Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 775-сонли «Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига интеллектуал ривожланган ва ҳар томонлама тайёрланган ёшларни танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидаларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган Низомни амал қилиш учун қабул қилсинлар ва унинг талаблари сўзсиз бажарилишини таъминласинлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 августдаги 500-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2021 й., 09/21/500/0767-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2012 йил 26 сентябрдаги 277-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 3 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
141-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида» ва «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича олий ҳарбий таълим муассасаларига танлашни ташкил этиш тартибини ва қабул қилиш қоидаларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтига номзодларни танлаш ва қабул қилиш тартиби алоҳида низомлар билан белгиланади.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 августдаги 500-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2021 й., 09/21/500/0767-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Олий ҳарбий таълим муассасаларига қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Бутлаш режасига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандларига Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия олий таълим муассасаларига кириш учун курсантларни қабул қилишнинг умумий сонидан беш фоизли квота ажратилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 529-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/529/3346-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшган, хизматдаги ҳарбий ва илмий фаолиятида маълум бир натижаларга эришган, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган офицерлар, сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари учун олий ҳарбий таълим муассасаларига курсантларни бакалавриатга қабул қилишнинг умумий қабул сонидан беш фоизли квота, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг хизматдаги ҳарбий хизматчи ва ходимларининг фарзандлари учун икки фоизли квота ажратилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 470-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.08.2020 й., 09/20/470/1149-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш ва қабул қилиш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича босқичма-босқич амалга ошириладиган танлаш бўйича Тадбирлар комплексига биноан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Олий ҳарбий таълим муассасалари тингловчилари контингентини сифатли бутлаш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий-профессионал йўналиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастлабки танлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий-профессионал танлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тест синовларини назарда тутувчи комплекс босқичма-босқич танлаш амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳарбий профессионал йўналиш — шахсий майлларга, қизиқишларга, қобилиятларга мувофиқ ва турли мутахассисликлар бўйича ҳарбий кадрларга бўлган эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда ёшларни ҳарбий касбни асосли танлаш бўйича мақсадга йўналтирилган, режалаштирилган фаолият.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Дастлабки танлаш — олий ҳарбий таълим муассасаларига киришга қарор қилган фуқаро ёки ҳарбий хизматчига тегишли маълумотларни, унинг таълим муассасасидаги ўзлаштириши даражасини, индивидуал-психологик хусусиятларини, жисмоний тайёргарлиги ва соғлиғи ҳақидаги маълумотларни дастлабки тўплаш ва ўрганиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳарбий-профессионал танлаш — якка тартибдаги якуний суҳбатда узил-кесил кўриб чиқиш учун номзоднинг асосланган ва психофизиологик хусусиятларини, тайёрланганлиги ва кўникмаларини, шунингдек соғлиғи ва умумжисмоний тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда унинг танланган ҳарбий мутахассисликни эгаллаб олишга тайёрлигини аниқлашга йўналтирилган комплекс тадбирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тест синовлари — олий ҳарбий таълим муассасаларининг таълим йўналишлари ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда номзоднинг умумтаълим даражасини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тадбир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Олий ҳарбий таълим муассасаларига қабул қилиш танлов, тенг ҳуқуқлилик ва қабул қилишнинг ягона қоидалари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номзодлар уч тилдан — ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларидан бирини шахсан танлаган ҳолда тест синовлари топширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишни сифатли ташкил этиш мақсадида олий ҳарбий таълим муассасаларига эга бўлган манфаатдор вазирликлар ва идоралар (кейинги ўринларда вазирликлар ва идоралар деб аталади) томонидан, белгиланган тартибда, олий ҳарбий таълим муассасалари қабул комиссиялари ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Номзодларни ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги аризаларни (билдиргиларни) топшириш муддатлари ва қабул комиссиясига тақдим этиладиган зарур ҳужжатлар рўйхати вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ҳарбий-профессионал йўналиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ҳарбий хизматчи касбининг моҳиятини ва унга қўйиладиган талабларни очиб бериш, ёшларда ҳарбий касбни онгли равишда танлашни шакллантириш, муайян ҳарбий мутахассисликни танлашда уларга ёрдам бериш ҳарбий-профессионал йўналишнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қуйидагилар ҳарбий-профессионал йўналишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зобитлар хизматининг ижтимоий мазмуни ва ўзига хослигини очиб бериш, шу асосда ёшларда зобит — Ватан ҳимоячиси касбининг юксак масъулиятини тўғри тушуниш ва англашни шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ҳарбий таълим муассасаларига киришга қарор қилган фуқаро ёшлар ва ҳарбий хизматчиларга истеъдодни, қобилиятларни ва шахсий фазилатларни ҳисобга олган ҳолда ҳарбий мутахассисликни танлашда ёрдам бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ҳарбий таълим муассасаларига кирувчи номзодларнинг маънавий ва ахлоқий фазилатларига, психологик хусусиятларига, умумжисмоний ва умумтаълим тайёргарлигига, соғлиғига қўйиладиган талабларни тушунтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришга энг иқтидорли, ҳар томонлама камол топган, тайёргарлик кўрган ва Ватанга садоқатли ёшларни жалб этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ҳарбий-профессионал йўналиш олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришгача ўтказилади ва ушбу босқичда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларнинг фахрийлар, ҳарбий қисмлар ва олий ҳарбий таълим муассасаларининг вакиллари билан учрашувлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий қисмларда, муассасаларда, мудофаа ишлари бўйича бошқармалар ва бўлимларда олий ҳарбий таълим муассасаларидаги ҳаётни акс эттирувчи кўргазмали ташвиқотли, қабул қилиш шартлари, муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчиларга ва контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга олий ҳарбий таълим муассасаларига киришда бериладиган имтиёзлар, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари қўшинларининг ҳар хил турлари ва хилларида зобитлар таркибининг ҳарбий хизмати хусусияти ва ўзига хосликларини акс эттирувчи ўқув-маслаҳат бурчакларини безаш;
LexUZ шарҳи
Мазкур банднинг учинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 6-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларига зобит касби, олий ҳарбий таълим муассасаларига тайёргарлик кўриш ва кириш тартиби тўғрисидаги маълумотларни етказиш ишларини ташкил этиш воситасида таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси ҳарбий-профессионал йўналишнинг асоси ҳисобланади. Ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси давомида маърузалар ўқилади, суҳбатлар ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг минтақавий музейлари ва Давлат музейига, ҳарбий округларга, қўшилмалар ва ҳарбий қисмларга (муассасаларга), олий ҳарбий таълим муассасаларига экскурсиялар уюштирилади ҳамда ёшларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини ташкил этиш ва ривожлантириш тарихи ҳамда олий ҳарбий таълим муассасалари билан таништиришни назарда тутувчи бошқа тадбирлар ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Номзодларда ҳарбий хизматга қизиқишни шакллантириш ва зобит касби тўғрисида тўғри тасаввур ҳосил қилиш ишлари умумтаълим муассасалари, маҳаллий ҳарбий бошқарув органлари ва жамоат ташкилотлари билан ўзаро яқин ҳамкорликда ёшларни чақириқгача тайёрлаш ўқитувчиларини фаол жалб этган ҳолда вазирликлар ва идоралар томонидан амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ёшларни ҳарбий-профессионал йўналтириш доирасида касбга доир маслаҳатлар берилади, номзодларнинг шахсий фазилатлари, қизиқишлари ва қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳарбий касбни танлашда бевосита ёрдам кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касбга доир маслаҳатлар таълим муассасаларининг ёшларни чақириқгача тайёрлаш ўқитувчилари томонидан ўтказилади, уларда номзоднинг шахсий фазилатларига, қобилиятларига ва олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга маънавий-психологик тайёрлиги даражасига дастлабки баҳо берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маслаҳатлар бериш жараёнида номзодларнинг майллари ва қобилиятлари чуқур ўрганилади, уларнинг олий ҳарбий таълим муассасаларига кирувчи шахсларга қўйиладиган талабларга мувофиқлиги даражаси аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ҳарбий хизматчиларни олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришга тайёрлаш вазирликлар ва идоралар томонидан, белгиланган тартибда, қўшилмалар ва қисмларнинг командирлари (муассасаларнинг бошлиқлари) раҳбарлигида ўтказилади.
LexUZ шарҳи
Мазкур бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 6-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Вазирликлар ва идоралар жойларда ҳарбий-профессионал йўналиш бўйича ишларнинг ташкил этилиши ва ўтказилиши, Интернет тармоғида олий ҳарбий таълим муассасаларининг веб-сайтларида уларнинг фаолиятини акс эттирувчи материаллар вақти-вақти билан янгиланиб турилишини назорат қиладилар, шунингдек тегишли олий ҳарбий таълим муассасаларининг ўқув-тарбиявий жараёнини ёритувчи нашр этилган буклетлар ва плакатлар, уларга кириш шартлари ҳарбий қисмларга (муассасаларга), мудофаа ишлари бўйича бошқармалар ва бўлимларга етказилишини ташкил этадилар.
