Фарғона вилояти Тошлоқ тумани ҳокимининг
Қарори
Тумандаги корхона, ташкилот, муассаса ва хўжаликлар ҳисобидаги автомототранспорт воситаларини 2014 йилда техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Фарғона вилояти Боғдод туман ҳокимининг 2015 йил 29 январдаги 37-сонли «Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Туман ҳудудида ҳамда тумандаги корхона, ташкилот, муассаса ва хўжаликларга қарашли автомототранспорт воситалари томонидан йўлларда ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом», Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлигининг 2003 йил 19 февралдаги 56-сонли буйруғи талабларини бажариш мақсадида ҳамда туман ички ишлар бўлимининг 2013 йил 24 декабрдаги 3 9/4630-сонли ёзишмасини кўриб чиқиб қарор қиламан:
1. Тумандаги мулкчилик шаклидан қатьи назар барча корхона, ташкилот, муассаса ҳамда фермер хўжаликлари ҳисобидаги автомототранспортлар, тиркамалар ва ярим тиркамаларни 2014 йилнинг март-октябрь ойларида давлат техник кўригидан ўтказилсин.
2. Тумандаги корхона, ташкилот, муассаса ва хўжаликлар тасарруфидаги автомототранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси томонидан тузилган 2014 йилда тумандаги корхона, ташкилот, муассаса ва хўжаликларга қарашли автомототрапспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1 ва 2-иловалар берилмайди.
4. Тумандаги тижорат асосида йўловчи ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобилларни, автобусларни, одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобилларини, оғир юк ҳамда хавфли юкларни ташувчи транспортларни ва уларни тиркамаларини бир йилда икки маротаба техник кўрикдан ўтказилсин.
5. Давлат техник кўригидан ўтказиш комиссиясига автомототранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жадвалига қатьи амал қилиш, транспорт воситаларини зарурий асбоб-анжомлар билан таъминланганлиги ҳолатига алоҳида эътибор бериш топширилсин.
6. Туман автомотоҳаваскорлар Кенгаши (Ш. Омонов)га 2014 йилги давлат техника кўриги давомида барча ҳайдовчиларнинг йўлларда ҳаракатланиш қоидалари бўйича ўттиз соатлик ўқиш дастурини ўтаганлигини қайта текширувдан ўтказиш юклатилсин.
7. Туман ички ишлар бўлими (бошлиғи Ш. Мўминов) ва туман мудофаа бўлими (бошлиғи А. Қодиров)лар зиммасига мазкур қарорнинг бажарилиши юзасидан 2014 йил 10 ноябрга қадар туман ҳокимлигига ёзма ахборот бериш вазифаси юклатилсин.
8. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2013 йил 9 январдаги 9-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Боборахимов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Х. УМАРОВ
Тошлоқ т.,
2014 йил 13 январь,
32-сон
(«Тошлоқ тонги» газетаси, 22.01.2014 й., 03 (6860)-сон)