Ҳужжат кучини йўқотган 13.08.2020 02.06.2014 йилдаги 136-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 13.08.2020
Ҳужжат 09.06.2014 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Вазирлар Маҳкамасининг «Миллий экспорт қилувчиларни суғурталашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 21 апрелдаги 167-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 9 апрелдаги ПФ-4609-сон Фармони)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 477-сонли «Капитал, товар ва хизматлар (ишлар) экспорти ҳамда экспортни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ фаолиятни суғурта қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 9 апрелдаги ПФ-4609-сон Фармонига мувофиқ ҳамда маҳаллий тадбиркорлар-экспорт қилувчиларнинг ишончли суғурта ҳимоясини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Миллий экспорт қилувчиларни суғурталашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 21 апрелдаги 167-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 2 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
136-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 июндаги 136-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Миллий экспорт қилувчиларни суғурталашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 21 апрелдаги 167-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Экспорт юк ташишларни суғурта қилиш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига ҳамда «Инкотермс» халқаро қоидаларига мувофиқ тижорат ташкилотлари бўлган ва тегишли турдаги суғурталашни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан амалга оширилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сармоя, товарлар ва хизматларни экспорт қилувчиларга суғурта қопламаси бериш тартибида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2. Тижорат ташкилотлари бўлган ва тегишли турдаги суғуртани амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган ҳамда суғурта шартномасига мувофиқ суғурта товони тўловини амалга ошириш мажбуриятини олувчи юридик шахслар суғурта ташкилотлари деб эътироф этилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи ва ўн биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи — ўнинчи хатбошилар тегишли равишда биринчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи хатбошига қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларидан ушбу маълумотнома тақдим этиш талаб қилинмайди»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Суғурта мукофотини тўлаш шартлари суғурталанувчи билан суғурта ташкилоти ўртасида тузиладиган суғурта шартномасида қайд этилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўққизинчи хатбошидаги «суғурта ҳақи унинг жорий счётига» сўзлари «суғурта мукофоти унинг ҳисоб рақамларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн биринчи хатбошидаги «суғурта ҳақи» сўзлари «суғурта мукофоти» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн саккизинчи хатбошига «ташкилотига» сўзидан кейин «мазкур Тартибнинг 121-бандида кўрсатилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда суғурта товонини тўлаш тўғрисидаги талабнома йўллайди, шунингдек» сўзлари қўшилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўттиз тўққизинчи хатбошига «ташкилотига» сўзидан кейин «мазкур Тартибнинг 121-бандида кўрсатилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда суғурта товонини тўлаш тўғрисида талабнома йўллайди, шунингдек» сўзлари қўшилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) IV бўлимнинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«IV. Суғурта мукофотини ва суғурта товонини тўлаш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«9. Таваккалчиликларни қоплаш суғурта ташкилоти томонидан франшиза белгиланмаган ҳолда хорижий валютада амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун таваккалчиликларни қоплаш суғурта ташкилоти томонидан миллий валютада ҳам амалга оширилиши мумкин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) 10-банддаги «Суғурта тўлови (суғурта мукофоти)» сўзлари «Суғурта мукофоти» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) 11-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) 12-банддаги «Суғурта тўловини» сўзлари «Суғурта мукофотини» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) қуйидаги мазмундаги 121-банд қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«121. Суғурта товонини тўлаш тўғрисидаги қарор суғурталанувчи томонидан суғурта ташкилотига тақдим этиладиган, суғурта ҳодисасини ва унинг сабабини ҳамда етказилган зарар миқдорини тасдиқловчи қуйидаги ҳужжатлар асосида суғурталанувчининг биринчи талабига кўра қабул қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурталанувчининг экспорт