LexUZ шарҳи
Мазкур бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 6-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ҳарбий таълим муассасаларидаги ҳаёт, турмуш ва ўқишнинг ўзига хослиги тўғрисидаги плакатлар, буклетлар, фильмлар ва видеороликлар шаклидаги олий ҳарбий таълим муассасалари ҳақидаги ахборот материалларини нашр этиш ва ҳарбий қисмларга (муассасаларга), мудофаа ишлари бўйича бошқармалар ва бўлимларга тарқатиш;
LexUZ шарҳи
Мазкур банднинг иккинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 6-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ҳарбий таълим муассасалари вакилларининг телевидениеда, радиода, марказий ва минтақавий (маҳаллий) матбуот саҳифаларида чиқишларини ташкил этиш, олий ҳарбий таълим муассасалари тўғрисидаги фильмларни кўриш, мавзули кечалар, маърузалар ва очиқ эшиклар кунлари ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий стажировкалар, ишлаб чиқариш амалиётлари, таътиллар ва каникулли таътиллар даврида олий ҳарбий таълим муассасаларининг доимий ва ўзгариб турувчи таркибининг ҳарбий хизматчилар ва фуқаро ёшлар билан учрашувлари ва суҳбатларини ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гарнизонларнинг зобитлар уйлари ва ҳарбий қисмларнинг клубларида олий ҳарбий таълим муассасаларидаги ҳаётни акс эттирувчи кўргазмали ташвиқотли, қабул қилиш шартлари, муддатли ҳарбий хизматни ўтаган фуқароларга ва контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга олий ҳарбий таълим муассасаларига киришда бериладиган имтиёзлар, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари қўшинларининг ҳар хил турлари ва хилларида зобитлар таркибининг ҳарбий хизмати хусусияти ва ўзига хосликларини акс эттирувчи ўқув-маслаҳат бурчакларини ташкил этиш ва безаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қуроллик Кучлари зобитлар таркибининг ҳарбий хизмати, олий ҳарбий таълим муассасаларидаги ўқув-тарбиявий жараён тўғрисидаги фильмларни намойиш қилишни, шунингдек фахрийлар ва олий ҳарбий таълим муассасаларининг вакиллари билан мунтазам учрашувларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий-профессионал йўналиш бўйича ишлар якунларини вақти-вақти билан таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ҳарбий таълим муассасалари билан мустаҳкам алоқалар ташкил этиш ва боғлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Мудофаа ишлари бўйича бошқармалар ва бўлимларга ҳарбий-профессионал йўналиш соҳасида қуйидаги вазифалар юкланади:
LexUZ шарҳи
Мазкур банднинг биринчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 6-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро ёшлар орасидан олий ҳарбий таълим муассасаларига номзодларни танлаш ишларини ташкил этиш, уларни зобитлар таркибига қўйиладиган талаблар билан таништириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорликда барча вилоят туманларидаги умумтаълим мактаблар, лицейлар ва коллежларнинг аълочи битирувчилари билан йиғинлар, шунингдек, мақсадли тарғибот ишларини ташкил этиш;
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июлдаги 562-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2019 й., 09/19/562/3387-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқиш учун номзодларга қўйиладиган талабларни фуқаро ёшларга етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳокимликлар ва жамоат ташкилотларининг вакиллари иштирокида таълим муассасаларининг ёшларни чақириқгача тайёрлаш, «Ватанпарвар» мудофаага кўмаклашиш ташкилотининг ўқув муассасалари ўқитувчилари билан ҳарбий-профессионал йўналиш масалалари бўйича ҳар йилги ўқув-методик йиғинларни ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий-профессионал йўналиш бўйича ишда таълим муассасаларининг ёшларни чақириқгача тайёрлаш ўқитувчиларига ёрдам бериш, таълим муассасаларини зобитлик касбларига бағишланган стендлар билан жиҳозлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мудофаа ишлари бўйича бошқармалар ва бўлимлар ҳузурида ўқув-маслаҳат бурчаклари ташкил этиш ва уларни олий ҳарбий таълим муассасаларидаги ҳаётни акс эттирувчи кўргазмали ташвиқотли, қабул қилиш шартлари, муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчиларга ҳамда фуқароларга олий ҳарбий таълим муассасаларига контракт бўйича киришда бериладиган имтиёзлар, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари қўшинларининг ҳар хил турлари ва хилларида зобитлар таркибининг ҳарбий хизмати хусусияти ва ўзига хосликларини акс эттирувчи кўргазмали ташвиқот билан безаш;
LexUZ шарҳи
Мазкур банднинг учинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 6-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларида, корхоналар ва ташкилотларда фуқаро ёшларни ҳарбий-профессионал йўналтириш ишларида мудофаа ишлари бўйича бўлимлар вакилларининг бевосита иштирок этишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳокимликлар, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари, жамоат ташкилотлари ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари билан ҳарбий-профессионал йўналиш бўйича мустаҳкам ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро ёшларнинг гарнизонларнинг зобитлар уйларига, жойлардаги тарихий, ҳарбий-ватанпарварликка доир музейларга ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Давлат музейига, ҳарбий қисмлар ва муассасаларга ташрифини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари зобитлар таркибининг ҳарбий хизмати, олий ҳарбий таълим муассасаларидаги ҳаёти ва турмуши тўғрисидаги фильмларни намойиш қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий мутахассисликни онгли равишда танлашда ёшларга ёрдам бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Дастлабки танлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Соғлиғига, индивидуал-психологик хусусиятлари ва умумжисмоний тайёргарлигига мувофиқ ҳарбий ихтисосликнинг замонавий талабларига жавоб берадиган, ички туйғу, ғоявий-маънавий барқарорликка, мустаҳкам интеллектуал ва маънавий-ахлоқий салоҳиятга эга бўлган номзодларни аниқлаш дастлабки танлашнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Қуйидагилар дастлабки танлашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзодга тегишли ҳужжатларни ва уни тавсифловчи маълумотларни тўплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзод тўғрисидаги турли маълумотларни аниқлаштириш (оилавий аҳволи, ота-оналари ва яқин қариндошларининг ҳарбий хизматга муносабати ва шу кабилар), зобит касбини танлашнинг сабабларини, асосларини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумтаълим даражасини, соғлиғини ва умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини ҳар томонлама ва холисона баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ҳарбий таълим муассасаларига кирувчи номзодларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Дастлабки танлаш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро ёшлар учун — яшаш жойидаги мудофаа ишлари бўйича бўлимлар ва бошқармаларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизматчилар учун — хизмат қилиш жойидаги ҳарбий қисмларда (муассасаларда) ўтказилади.
