Тошкент шаҳар Бектемир тумани хокимининг
Қарори
Бектемир туманида 2014 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳокимининг 2015 йил 15 январдаги 6-сонли «Бектемир туманида 2015 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспекцияси тўғрисида»ги низоми (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 559-модда), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 229-модда) ижросини таъминлаш ҳамда туманда 2014 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини (бундан буён матнда техника деб юритилади) ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида қарор қиламан:
1-2-иловалар берилмайди.
2. Туман қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича давлат инспектори (комиссия раиси) М. Каримқуловага:
техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахсларга (бундан буён матнда мулкдор деб юритилади) техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани техник кўрик ўтказиш кунидан камида ўттиз кун олдин юборишни таъминлаш;
мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча русумдаги қишлоқ хўжалик ва мелиоратив йўл қурилиш техника воситалари, машина асбоб-ускуналарни йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги иш режаси ва комиссия таркибини юридик ва жисмоний шахсларга етказиш;
мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча русумдаги қишлоқ хўжалик ва мелиоратив йўл қурилиш техника воситаларини йиллик техник кўрикдан ўтказиш майдончаларига йиғиш;
техник кўрикдан ўтган техникаларни далолатномалар асосида ишлашга рухсат беришни ташкил қилиш;
техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникалар юзасидан мулкдорга ёзма кўрсатма берилиши ва қайта техник кўрикдан ўтказиш учун ўн кундан кам бўлмаган муддатни белгилаш;
техникани қайта кўрикдан ўтказиш учун мулкдордан йиғим ундирилмаслик;
мулкдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан ўтказмаган ҳолда туман ҳокимлигига маълумот бериш ишларини амалга ошириш топширилсин
3. Бошқа туманларда фойдаланилаётган техника ушбу манзилдаги давлат инспектори томонидан техника доимий рўйхатдан ўтган давлат инспекторининг сўровномасига асосан техник кўрикдан ўтказилиши белгилансин.
4. Мулкдорларга:
билдиришномани олгандан сўнг техник кўрик ўтказилишидан камида беш кун олдин техник кўрикдан ўтказиладиган техникалар тўғрисида далолатнома тўлдирилсин;
техник кўрикдан ўтказиш учун белгиланган йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни техника доимий рўйхатдан ўтган жойдаги давлат инспекторига тақдим этилсин.
5. «Давтехназорат» инспекцияси (С. Хаитов):
ташкилотлар раҳбарлари томонидан мазкур қарорни тўлиқ бажариш юзасидан қатъий назорат ўрнатсин.
6. Ушбу қарор 2014 йил 15 январдан кучга киради.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари С.С. Саидмаҳмудов зиммасига юклансин.
Ҳоким С. МАХАМЕТОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 9 январь,
10-сон