контракти ёки кредит битими бўйича пул маблағлари тушмаганлиги тўғрисидаги аризаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт контракти бўйича тушум тушмаган инвойслар нусхалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт қилувчига хизмат кўрсатувчи банкнинг экспорт контракти бўйича тушмаган пул маблағлари миқдори тўғрисидаги хати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт контракти бўйича юк хатлари (экспортга сотилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар) ва божхона юк декларациялари нусхалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит битими бўйича ваколатли тижорат банки — Ўзбекистон Республикаси резиденти томонидан хорижий ҳамкорга пул маблағлари ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғурталанувчи қуйидаги ҳужжатлардан бирини:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт контрактлари бажарилиши билан боғлиқ сиёсий таваккалчиликлар юзага келганда: хорижий ҳамкор мамлакатининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикасининг хорижий ҳамкор мамлакатидаги ваколатхонаси хати, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг хати, оммавий ахборот воситаларидаги, интернетдаги янгиликлар ёки кўрсатилган таваккалчиликларнинг юзага келганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар. Хорижий ҳамкор мамлакатида конвертация қилинадиган валюта етишмаслиги туфайли трансферт кечиктирилса, Ўзбекистон билан хорижий ҳамкор мамлакати ўртасидаги тўловларни чеклаб қўювчи хорижий ҳамкор мамлакатининг ташқи қарзига хизмат кўрсатишга Ўзбекистонга мораторий эълон қилинганда суғурталанувчи юқорида келтирилган ҳужжатларга қўшимча равишда хорижий ҳамкорга хизмат кўрсатувчи банкнинг хорижий ҳамкор ҳисоб рақамидаги етарли маблағ депонентга қўйилганлиги ва хорижий ҳамкор мамлакатининг ҳукумати ёки бошқа ваколатли органининг қарори туфайли экспорт контракти бўйича экспорт қилувчига валюта ўтказишнинг имконияти мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хатини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши билан боғлиқ сиёсий таваккалчиликлар юзага келганда: хорижий ҳамкор мамлакатининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикасининг хорижий ҳамкор мамлакатидаги ваколатхонаси хати, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг хати, оммавий ахборот воситаларидаги, интернетдаги янгиликлар, хорижий ҳамкор мамлакати судининг қарорлари ёки кўрсатилган таваккалчиликларнинг юзага келганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат таваккалчиликлари юзага келганда: экспорт контракти ёки кредит битими бўйича тушмаган пул маблағлари хорижий ҳамкорнинг қарздорликни тан олганлиги тўғрисидаги хати, суднинг хорижий ҳамкорни банкрот деб эътироф этиш тўғрисидаги суднинг қарори ёки хорижий ҳамкор мамлакати қонунчилигига мувофиқ хорижий ҳамкор томонидан контракт бўйича қабул қилинган молиявий мажбуриятлар бажарилиши имконсизлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни қўшимча равишда тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғурта ташкилотларига суғурталанувчидан ушбу Тартибнинг мазкур бандида назарда тутилмаган қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) қуйидаги мазмундаги 14-банд қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«14. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун берилган суғурта қопламаси бўйича суғурта товони, ушбу Тартибнинг 121-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда, суғурта воқеаси юз берган санадан бошлаб 60 кун ичида тўланади, бундан ушбу Тартибнинг 13-банди «ж» кичик бандида назарда тутилган ҳолат мустасно»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) А-иловада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-банддаги «Ташқи иқтисодий алоқалар бўйича агентлик» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-банддаги «Суғурта тўлови» сўзлари «Суғурта мукофоти» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-банддаги «Экспорт қилувчига хизмат кўрсатувчи тижорат банки/Божхона расмийлаштируви учун ҳисоб-китоблар тўғрисида маълумотнома бериш» блоки чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) Б-иловада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-банддаги «Ташқи иқтисодий алоқалар бўйича агентлик» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-банддаги «Суғурта тўлови» сўзлари «Суғурта мукофоти» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
н) В-иловада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-банддаги «Ташқи иқтисодий алоқалар бўйича агентлик» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-банддаги «Суғурта тўлови» сўзлари «Суғурта мукофоти» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 23-сон, 267-модда)