LexUZ шарҳи
Мазкур бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 6-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Дастлабки танлаш давомида қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибда суҳбатлашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
индивидуал-психологик ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий кўрикдан ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки танлаш тадбирларини ўтказиш тартиби вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш натижаларни таҳлил қилиш, номзод тўғрисидаги маълумотларни режали жамлаш ва тизимлаштириш, унинг ижтимоий фаоллиги ва маънавий-ишбилармонлик фазилатларини баҳолаш усули билан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номзодларнинг ижтимоий фаоллиги ва маънавий-ишбилармонлик фазилатларини аниқлашда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзодларнинг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамиятини, давлатни ҳимоя қилиш бўйича конституциявий мажбуриятларни тушуниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори даражадаги ҳушёрлик ҳамда ёт мафкура ва ахлоққа нисбатан муросасизлик зарурлигини англаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бурчни ҳис этиш, қатъиятлилик, ишчанлик, меҳнатсеварлик ва тўғрилик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоанинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзод томонидан хизмат (меҳнат) фаолиятида, ўқишда ва ёшларни чақириқгача тайёрлашда эришилган натижалар ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, зобит бўлишни хоҳлашнинг асосланганлигига ва бунинг учун зарур фазилатлар мавжудлигига асосий эътибор берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Якка тартибдаги суҳбат номзодлар тўғрисидаги турли маълумотларни аниқлаштириш (оилавий аҳволи, ота-оналари ва яқин қариндошларининг ҳарбий хизматга муносабати ва шу кабилар), зобит касбини танлашнинг сабаблари, асосларини аниқлаш, таълим муассасасидаги ўзлаштириш даражасини ва хорижий тилни эгаллаганлик даражасини баҳолаш мақсадида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суҳбат давомида олий ҳарбий таълим муассасасига кирувчиларга қўйиладиган талаблар, бериладиган имтиёзлар ва бошқа масалалар номзоднинг эътиборига етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли шакл бўйича рухсатномани келишиш учун зарур бўлган материаллар белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якка тартибдаги суҳбат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро ёшлар билан — мудофаа ишлари бўйича бўлимлар, бошқармалар бошлиқлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизматчилар билан — ҳарбий қисмлар (муассасалар) ва бўлинмаларнинг командирлари томонидан ташкил этилади ва ўтказилади.
LexUZ шарҳи
Мазкур банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошиларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 6-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Индивидуал-психологик ўрганиш, олий ҳарбий таълим муассасалари қабул комиссиялари таркибидаги вазирликлар ва идораларнинг мутахассислари — психологлари жалб этилган ҳолда номзодларни психологик тест синовидан ўтказиш йўли билан ўтказилади.
LexUZ шарҳи
Мазкур банднинг биринчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 6-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Психологик тест синовидан ўтказиш методикаси, олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишнинг ўзига хослиги ҳисобга олинган ҳолда, вазирликлар ва идоралар томонидан ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Психологик тест синови натижалари бўйича қуйидаги хулосалар чиқарилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ҳарбий таълим муассасасига кириш учун тавсия этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ҳарбий таълим муассасасига кириш учун тавсия этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест синови натижалари бўйича олий ҳарбий таълим муассасасига кириш учун тавсия этилмаган номзодлар дастлабки танлашнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш олий ҳарбий таълим муассасалари қабул комиссиялари таркибидаги вазирликлар ва идораларнинг тегишли мутахассислари томонидан ўтказилади.
LexUZ шарҳи
Мазкур банднинг биринчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 6-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Номзодлар тиббий кўрикдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга (кейинги ўринларда Тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низом деб аталади) мувофиқ вазирликлар ва идораларнинг махсус ташкил этиладиган ҳарбий-тиббий комиссиялари томонидан ўтказилади:
(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 мартдаги 210-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2019 й., 09/19/210/2757-сон)
LexUZ шарҳи
Мазкур банднинг биринчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 6-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича соғлиғига кўра номзоднинг олий ҳарбий таълим муассасасида ўқишга яроқлилиги даражаси тўғрисида хулоса чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиғининг ҳолатига кўра олий ҳарбий таълим муассасасида ўқишга яроқсиз деб ҳисобланган номзодлар дастлабки танлашнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.
