ўтказувчи орган номи) |
| | | | ||||||
| Регистратор сифатида Тизимга кириш ҳуқуқини беришингизни сўрайман: | |||||||||||
| Т/р |
Ф.И.О. |
Лавозими |
СТИР |
Электрон почтаси |
Телефон рақами (халқаро форматда) | ||||||
| | | | | | | ||||||
| | | | | | | ||||||
| | | | | | | ||||||
| | | | | | | | | | | | |
|
____________________ |
раҳбари: |
_________ |
____________________ | ||||||||
|
(рўйхатдан ўтказувчи орган номи) |
| |
М.Ў. (имзо) |
(Ф.И.О.) | |||||||
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2015 йил 12 августдаги 3-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 2594-1, 27.08.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 34-сон, 462-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахсларни ҳисобга олиш ва идентификация қилишни автоматлаштирилган ахборот тизими «Reg-System»да ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
2- ИЛОВА
2- ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
| | | | | | | |
Ўзбекистон Республикаси | ||||
|
ХАБАРНОМА | |||||||||||
| Сиздан __________________________________________нинг қуйидаги ходим(лар)ига | |||||||||||
| |
(рўйхатдан ўтказувчи орган номи) |
| | | | ||||||
| берилган Регистратор сифатида Тизимга кириш ҳуқуқини бекор қилишингизни сўрайман: | |||||||||||
| Т/р |
Ф.И.О. |
Лавозими |
СТИР |
Электрон почтаси |
Телефон рақами (халқаро форматда) | ||||||
| | | | | | | ||||||
| | | | | | | ||||||
| | | | | | | ||||||
| | | | | | | | | | | | |
|
____________________ |
раҳбари: |
_________ |
____________________ | ||||||||
|
(рўйхатдан ўтказувчи орган номи) |
| |
М.Ў. (имзо) |
(Ф.И.О.) | |||||||
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2015 йил 12 августдаги 3-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 2594-1, 27.08.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 34-сон, 462-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 24-сон, 299-модда; 2015 й., 34-сон, 462-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон, 24.12.2021 й., 10/21/2594-2/1190-сон; 03.05.2023 й., 10/23/2594-3/0244-сон; 26.08.2025 й., 10/25/3673/0780-сон)