02.06.2014 йилдаги 137-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 05.04.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг паспортини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш, муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг паспортини юритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 2 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
137-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 июндаги 137-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг паспортини юритиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1. Ушбу Низом «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд паспортини тузиш ва юритиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Юритишида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бўлган давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар ҳар бир ҳудуд бўйича паспорт тузадилар. Паспортда ушбу ҳудудни, унинг режими ва бошқарувни тавсифлайдиган маълумотлар кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг паспорти ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.

4. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд паспортларининг ҳисоби реестрда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича юритилади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар паспортларининг ҳисоби реестри Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг паспорти юритишида ушбу ҳудуд бўлган давлат органида, юридик ёки жисмоний шахсда сақланади. Паспортнинг нусхаси Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига берилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд паспортига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудни қайта тузиш тўғрисидаги ҳужжат (қарор);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
унда жойлашган муҳофаза этиладиган табиий объектлар ва мажмуаларнинг асосий турлари фотосуратлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд ва унинг муҳофаза зонаси доирасида ер участкаларининг чегаралари чизилган муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд ва унинг муҳофаза зонаси харитаси илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарурият бўлганда муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг паспортига паспортда кўрсатилган маълумотларни тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатлар (материаллар) илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг паспорти у юритишида бўлган давлат органи, юридик шахснинг раҳбари томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади. Жисмоний шахснинг юритишида бўлган муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд паспорти унинг эгаси томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Паспортга киритилган маълумотларнинг тўғрилиги, шунингдек уни ўз вақтида янгилаб туриш учун жавобгарлик юритишида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бўлган давлат органларига, юридик ва жисмоний шахсларга юкланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг паспорти унга киритилган маълумотлар ўзгарган тақдирда янгиланиши керак. Янгиланган паспорт нусхаси муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар паспортлари ҳисобини юритиш реестрни долзарб ҳолатда сақлаб туриш учун Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига берилиши керак.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг паспорти янгиланган тақдирда олдинги паспорт у юритишида бўлган давлат органида, юридик ва жисмоний шахсда 5 йил мобайнида сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Сақлаш муддати тамом бўлган ёки муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг фаолият кўрсатиши тўхтатилганда барча паспортлар белгиланган тартибда тегишли архивларга берилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг паспортини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

‎‎Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг
‎ПАСПОРТИ

1. Номи: ________________________________________________________________
‎‎2. Тоифаси: ______________________________________________________________
‎‎3. Тури:_________________________________________________________________

‎‎4. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудни тузиш (қайта тузиш) тўғрисидаги ҳужжат (қарор):_________________________________________________________________

‎‎(тузиш тўғрисидаги ҳужжатнинг номи)

‎‎_______________________________________________________________

‎‎(қарорни қабул қилган органнинг номи)

‎‎___________________________

‎‎___________________________

_____________

‎‎(ҳужжатнинг тури)

‎‎(тартиб рақами)

(сана)‎

‎‎5. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд жойлашган жой:____________________________
‎________________________________________________________________________

‎‎6. Эгасининг (юқори ташкилотнинг) почта манзили:______________________________
‎ _______________________________________________________________________
‎‎7. Идоравий мансублик/эгаси:________________________________________________
‎‎8. Майдон (га): _____________,
‎‎Ҳудудни зоналаштириш:
‎‎_______________________________________________________________

(зонанинг номи)‎‎

(майдон)‎‎‎‎

‎‎_______________________________________________________________

‎‎(зонанинг номи)

‎‎(майдон)‎‎‎‎

‎‎_______________________________________________________________

‎‎‎‎(зонанинг номи)

‎‎‎‎(майдон)‎‎‎‎

‎‎‎‎_______________________________________________________________‎

‎‎‎‎‎‎(зонанинг номи)

‎‎‎‎‎‎(майдон)‎‎‎‎

‎‎_______________________________________________________________‎‎

‎‎‎‎‎‎‎‎(зонанинг номи)

‎‎‎‎‎‎‎‎(майдон)‎‎‎‎

‎‎9. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудга бериладиган ерлар:
‎________________________________________________________________________

‎‎(ер ажратиш тўғрисида қарор қабул қилган орган(лар), қарорнинг тартиб рақами ва санаси)

‎‎_______________________________________________________________‎

‎‎(давлат ер кадастрида участка(лар)нинг тартиб рақами ва рўйхатдан ўтказилган санаси)

‎10. Фойдаланувчилар (эгалари), бошқа шахсларга берилган ерларнинг сони ва майдони:
‎‎а) қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлар________________________________________
‎б) ўрмон фонди ерлари_____________________________________________________
‎в) ер фондининг бошқа тоифалари____________________________________________
‎‎11. Муҳофаза этиладиган зона(лар) ва майдон:___________________________________
‎________________________________________________________________________

‎‎12. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг қисқача тавсифи (табиий-географик шарт- шароитлар, флора ва фауна):_________________________________________________
‎________________________________________________________________________

‎‎13. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд режим ва уни бошқариш:____________________
‎________________________________________________________________________
‎‎14. Муҳофаза этиладиган табиий объектлар ва мажмуалар: _________________________
‎________________________________________________________________________
‎‎15. Халқаро Қизил китобга киритилган турлар:
‎ўсимликлар______________________________________________________________
‎ҳайвонлар_______________________________________________________________
‎‎16. Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган турлар:
‎ўсимликлар______________________________________________________________ ҳайвонлар_______________________________________________________________
17. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг паспортига илова қилинадиган
‎материаллар:_____________________________________________________________
‎________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________‎

‎‎‎‎(юридик шахснинг)

М.Ў. ‎

________________________‎‎ ‎‎‎

___________‎

‎‎‎‎(Ф.И.О)

(имзо)‎‎ ‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг паспортини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг паспортлари ҳисобини юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реестри

Т/р‎ Номи, тоифаси (тури)‎ Тузилган санаси‎ Жойлашган жойи‎ Идоравий мансублик/ эгаси‎ Майдон‎ Ўзгартирилган сана‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 23-сон, 268-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)