LexUZ шарҳи
Мазкур банднинг учинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 6-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ҳарбий-профессионал танлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Ўзининг психофизиологик хусусиятларига ва соғлиғига кўра ҳарбий мутахассисликнинг замонавий талабларига жавоб берадиган, зобит касбини эгаллашнинг сабаб-асосларига, етакчилик фазилатларига, ички туйғуга, мустаҳкам маънавий-ахлоқий ва интеллектуал салоҳиятга эга бўлган номзодларни аниқлаш ҳарбий-профессионал танлашнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Қуйидагилар ҳарбий-профессионал танлашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этилган ҳужжатларни ва номзодни тавсифловчи материалларни ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзоднинг компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлиги, орфографик ва пунктуацион саводхонлиги даражасини, соғлиғининг ҳолатини ҳар томонлама ва холисона баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ҳарбий таълим муассасасига кирувчи номзодларнинг психофизиологик хусусиятларини ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзодларни тест синовларига қўйиш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилиш (якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ҳарбий-профессионал танлаш олий ҳарбий таълим муассасасида ўтказилади, танлаш давомида қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатларни ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
психофизиологик ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий кўрикдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёзма иш (диктант, баён, иншо);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларига ҳарбий-профессионал танлашни ўтказишда ёзма иш ва якка тартибдаги якуний суҳбат ўрнига умумтаълим фанларини билиш бўйича ёзма имтиҳон ўтказилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июлдаги 562-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2019 й., 09/19/562/3387-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларини ўтказиш тартиби мансублиги бўйича вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Ҳужжатларни ўрганиш номзод тўғрисида тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш усули билан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Психофизиологик ўрганиш олий ҳарбий таълим муассасасининг ўзига хослиги ҳисобга олинган ҳолда, вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланган методика бўйича, тегишли мутахассислар томонидан ташкил этилади ва ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Психофизиологик ўрганиш натижалари якка тартибдаги якуний суҳбат давомида қарор қабул қилишда ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Тиббий кўрикдан ўтказиш тегишли вазирлик, идоранинг буйруғи билан тасдиқланадиган, тиббиёт мутахассисларидан махсус шакллантириладиган ҳарбий-тиббий комиссиялар томонидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича соғлиғига кўра номзоднинг олий ҳарбий таълим муассасасида ўқишга яроқлилиги даражаси тўғрисида хулоса чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиғининг ҳолатига кўра олий ҳарбий таълим муассасасида ўқишга яроқсиз деб ҳисобланган номзодлар танлашнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ёзма иш вазирликлар ва идораларнинг тегишли мутахассислари жалб этилган ҳолда, диктант (баён ёки иншо) ёзиш йўли билан номзоднинг орфографик ва пунктуацион саводхонлигини баҳолаш мақсадида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёзма ишни ўтказиш методикаси вазирликлар ва идоралар томонидан ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёзма иш натижалари якка тартибдаги якуний суҳбат давомида қарор қабул қилишда ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш шахсий компьютердан фойдаланувчи даражасида, идора дастурий иловалари билан, Интернет тармоғида, локал ва корпоратив тармоқларда ишлаш ва ташкилий техникадан фойдаланиш бўйича номзоднинг кўникмаларини баҳолаш мақсадида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш методикаси вазирликлар ва идоралар томонидан ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш натижалари якка тартибдаги якуний суҳбат давомида қарор қабул қилишда ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Якка тартибдаги якуний суҳбат номзоднинг олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кириши сабабини, етакчилик фазилатларини, ақлий қобилиятлари ва бошқа муҳим профессионал фазилатларини аниқлаш мақсадида ягона методика бўйича психофизиологик ўрганиш, ёзма иш натижалари, компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш натижалари асосида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якка тартибдаги якуний суҳбат коллегиал принцип бўйича, олий ҳарбий таълим муассасаларининг қабул комиссиялари томонидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якка тартибдаги якуний суҳбатни ўтказиш методикаси олий ҳарбий таълим муассасасида таълим йўналишларининг ўзига хослиги ҳисобга олинган ҳолда тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича номзодни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширишга қўйиш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Тест синовлари

41. Олий ҳарбий таълим муассасаларида тест синовлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ҳар йили 5 июлда ўтказилади.
