Тошкент шаҳар ҳокимининг
Қарори
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2013 йил 8 апрелдаги 314-сонли қарорини бекор қилиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 25 ва 29-моддаларига, «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунининг 38-моддасига мувофиқ ҳамда Тошкент шаҳар прокуратурасининг 2013 йил 31 декабрдаги 10/15-13-сонли протестига асосан қарор қиламан:
1. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2013 йил 8 апрелдаги «Тошкент шаҳрида автомототранспорт сақлаш қурилмаларини ободонлаштириш ва шаҳарсозлик қоидаларига мувофиқ тартибга келтириш тўғрисида»ги 314-сонли қарори бекор қилинсин.
2. Туман ҳокимликлари, Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси (А. Таджиев), Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси ( Ғ. Расулов):
Тегишли ҳужжатлар мазкур қарорга асосан мувофиқлаштирилсин.
3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б. Раҳмонов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Р. УСМОНОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 13 январь,
46-сон