ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
буйруғи
«Истеъмолчи объектларини электр таъминоти лойиҳаларининг келишувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 5 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1731-2]
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сонли қарори билан тасдиқланган Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўздавэнергоназорат» инспекцияси) тўғрисидаги низомга ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 мартдаги 52-сонли «Энергия таъминоти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан буюраман:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 17 сентябрдаги 144-сонли «Истеъмолчи объектларини электр таъминоти лойиҳаларининг келишувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1731, 2007 йил 20 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 43-сон, 436-модда);
Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 24 ноябрдаги 24-сонли «Истеъмолчи объектларини электр таъминоти лойиҳаларининг келишувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1731-1, 2011 йил 21 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2011 й., 51-сон, 547-модда).
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда «Ўзбекэнерго» Давлат-акциядорлик компанияси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бошлиқ А. НИМАТУЛЛАЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 3 июнь,
5-сон
Келишилган:
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ЗАКИРОВ
2014 йил 30 май
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А. АБДУҲАКИМОВ
2014 йил 21 май
«Ўзбекэнерго» Давлат-акциядорлик компанияси Бошқарув раиси И. БАСИДОВ
2014 йил 12 май
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 23-сон, 282-модда)