(41-бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 16 июндаги 209-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 25-сон, 306-модда)
(41-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июлдаги 562-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2019 й., 09/19/562/3387-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ҳарбий таълим муассасаларида тест синовларини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур шарт-шароитлар яратиш, тест синовларини ташкил этиш учун жавобгарлик, жойларда уларни белгиланган қоидаларга қатъий риоя қилган ҳолда адолатли ўтказиш маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, олий ҳарбий таълим муассасалари бошлиқларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг вакилларига, қабул комиссияларининг раисларига ва улар томонидан тайинланган аудиториялар раҳбарларига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ҳарбий таълим муассасасида тест синови ўтказиладиган кунда аудиториянинг раҳбари ва кузатувчисига вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига, белгиланган тартибда, пул маблағлари тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Номзод умумтаълим муассасаларида чет тили сифатида инглиз, немис ёки француз тилларини ўрганган тақдирда чет тили бўйича тест синовлари топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумтаълим муассасаларида бошқа чет тили (испан, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур ва бошқа тиллар) бўйича ўқиган тақдирда номзод тест синовлари ўрнига ушбу Низомга 3-иловада назарда тутилган тартибда олий ҳарбий таълим муассасаларида ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилидан имтиҳон топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номзод олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кириш учун берилган аризада (билдиргида) қайси чет тилидан имтиҳон топширишини кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Чет тиллари бўйича имтиҳонни баҳолаш мезонлари олий ҳарбий таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқилади ҳамда мансублиги бўйича вазирлик, идора томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Тест синовлари блоклари олий ҳарбий таълим муассасаларининг таълим йўналишлари рўйхатига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар, идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест топшириқлари умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими умумтаълим фанларининг ўқув дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Тест топшириқлари бўйича саволлар китобига таълим йўналишларига мувофиқ белгиланган фанлар бўйича саволлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест топшириқларини ечиш вақти 36 та саволга 1 соат ҳисобидан ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест синовлари бошлангунга қадар номзодлар 30 дақиқа мобайнида жавоблар варақаларини тўлдириш қоидалари билан таништирилади ва улар томонидан тегишли бўлимга ўзи тўғрисидаги шахсий маълумотлар киритилади. Ушбу вақт тест синовларини ечиш учун ажратилган вақтнинг умумий ҳажмига кирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторияда тест синовлари тўғри ташкил этилишини, адолатли ўтказилишини, уни ўтказиш талабларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик аудиторияларнинг раҳбарлари ва кузатувчиларига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номзодлар тест синовларини топшириш учун соат 8.30 гача аудиторияга қўйиладилар, тест синовлари соат 9.00 да бошланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавоблар варақаси номзодлар томонидан кўк рангли шарикли ручка билан тўлдирилади. Жавоблар варақасини тўлдириш учун қўшимча равишда 20 дақиқа вақт ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавоблар варақаси тўлдирилганлигининг тўғрилиги учун шахсан номзод жавоб беради. Жавоблар варақасида тегишли доираларни нотўғри белгилаган номзодларнинг эътирозлари кўриб чиқилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номзодларнинг уяли телефонларни ва бошқа алоқа воситаларини ўзи билан олиб кириши ва улардан фойдаланиши қатъиян тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номзод томонидан тест синовларига микрокалькуляторлар, луғат, жадваллар, китоблар, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кирилиши, тест синови пайтида тест материалларини бошқа номзодга бериш, саволлар китоби варақларини яроқсиз ҳолга келтириш тест синовларини ўтказиш тартибини бузиш деб ҳисобланади, бу ҳақда тегишли далолатнома тузилади ва номзод тест синовларидан четлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Номзодларнинг ўтказилган тест синовлари натижалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига ва тегишли олий ҳарбий таълим муассасасининг қабул комиссиясига тақдим этилади.
(46-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июлдаги 562-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2019 й., 09/19/562/3387-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган вақтда тест синовига келмаган номзодлар учун қўшимча тест синовлари ўтказилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 31 майдаги ПҚ-1765-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ва олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга имтиёзли кириш учун ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган фуқароларга тест синови натижалари бўйича ўзлари тўплаган баллнинг 50 фоизи миқдорида балл қўшиш шаклида имтиёзли шартлар берилади.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 186-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 229-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
471. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва унинг таркибига кирувчи вазирлик ҳамда идораларнинг ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3726-сон қарорига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган офицерлар, сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларининг ва Миллий гвардиянинг хизматдаги ходимларининг тегишли вазирлик ҳамда идоралар тавсияномалари берилган фарзандлари олий ҳарбий таълим муассасаларига квота асосида ўқишга кириш ҳуқуқига эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ярадор бўлиши, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган офицерлар, контракт бўйича сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларнинг ва Миллий гвардия ходимларининг тегишли вазирлик ҳамда идоралар тавсияномалари берилган фарзандлари олий ҳарбий таълим муассасаларига белгиланган қабул квотасидан ташқари танловсиз ўқишга кириш ҳуқуқига эга.
