Ҳужжат кучини йўқотган 17.09.1997 07.04.1992 йилдаги ПФ-385-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 17.09.1997
Ҳужжат 07.04.1992 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АҲОЛИГА МАИШИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТУВЧИ КОРХОНАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ УЮШМАСИ (ЎЗМАИШИЙХИЗМАТ УЮШМАСИ)НИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 17 сентябрдаги ПФ-1843-сон «Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тизимида ислоҳотларни давом эттириш тўғрисида»ги Фармони билан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика аҳолисига маиший хизматни яхшилаш, хизмат кўрсатиш соҳасида бозор муносабатларини шакллантириш, тармоқни бошқаришнинг эпчил ташкилий тузилмасини вужудга келтириш, маиший хизмат корхона ва ташкилотларининг хўжалик соҳасидаги мустақиллигини кенгайтириш, шунингдек маиший хизмат кўрсатиш борасидаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги маиший хизмат кўрсатиш Республика давлат-кооператив марказини тугатиб, маиший хизмат корхоналари ва ташкилотлари Ўзбекистон республика Уюшмаси (Ўзмаишийхизматуюшма)ни ташкил этиш тўғрисида маиший хизмат хоналари ва ташкилотларининг таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, Ўзмаишийхизматуюшма юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган, аҳолига маиший хизмат кўрсатувчи ҳамда ўз фаолиятини Низомга, тўла хўжалик ҳисоби ва ўзини ўзи бошқариш қоидаларига мувофиқ амалга оширувчи барча мулкчилик шаклларидаги хўжалик ишларини юритувчи субъектларни ва якка тадбиркорларни пайчилик асосларида ихтиёрий бириктирадиган хўжалик уюшмасидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзрембиттехника» концерни билан «Ўзстройреммебельбит» уюшмаси таркибига кирган фирмалар ва трестларни меҳнат жамоаларининг манфаатларини эътиборга олиб, белгиланган тартибда акционерлик жамиятлари ва жамоа корхоналарига айлантириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари амалдаги қонунларга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасининг Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш вазирлигини, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маиший хизмат кўрсатиш бошқармаларини, бирлашмалар, уюшмалар ва концернларни ҳудудий уюшмаларга айлантирсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш комитети билан биргаликда аҳолига маиший хизмат кўрсатиш район (шаҳар) ишлаб чиқариш бирлашмаларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳолига маиший хизмат кўрсатувчи корхоналар ва ташкилотлар Ўзбекистон республика Уюшмасининг асосий вазифалари қуйидагилар қилиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший хизмат бозоридаги аҳволни ва аҳолининг эҳтиёжини ўрганиш асосида республикада маиший хизматни ривожлантириш концепциялар келгусидаги ва қисқа муддатли тараққиёт истиқболи режаларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкчилик шаклидан қатъи назар, маиший хизмат бирлашмалари, корхоналари ва ташкилотларининг, шунингдек Уюшмага кирувчи якка тадбиркорларнинг фаолиятини аҳолининг маиший хизматларга бўлган талаб-эҳтиёжларини тўла-тўкис таъминлаш манфаатлари йўлида мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший хизмат соҳасида ягона илмий-техникавий сиёсатни ўтказиш, Янги техника ҳамда илғор технологияни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, технология ва ностандарт ускуналарни тайёрлаш, тармоқ корхоналарини моддий-техника захиралари билан таъминлашда кўмаклашиш, кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ишларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший хизмат соҳасида бозор муносабатларини татбиқ этиш, меҳнат жамоаларининг манфаатларини эътиборга олиб, тармоқда давлат корхоналари ва ташкилотларини ижара, акционерлик, жамоа ҳамда бошқа мулкчилик шаклларига айлантириш борасидаги ишларни ўтказишга кўмаклашиш, тадбиркорликни ривожлантиришга ҳар томонлама мадад бериш, қўшма корхоналар барпо этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший хизмат корхоналари ва ташкилотлари ҳуқуқларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш ҳамда давлат бошқарувининг республика ва маҳаллий органлари билан муносабатларда уларнинг манфаатларини ифода этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддат ичида Ўзмаишийхизматуюшма фаолиятига оид масалалар юзасидан қарор қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон ССР Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш вазирлигини Ўзбекистон ССР Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги аҳолига маиший хизмат кўрсатиш республика Давлат кооператив марказига айлантириш тўғрисида» 1990 йил 25 сентябрда чиқарилган Фармон ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 7 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
385-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 6-сон, 251-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 271-модда)