12.06.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2420-1
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 12.06.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2420-1
Кучга кириш санаси
16.06.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 18.11.2021
Ҳужжат 16.06.2014 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида буюраман:
2. 69-банддаги «ўн кун» деган сўзлар «уч кун» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 72-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
5. 84-банднинг иккинчи хатбошисидаги «4 ва 5-иловаларида» деган сўзлар «4, 41 ва 5-иловаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. Йўриқномага 4-илованинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
7. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ мазмундаги 41-илова билан тўлдирилсин.

Намуна

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI
ADLIYA VAZIRLIGI


SIRDARYO VILOYAT ADLIYA BOSНQARMASI

MINISTRY OF JUSTICE OF TНE REPUBLIC OF UZBEKISTAN


DEPARTMENT OF JUSTICE OF SYRDARYA REGION

120100, Гулистон шаҳри, Ал-Хоразмий кўчаси, 24-уй. Tел: (3672) 25-00-93, Факс: 225-09-69. Электрон почта: sirdaryo @minjust.gov.uz 24, Al-Нorazmy Street, Gulistan city, 120100 Phone: (3672) 25-00-93, Fax: 225-09-69 e-mail: sirdaryo @minjust.gov.uz
2014 йил 9 январь 02/2166-сон

Сирдарё туман ҳокими
Б. Сувоновга

Сизнинг 2014 йил 7 январдаги
1-98-сонли хатингизга

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси «Туман аҳолисининг бандлигини таъминлаш дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги Сирдарё туман халқ депутатлари Кенгаши қарори лойиҳасини қонун ҳужжатларига ва қонунчилик техникаси қоидаларига номувофиқлигини билдиради.

Қарор лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича хулосада кўрсатиб ўтилган камчиликлар бартараф этилгандан сўнг сессия муҳокамасига киритилиши лозим.

Ушбу қарор қабул қилингандан сўнг расмий нашрларда эълон қилиниши, расмий веб-сайтда жойлаштирилиши (расман эълон қилингандан кейин икки кундан кечикмай), Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат ҳисоби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1856, 2008 йил 10 сентябрь) мувофиқ 3 кун ичида давлат ҳисобига олиш учун қоғоз ва электрон шаклларда адлия бошқармасига тақдим қилиниши лозимлиги маълумот тариқасида маълум қилинади.

Илова: қарор лойиҳаси, ҳуқуқий экспертиза натижалари бўйича хулоса ___ варақда.
Бошқарма бошлиғи

А. ТОШҚУЛОВ»