(471-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 470-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.08.2020 й., 09/20/470/1149-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сержантларининг мақоми тўғрисида» 2004 йил 12 апрелдаги 170-сон қарорига мувофиқ «Илғор сержант» номинациясида Республика турининг ғолиблари бўлган сержантлар Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарори билан тест синовлари топширмасдан ўқишга қабул қилинадилар, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг сержантлар таркиби лавозимларида 5 йил бенуқсон хизмат қилган сержантларга эса ижобий тавсифномалар, қўмондонлик, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарликда ютуқлар бўлган тақдирда олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга қабул қилишда тўпланиши мумкин бўлган энг кўп баллнинг 20 фоизи миқдорида қўшимча баллар қўшиш шаклида имтиёз берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва Давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сон қарорига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Темурбеклар мактаби» ҳарбий академик лицейлари битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқишга киришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 30 фоизи миқдоридаги қўшимча баллар кўринишида имтиёз берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Темурбеклар мактаби» ҳарбий академик лицейларини имтиёзли диплом билан тугатган битирувчиларга, таркибида «Темурбеклар мактаби» бўлган вазирлик ва идораларнинг тегишлилиги бўйича олий ҳарбий ёки ихтисослаштирилган билим юртларига тест синовларисиз, ҳарбий профессионал танлаш тадбирларини муваффақиятли ўтиш натижалари бўйича кириш ҳуқуқи берилади.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 декабрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2019 й., 09/19/973/4123-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Агар номзод бир вақтнинг ўзида ушбу Низомнинг 47 — 49-бандларида кўрсатилган имтиёзларга эга бўлса, улар томонидан тўпланган баллар йиғиндисига имтиёзлар бўйича энг юқори балл қўшилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг болалари дастлабки ва ҳарбий-профессионал танлаш натижалари ҳамда вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари тақдимномалари асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарори билан тест синовларисиз танловдан ташқари олий ҳарбий таълим муассасасига қабул қилинадилар.
(51-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июлдаги 562-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2019 й., 09/19/562/3387-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари қабул квоталаридан ташқари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандлари ажратилган беш фоизли квоталар доирасида Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия олим таълим муассасаларига дастлабки ва ҳарбий-прфессионал танлов натижалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тақдимномаси асосида қабул қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органлари амалдаги ходимларининг фарзандларини ажратилган беш фоизли квоталар доирасида Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия олий таълим муассасаларига қабул қилишда ўринлар ҳарбий-профессионал танлов натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб кетма-кетлик тартибида тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ажратилган беш фоизли қабул квоталарига қабул қилинмаган номзодлар ҳарбий-профессионал танлов натижалари бўйича тўпланган баллари билан умумий тартибда танловда иштирок этадилар.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 529-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/529/3346-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида» 1993 йил 5 февралдаги ПФ-555-сон Фармонига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ғолиблари бўлган академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низом асосида халқаро ва республика олимпиадалари ғолиблари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мард ўғлон» давлат мукофотини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 ноябрдаги ПҚ-3402-сон қарорига мувофиқ «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган умумтаълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилари олий ҳарбий таълим муассасаси қабул комиссиясининг қарори билан дастлабки ва ҳарбий-профессионал танлаш талабларига мувофиқ бўлганлари тақдирда олий ҳарбий таълим муассасасига танловдан ташқари тест синовларисиз қабул қилинадилар. Олий ҳарбий таълим муассасасига танловдан ташқари қабул қилишга тавсия этилган халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақаларининг ғолиблари ҳамда «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган умумтаълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/18/0550-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Олий ҳарбий таълим муассасаларининг қабул комиссиялари томонидан 1 июлгача бўлган муддатда халқаро ва республика олимпиадалари, «Илғор сержант» номинациясида Республика тури ғолиблари, «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг болалари тўғрисидаги маълумотлар ўқиш йўналиши, шакли ва тили кўрсатилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига тақдим этилади.
(53-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июлдаги 562-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2019 й., 09/19/562/3387-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идоралар ҳарбий хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, ҳарбий хизмат вазифаларини бажариш чоғида ярадорлик, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар берилган ҳарбий хизматчилар фарзандлари рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Таълим муассасаларига қабул қилиш Давлат комиссиясига ҳар йили 1 майгача юборади;
(53-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июлдаги 562-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2019 й., 09/19/562/3387-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси вазирликлар ва идораларнинг тақдимномалари асосида 4 июлгача улар бўйича алоҳида қарор қабул қилади.
(53-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 16 июндаги 209-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 25-сон, 306-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Қабул қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Олий ҳарбий таълим муассасасига қабул қилиш ўқув йили учун олий ҳарбий таълим муассасасини бутлаш режасига қатъий мувофиқ равишда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Номзодларни олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тақдим этилган тест синовлари натижалари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Олий ҳарбий таълим муассасасининг қабул комиссияси номзодлар белгиланган қоидаларга, ҳарбий ва хизмат интизомига риоя қилмаган тақдирда уларни ўқишга қабул қилиш бўйича танлашнинг исталган босқичида четлатиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Олий ҳарбий таълим муассасасининг қабул комиссияси 10 июлда номзодларни ўқишга қабул қилиш масаласини кўриб чиқади ва тегишли протоколни расмийлаштиради.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 16 июндаги 209-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 25-сон, 306-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Олий ҳарбий таълим муассасасининг қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган протокол номзодларни олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқларни расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Ушбу Низомни қўллаш масалалари бўйича пайдо бўладиган келишмовчиликлар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган давлат органлари, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари, шунингдек фуқаролар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
(«Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси» бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 августдаги 500-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2021 й., 09/21/500/0767-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси;
(«Мудофаа вазирлиги» бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 январдаги 36-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2021 й., 09/21/36/0063-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти;
(1-илова олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июлдаги 562-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2019 й., 09/19/562/3387-сон)
(1-илованинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 сентябрдаги 748-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хавфсизлик хизмати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академияси.
(«Давлат хавфсизлик хизмати» бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 августдаги 500-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2021 й., 09/21/500/0767-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Босқичлар
Вазирликлар ва идоралар
Ўтказиладиган тадбирлар
(ўтказиш жойи)
Бажариш муддатлари
1. Мудофаа вазирлиги
2. Ички ишлар вазирлиги
3. Давлат хавфсизлик хизмати
Олий ҳарбий таълим муассасаларига қабул комиссияларини ташкил этиш
Белгиланган муддатларда
Ҳарбий-профессионал танлаш
(Мудофаа ишлари бўйича бошқарма, Мудофаа ишлари бўйича бўлим, ҳ/қ (муассасалар), таълим муассасалари)
- Мудофаа ишлари бўйича бўлимнинг ёшларни чақириққача тайёрлаш (ЁЧТ) ўқитувчиларини фаол жалб этган ҳолда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари маъмуриятлари билан ўзаро алоқасини ташкил этиш;
- ЁЧТ ўқитувчилари билан (ҳар йилги) ўқув-методик йиғинлар ўтказиш,
- ёшларнинг ҳ/қ. ОҲТМ вакиллари, фахрийлар ва жамоат ташкилотлари вакиллари билан учрашуви.
1. Доимо (битирув курслари билан сентябрь — январь)
2. Белгиланган муддатларда
3. Белгиланган муддатларда
1. Мудофаа вазирлиги
2. Ички ишлар вазирлиги
3. Давлат хавфсизлик хизмати
I БОСҚИЧ
Дастлабки танлаш
(Мудофаа ишлари бўйича бошқарма, Мудофаа ишлари 6ўйича бўлим,ҳ/қ муассасалар)
- номзодга ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш,
- номзод билан якка тартибда суҳбат қилиш,
- индивидуал-психологик ўрганиш (ОҲТМ кичик комиссиялари),
- жисмоний тайёргарлик кўрганликни баҳолаш (ОҲТМ кичик комиссиялари).
Ҳужжатларни қабул қилиш ва номзодларни танлаш ишлари
Тест синовлари
(олий ҳарбий таълим муассасалари)
Ҳужжатларни Давлат тест марказига топшириш
Вазирликлар ва идораларнинг олий ҳарбий таълим муассасаларига қабул комиссиялари
30 июнь
1. Тест синовларига киритилмаган чет тиллар бўйича ягона кўп балли тизим бўйича имтиҳонлар қабул қилиш.
2. Чет тили (инглиз, немис, француз) ва бошқа таълим фанлари бўйича тест синовлари.
4 июлгача
IV БОСҚИЧ
1. Вазирликлар ва идораларнинг олий ҳарбий таълим муассасаларига қабул комиссиялари
10 июль
1. Мудофаа вазирлиги
2. Ички ишлар вазирлиги
3. Давлат хавфсизлик хизмати
Тест синовлари натижаларини эълон қилиш ва тегишли протоколларни расмийлаштириш
15 июль
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 августдаги 500-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2021 й., 09/21/500/0767-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Олий ҳарбий таълим муассасаларида ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилидан имтиҳонлар 30 июнь кунига қадар ўтказилади ва натижалар 1 июлда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига тақдим этилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 16 июндаги 209-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 25-сон, 306-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Олий ҳарбий таълим муассасаларида имтиҳонларни қабул қилиш учун фанлар бўйича имтиҳон комиссиялари ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ҳарбий таълим муассасаларида имтиҳонларни ташкил этиш ва ўтказиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли вазирликлар ва идоралар билан келишув бўйича олий ҳарбий таълим муассасалари бошлиқларининг буйруқлари билан имтиҳон бошланишидан бир ой олдин тажрибали ва малакали ўқитувчилардан фанлар бўйича имтиҳон комиссияси ташкил этилади ва комиссия раиси тасдиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиҳонлар тасдиқланган жадвалга қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Имтиҳон тест синовлари мажмуаси фаннинг эгаллаган ўрнини ҳисобга олган ҳолда 75,6 балл ёки 39,6 балл оралиғида ягона кўп балли тизим бўйича баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ҳарбий таълим муассасаларининг қабул комиссиялари имтиҳонлар бошланишидан бир ой олдин номзодлар эътиборига имтиҳон олинадиган фан дастурини, баҳолаш мезонларини, маслаҳатлар бериш ва имтиҳон жадвалини маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Чет тилидан ўтказиладиган имтиҳонга белгиланган муддатда келмаган номзодлар кейинги босқичга қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қабул қилинган имтиҳон бўйича эътирозлар шу куннинг ўзида тегишли олий ҳарбий таълим муассасаси буйруғи асосида ташкил этилган апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилади.